Буюк инсон, Республикамизнинг бетакрор раҳбарларидан бири, серқирра адиб Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги олдидан

УНУТИЛМАС УЧРАШУВЛАР Давлат арбоби, элпарвар раҳбар Шароф Рашидовнинг 1971-1977 йилларда Каттақўрғон шаҳрига ташрифлари кечагидек ёдимда. 1971 йил. Ёз фаслининг илк кунлари. Шаҳар драма театрининг эски биноси бузилиб, унинг ўрнида янги замонавий санъат кошонаси барпо этишга киришилган эди. Ўша дамларда шаҳримизга келган Ш.Рашидов театр биносининг янги лойиҳаси билан танишди, қурувчилар ва театр жамоаси билан учрашди. Қурилажак янги бино жамоангиз ва томошабинлар учун ҳар томонлама қулай бўлиши керак, – деди давлат раҳбари театрнинг ўша йиллардаги директори Ўзбекистон халқ артисти Ширин опа Мелиевага,  – шундай бўлгач, қурилиш жараёни сизнинг ҳам доимий назоратингизда бўлиши…

Davomini o'qish...

ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ АВЛОД – ЮРТ ҚУДРАТИ ВА КЕЛАЖАГИ

Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини сингдириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда. “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” спорт мусобоқалари олдидан Республика маънавият тарғибот марказининг йиллик лойиҳаси асосида  ташкил этилган “Юксак маънавиятли авлод” фестивали ёшларни хушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларини, давлат дастурларининг аҳамиятини  ёшлар онгига сингдиришга қаратилгандир.

Davomini o'qish...

ШЕЪРЛАРИ ҚАЛБЛАРГА ЖО БЎЛГАН ИНСОН

Халқимиз ўзининг буюк ижодкор фарзандлари, шоир-ёзувчилари, олимлари, санъаткорлари билан фахрланиб келган. Абдулла Қодирий, Усмон Носир, Чўлпон, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Ойбек ва бошқалар шулар жумласидан. Уларнинг анъаналарини давом эттирган Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари, достон ва ғазаллари, мақолалари, бутун ижоди халқимиз қалбида сақланмоқда.

Davomini o'qish...

ТАРҒИБОТ ГУРУҲИ КАТТАҚЎРҒОНДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги  Фармони ҳамда ўша кундаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида умумхалқ байрами-Хотира ва қадрлаш куни арафасида шаҳар педагогика коллежида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди. Шаҳримизга ташриф буюрган республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари,

Davomini o'qish...

ЧЕКСИЗ ҒАМХЎРЛИК НАМУНАСИ

Республикамиз Президентининг шу йил 4 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргар- лик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Қарорлари мазмун-моҳияти билан мамла- катимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уруш ортида меҳнат қилган юртдошларимизга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг яна бир исботидир.

Davomini o'qish...

“Ташаббус-2017” ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР

Шу кунларда мамлакатимизда   Ўзбекистон Республикасининг Президенти соврини учун ўтказилаётган  “Ташаббус-2017” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичи якунига етмоқда. Тадбирнинг вилоят босқичига тайёргарлик ҳам қизғин бораётир. Ушбу нуфузли беллашувнинг Каттақўрғон шаҳар босқичи педагогика коллежида бўлиб ўтди. Унда шаҳримизда фаолият юритаётган тадбиркорлар, ҳунармандлар, шу соҳага илк қадам қўйган ёшлар  “Энг яхши тадбиркор”, “Энг яхши ҳунарманд” ва бошқа махсус номинациялар бўйича беллашдилар. Тадбирни нодавлат нотижорат ташкилотлари, коллежларнинг вакиллари, акционерлик тижорат банкларининг шаҳардаги филиаллари ходимлари, битирувчи ёшлар катта қизиқиш билан кузатдилар.

Davomini o'qish...

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИ ЎРГАНАМИЗ

Шаҳардаги педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекис- тон Республикасини  янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармонини ўрганишни тарғибот қилишга бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди. Тадбир шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳар “Халқ қабулхонаси” ҳамда коллеж жамоалари ҳамкорлигида ташкил этилди. Уни шаҳар “Халқ қабулхонаси” мудири Ҳ.Н.Шодиева кириш сўзи билан очди.

Davomini o'qish...

ҚОНУН ДОИРАСИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун                                                                                                                                 Ш.МИРЗИЁЕВ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28-декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чо- ра-тадбирлар тўғрисида”ги  Фармонига…

Davomini o'qish...