БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ

29 октябрь куни шаҳримиздаги 17-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида  ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва китобхонликни ривожлнтириш мақсадида ўтказилган тадбир ана шундай номланди. Тадбирга  мактаб педагогик жаоаси, ўқувчи-ёшлар, ота-оналар ва шаҳримиздаги мактабларнинг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчилари қатнашдилар. Тадбирда фаол иштирок этган мактабнинг 5 -“А”, 8- “А” ва 11- “А” синф ўқувчилари томонидан Беҳбудийнинг “Падаркуш”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ” асаридан парчалар намойиш этилди. Ёш ижодкорларнинг ижод намуналари акс этган 5 та ташаббусни ўз ичига қамраб олган ушбу тадбир мазмун-моҳияти ва қизиқарли тарзда ўтгани билан кўпчиликда катта таассурот қолдиргани шубҳасиз. Ўз мухбиримиз

Davomini o'qish...

МАРД ВА БИЛИМЛИ ЎҒЛОНЛАР КЕРАК ЮРТГА

Миллий гвардиямиз ташкил этилган кунлардан бошлаб, ўзининг сафларига маънан бой, қадриятларимизга, анъана ва урф-одатларимизга содиқ, жисмонан бақувват ва интеллектуал салоҳиятли бўлган ёшларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўтган қисқа вақт ичида жамият ва аҳоли хавфсизлигини ҳимоя қила оладиган узлуксиз кадрлар тайёрлаш тизимини ҳам йўлга қўйишга улгурди. Жумладан, бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир вилоятида 4 тадан умумий ўрта таълим мактабларида Миллий гвардия тизими учун кадрларни узлуксиз ва мақсадли тайёрлайдиган ҳарбий ватанпарварлик йўналишига иштисослаштирилган синфлар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу ихтисослаштирилган синфларга умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиладиган ўқув фанларидан…

Davomini o'qish...

МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ

Ўзбекистонимиз кейинги уч йилда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди, ҳаёт жараёнлари тезлашди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш соҳасида ҳам тамоман янги давр бошланди. Ўзбекистон-ёшлар мамлакати. Ҳодимларимизнинг катта фоизини ёшлар ташкил этади. Бу катта кўрсатгич. Ёшларимизнинг таьлим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши имунитети ҳам шунча кучли бўлади. Биз эртанги кунимизнинг таянчи ва суянчи бўлмиш ёш авлоднинг янгича, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаган,…

Davomini o'qish...

ТАРБИЯ БИЗ УЧУН Ё ҲАЁТ- Ё МАМОТ, Ё…..

Ўқувчи – ёшларнинг ўсмирлик даври айнан инсон камолотида муҳим давр ҳисобланади. Бу ёшда ўқувчи қизлар ва йигитларнинг ҳам жисмонан ҳам маънан ривожланишида кескин ўзгаришлар вужудга келади. Агар мана шу ўсмирлик  даврида ўқувчи ёшлар билан ота-оналар, устозлар янада яқин муносабатда бўлиб, ўсмирлик даври ҳақида, ҳаёт ҳақида тушунчалар бериб борилса бу даврдан ўтиш осон кечади. Бу вақтдаги нотўғри қўйилган биргина қадам ёки айтилган сўз уларнинг ҳаётини издан чиқариб юбориши мумкин. Кеча шаҳримиздаги 16-умумтаълим мактабида айнан мана шу мақсадда мактабдаги 10-11 синф ўқувчи йигитлари билан давра суҳбати ўтказилди. “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида…

Davomini o'qish...

ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ИШТИРОКЧИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш бўйича Каттақўрғон шаҳар комиссиясининг йиғилиш қарори билан танловнинг шаҳар босқичида иштирок этган 57 нафар ўқувчи қизлар орасидан юксак иқтидори ва истеъдоди билан ғолиб чиққан ва муносиб деб топилган 6 нафар номзодни вилоят босқичида қатнашиш учун тавсия этилиши белгиланди. Жумладан, қарорга кўра “Адабиёт” йўналиши бўйича Маржона Меҳриддинова, “Маданият” йўналиши бўйича Ширин Ишбекова,  “Таълим” йўналиши бўйича Шаҳризода Ҳакимова, “Фан” йўналиши бўйича Ирода Жонтемирова, “Спорт” йўналиши бўйича Наргиза Азимова ҳамда “Жамоатчилик” йўналиши бўйича Лазиза Умаровалар танловнинг вилоят босқичида иштирок этадилар. Малика ЮСУПОВА

Davomini o'qish...

