ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЁШЛАР НИГОҲИДА

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 28-декабрдаги 5-сонли видеоселектр йиғилиши баёнининг 2.5-банди ҳамда таълим муассасаларида илмий тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, таълим олаётган ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Каттақўрғон тиббиёт коллежида “Инновация” тўгараги иш бошлади. Коллежда тўгарак қатнашчилари учун замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган хона ажратилди.

Davomini o'qish...

МАҲОРАТ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК УЙҒУНЛАШСА

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эътибор берилмоқда. Айниқса ёшлар орасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларнинг сони кундан-кун ортиб бормоқда. Таълим муассасасини тамомлаб банкдан олинган кредит эвазига ўз кичик бизнесини йўлга қўйиб, ўзи тенги ёшларни ҳам иш билан таъминланишида ҳисса қўшаётган ёшлар бугун шаҳримизда ҳам талайгина. Моҳирлик билан яратган чеварлик маҳсулотлари орқали бугун ўзининг талайгина мижозларига эга бўлган Муниса Бекназаровани ана шундай ёшлардан десак муболаға бўлмайди. Биз якка тартибдаги тадбиркор Муниса Бекназарова билан унинг иш фаолияти ҳақида суҳбатлашдик. Муниса авваламбор, сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизга ривож тилаймиз. Айтингча, сизда бу ишга иштиёқ…

Davomini o'qish...

ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА

Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилнинг 1 февраль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 595 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 571 тага этди. Жорий йилнинг январь ойида 23 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Шу жумладан, янгидан ташкил этилган 23 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми яъни, 10 таси ёки (фаолият кўрсатаётганларга нисбатан) 1,8 % и саноат соҳасига, 6 таси ёки 1,1 % и қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 3 таси ёки 0,5 % и савдо соҳасига, 2 таси ёки 0,4 % и соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар…

Davomini o'qish...

ШОИР БОБОМИЗ-ФАХРИМИЗ

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак ҳақиқатдан ҳам биз фахрлансак арзийдиган аждодла- римиз жуда кўп. Уларнинг ҳар бири жамият тараққиётидаги улкан ишлари билан ўз замонасининг буюк инсонлари бўлган. Шундай инсонлардан бири шох ва шоир бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Албатта, бу инсонларнинг бой маънавий меросини ўрганиш ёш авлодда ватанпарварлик, инсонийлик, юртга садоқат ҳисларини юксалтиради ва аждодларимизнинг ўз халқи олдидаги буюк ишларига ҳурмат ҳиссини уйғотади.

Davomini o'qish...

“НАРХИ ҚАНЧА МЕҲРНИ АЙТИНГ”

Халқимизнинг севимли санъаткорларидан бирининг мана шу сўзлар билан бошланадиган қўшиғи халқ орасида анчагина машхўр бўлди десам адашмайман. Унинг кўпчилик қалбидан жой олганига сабаб  шеърдаги сўзларнинг айнан инсон қалбига жуда яқин кириб борганлигида деб ўйлайман.  Ҳақиқатдан ҳам “меҳрнинг нархи қанча” бўлиши мумкин. Аслида бу туйғуни нархлаб бўлармикан.

Davomini o'qish...

ОЛТИН ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Аёлларимизнинг зебу зийнат маҳсулотлари асосини нодир металл – олтин ташкил этади. Унинг табиатда тарқалиши, физик-кимёвий хоссалари ва олиниши ҳақида билиш ҳамма учун бирдек қизиқ ҳисобланади. Олтин қуйидагича белгиланади: Au. Aurum лотинча “aurora” сўзидан олинган бўлиб “шафақ” деган маънони англатади. Олтин қадимдан маълум бўлган ўн бир металларнинг бири саналади. Табиатда олтиннинг 1 та барқарор изотопи бор, унинг 2 та радиоактив изотопи ҳам аҳамиятга эга. I ва III валентли бўлади. Олтин табиатда эркин (бирикма ҳолида эмас) оддий модда тарзида майда заррачалар шаклида кварсга ёки кварсли қумга аралашган ҳолда, баъзан йирик бўлаклар –…

Davomini o'qish...

ҚАДРИЯТЛАР БЕШИГИ

Юртимизда маҳалла азалдан тарбия, маърифат ва маънавият ўчоғи бўлиб келган. Истиқлол туфайли эса у миллий анъана ҳамда қадриятларимизга асосланган демократик институт сифатида шаклланди, ҳуқуқий мақом, кенг имконияту ваколатларга эга бўлди. Оила институтини мустаҳкамлаш, уларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам маҳалланинг ўрни беқиёс. Хусусан, Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази ҳамда бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида эрта никоҳ ва ёш оилалар ажралишининг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган турли тадбирлар ўз самарасини бераётир.

Davomini o'qish...

