ҲАР  КУНИНГИЗ  БЎЛСИН НАВРЎЗ!

Ассалому алайкум азиз ҳамшаҳарлар! Мана ўлкамизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл – баҳор, қолаверса  умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган қутлуғ айём Наврўзи олам кириб келди. Ана шу улуғ кун – шарқона янги йил билан барча ҳамшаҳарларимизни чин қалбимдан самимий табриклайман. Сиз азизларга, сиҳат-саломатлик,  тинчлик-хотиржамлик, оилангизга файзу барака тилайман. Шу қутлуғ паллаларда бутун юртимизда, дала ва қирлар, боғ ва майдонларда Наврўз шукуҳи кезмоқда. Дошқозонларда сумалаклар пиширилиб, дастурхонларга баҳор неъматлари тортилмоқда. Ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртимизни…

Davomini o'qish...

НАВРЎЗИНГ – ЯНГИ КУН, ЯНГИ ДАВРОНИНГ МУБОРАК, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Қишнинг совуқ, изғиринли кунлари ортда қолиб, танамизга илиқлик, руҳиятимизга тетиклик  ва шодлик  бағишлаб ўлкамизга баҳор яшиллик сепини ёймоқда. Айни кунларда юртимиз бўйлаб халқимизнинг урф-одатлари, миллий қадриятларини, қолаверса, яшариш, янгиланиш ва бағрикенгликни ўзида мужассам этган Наврўзи олам шукуҳ таратмоқда. Уч минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган Наврўз байрами – баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг онгу-шуурига, қалбига сингиб кетгани, ҳар бир оила ва хонадонга бахт ва шодлик олиб кириши билан биз учун энг қадрли ва энг азиз  миллий байрам ҳисобланади. Қолаверса Наврўз байрами ушбу кунларда инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга…

Davomini o'qish...

ГУЛ БАҲОРИМ

Гул баҳорим яна хуш келдинг, Бедор кутдим сени йил бўйи. Гулларингга махлиё айлаб кетдинг, Онангни тарк этмади баҳорнинг ўйи.   Кумуш қиш айамай зулм ўтказди, Ниҳоят яратган сенга етказди. Қўлимга сумалак капкир тутқазди, Золим қиш барибир яна ютқазди.   Майсалар нафис кўтарди бошин, Қуёшда сумалак тўкди кўз ёшин. Янгалар пиширди арафа ошин, Қизлар ўсмаларга безади қошин.   Адирларда бошланди сайл-томоша, Варраклар учар қатор адир оша, қир оша. Инсонларни қалбида қувонч тоша-тоша, Сумалаклар сузилди бўлиниб коса-коса.   Қанча дилга бахш этдинг қувончни баҳор, Сенла гўзал бошланар шудрингли наҳор. Гўзаллик, нафислик фақат…

Davomini o'qish...

АРЗАНДА БЎЛМАНГ, ПАЗАНДА БЎЛИНГ!

Шаҳримизнинг Алишер Навоий номли истироҳат боғида Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллиги ва 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, шаҳар халқ таълими, 2-сонли мусиқа мактаби, тиббиёт ҳамда педагогика коллежлари ҳамкорлигида  ёшлар сайли ташкил этилди. Тадбирга маҳоратли ва матонатли, зукко, серғайрат, билимга чанқоқ, ҳар ишда уддабурон бўлган ўқувчи қизлар қатнашди. Тадбир Зулфияхоним издошлари ўртасида шеърлар танлови, баҳрубайтлар, 2-сонли мусиқа мактаби ва 17-мактабнинг ижодкор қизларининг мусиқали ва бошқа кўнгилочар чиқишлари, спортчи қизларнинг арқон тортиш, югуриш каби кўринишлари билан бошланди. Энг қизиғи, қизлар ўртасида “Арзанда бўлманг, пазанда…

Davomini o'qish...

ОРАМИЗДАГИ ОДАМЛАР…

Шаҳар ҳали уйқуда бўлган  бир пайтда, ободонлаштириш ходимлари аллақачон ўз ишларини бошлаб юборган бўладилар. Тонг нечада отишидан, об-ҳаво қандай келишидан, иш ёки байрам куни бўлишидан қатъий назар улар учун иш вақти аниқ, қилинадиган иш тайин. Мақсад шаҳримиздаги орасталик, тозаликни сақлаш. Совуқдан қўлларимизни исситишга уриниб, иссиқина машинада ишга отланган вақтимизда бу орасталик посбонларои чиқиндилар билан тўлган кўчаларни тозалаётган бўлишади. Аммо биз ҳар доим ҳам сариқ нимчали  жонкуярларнинг меҳнатини илғамаймиз. Оқланган дарахтлар, йиғиб олинган хазонлар, супурилган йўлаклар худди ўз-ўзидан бўлиб қолаётгандек, доим шундай бўлиши керакдек. Кўчаларимиздаги орасталик аслида мана шу фидойи инсонларнинг…

Davomini o'qish...

ИНГИЧКАЛИК ЁШЛАРНИ ҚАНДАЙ МУАММОЛАРИ БОР?

