МУСТАҚИЛЛИК МЕЪМОРИ

Ўзбекистон Республикасининг асосчиси, ўзбек халқининг ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг биринчи  Президенти Ислом Каримов юртни мустабид тузум зулмидан озод қилиб, миллий давлатчилигимизни қайта тиклади. Ислом Каримов тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. Бу ҳақиқатни бугун дунё ҳамжамияти ҳам эьтироф этмоқда.

Davomini o'qish...

ИНСОН МАНФААТИ ҲАР НАРСАДАН УСТУНМИ?

ИНСОН МАНФААТИ ҲАР НАРСАДАН УСТУНМИ? Интернетда бир идорада катта навбат, ўн-ўн беш чоғли фуқароларнинг тажанг ҳолда кутиб турган суратлари чиқиб, унинг остига “Ушбу ҳолатни қайси ташкилотда кўргансиз?” деб савол қўйилди. Лавҳани икки соатнинг ичида мингга яқин киши кўриб юзлаб изоҳ қолдиришди. Қизиғи, сурат битта бўлсада унда  ўнлаб ташкилотни кўришди. Масала равшан: бу муаммо ҳамма корхонага тегишли эди. Яқинда бир идорага борганимда бошлиқ эшиги олдида катта навбат, котибага бир аёлнинг баланд овозда эътироз билдираётганини гувоҳи бўлдим. Маълум бўлишича, битта қоғоз – маълумонома олиш учун шаҳарга Ингичка шаҳарчасидан бир ойдан бери келиб…

Davomini o'qish...

САМИМИЙ ЎТДИ

Жорий йилнинг 19 январида “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ ишчи хизматчилари билан Давлатимиз раҳбари  Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга долзарб  сиёсий,  ижтимоий – иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожланти- риш бўйича тақдим этган  Мурожаатномани аҳоли ўртасида тарғиб қилиш мақсадида очиқ давра суҳбати ўтказилди.

Davomini o'qish...

БОЛА БОШИДАН

Ривоят қилишларича Табобат илмининг султони Ибн Сино ҳузурларига янги туғилган чақалоқни олиб боришиб, қандай тарбия қилиш ҳақида маслаҳат сўраганларида, ул ҳазрат: тарбияни бошлашга сал кечикибсизлар, тарбияни она қорнида эканлигида бошлаш керак эди, деган эканлар. Иа, она қорнида ҳам болани тарбиялаш мумкин эканми, деган ўй, хаёл ўтиши табиий кўнглингиздан.

Davomini o'qish...

ЧИНИҚҚАНЛАР ТОЛИҚМАЙДИ

Эрта тонгдан кўча-кўйга чиқсангиз ҳар хил ёшдаги кишиларни учратасиз. Тўғри уларнинг кўпчилиги эрталабки бадантарбия билан шуғулланса, ёшлари улуғ отахон-у онахонларимиз тоза ҳаводан баҳра олиб пиёда сайр қилиб юрганларини кўрамиз. “Мини футбол майдончаси”да эса футбол ўйинини машқ қилаётган ёшларни кўриб дилингиз яйраб қалбингиз қувонади. Бугунги кунда Ватанимизнинг ҳар бир гўшаларида ёш авлодни руҳан тетик, жисмонан бақувват, маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, айниқса ўзлари истаган спорт тури билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилганлиги бунга ёрқин мисолдир.

Davomini o'qish...

САДҚАИ ОДАМ..

Унинг қўл телефони жиринглади. У гўшакни қулоғига тутди. Бошлиқнинг овози!!! У қўлини кўксига қўйиб телефон орқали бошлиққа қуюқ салом берди. Бошлиқ уни кўрмаётган бўлсада ўроқдек эгилиб майин овозда гапирар, гўшакни ўпгудек бўларди. У бошлиқни узоқ мақтади. Пайтдан фойдаланиб “фалончи сиз ҳақингизда бундоқ деди, писмадончидан эҳтиёт бўлинг, хўжайин!?”, деб ўзининггина бошлиққа садоқатини бот-бот эслатиб ҳам қўйди. У бошлиқ билан (телефонда бўлсада) сўзлашаётганлигидан боши осмонда эди.

Davomini o'qish...

МУРОЖААТДАН РУҲЛАНИБ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини бевосита тинглаб у кишининг чин ватанпарварлигини, ўз халқига чексиз меҳр ва самимийлигини яна бир бор юракдан ҳис этдим. Тарихий тадбирнинг телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилгани боис бу маърузани Президентимизнинг нафақат парламентга, балки бутун элимизга мурожаати десам ҳечам адашмайман.

Davomini o'qish...

