НОҚОНУНИЙ ВАЛЮТА САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Каттақўрғон  шаҳар  бўлими томонидан мавжуд тезкор маълумотлар ва фуқаро Ш.Қодированинг аризасига асосан Пайариқ тумани Деҳқон бозорига яқин худудда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Суннатов фуқаро Ш.Қодировадан ҳар бир АҚШ долларини 8060 сўмдан сотиб олишга келишиб, жами 7400 АҚШ долларини 59.644.000 сўмга сотиб олган вақтида қўлга олинди. Т.Суннатовдан чет эл валюта қимматликлари ноқонуний савдоси билан боғлиқ 7400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилган. Т.Суннатовнинг ҳаракатларида “чет эл валюта қимматликларини ноқонуний равишда олиш”да ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли фуқаро Т.Суннатовга нисбатан…

Davomini o'qish...

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШДА ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Каттақўрғон шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 30884 та давлат хизматлари кўрсатилган. (Ўтган йилнинг шу даврида 12371 та давлат хизматлари кўрсатилган). Шундан, 740 нафар тадбиркорлик субъектлари давлат давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 177 нафарини юридик шахслар, шундан, 6 та қўшма корхона ҳамда 2 та хорижий корхона, 563 нафарини якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этади. Давлат хизматлари кўрсатилишида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари,…

Davomini o'qish...

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ УСУЛЛАРИ

Коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат ҳисобланиб, бу иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказмасдан қолмайди Ушбу зарарли иллатни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётган бўлсада, ҳанузгача у бартараф этилмаяпти. Шу ўринда коррупциянинг тарихий илдизларига бир назар ташасак. Коррупция (лот. бузмоқ) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади. Коррупциянинг асл тарихий ўзаклари жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада маълум мавқега эга…

Davomini o'qish...

УВОЛ ВА САВОБ

Бу икки калиманинг моҳиятини англаб етганлар ва англаб етмаётган хусусида Тўйлар ҳақида жуда кўп ёзилган, ёзиляпти. Телевидения ва радио тўлқинларида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар олиб борилмоқда. Мен бу борада тўхтаб яна таъриф этмоқчи эмасман, чунки яқинда Олий Мажлис сенатида қонунчилик палатаси томонидан тўйларни ихчам ва камхарж қилиб ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. У янги йилдан кучга киради. Бугун мен ён-атроф, айнан Каттақўрғон шаҳри ва туманларида кун сайин авж олиб бораётган нохуш, кўнгилни хира қиладиган яқинда одат тусига кирган бир қатор ёшларнинг тўйларда қилаётган хурмача қилиқлари хусусида тўхталмоқчиман. Шубҳасиз, тўй ҳақида…

Davomini o'qish...

НИКОҲ МУҚАДДАС РИШТА

Оилалар никоҳ аталмиш муқаддас ришта орқали вужудга келади. Муқаддас нарсаларни авайлаш эса азалий қадриятларимиз ва анъаларимиздан ҳисобланади. Кексаларимиз яхши билишади, авваллари бир оилада нотинчлик бўлса ёки келин ота уйига қайтиб келса, уят ҳисобланган. Токи келин ўз уйига қайтиб кетгунича буни маҳалла-кўйдан, ҳаттоки яқинларидан ҳам яширишган. Ота учун, она учун қизининг уйига қайтиб келгани катта иснод ҳисобланган. Чунки улар оила, никоҳ ришталарини муқаддас билиб, уни ўз шаънлари билан боғлаганлар. Шаънига доғ тушишини ҳеч бир ота-она хоҳламаган. Афсуски, ҳозирда оиладаги низолар, келиннинг уйига кетиб қолиши, эркакнинг хотин устига хотин олиши оддий ҳол,…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА НЕГА АВТОБУС ЙЎҚ?

Ижтимоий тармоқларда ана шу сарлавҳа остида мақола тарқалиб, унда шаҳарда ички автобус тизими йўқлиги тилга олинган эди. Ушбу масала бўйича Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари Даврон Раҳмонов шундай жавоб берди: «Ҳақиқатдан ҳам шаҳримизда автобус қатнови йўлга қўйилмаган. Яқинда ушбу масалани ижобий ҳал этиш мақсадида масъул шахслар  иштирогида йиғилиш ўтказилди. Унга кўра шаҳарда 14 та бекат бўйлаб 4 йўналиш бўйича автобус қатнови йўлга қўйиладиган бўлди. Шу мақсадда 2518 автосаройи МЧЖ раҳбари Ф. Жўраев билан автобуслар сонини кўпайтириш, қўшимча транспорт воситалари сотиб олиш бўйича дастлабки шартномага келишилди. Мазкур масалаларнинг молиявий ечимини топиш,  ташкилий…

Davomini o'qish...

Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ҚАРОРИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ 2019 ЙИЛ 8 АВГУСТДАГИ 210-Қ-СОНЛИ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ 30 ИЮЛДАГИ ПҚ-4407-СОНЛИ “РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ 2019-2020 ЙИЛЛАР КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА БАРҚАРОР ИШЛАШГА КОМПЛЕКС ТАЙЁРЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАҚИДА”ГИ ҚАРОРИ ТЎҒРИСИДА   Вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шаҳарда иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида…

Davomini o'qish...