Маълумки Президенимиўз ташаббуси жойларда билан ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб уларнинг мурожаатлари, таклиф-мулоҳазалари  ўрганилмоқда. Яқинда Ингичка шаҳридаги 12 умумтаълим  мактабида  Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари  Самариддин  Астанов  билан ингичкалик ёшларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳар давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва  бошқа мутасадди идораларнинг вакиллари иштирок этдилар. Тадбир  аввалид ингичкалик  ёшлари учун буш иш ўринлари ярмаркаси, шашка-шахмат спорт ўйинлари, китоб ярмаркаси ташкил этилди ва 12-сонли мусиқа мактаби хор жамоасининг чиқишлари намойиш этилди. Учрашув давомида ингичкалик ёшлардан Зарина Гумированинг кутубхона ташкил қилиш, Жавохир Худоёровнинг  спорт ва мусиқа инвентарлари  олиш,…

Davomini o'qish...

ТАШКИЛИЙ МАСАЛА КЎРИЛДИ

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди. Вилоят ҳокими ўтган даврда Каттақўрғон шаҳрида амалга оширилган ишларга танқидий баҳо берди. Секторлар тизимида олиб борилаётган иш фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаслигини таъкидлади. Ҳоким шунингдек, ёшлар масаласи, халқ таълими, мактабгача таълим муассасаси, бозорлар бўйича тўхталиб ўтиб, мазкур соҳаларга  етарли даражада эътибор берилмаётганлигини айтиб ўтди. Кун тартибидаги  ташкилий масала кўриб чиқилди. Шаҳар ҳокими Хашимов Музаффар Казимович ўз аризасига биноан ишдан озод этилди. Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида…

Davomini o'qish...

 ЭҲ, АЁЛЛАР!?

Расул Гамзатов  ижодидан Ҳ.ХАМЗАТОВ таржимаси.  Сизни  билмасдан, билмасдан аввал, Яшардим осуда , дарё бўйида. Сизни билиб, англаган онда , Сакрадим шиддаткор оқим бағрига. Оқим эди жўшқин, шафқатсиз жуда: Юлқиди, итқитди, урди қояга … Эх аёллар, эй воҳ аёллар, Сиз ҳамон ўшасиз , ўша-ўшасиз!   Сизни  билмасдан, билмасдан аввал, Гулханда   исиниб , мудрардим беғам. Номингиз эшитгач, худди  ўшал дам, Сакрадим оловга, куйдирди алам. Шу –шу сизнинг дея , юрак ёнади, Тун кун-ла  учрашиб, отади тонглар… Эх аёллар, эй воҳ аёллар, Сиз ҳамон ўшасиз , ўша-ўшасиз!   Тенгдошлар  сиз учун  обқочар кўзин,…

Davomini o'qish...

ИБРАТЛИ ҲАЁТ ЙЎЛИ

Дунёга келиб, ҳаёт лаззатларидан тотиб кўрарканмиз, мана шу лаззатлар орасида ҳаётнинг аччиқ ҳақиқатлари ҳам борлигини инкор этолмаймиз. Ҳаётнинг ана шундай аччиқ ҳақиқат-у лаззатларини бошидан кечирган ва бугун ўз ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўла оладиган Худойназарова Раиса Хасановна 1937-йил  8-мартда дунёга келган. Вояга етиб, мактабга чиқиш вақти келганда эса жажжи қўлларига қалам ушлаб ўқишни бошлаган Раиса опа шароитлари тўғри келмаганлиги, бувисининг аҳволи оғирлиги, қаровчиси йўқлиги сабабли ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлган. Ўн ёшга етганида унинг илмга чанқоқ эканлигини яқинлари кўриб, Раиса опанинг уйдагилари билан маслаҳатлашиб, уни яна мактабга чиқарадилар. 4-синфдан…

Davomini o'qish...

ИНСОН БАХТИДАН ҚУВОНИБ ЯШАШИ КЕРАК

-Қиз боланинг дунёга келиши ота-она учун жаннат эшикларини очади. Кейинчалик у ҳаётида рафиқалик, аёллик, оналик бахтига мушарраф бўлади. Ҳар қандай аёл бу бахтдан қувониб яшаши керак. Бу бахтни ич-ичингиздан ҳис қилсангиз ва бунга шукр қилиб яшасангиз ҳаётнинг бирорта қийинчилиги сизга тўсиқ бўлолмайди, дейди –навбатдаги қаҳрамонимиз  Гўзал опа. Гапирганда кўзлари кулиб турадиган, исми жисмига монанд бўлган Гўзал Болтаеванинг  юзларига қараб ҳақиқатдан ҳам у кишининг фикрлари тўғри эканлигини ўйлаб қоласиз. Гўзал опа 1972 йилда Каттақўрғон шаҳрида туғилган. 2003 йилда шаҳримиздаги План-иқтисод техникумини тамомлаганлар. 1991 йилда илк фаолиятини шаҳримиздаги  “Ёғ-мой” комбинатида ҳисобчи вазифасида…

Davomini o'qish...

