МЕҲР-МУРУВВАТ, САХОВАТ ВА НАФОСАТ ТИМСОЛИ!

Юртимизга гўзаллик, яшариш ва янгиланиш тимсоли – Наврўзи олам кириб келмоқда. Ҳар йили бу байрамни аждодларимизнинг боқий мероси, қолаверса, мустақиллик туфайли қайта туғилган бебаҳо қадрият сифатида қадрлаймиз, келишини интиқлик билан кутамиз ва умумхалқ байрами сифатида, кўтаринки кайфиятда кенг нишонлаймиз. Ана шу улуғ айём – шарқона янги йил билан каттаю кичик барча юртдошларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Албатта, Наврўз азалдан тинчлик, бағрикенглик, саховат ва меҳр-мурувват рамзи бўлиб келган. Шу боис ҳам нафосат тимсоли бўлган ушбу байрамни барчамиз…

Davomini o'qish...

МАСЪУЛИЯТНИ ҲИС ЭТИБ

Фуқароларнинг ва ташкилотларнинг мол-мулкларини қўриқлаш бўлимимиз ходимла- рининг асосий вазифаси ҳисобланади. Ходимларимиз зиммасидаги масъулиятни ҳис этган ҳолда вазифаларини сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиладилар. Ҳозирги кунда Каттақўрғон шаҳар ИИБ қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази томонидан 28 та фуқаро хонадонлари, 35 та турли ташкилотлар ва савдо шахобчалари томонидан қўриқланмоқда.

Davomini o'qish...

КЎНГИЛГА МУҲИРЛАНГАН ЛАХЗАЛАР

Баҳорнинг ажиб насимлари эсиб, қалбларни гўзал бир ҳис туйғулар чулғаган тонгларнинг бирида, Самарқанднинг 35 (ўттиз беш) нафар аёлларни бағрига олган яп-янги “Мерседес” автобуси Оқсарой майдонидан йўлга отланди. Соҳибқирон Амир Темур бобомиз ҳайкали ёнидан ўтиб, оламга машҳур Регистон майдони ёни сари борарканмиз оппоқ шойи рўмоллари ҳилпираб Бибихоним бизларга қўл силкиб қолаётгандай, биринчи Президентимиз Ислом Каримов ой бориб, омон қайтинглар дея дуога қўл очиб, бизга оқ йўл тилаётгандай туйилди гўё.

Davomini o'qish...

АСКАРЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Яқинда Каттақўрғон ҳарбий гарнизонида аскарларни қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди. Батальон командири подполковник Аскар Юсупов аскарларни тантанали маросим билан қутлар экан, миллий армиямиз посбони деган юксак номга эга бўлиш ҳар бир йигитнинг кўксида чексиз ғурур-ифтихор уйғотишини алоҳида таъкидлади ва ҳарбий қасамёд қабул қилган ўғлонларни қасамёдга бир умр содиқ қолиб, юртимизнинг ҳар жабҳада гуллаб-яшнашига ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.

Davomini o'qish...

УЙҒОНИШ ПАЛЛАСИ

Баҳор бўлиб келган Наврўз аёзларни, музларни, сукунатни уйғотди. Ям-яшил либосга ўранмоқни туш кўриб ётган дов-дарахтни уйғотди. Жаннатнинг эшиклари очилиб, сочилиб нур дил­ларда, кўнгилларда ҳало­ват уйғотди. Майин-майин эсган насимлар боғлардан-боғларга, гулзору чаманларга улашиб ифор, юртдошларим қалбида муҳаббат уй­ғотди. Ҳа, Наврўз уйғониш, яшариш, яшилланиш, яратиш фасли. Наврўз – бу йилнинг янгиланиши. Наврўз – бу бизнинг ҳақиқий миллий байрамимиз.

Davomini o'qish...