КУНЛАРНИНГ БИРИДА…

“Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма” деган гўзал бир нақл бор халқимизда. Болалигимда кўп эшитардиму, лекин, эътибор бермаган эканман. Бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Кўчамизда Шакар она, Қиммат она, Мунаввар она, Шукрнисо хола деган аям тенги аёллар бўлишарди. Аксарият бу аёлларнинг турмуш ўртоқлари урушдан қайтмаганди. Бу жафокаш аёллар тақдирга тан бериб, бир ёйинки икки нафар фарзандларининг тарбиясини, уларни боқиш, вояга етказишидек оғир заҳмат юкини ўз елкаларига олишган эди. Кимдир бичиш, тикиш қилар, кимдир завод, фабрикага бориб ишлаб келарди. Лекин ҳеч қачон ҳаётдан, ўз қисматидан нолиганини эшитмаганман.  Ҳол бақудрат рўзғор тебратишарди.…

Davomini o'qish...

“ЭЛИМ ДЕБ ЮРТИМ ДЕБ ЁНИБ ЯШАГАН ИНСОН”

Kaттaқўpғон шаҳар Педагогика коллежида «Навбаҳор» маҳалласи билан ҳамкорликда   Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилган хотира кечаси ана шундай номланди. Тадбирда сўзга чиққанлар Биринчи Президентимизнинг мустақиллигимиз асосчиси эканликларини, у кишининг бутун умрлари давомида амалга оширган юртимиз тараққиёти, эл тинчлиги ва барқарорлиги, халқимизнинг фаровон турмуш кечириши йўлидаги фидокорона меҳнатларини алоҳида таъкидладилар.

Davomini o'qish...

ЭЛ ФАРЗАНДИ ЭДИ

1969 йил қишнинг қаҳри қаттиқ келди ўша йили. Совуқ ўз найзасини санчаётган кунларнинг бирида Каттақўрғон узра нохуш хабар тарқалди. Шаҳар ижроия кенгаши раиси, салоҳиятли раҳбар, элнинг асл фарзандларидан бири Низомиддин Зокировнинг бевақт вафоти биз санъаткорларни ҳам чуқур қайғуда чўмдирди. Кечагидек ёдимда. Шу куни Каттақўрғон шаҳар драма театри биноси ҳам мотам либосида эди. Минглаб каттақўрғонликлар, Тошкенту – Самарканд, Қашқадарё ва атроф шаҳар, туманлардан Низомиддин  ака билан видолашиш учун келган дўсту-қариндошлар марҳумнинг театр фойесига қўйилган тобути томон талпинишар, Зокировлар оиласига ҳамдардлик билдиришар, театр машшоқлари маҳзун наволарни чалиб юракларни эзишарди. Эл ўзининг доно,…

Davomini o'qish...

БУГУННИНГ АЁЛИ

Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев 2018 йил 2 февралда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармон қабул қилди. Фармонда кўрсатилишича жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизлар учун “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилди.

Davomini o'qish...

ОИЛАГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОРДИР

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йил якунига бағишланган йиғилишида  хотин-қизлар, уларнинг муаммолари, содир бўлаётган жиноятларда аёлларнинг улуши кўпайиб бораётганлиги ҳақида гапирди. Кўрсатилган салбий ҳолатлардан келиб чиқиб, унинг илдизи нафақат хотин-қизларда, балки носоғлом муҳитда дея таъкидланди. Дарҳақиқат, баъзи ҳолларда аёлларимизнинг хуқуқий ва  ижтимоий манфаатлари ҳимояга муҳтож бўлиб қолади. Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан хотин-қизлар қўмитаси, қолаверса бутун тизимни қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

Davomini o'qish...

КИТОБ ЯХШИЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Китоб инсонни комилликка етаклайди. Ҳаёт қоидалари, яшаш санъатини ўргатади. Китоб ўқиш инсон қалбини гўзаллаштиради, ҳаётдаги мақсадни англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. Китобхон инсонлар ҳаётда ҳам фаол бўлишади, муваффақиятга тез эришадилар. Ахборот технологиялари ривожланиб бораётган бир вақтда инсонларнинг китобга бўлган эҳтиёжлари ҳам кундан кунга ортиб бормоқда.

Davomini o'qish...

МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАР ЗИЁРАТИ

Республикамизнинг Биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллиги  юбилейи нишонланаётган шу кунларда Ингичка қўрғони фуқаролари ва жамоатчилик вакилларидан иборат катта гуруҳ Самарқандда – муқаддас қадамжолар зиёратида бўлдилар. Ингичкаликлар аввало, Ҳазрати Ҳизр қабристони- Президент И.Каримовнинг мангу макон топган қабрини зиёрат қилдилар. Қуръони Карим оятларидан тиловат қилинди.

Davomini o'qish...

ХАССОС ҚАЛБ СОҲИБИ

Тарихдан маълумки, ҳар бир халқ маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи буюк олимлари, йирик адиб ва шоирлари, одил ҳукмдорлари номини эъзозлаб келишган. Ўзбек халқи мумтоз адабиётнинг икки буюк вакили: Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур билан ҳақли равишда фахрланадилар. Алишер Навоий довруғи унинг адабий ижоди муносабати билан бўлса, Бобур овозаси унинг “Бобурнома”си ва одил шоҳлиги туфайлидир. Кишилик тарихида Бобур каби иқтидор ва фазилатлари беқиёс инсонлар жуда кам учрайди. У буюк подшоҳ, бобурийлар сулоласининг асосчиси, атоқли давлат арбоби, саркарда, кўпқиррали фаолият ва ижод соҳиби, шу билан бирга донишманд тарихчи, заковатли олимдир.

Davomini o'qish...