БОТУЛИЗМ – ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

Ботулизм касаллиги овқатдан заҳарланишнинг энг оғир тури ҳисобланиб, аксарият ҳолларда уй шароитида тайёрланган помидор, бодринг, бақлажон икраси ва бошқа консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида юзага келади. Ботулизм микроби консерваланган озиқ-овқат маҳсулотларида, кислородсиз муҳитда тез кўпаяди. Унинг яширин даври 2 соатдан 3-4 кунгача чўзилади.

Davomini o'qish...

ҚЎЛИ ТЕККАННИНГ ОҒЗИ ХАМ ТЕГАДИМИ?

Шу мақол ажойиб-да. Омборчининг хирмондан улуши бор. Қассобнинг қозони доимо ёғли. Шундай бўлгач, банкда ишлаган одам пулга зориқмаслиги керак-да. Банк давлатники, ундаги пуллар ҳам бировники бўлса нима қипти? Қўли текканнинг оғзи ҳам тегиши керак. Ҳар ҳолда, “Агробанк”нинг Каттақўрғон туман филиали мансабдор шахслари шундай ўйлаган.

Davomini o'qish...

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

Куни кеча шаҳримиздаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида устоз С.Шарипованинг 3 “Г” синфи ўқувчилари томонидан “Ватан ҳимоячилар куни”нинг 26 йиллигига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” номли тадбир ўтказилди. Унда ҳарбий кийимда саф тортган, ёш бўлажак аскарлар томонидан она Ватанга бағишланган тинчликни мадҳ этган шеърлар, мардлик ва жасурликка ундовчи қўшиқлар

Davomini o'qish...

УЙ-ЖОЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2017 йил 1 декабридаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270 сонли фармонига асосан секторлар фаолиятидаги хонадонма-хонадон кирилиб аниқланган муаммолардан келиб чиқиб шаҳардаги 3 нафар 1-гуруҳ ногирони меҳнат лаёқати чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролари- мизга жорий йилнинг 24 декабрь куни ҳамма қулайликларга эга бўлган, уй-жойлар топширилди.

Davomini o'qish...

ЭҲТИРОМ

Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг Фармонига кўра “Ватан ҳимоячилари куни” ва Қуролли Кучларимизнинг куни ва Қуролли Кучларимизнинг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотларга сазовор бўлди.

Davomini o'qish...

БОЛАЛАР УЧУН СПОРТ КОШОНАСИ

Каттақўрғон шаҳрида яна бир спорт кошонаси қурилиб фойдаланишга топширилди. Шаҳардаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қошида барпо этилган “Универсал”- спорт зали Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилган 2 миллиард 300 миллион сўм маблағ ҳисобига қад ростлади. “Камила” МЧЖ қурилиш ташкилоти бинокорлари мазкур спорт залини саккиз ойда, яъни, қисқа муддатда барпо этишди. Спорт ишлари Каттақўрғон шаҳар бош мутахассиси Суннатилло Ниёзовнинг таъкидлашича, янги спорт зали замонавий, кўркам, барча шароитларга эгадир. Келгусида бу кошонада БЎСМнинг юзлаб ёш спортчилари ўндан ортиқ спорт турлари билан мунтазам шуғулланиш имкониятига эга бўлишди.

Davomini o'qish...

“АРМИЯ ВА ЁШЛАР” ФЕСТИВАЛИ

Муҳтарам Президентимиз-Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг “Ўзбекистон Республикаси Қуроли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги фармойишларига асосан “Миллий армиямиз ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида декабрь – январь ойларида юртимизнинг барча ҳудудларида “Харбий ватанпарварлик ойлиги” ўтказилмоқда.

Davomini o'qish...

ЯНГИ ЙИЛГА ЯНГИ БИНО

Шаҳримиз Каттақўрғон кундан-кунга чирой очиб каттақўрғонликлар дилини хушнуд қилмоқда. Буни биз шаҳримизда қад ростлаётган бино ва иншоотлар, 15 дан ортиқ янги ишлаб чиқариш корхоналари, 30 га яқин замонавий кўринишдаги хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари, турли касб соҳалари учун қуриб ишга туширилаётган сўлим масканлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Янги йил арафасида ҳам шаҳримизнинг илғор тадбиркорларидан бўлмиш Алишер Муродов ва Жахонгир Исановларнинг қарийб 1,0 млрд.сўмлик маблағлари эвазига қурилган замонавий кўнгилочар ва савдо маркази иш бошлади. Марказнинг 1 қаватида ишлаб чиқариш цехи, 2 қаватида ресторан ва 3 қаватида спорт соғломлаштириш маскани жойлаштирилган. Қувонарлиси,…

Davomini o'qish...