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР – ДАВР ТАЛАБИ

Ҳар тонг ўзим фаолият юритаётган таълим маскани томон йўл олар эканман куни бўйи бажарадиган ишлар рўйхати кўз олдимга келаверади. Бугун болалар билан ўқиш дарсида “БББ”, она тили дарсида “Синквейн”, математика дарсида “Зинама-зина” каби янги педагогик технологик усуллардан фойдаланаман. Болаларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш мақсадида “Елпиғич”, “Чархпалак” инновацион усуллар орқали янги ўйинлар ўйлаб топсам-чи. Шу ўй-хаёллар билан мактабга келиб қолганимни ҳам сезмайман. Бу фикрлар бугун бир мени эмас, балки барча касбдошларимни ўйлантиради- ган энг долзарб масала деб ўйлайман.  Бугунги кунда мамлакатимизда ушу масала нафақат педагоглар ва ота-оналар, балки давлатимиз, жамиятимизнинг устувор мақсадига…

Davomini o'qish...

Кириб келди баҳору кўклам…

Бутун республикамизда бўлгани каби шаҳримизда ҳам Наврўз байрами шодиёналари кенг нишонланди. Баҳорнинг илк кунлариданоқ шаҳар худудида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари, кўкаламлаштириш бўйича тадбирлар белгиланган бўлиб, корхона, ташкилот, билимгоҳ, маҳаллалар жамоалари хашарларда, ободонлаштириш ойлигида фаол қатнашган эдилар. Бу йилги байрамга ҳар йилгидан ҳам пухта ҳозирлик кўрилди. Шаҳар Ҳокимлиги, Маданият бўлими ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари бошчилигида  санъат, маданият даргохлари, корхона, ташкилот, билимгоҳлар жамоалари томонидан концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалари тайёрланди.

Davomini o'qish...

НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАРИХИ

Наврўз Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ халқларининг қадимий, анъанавий янги йил байрами. Наврўз байрами Ўрта Осиёда ислом дини қабул қилинмасдан анча илгарироқ мавжуд бўлган. Наврўз байрами ҳақида Абу Райҳон Берунийнинг «Китоб ат тақвим» («Тушунтириш») ва «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарларида маълумот берилади. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони луғотит турк» асарида баҳорга ва Наврўз байрамига бағишланган халқ лирик қўшиқларидан намуналар учрайди. Умар Хайёмнинг «Наврўзнома» китобида Наврўз байрами ҳақида қимматли маълумотлар бор. Қуёшнинг ҳамал буржига кириши, кеча билан кундузнинг баробар келиши йил боши ҳисобланган. Бу эски қуёш йили ҳисобида фарвардин ойининг аввалига (22 март)…

Davomini o'qish...

АСЛИ СЕН ФАЙЗЛИ ТОНГ, ОЛАМ ТАФТИСАН…

Наврўз ўзининг қарийб 3000 йилдан зиёд тарихи мобайнида бутун халқ, ҳукмдорлардан тортиб оддий одамларнинг тасаввур ва эътиқодида муқаддас бир тушунчадек шаклланган қутлуғ байрамдир. Баҳор фаслининг бошланиши, аниқроғи тенгкунлик тантанаси – Наврўз фалакиёт илми билан боғлиқ. Чунки ривоятлардаги «Ҳамал», «Бурж», «Йил боши» каби тушунчалар бевосита Ер ва унинг Қуёш тизимидаги ҳаракатига, вақтни белгилашга бориб тақалади. Наврўз, янгиланиш, янги ҳаёт рамзи бўлиш билан бирга, поклик, шодлик ва бирдамлик тантанасидир. Халқимиз учун миллий ифтихор, ўзликни англаш ва ҳамжиҳатлик рамзи бўлмиш Наврўз шунчаки намойиш, шунчаки байрам эмас, балки инсоний туйғуларни янада юксалтирувчи, уларни бирлаштирувчи…

Davomini o'qish...

