ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ – ФАОЛИЯТИМИЗ ДАСТУРИ

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор  йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устувор йўналишида  ижтимоий соҳани ривожлантириш, жумладан, аҳоли бандлигини ошириш юзасидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар белгиланган.

Davomini o'qish...

ЖИНОЯТНИ ЯШИРИШ ҲАМ ЖИНОЯТ

Бугун биз тинч ва осойишта кунларда яшаётганимизга шукур қиламиз. Ўзбекистондай  жаннатмонанд мамлакатда туғилганимиз, барча соҳаларда имкониятлар эшигининг очиқлиги, яшаш учун шарт-шароитларнинг мухайёлиги, шу сабабдан юртимизда илмли, зиёли, маърифатли инсонларнинг кўплиги бизнинг бахтимиз. Афсуски “гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, ҳамюртларимиз орасида ношукур, ўз ватанига сотқинлик қиладиган инсонлар ҳам борки, бугун уларнинг қилмишлари тикандек қалбларимизни тирнамоқда.

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОН ЖУРНАЛИСТИКА МАКТАБИ

Ўзбекистоннинг икки қадимий ҳамда тарихий, жаҳонга машҳур шаҳарлари Самарқанд ва Бухоро ўртасида жойлашган Каттақўрғон шаҳри ва тумани  ўзининг бетакрор ижодкорлари: олиму фузалолари, шоир ва бахшилари, журналистлари, санъаткорлари, спортчилари  билан танилган. Бу масканда ўзига хос журналистика мактаби яратилган, бўлиб, бу масканнинг вакиллари Ўзбекистон журналистикасини, матбуотини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишган.

Davomini o'qish...

УНУТМОҚ МУМКИНМАС СИЗЛАРНИ!

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ва “Каттақўрғон тонги” газетаси таҳририяти томонидан “27-июнъ-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан “Унутмоқ мумкинмас сизларни!” деб номланган хотира кечаси тадбири ўтказилди.

Davomini o'qish...

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА БАРЧАМИЗ ФИДОКОРОНА ХИЗМАТ ҚИ- ЛАЙЛИК!

Мустақил диёримиз кундан-кун чирой очиб бормоқда. Бугун Республикамиздаги барча шаҳар ва энг чекка қишлоқларда ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, барча эътибор, меҳнат ва хизматлар аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бугун давлатимиз раҳбари ва бутун барча бўғин соҳаларда инсон манфаатлари, уларнинг осойишта ва фаровон турмуши, аҳоли саломатлигини тиклаш борасида ишлар энг устувор вазифаларга айлантирилди.

Davomini o'qish...

МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ИШ БОШЛАДИ

Шаҳар Педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги  “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Davomini o'qish...

ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Терроризм,  диний экстремизм ва   ақидапарастлик бугунда дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб инсоният хавфсизлигига жиддий таҳдид қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси, бу оқимлар, ёвуз ниятли кимсалар ўз ниятларини амалга оширишга кўпроқ ёш йигит-қизларни тортаётганидир. Ўз қилмишининг жиноят эканлигини, ватанга хоинлик қилаётганини билиб турсада, маънавий қашшоқлиги, иродасизлиги сабаб айрим ёшлар бу иллатларнинг қурбонига айланмоқда. Абдиев Равшан (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам ўзининг тинч ҳаётини бузиб, ёлғон даъватларга ишониб яқинларига, ватанига хиёнат қилди.

Davomini o'qish...

Партиялар ҳаётидан – ФАОЛИЯТ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

“Адолат” СДП шаҳар кенгаши кейинги пайтда ўз фаолиятини анча жонлантирди. Биргина партиянинг қабулхонасига қисқа вақтда жисмоний шахслардан 50 дан ортиқ мурожаат келиб тушгани ҳам унинг халқ орасида эътибори ошаётганидан далолатдир. Яна бир муҳим жиҳати, кенгашнинг саъй-ҳаракатлари билан шаҳарнинг турли ҳудудларида бошланғич партия ташкилотлари ташкил этилмоқда.

Davomini o'qish...