ИНГИЧКАЛИКЛАР ИСЛОҲОТЛАРДАН МАМНУН БЎЛИШМОҚДА

Ўтган йиллар ичида юртимизда барча соҳаларда кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Булардан кўзланган асосий мақсад албатта фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг фаровон ва бахтиёрликда ҳаёт кечиришлари учун қулай шарт-шароитларни яратишдан иборатдир. Юртбошимиз айтганларидек, амалга оширилаётган барча саъй -ҳаракатлардан халқ рози бўлиши керак. Ингичкаликлар ҳам айни кунларда шаҳарчада олиб борилаётган жадал ислоҳотлардан мамнун бўлишмоқда. Зеро, бу ерга ташриф буюрган ҳар бир инсон аҳоли ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги йўлида қилинаётган улкан бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўлиши шубҳасиз. Ўтказилаётган сайёр қабулларга келиб тушган, хонадонма-хонадон юриб ўрганилган мурожаатларнинг аксариятини уй-жой муаммоси ташкил қиларди. Уй-жой масаласида мурожаат қилган ингичкаликларнинг…

Davomini o'qish...

ОРЗЎЛАРИМИЗ ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНДИ

Инсон қаерда бўлмасин бир ошиён томон ошиқади, яъни туғилиб ўсган уйи, оиласи бағрига. Ҳақиқатдан ҳам қаерда бўлмайлик киндик қонимиз тўкилган муқаддас масканда бизни кутиб турадиган оиламизнинг борлиги кўнглимизни хотиржам қилади. Лекин агар инсонни иссиқ гўшаси, шу уй-жойи бўлмасачи? Ана шу муаммо билан яшаётган бир қанча ҳамшаҳарларимизнинг орзуси ушалди. Улар юртимизда олиб борилаётган одилона сиёсатнинг натижаси ўлароқ ўз уй-жойларига эга бўлдилар. Бугун шаҳримизнинг Ноқис ва “Гўзалкент” маҳаллаларида қад ростлаган 3 та кўп квартирали уй-жойларнинг очилиш  тадбири бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбирда сўзга…

Davomini o'qish...

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКДА ЎЗГАРИШЛАР

Барчамизга маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланди. Бу билан амалдаги айрим қонун, қонун ости ҳужжатларига қатор ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди. Булар қаторида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳам қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Давлат меҳнат инспекцияси мансабдор шахслари томонидан, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қонунийлиги ва аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик…

Davomini o'qish...

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИЗМИ?

Шахар худудида жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 30 та турли жабҳаларда ёнғинлар содир бўлиб, бунинг оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган ва бир нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олган. Бу кўрсатгичларни ўтган йилнинг 9 ойига қиёсласак, ёнғинлар сони 6 тага камайган бўлсада ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши ҳолатлари 0-1 тага  кўпайган. Куйиш тан жароҳати олиш холатлари хам шундай кўрсатгични ташкил этади. Шунинг боис шахримиздаги таьлим муассаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан бир катор текшириш ва урганишлар утказиб келинмокда. Ўрганишлар давомида бир катор таьлим муассаларида куз-киш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари орқага…

Davomini o'qish...

МУРОЖААТЛАР МУЛОҚОТЛАР ОРҚАЛИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Бугун фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш уйма-уй юриш ва хонадон эгалари билан яқиндан мулоқот қилиш орқали ўрганилиб, мурожаатлар изчиллик билан ҳал этиб борилмоқда. Жумладан, 2019 йил 1 февраль кунидан 1 июль кунига қадар секторлар кесимида бу борада амалга оширилган ишлар умумлаштирилиб таҳлил қилинганда Каттақўрғон шаҳрида мавжуд 17296 та хонадонлардан жаъми 15487 таси сектор ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилиб, 1365 та муаммолар мавжудлиги аниқланган ва уларнинг 1328 таси  ҳал этилган. Мурожаатларнинг 388 таси бандлик бўйича, 219 таси  уй-жойга муҳтожлар, 143 таси соғлиқни сақлаш,  138 таси кадастр хужжатлари расмийлаштириш, 102 таси  моддий ёрдам олиш,…

Davomini o'qish...

ОИЛАДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ ВА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Бугун мамлакатимизда юз бераётган   ўзгаришлар натижасида ҳаётимиз, дунёқарашимиз  ўзгармоқда. Зеро, ҳар жабҳада миллий юксалиш ҳаракатлари кетаётган бир даврда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги жуда муҳим аҳамият касб этади. Афсуски, хозирги кунда ватанимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли, айниқса ёшлар орасида носоғлом ақидани сингдириш ҳолатлари кузатилмоқда. Тарихга назар соладиган бўлсак, улуғ аждодларимиз инсоннинг бутун саодати учун икки нарса   шарт: биринчиси – илм, иккинчиси – амал деб ўқтиришган. Мутафаккирлар   инсоннинг бахтли бўлиши учун илмнинг ўзигина етмайди, балки киши  илми ёрдамида тана ва…

Davomini o'qish...

Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ҚАРОРИ

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ, ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ВА МЕҲНАТ БОЗОРИДА ТЕНГ ШАРТЛАРДА РАҚОБАТЛАША ОЛМАЙДИГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ СОНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА   Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда;) “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг…

Davomini o'qish...

АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида фуқароларни моддий ва маънавий томондан қўллаб қувватлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш муҳим ўрин тутади. Куни кеча бу борада яна бир ҳужжат тасдиқланди яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясининг манзиллигини таъминлаш мақсадида ушбу қарорнинг 5-бандида Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун тўланаётган пул компенсацияси миқдорини…

Davomini o'qish...