“ОҚ ОЛТИН” МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ

Бугун куни шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари М.Хашимов “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. Қабулда шаҳримиздаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари  ҳамда ушбу маҳалладан 50 дан ортиқ фуқаро иштирок этишди. Қабул давомида фуқароларнинг иш билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалалар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ҳал қилинди ва ечими маълум вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутассадди раҳбарларга муддати белгиланган ҳолда қатъий  топшириқлар берилди ва билдирилган ҳар бир мурожаат ижроси назоратга олинди.  

Davomini o'qish...

“ТЕАТР БУ- ИБРАТХОНАДИР”

Театрни маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай атаган бўлса, бугун юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, доим ҳам ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор. Жумладан, ўзининг узоқ йиллик тарихига эга бўлган Каттақўрғон Драма театрининг ҳам шаҳримиз аҳолисини, айниқса ёшларнинг маънавияти, кенг дунёқаришини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этадиган маданият-маърифат маскани дейиш ўринли. Юртбошимизнинг ташаббуслари билан тўлиқ таъмирланган, замон талаблари даражасида жиҳозланиб ўзгача қиёфа акс этган ана шу ижод масканининг ижод аҳли бугун ўзларининг 99-мавсумини…

Davomini o'qish...

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ХАБАРЛАРИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 23 августдаги видеоселектор йиғилишида ёшларни тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш мақсадида раҳбарлар таълим муассасаларида ўқувчиларга сабоқ бериш тизимини йўлга қўйишни таклиф этган эди. Шу муносабат билан янги ўқув йилининг биринчи кунида шаҳримиздаги 3 умумтаълим мактабидаги илк сабоқ – «Мустақиллик дарси» шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов томонидан ўтилди. Дарс давомида болаларга Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, ўқувчи-ёшларнинг муносиб таълим-тарбия олишлари йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритилди.   **** Шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳримиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, фуқароларни иш билан таъминланиши, шу орқали аҳоли турмуш шароитини…

Davomini o'qish...

БУМЕРАНГ

Малоҳат ва Холбойлар яхши ниятлар билан турмуш қуришди, ўрталарида бир нафар фарзанд дунёга келди, бироқ, икки ёшнинг ўртасига нимадандир совуқлик тушиб, оила пойдевори дарз кетди. Малоҳат бахтсизлигининг сабабини  турмуш ўртоғи, қайнонаси ва қайнотасидан кўрар, уларни маънавий қийналишини хохлар эди. Шу сабабли турмуш ўртоғидан  алимент оларди, бироқ фарзандини улардан узоқроқ тутишга ҳаракат қиларди. Малоҳат турмушидан ажралганидан сўнг, фарзандини ота-онасига ташлаб, турли жойларда, жумладан кафе-барларда официантлик, шу қатори бир оз муддат меҳмонхоналарда фаррошлик ва бошқа ишларни қилиб юрди. Меҳмонхонада ишлаш жараёнида меҳмонхонага келган чет эл фуқаролари билан мулоқот жараёнида инглиз тилида бир…

Davomini o'qish...

ВАЛЮТАФУРУШГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

Ҳар бир инсон қонунлар олдида барча бирдек жавоб беришини, қилинган ҳар қандай ноқонуний ҳаракат жавобгарликка тортилишини,  қонунларни бузмай яшаса ҳаёти осон кечишини вақтида тушунб етса турли номақулчиликларга қўл урмасмиди. Лекин нимагадир инсонлар била туриб ҳам бу ишларни қилаверади. Охири боши деворга урилганда қилган ишидан пушаймонлигини айтади. Шаҳримиздаги “Қориравот” маҳалласида яшовчи Саёра Рустамова ҳам (исми-шарифи ўзгартирилган) ноқонуний ҳатти-ҳаракати тегишли органлар томонидан тўхтатилганда қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Агар у аввалроқ шуни ўйлаганда суд қаршисида мулзам бўлиб турмасмиди. Очиқ сайёр судда С.Рустамовага қўйилган айб юзасидан, яъни унинг яшаш уйи нотурар қисмида Азиза Юнусовага (исми-шарифи…

Davomini o'qish...