СЕНДА НИМА ИШИМ БОР

Сенда нима ишим бор, Бормисан ё йўқмисан. Менга қадалган кўзинг Назарми ё ўқмисан.   Сени ғийбат қилмоққа, Фурсатим йўқ, оним йўқ. Аллоҳимга минг шукр, “Ҳайт”дан келган шоним йўқ.   Бошлиғим йўқ яласам, Кир, ифлос товонини. Аждодларим шавкатли, Сақлайман пок номини.   Доно бўлиб тинглайман, Сўйлаганда нодони. “Тили қисиқ” жойим йўқ Ҳалолдир ошу ноним.   Бу дунёда борлигинг Ҳаттоки билинмайди. Кулиш у ёқда турсин Сени кўргим келмайди.   Мени қоралаб ёзган, Қўлинг олгим келмайди. Сендан фисқ, фасод анқир Яқин боргим келмайди.   Биламан мен бор жойда Ўз ўрнинг тополмайсан. Юзу кўзингдан…

Davomini o'qish...

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИЗМИ?

Шахар худудида жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 30 та турли жабҳаларда ёнғинлар содир бўлиб, бунинг оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган ва бир нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олган. Бу кўрсатгичларни ўтган йилнинг 9 ойига қиёсласак, ёнғинлар сони 6 тага камайган бўлсада ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши ҳолатлари 0-1 тага  кўпайган. Куйиш тан жароҳати олиш холатлари хам шундай кўрсатгични ташкил этади. Шунинг боис шахримиздаги таьлим муассаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан бир катор текшириш ва урганишлар утказиб келинмокда. Ўрганишлар давомида бир катор таьлим муассаларида куз-киш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари орқага…

Davomini o'qish...

МУРОЖААТЛАР МУЛОҚОТЛАР ОРҚАЛИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Бугун фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш уйма-уй юриш ва хонадон эгалари билан яқиндан мулоқот қилиш орқали ўрганилиб, мурожаатлар изчиллик билан ҳал этиб борилмоқда. Жумладан, 2019 йил 1 февраль кунидан 1 июль кунига қадар секторлар кесимида бу борада амалга оширилган ишлар умумлаштирилиб таҳлил қилинганда Каттақўрғон шаҳрида мавжуд 17296 та хонадонлардан жаъми 15487 таси сектор ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилиб, 1365 та муаммолар мавжудлиги аниқланган ва уларнинг 1328 таси  ҳал этилган. Мурожаатларнинг 388 таси бандлик бўйича, 219 таси  уй-жойга муҳтожлар, 143 таси соғлиқни сақлаш,  138 таси кадастр хужжатлари расмийлаштириш, 102 таси  моддий ёрдам олиш,…

Davomini o'qish...

ОНА ТИЛИМИЗ – ЎЗЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ

Ўзбек тили. Ўзбеклар тили. Нақадар гўзал, нақадар равон. Айтишларича, ўзбек тили дунёдаги қирқта энг оммавий, гўзал тиллардан бири экан. Ўзбек давлатчилиги тарихига мустақиллик учун кураш даври сифатида муҳрланган ўтган асрнинг саксонинчи йиллари охири ва тўқсонинчи йиллари боши халқимиз қаддини тиклаш ва миллий тилимиз нуфузини ошириш борасида қўйилган қутлуғ қадамлар билан унутилмасдир. Хусусан, ана шу миллий курашнинг илк самараси сифатида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани чинакам тарихий воқеа бўлган эди. Бунга қадар эса, сўз бойлиги ва бошқа беқиёс имкониятлари билан жаҳоннинг энг гўзал тилларидан ҳисобланган она тилимизнинг қўлланиш доираси собиқ…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНИ

Бугун юртимизда спортни ривожлантириш, ёш авлодни жисмонан бақувват бўлиб вояга етиши учун барча имкониятлар яратилган десак тўғри бўлади. Албатта ёшларимиз ҳам бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда кўпгина ютуқларни қўлга киритиб келмоқдалар. Мақоламиз қаҳрамони шаҳримиздаги 2-умумтаълим мактаби 9 ”А”- синф ўқувчиси Муҳаммадбобур Неъматуллаевни ҳам ана шундай ёшлардан десак тўғри бўлади. Яқинда у Армрестлинг бўйича 14-15 ёшлар ўртасида 50-80 кг вазн бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё кубогида қатнашиб фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Муҳаммадбобур 12 ёшидан бошлаб спортнинг Армрестлинг тури билан шуғулланиб келади. –Мени бу спорт турига кириб келишимга амаким Султонбек Неъматуллаевнинг ҳиссалари катта.…

Davomini o'qish...

