5-сондаги Эълонлар

БЕКОР ҚИЛИНАДИ Муқумова Туфанисо Ҳакимовнага тегишли Каттақўрғон шаҳар А.Навоий кўчаси 148 “а” уйнинг 1998 йил 5 февраль куни тузилган шартномасининг асл нусхаси йўқолганлиги сабабли бекор қилинади. 1973 йил 26 январда  вафот этган Хакулов Нигматдан колган мерос- Каттақўрғон шаҳар Б.Туропов кўчаси 19 уйнинг уй плани йўқолганлиги сабабли бекор қилинади. Кличев Шавкат Амировичга тегишли Каттақўрғон шаҳар Фаровон (Б.Ҳамдамов) кўчаси 21-уйнинг уй дафтари йўқолганлиги сабабли бекор қилинади. ***************************************************************************** Қорахонов Ғайратга тегишли Каттақўрғон шаҳар Суғдиёна кўчаси 61-уйнинг уй дафтари йўқолганлиги сабабли бекор қилинади. Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт коллежи томонидан 1987 йилда Шодиева Гулсин Иргашевна номига…

Davomini o'qish...

ШАХСИЙ КУТУБХОНАМ БЎЛИШИНИ ИСТАЙМАН

Оиламиз  у  қадар катта эмас. Дадам, ойим, укам ва мен. Шунга  қарамай барчамиз  ўзимиз  ёқтирган китобларни ўқишга ҳамда улар юзасидан баҳслашишга қизиқамиз. Кечқурунлари овқатдан  кейин ўқиган бадиий асарлар юзасидан суҳбатлашамиз. Айниқса  дадамни  мен  ўқиган  китоблар  қизиқтиради.  “А.Қаҳҳорнинг “Ўтмишдан  эртаклар”  қиссаси  сенда  қандай таассурот қолдирди?”, “Х. Тўхтабоевнинг  “Жаннати   одамлар”  асарининг  номланишини қандай изоҳлайсан?”  каби саволларнинг кети узилмайди. Мен асосан қизиққан  китобларимни мактабимиздаги кутубхонадан олиб ўқийман. Ўзим ҳам шахсий кутубхонам бўлиши учун китоблар сотиб оламан. Айниқса байрамларда ва туғилган кунимда дадам олиб берган китоблар мен учун жуда қадрли. Мактабимиз кутубхонасидан мактабдошларимнинг кети…

Davomini o'qish...

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқнинг тинч ва осойишта яшаши учун шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрнига эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Davomini o'qish...

ОБОДОНЛАШТИРИШДА ФАОЛ ҚАТНАШИШ- БАРЧА ФУҚАРОЛАРНИНГ БУРЧИ!

Шаҳримиз йилдан-йилга ободонлашиб, кўркамлашиб бормоқда. 2016 йилда кўчалардаги пиёдалар юриш йўлаклари, ирригация ариқлари аҳоли уйларини фасад қисмлари, кўп қаватли уйлар атрофидаги йўлаклар, кўп қаватли уйларни том қисмлари, фасад қисмлари, подъезд йўлаклари таъмирдан чиқарилди. Кўчаларда ва кўп қаватли уйлар атрофида гулхоналар ташкил қилиниб, игна баргли дарахтлар ва гуллар экилди. Бир қанча кўчалардаги аҳоли хонадонлари марказий канализация тармоғига уланди.

Davomini o'qish...

НАФСИНИНГ ҚУЛИГА АЙЛАНДИ

Маълумки кўпгина қинғир ишлар, безорилик, ўғрилик жиноятлари инсонларнинг вақтида ўз йўлини тўғри танлай олмаганлиги, оиладаги нотинчликлар, турли нопок ниятли кишилар билан дўстлашиш оқибатида содир этилади. Балки “қаҳрамонимиз” Абдиев Фарход Раҳимович (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам бошқалар сингари тўғри яшаб, ҳалол ризқ топганда бугун суднинг қора курсисида ўтирмасди. 1981 йилда Пастдарғом туманида туғилган Фарход тақдир тақозоси билан Каттақўрғон шаҳрига ишлагани келиб, ижарада яшай бошлайди. У ҳалол иш топиш ўрнига осонлик билан пул тўплаш пайига тушади. Фарҳод ўзи ижарада яшаётган уйга яқин ҳовлилардан бирига ўғирликка киради ва у ердан Латипова Холида (исми-шарифи ўзгартирилган)га тегишли…

Davomini o'qish...