РАХБАРНИНГ КИТОБГА МУНОСАБАТИ

Донишмандлардан бири “Нондан кейин энг азиз неъмат бу китобдир” деганди. Дарҳақиқат шундай, ҳаётда китоб бебаҳо. Унинг қадр-қиммати беқиёс. Чунки китоб кишини маънавиятини бойитиб, маданиятини оширибгина қолмай, унинг руҳиятини тозалайди. Бошқача айтганда, китоб беминнат маслакдош. Янада чуқурроқ англайдиган бўлсак китоб энг доно  суҳбатдошдир. “Барча яхши ҳислатларни китобдан ўргандим деб айтганди бир файласуф.  Ҳақиқатдан ҳам китоб яхшилик ва эзгулик тарғиботчиси. Халқимизда “Билаги зўр бирни, билими зўр мингни йиқитар” деган гап бежиз айтилмаган. Шунингдек “Китоб билим чироғи” ҳам. У билан ошно бўлган киши ҳаётда қоқилмай яшайди. Хўш, бугунчи, бугун китобга  шунингдек, китоб ўқишга…

Davomini o'qish...

ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР МУНОСИБ КУЗАТИЛДИ

Маълумки, 2018 йил 13 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3474-сонли  “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирувда ҳамда белгиланган хазмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Davomini o'qish...

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Қутуриш ҳайвон ва одамларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, уни нерв тизимини шикастлантирувчи вируслар қўзғатади. Вируслар кўплаб миқдорда қутуриш касаллигига чалинган ҳайвонларнинг сулаги билан ташқи муҳитга ажралади. Сулакда вируслар касалликнинг яширин, яъни касаллик белгилари юзага чиқмаган давридан мавжуд бўлади. Кутуриш касаллигига чалинган ит, мушук, каламуш, бўри, чиябўри, бўрсиқлар касалликнинг асосий манбаи хисобланади.

Davomini o'qish...

МУРОЖААТЛАРНИ ВАҚТИДА ҲАЛ ЭТИШ АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари олий қадрият ҳисобланади. Шу боисдан ҳам ҳар бир фуқаронинг мурожаатини ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш шу орқали аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шаҳримиз фуқароларининг мурожаатлари қай даражада ҳал этилаётгани, қандай масалаларда мурожаат этаётганликларини билиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Ҳамротош Шодиева билан суҳбатлашдик.

Davomini o'qish...

“САФАР” ҚИЛИШГА ШОШИЛМАНГ

“Одам савдоси” – бугунги кунга келиб ойнаижаҳон ва радиоларда бу иллат ёритилмаган кун, газета ва журналларда бу тўғрисида ёзилмаган рукн, бу иллатдан жабр чекканлар акс эттирилган паноларсиз бирорта жамоат жойлари йўқ. Аммо, афсуски, “Одам савдоси”дан жабрланиш ҳолатларига ҳали-хамон дуч келмоқдамиз. Уларнинг орасида ёшларнинг ҳам борлиги бизни ташвишга соладиган яна бир ҳолатдир. Шунча тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борилишига қарамасдан, айрим осон пул топиш истагида юрган шахслар “одамфуруш”ларнинг турли хил найранглари, ёлғон ваъдаларига ишониб, ўзлари билиб-билмай уларнинг “ўлжалари”га айланиб қолишмоқда.

Davomini o'qish...

ОҚСОҚОЛ САНЪАТКОРНИНГ ТЎЙИ

Каттақўрғон драма театри биносида Каттақўрғон фарзанди, Ўзекистонда хизмат кўрсатган артист Абуғани Абдуразоқовнинг 70 йиллик юбилейи бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Абдуразоқовнинг ижодидан намуналар, яъни А.Қаҳҳорнинг “Тобутдан товуш”, Л.Бобохоновнинг “Еттинчи жин” спектакларидан лавҳалар ижро этилди. Ўзекистон Республикаси халқ артисти Ёдгор Саъдиев, шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова, Каттақўрғон драма театри директори, Ўзекистонда хизмат кўрсатган артист Д.Қодиров ҳамда бир гуруҳ санъат ихлосмандлари А.Абдураззоқовни ушбу тантана билан қизғин табрикладилар.

Davomini o'qish...