МИЛЛИЙ ТИЛ – МИЛЛАТ ИФТИХОРИ

Жорий йил 21- октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил бўлади. Ана шу сана муносабати билан куни кеча Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партияси шаҳар Кенгаши томонидан шаҳримиздаги 17-ихтисослашган умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир шундай номланди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партияси вилоят ва шаҳар Кенгаши, шаҳар Халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқари органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирга партиянинг фаол аъзолари, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар халқнинг ўзлигини, узоқ йиллик урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган тилимизнинг миллат руҳи ва миллийлигимизни ифода этувчи…

Davomini o'qish...

ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ ИСТИҚБОЛИ ЙЎЛИДА

Айни кунларда ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни  юзасидан жойларда семинар тренинглар ташкил этилмоқда. Жумладан, 5-октябрь куни  Каттақўрғон педагогика коллежи ва шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда “5 та муҳим ташаббус-эртамиз эгалари истиқболи йўлида” номли семинар тренинг ташкил этилди. Тадбир аввалида шаҳримиздаги  мактабгача таълим ташкилотлари томонидан 5 та ташаббус бўйича бажарилаётган ишлар юзасидан кўргазмалар намойиш этилди. Педагогика коллежи амалиётчи ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда 19-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари билан ҳамкорликда “Олтин куз” мавзусида машғулот ўтдилар. Семинар тренинг…

Davomini o'qish...

ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ

Хотин-қизлар манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланган бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Зеро хотин-қизларнинг обрў-эътиборини ошириш ва мустаҳкамлаш, унинг жамиятда ҳам, оилада ҳам маърифатпарвар эканини англатишда,“Оила – маҳалла – мактаб” ҳамкорлик тизимини кучайтириш, айниқса, ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясида устозлар билан яқин ҳамкорликда бўлишини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан  Тошкент шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ушбу бошланғич ташкилотлар фаолиятини муносиб баҳолаш мақсадида “Хотин-қизлар қўмитасининг энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танлови бўлиб ўтди. 2012 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу танлов бошланғич ташкилотлар фаолиятини давр талаблари асосида такомиллаштириб боришга хизмат…

Davomini o'qish...

КЎКСИМГА ТАҚИЛГАН МУКОФОТ

фаолиятим давомидаги барча машаққатларни шарафга айлантирди,-дейди шаҳримиздаги “Баркамол авлод” болалар маркази раҳбари Нортожи Ҳакимова. Президентимизнинг келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз, халқимиз, давлатимиз тақдирини муаллимларнинг меҳнатлари билан боғлаб “Ўзбекистонда энг обрули инсон-муаллим бўлиши керак” дея айтган сўзлари таълим тизимидаги барча ходимларни чексиз қувонтирди. Бунинг натижаси ўлароқ бугун устозларга юксак даражада ҳурмат ва эътибор кўрсатилиб, уларнинг меҳнатлари муносиб тақдирланмоқда. 45 йиллик ҳаётини таълим тизимига, ёш авлодга таълим-тарбия беришдек машаққатли ишга бағишлаган Нортожи Ҳакимованинг ҳам меҳнатлари юксак мукофот “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирлангани бунинг ёрқин намунасидир. Устознинг 1 октябрь- “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”…

Davomini o'qish...

НОМЗОДЛАР САРАЛАНДИ

Бугун юртимизда ҳар томонлама фаоллик кўрсатаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни оилада, жамоатчилик орасидаги обрў-эътиборини ошириш ва иқтидорларини намоён этишлари учун керакли шарт-шароитлар яратилмоқда. Жумладан, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқларини эътироф этиш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши ўзбек халқининг буюк фарзанди, халқ шоираси, муҳаббат ва садоқат тимсоли Зулфияхонимга юксак эҳтиром билан бирга  иқтидорли, юксак маънавиятли ёшлар меҳнатини рағбатлантиришнинг муҳим омили бўлди. Айни кунларда жойларда ушбу нуфузли мукофотга номзодларни саралаш танловлари бўлиб ўтмоқда. 24 сентябрь куни Каттақўрғон шаҳар болалар мусиқа ва санъат…

Davomini o'qish...