ОДАМ САВДОСИ АСР МУАММОСИ !

Одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро, у ҳудуд ва чегара танламайди. Шу боис ушбу жиноятга қарши самарали кураш олиб боришда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Бу борада мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган. Қолаверса, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 60 дан ортиқ халқаро ҳужжатга қўшилган ва БМТ томонидан мазкур соҳада қабул қилинган 6 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланган. Шунингдек, хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан, одам савдосига қарши курашишга қаратилган 29 та шартнома ва келишув имзоланган.

Davomini o'qish...

РИЗҚИМИЗ БУТ-ТУРМУШИМИЗ ФАРОВОН !

Бугун оиламиз аъзолари ана шундай ибратли қоидага амал қилиб тинч-тотув ҳаёт кечирмоқда. Оллоҳга беадад шукрки фарзандларим, набираларим, келинларим барча-барчаси ўз иши билан машғул, севган касблари бор. Мана шу касб-кор, самарали меҳнат  орқасидан катта бир хонадоннинг қозони  қайнаб турибди. Энг асосийси юртимиз тинч, биз тадбиркорларнинг иш юритишимиз учун барча шароитлар яратилган десам муболаға бўлмайди. Мана шундай қулайликлар асносида янада катта шижоат билан халқимиз, юртимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Davomini o'qish...

МАҲАЛЛАМ-ФАХРИМ, ТАЯНЧИМ !

Юртимизда маҳаллалар азалдан тарбия учоғи ҳисобланади. Авлодларимиздан бизгача ўтиб келаётган миллий қадриятларимиз, халқимизнинг турмуши ва тафаккурини кўз қорачиғидай асрашда унинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Шу қаторда бизнинг маҳалламиз ҳам шаҳримиз, вилоятимиз, юртимиз ривожига ҳисса қўшиш мақсадида астойдил меҳнат қилмоқдалар. Ўлкамизга баҳор фаслининг кириб келиши билан маҳалла ҳудудида ободончилик ишлари ташкил қилинди, маҳаллада яшовчи ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олишдек хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда шуни алоҳида таъкидлаб айтмоқчимизки, яқинда чиқарилган юртбоши- мизнинг “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бизнинг олдимиздаги вазифаларни масъуллигини янада оширди. Ушбу Фармон…

Davomini o'qish...

ЭНГ МЎЪТАБАР БАЙРАМ

Ўлкамизга фасллар гўзали баҳор кириб келди. Ушбу фаслнинг фазилатларидан бири- оламдаги энг улуғ зот-оналар, опа-сингиллар байрами 8-март билан қадимий шарқдаги қутлуғ кунларнинг улуғи – Наврўз тантаналарини  бағрига олганидадир.

Davomini o'qish...

ВАТАНПАРВАРЛАРНИНГ ЖАСОРАТИ УНУТИЛМАЙДИ !

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017  йил 12 январдаги “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги муносабати билан  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” ги Фармони билан давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганлар орасида  ўз хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси, ҳамшаҳримиз Баҳром Эргашевнинг ҳам номи бор. У вафотидан кейин “ Жасорат” медали билан тақдирланди.

Davomini o'qish...

АЁЛ БИЛАН МУНАВВАР ОЛАМ!

Қодир табиат азиз аёлларимизга мунислик ва мушвиқликни, эзгулик  ва гузалликни абадий фазилат қилиб бағишлаган. Хар бир инсон кўнглини мунаввар этувчи, нафақат оилага,балки бутун  жамиятга аҳиллик, тотувлик,меҳр-оқибат бағишловчи ҳам аёл зотидир.

Davomini o'qish...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида:  

Davomini o'qish...