ҲАМ УСТОЗ ҲАМ ТАДБИРКОР        

Ҳаётда шундай инсонлар борки уларга қараб куч оласиз, кўзларига боқиб ҳаётнинг нақадар гўзаллигини, астойдил меҳнат қилиб ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтиш мумкинлигини ҳис қиласиз. Қаҳрамонимиз Нодира опанинг ҳаёт йўли билан, теран фикрлари билан танишар эканмиз у кишини ҳам ана шундай инсонлардан эканлигига амин бўлдик. Нодирабегим Саидова 1974 йил 25-сентябрда Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Ўрта маълумотни шаҳримиздаги 2-мактабда олган. Ўқишга бўлган иштиёқ Нодира опани Самарқанд Қишлоқ Хўжалик институтига бошлаган. 1995 йилда ушбу институтни тамомлаб, шу йили илк иш фаолиятини сут заводида бошлаган ва бу ерда 2001-йилгача фаолият юритган. Опани кўпчилик моҳир педагог…

Davomini o'qish...

АЁЛНИНГ БАХТИ –УНИНГ ОИЛАСИ

Бугун жамиятимизда кўплаб соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган аёлларимиз талайгина. Шаҳримизда ҳам кўпгина хотин-қизларимиз самарали меҳнатлари билан шаҳримиз салоҳиятини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилашда муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Аёлнинг энг биринчи галдаги бахти унинг оиласида деб биладиган Замира опа шаҳримиздаги  Ички ишлар бўлимида фаолият юритади. У киши асли Самарқанд шаҳрида 1981 йилда туғилган. 1988 йилда шу ердаги 33-мактабни тамомлаган.  Самарқанд Давлат Университетининг “Ҳуқуқшунослик” факультетини 2003 йилда тамомлаган. 2004 йилда  дастлабки иш фаолиятини шаҳримиздаги 7-тергов ҳибсхонасида ҳуқуқшунос маслаҳатчи  лавозимида бошлаган. 2017 йилда шаҳар Ички ишлар бўлимида ташкилий  бўлинма раҳбари, 2018-2019 йилда  вояга етмаганлар…

Davomini o'qish...

ҲАЁТНИНГ ГУЛИ – ОФТОБИ АЁЛ!

Ҳақиқатдан ҳам оналаримиз, аёллар ҳар биримизнинг ҳаётимизни нурга тўлдиради,  унга мазмун бағишлайди. Уларнинг борлиги бизга куч-қувват беради, янги мақсадлар, марралар сари ундайди. Шу кунларда юртимиз бўйлаб  аёлларимизнинг қутлуғ айёмлари 8-март Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда. Куни кеча шаҳримиздаги 13-умумтаълим мактабида ҳам шу муносабат билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда мактаб жамоаси, ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Устоз Азиз Эргашев раҳбарлигидаги 11-“А” синф ўқувчилари томонидан ташкиллаштирилган байрам тадбири “Муқаддас аёл” қўшиғи билан бошланди. Шундан сўнг ўқувчилар томонидан оналаримизни мадҳ этувчи шеърлар, куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари маҳорат билан ижро…

Davomini o'qish...

ҲАЗРАТИ АЁЛ

Улуғ аллома Мирзо Абдулқодир Бедилнинг шундай ўлмас сатрлари бор: Кимки ҳаёт шаъмин илм ила ёқди, Ҳаёти асрлар сўнмади, балқди. Менимча, бу ҳикмат илм равнақи йўлида меҳнат қилган фидоий инсонлар ҳақида айтилган бўлса, ажабмас. Ўз касбига бир умр содиқ қолган, бор илмини, билимини ёшлар таълим тарбиясига бағишлаган ана шундай моҳир педагоглардан бири Норбуви Ашуровадир. Камтарин, самимий, юз-кўзларидан аёлларга хос бир муҳтарамлик, мунавварлик акс этиб турувчи бу аёлни узоқ йиллардан буён биламан. Фарзандларим, набираларимнинг севимли устози. Ҳаётда яшарканмиз, ҳар тоифадаги одамларга дуч келамиз. Кимдир қув, кимдур айёр, кимдир юзингда кўзинг борми демайдиган…

Davomini o'qish...

МЕҲР ТАФТИ

Инсон умрининг мазмуни меҳнат билан белгиланади. Мактабни тугатган Шарофат, дастлаб иш фаолиятини болалар боғчасида энагаликдан бошлаган. 1977 йилда ишдан ажралмаган ҳолда, Самарқанд мактабгача тарбия билим юртини имтиёзли диплом билан тугатди. Шарофат Баҳриевнанинг болажонлиги, кичкинтойларга бўлган меҳри, серғайрат, ташаббускорлиги туфайли, ота-оналар ҳурмат эътиборини қозонди. Билим юртида олган билимларини мустаҳкамлади, билмаганларини сўраб ўрганди, аввалида услубчи-методист, кейинчалик 1985 йилдан 2012 йилга қадар боғча мудираси бўлиб ишлади. Болаларга меҳр кўрсатиш, уларнинг жажжи юракчаларига йўл топа билиш, уларнинг мурғак дунёсидаги гўзалликни англаб, кўра билиш, қалбдан суҳбатлашиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Шарофат бор муҳаббатини ўзи…

Davomini o'qish...