ҲАЛОЛ РИЗҚ БАРАКА КЕЛТИРАДИ

Турмушимизнинг  фаровон, ҳаётимизнинг  тўкин-сочинликда ўтишида ризқимизни ҳалол йўл билан топишнинг аҳамияти катта. Фарзандларимизни ҳам келажакда виждонли, ҳалол, пок инсонлар бўлиб вояга етишларида бизнинг уларга берган таълим-тарбиямиз билан бир қаторда едирган нон-тузимизнинг  ҳам тоза, ҳалол бўлиши муҳим рол ўйнайди.  Лекин айрим инсонлар келажакни, ҳаром, ноқонуний ишларнинг албатта жавобини борлигини ўйламай нопок ишларга қўл урадилар. Сарвар Расулов (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам олий маълумотли, зиёли инсон бўла туриб навфсини жиловлай олмади. У тадбиркор Илҳом Сафаровни (исми-шарифи ўзгартирилган) Иштихон туман мактабгача таълим бўлими билан гўшт етказиб бериш бўйича шартнома тузишга ёрдам беришни ваъда қилиб, эвазига…

Davomini o'qish...

БОЛАНИНГ ИҚТИДОРИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

Тан олиш керакки, Ўзбекистон таълим тизимида иқтидорли болалар билан ишлаш, иш усулларини шакллантириш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб ёш авлод ва иқтидорли болалар билан ишлашга алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Ушбу ислоҳотлар билан бир қаторда, боланинг мактабга тайёрлиги жисмоний, ақлий ва руҳий ривожланиш меъёрлари асосида жиддий таҳлил қилиниб, унинг соғлиги ва ривожланишига зарар етказмайдиган таълим талаблари ҳам ўрганилмоқда. Иқтидорли болаларни аниқлаш учун берилаётган шарт-шароитларда энг аввало ушбу таълим тизими боланинг ўсишига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозимлиги – асосий тамойил ҳисобланади. Шундай экан, боланинг мактабга тайёрлигини аниқлашда ишлатиладиган психодиагностик ишлар,…

Davomini o'qish...

ТИЛ БИЛГАН-ЭЛ БИЛАДИ

Хорижий тилларни яхши билиш замон талабидир. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизмати ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам барча соҳа вакиллари каби, чет тилларини қунт билан ўрганиб келмоқда. Ўқув машғулотларнинг интерактив усулларидан кенг фойдаланган ҳолда ташкил этилиши уларнинг тил ўрганишда юқори самарадорликка эришишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари ўз вазифасини ўтаётган вақтида сайёҳлар билан бемалол мулоқот қилиши, мурожаат этувчига тўғри жавоб қайтариши учун улар томонидан инглиз тили чуқурлаштирилган холда ўрганилмоқда. Миллий гвардия ходимлари учун инглиз тили дарслари аниқ режа асосида, малакали мутахассислар иштирокида ташкил этилмоқда. Ўзгаришлар…

Davomini o'qish...

ЗАМОНАВИЙ ШАҲАРГА ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОНХОНА

Дунёга машҳур икки қадимий шаҳар Бухоро ва Самарқанднинг ўртасида қад ростлаган Каттақўрғон Самарқанд вилоятининг иккинчи саноат, маданият ва маърифат шаҳри ҳисобланади. Бу ерда ёғ-мой саноатининг гиганти “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ, узоқ йиллардан буён фаолият юритаётган пахта тозалаш корхонаси, Ўзбекистонда илк бор бунёд этилган улкан Сув омбори-Ўзбекистон денгизи, республика театр санъатида ўз ўрнига эга шаҳар драма театри ва бошқа муқаддас иншоот ва жамоалар мавжудки, уларни ҳар қандай хорижлик ва маҳаллий саёҳатчи бажонидил томошо қилиб, завқ олади. Лекин ана шу меҳмонларни кутиб олиш, уларнинг дам олиши, яшаши  учун қулайлик яратиш борасида анча муаммо…

Davomini o'qish...

ЯХШИ ШАРОИТ-ЁРУҒ КЕЛАЖАК

Келажагимиз бўлмиш ёш авлоднинг муносиб таълим-тарбия олишлари, соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари ёшларга оид давлат сиёсатининг асосини ташкил қилади. Бугун бу борада олиб борилаётган амалий ишлар, саъй-ҳаракатлар таҳсинга сазовор. Айниқса мактабгача таълим муассасаларида болажонларнинг комил инсонлар бўлиб улғайишлари учун яратилган шарт-шароитларни кўриб кўзингиз қувнайди. Бу борада олиб борилаётган ишларнинг амалий натижаси ўлароқ вилоят ҳокимининг топшириғига биноан барча мактабгача таълим ташкилотларида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари бўлиб ўтди. Бугун Каттақўрғон шаҳар Мактабгача таълим бўлими жадвали асосида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги ва “Очиқ эшиклар куни” тадбирининг навбатдагиси  шаҳримиздаги 8-мактабгача таълим ташкилотида ўтказилди. Унга…

Davomini o'qish...