ПЕНСИЯНИНГ БИР ТУРДАН БОШҚАСИГА ЎТИШИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсияларнинг бир турини олган пенсионер пенсиянинг бошқа турига ўтиш ҳуқуқига эга. Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсия тўхтатилади ва бошқа турдаги пенсия тайинланади. Бир шахсга бир нечта пенсиялар тўланмайди. Масалан, аёл киши турмуш ўртоғи вафот этгандан сўнг унга марҳум турмуш ўртоғининг пенсиясини тайинлаб беришни сўраб мурожаат этганда, у ёшга доир (ногиронлик) пенсияни олиб турган бўлса, амалдаги пенсия тўхтатилиб боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтказилади. Мисол учун: Фуқаронинг мархум турмуш ўртоғининг пенсия…

Davomini o'qish...

НОМИ ЎЗГАРДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари  тўғрисида 2019 йил 9-сентябрдаги ПФ-58-14 сонли фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон  Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги Санитария Эпидемиологик – Осойишталик агентлиги ташкил этилди. Санитария –  Эпидемиология  назорати Давлат  инспекциясининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларга мувофиқлиги, шу жумладан хавфларни таҳлил қилиш тизимини ҳисобга олган ҳолда текшириш механизми амалиётга жорий этилади. Санитария – эпидемиологик  осойишталик  Агентлиги  аҳолининг  санитария – эпидемиологик  осойишталигини  таъминлаш  соҳасида…

Davomini o'qish...

ИС-ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Бугунги кунда Каттақўрғон шаҳрида кейинги ўн йил ичида қад рослаган ёки таъмирланиб замон талаблари даражасига етказилган, маъмурий ва турар жой бинолари, саноат иншоотлари каттақўрғонликлар фахрига айланди. Шаҳримиз йўллари кенгайтирилди, эндиликда ана шундай халқимизнинг моддий-маънавий бойликларини ёнғинлардан муҳофаза этиш муҳим вазифалардан биридир. Шаҳар ЁХБ ходимлари бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси, маҳалла фуқаролар йиғини, шаҳар газ, электр тармоқлари корхоналари ҳамда ёнғинга қарши кураш жамияти ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди. Ҳар бир фуқаро ўзи яшаб турган хонадонларида ёнғин хавфсизлигига риоя қилиши ҳамда маҳалла ҳудудида яшовчи фуқароларни уй-жойларида қўлбола…

Davomini o'qish...

СЎРАНГ  ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Ер солиғи бўйича  кимлар имтиёзга эга эканликлари ҳақида маълумот берсангиз. Д.Сувонова, Каттақўрғон шаҳри Ушбу саволга  шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Д.Ашуров жавоб беради. Ўзбекистон  Республикаси Солиқ кодексининг 436 моддасига кўра ер солиғи бўйича имтиёзлар белгиланган бўлиб, унга кўра қуйидаги жисмоний шахслар ер солиғидан озод қилинадилар: 1.«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, уччала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар; 2.Уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатларн билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар; I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-мехнат эксперт комиссиясининг…

Davomini o'qish...

“ҲАР БИР ОИЛА-ТАДБИРКОР”

Шаҳримизда  тадбикорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар сони ортиб бораётганлигини ҳамда бу борада тушаётган мурожаатларни инобатга  олган ҳолда  тадбиркорлик фаолиятига оид тартиб-қоидалар билан таништириб ўтамиз. Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан устувор равишда АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ орқали амалга оширилади. Жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар энг кам иш хақининг 150 бараваригача (ҳозирда 33 млн. 450 минг сўмгача) миқдорда, фуқаро паспорти, тегишли сектор раҳбари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан бериладиган тавсиянома асосида (таъминотсиз)…

Davomini o'qish...

ГИЁҲВАНДЛИК АСР – ВАБОСИ

Гиёҳвандлик  жамиятга ҳар томонлама зарар етказади. Бу иллат туфайли оилалар барбод бўлаётгани, гиёҳвандликка мубтало бўлган кишилар турли касалликларга чалиниб бевақт ўлим топаётгани маълум. Шу боис, гиёҳвандликка қарши курашиш, унинг аянчли оқибатларидан ёшларни хабардор қилиш самарали тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳозирги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш, таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликлар экилишини олдини олиш бўйича махсус чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларни етиштираётган ва…

Davomini o'qish...

ҚОНУНГА ТАЯНИБ ИШЛАЙЛИК

Бепоён Ватанимизнинг ҳар бир қарич тупроғи олтинга тенг, ҳамма жойи ер ости ва ер усти бойликларига тўла. Илгари айримлар ўз манфаатини ўйлаб,  мўмай даромад олиш мақсадида ана шу бебаҳо хазинага кўз олайтиришгани ҳақиқат. Ҳукуматимиз тадбиркорликка кен йўл очиш, одамларнинг  ҳалол меҳнат билан фаровон турмуш кечиришлари йўлидаги саъй-ҳаракатни давом эттириб, ушбу соҳада ҳам қатор вазифалар белгиламоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги  “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-4030 сони Қарори фикримизнинг исботидир. Қарорга кўра Низом ҳам тасдиқланган. Унга мувофиқ қимматбаҳо…

Davomini o'qish...

ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Шаҳар ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник  кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,15-сон 197- модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31  январдаги 54- сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш  ҳақида” ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003., 1-2 сон, 17- модда), 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини  таъминлаш, шунингдек Каттақўрғон шаҳар…

Davomini o'qish...

МУДДАТ ҚИСҚАРТИРИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1057-сон қарори қабул қилинди. Norma’нинг ёзишича, мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиология хулосаси, экологик сертификат мавжуд бўлиши талаб этиладиган товарларни «Ягона ойна» божхона ахборот тизимида уларнинг берилиши тасдиқланган тақдирда, импорт қилишга рухсат берилади. Аввал дастлабки божхона декларацияси тақдим этилган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона юк декларацияси (БЮД) рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 соат ичида амалга оширилади. Божхона органларининг ахборот тизими учун товарлар, транспорт воситалари, йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон божхона ҳудудига келишидан бир соат…

Davomini o'qish...

КИЧИК  МИКРОФИРМА РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Кичик корхона ва микрофирмалар  томонидан  “Микрофирма ва кичик корхонанинг 2019 йил учун ҳисоботини” 1-КБ шакли (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2020 йилнинг 26-февраль санасидан кечиктирмасдан интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда Давлат статистика ҳисоботини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган eStat 3.0 тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади. eStat 3.0 тизимида мавжуд Давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ҳамда вилоят статистика бошқармасининг www.samstat.uz расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин. Шаҳар статистика бўлими. Мурожаат учун телефон: (66) 455-12-19.

Davomini o'qish...

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ НИМА?

Вирусли  юқумли  касалликлар  ҳозирда  ҳам  тиббиётнинг  долзарб муаммоларидан биридир. Ер юзида ҳозирги вақтда миллиардлаб одамлар у ёки бу турдаги вирусли юқумли касалликлар билан касалланадилар. Юқумли  касалликларнинг 80% ини  вирусли касалликлар ташкил этади. Хозирги  пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотига кўра, Хитой Халқ республикасида коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келган. Ухан шаҳрида ўтказилган эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган. Беморларнинг кўпчилиги тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишининг қийинлашишидан шикоят қилган. Кўкрак қафасининг рентгенография хулосасига кўра, айрим ҳолатларда беморларнинг ўпкалари шикастланган. Коронавирус…

Davomini o'qish...

БАРЧА ТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

 Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар ( кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлар томонидан “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот” 1-К шакли (ойлик) Давлат статистика ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-февраль санасидан кечиктирмасдан тақдим этишингизни сўраймиз. Мансабдор шахсларнинг Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузуши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб…

Davomini o'qish...

ЖАМИЯТ ИСЛОҲОТЛАР ТАШАББУСКОРИ

Халқимиз шуни яхши билиши керакки, олдимизда узоқ ва машаққат-                         ли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, иши-                         мизни мукаммал бажарсак, замонавий билимларниэгаллаб ўзимизни                         аямасдан олдинга интилсак албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради.                                                                                                                           Шавкат Мирзиёев 24 январь куни уч йилдан буён мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган муҳим ҳужжат, яъни юртбошимиз Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этди. Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган мазкур тадбирни Республикамизнинг барча вилоятлари, туман ва шаҳарларида ҳам давлат идоралари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик билан бирга…

Davomini o'qish...

ФИДОЙИ ШИФОКОРЛАР БОР БЎЛСИН!

 Саломатлик инсоният ҳаётида биринчи ўринда турадиган муҳим омиллардан биридир. Соғлиқ бўлмас экан кишининг ҳаётга бўлган яшаш иштиёқи, мазмун-моҳияти йўқолгандай бўлиб қолади. Шунинг учун юртимизда аҳоли ўртасида доимо соғлом турмуш тарзи тарғиб этиб келинмоқда. Мен Қўчқоров Одил мана бир неча йиллардан бери Ободонлаштириш бошқармасига қарашли Даштбозор номли халқ қабристонида назоратчи вазифасида ишлаб келаман. Қарангки, ҳавонинг ўзгариши ва жисмоний зўриқиш сабаблими юрак хасталиги билан оғир аҳволда шифохонага тушдим. Яхшиямки, у ерда ўз касбининг фидойилари ҳаётимни сақлаб қолишди. Юрагим ўткир миокард инфаркт ушлаган экан. Менга 2 кун мобайнида “Жонлантириш” бўлимидаги шифокор Ғуломжон ҳамда…

Davomini o'qish...

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ ВА МУАССАСАЛАР РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА БОШ ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш  автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 1-mehnat shakli “2019 йил учун меҳнат тўғрисида”ги(Йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2020 йил 31-январдан кечиктирмасдан тақдим этишларингиз сўралади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин. Шунингдек, Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини…

Davomini o'qish...