ЎЗ ЛОЙИХАНГИЗНИ АМАЛГА ОШИРМОҚЧИМИСИЗ?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи доирасида 2018 йилда амалга оширилиши кутилаётган истиқболли лойиҳаларнинг тақдимоти мобайнида Самарқанд вилоятига 500 млн. доллар миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилиши белгиланган. Жумладан; 400 млн. доллар Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан Халқаро молия ташкилотлари кредит линиялари ҳисобидан амалга ошириладиган чорвачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун; 50 млн. доллар Республика Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Республика Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 2018 йилда ташкил қилинадиган 14 та…

Davomini o'qish...

ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛАЁТИР

Юртимизда истиқлолнинг илк кунларидан бошлаб келажак авлоднинг баркамоллиги йўлида ҳайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Болаларнинг ҳар томонлама камол топиши учун зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Хусусан, болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш йўлида янгича ёндашувлар жорий этилган бўлиб, айни чоғда мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилги мавсумда оромгоҳларга фарзандларимизнинг мароқли ҳордиқ чиқариш ва жисмоний чиниқиши билан бирга, билимларини янада бойитишлари учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилади, – дейди биз билан суҳбатда шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Б.Ахмадов.

Davomini o'qish...

“НАВБАҲОР”ЛИКЛАР МАМНУН

2018 йил 29 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида фармони қабул қилинди. Шу фармони асосан ҳар бир туман ва шаҳарда иккитадан маҳаллани “Обод маҳалла” дастурига киритилиши 2018 йилда мўлжалланган. Шу жумладан “Навбаҳор” маҳалласини шу дастури киритилиши бизни тўлқинлатиб юборди. Ҳозирги кунда шу дастурни лойиҳалари шаҳар архитектура қурилиш бўлими ва лойиҳалаш институти томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Davomini o'qish...

ҚИСҚА САТРЛАРДА

2018 йилнинг биринчи чорагида Каттақўрғон шаҳрида фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан 41,5 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101.9 фоизга ўсди. Шунингдек, 23,3 миллиард сўмлик Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўсиш суръати 100,5 фоизни ташкил қилди. Жорий йилнинг 1-чорагида корхоналар томонидан экспорт ҳажми 1859,2 минг АҚШ долларини, импорт ҳажми 1341,4 минг АҚШ долларини ташкил қилди. 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига шаҳардаги 9 та хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатиб келмоқда. М. МЎМИНОВ,  Шаҳар статистика бўлими бошлиғи.

Davomini o'qish...

ТОЖИК САНЪАТИГА ОЛҚИШЛАР

Яқинда Тожикистоннинг Суғд вилояти вакиллари иштирокида Самарқандда бизнес-форум ташкил этилди. Анжуман доирасида Суғд ва Самарқанд вилоятлари санъат усталарининг концерти ҳам уюштирилди. Икки қўшни, қондош халқнинг дилбар куй, қўшиқ, рақсларидан жозибали саҳна кўринишларидан тузилган дастур “Самарқанд” концерт залига йиғилган мухлисларга олам-олам завқ бағишлади. Хусусан, “Зебо”, “Гулдухтарон”, “Таманно” рақс ансамбллари, Суғд ва Самарқанднинг таниқли, хушовоз хонандалари Афзалшоҳ Шодиев, Қодир Мирашуров, Фарангиз Шамсиева, Мардон Мавлонов, Хушнуд Эштўхтаев, Юлдуз Турдиева ва бошқаларнинг юксак ижрочилик маҳоратлари давомли қарсаклар билан олқишланди.

Davomini o'qish...

НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАЧ

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб бундан унумли фойдаланаётган хотин-қизлар эса жамиятда ўз ўрнини топиб муносиб ҳаёт кечирмоқдалар. Бугун кўпгина соҳаларда улар ватан тараққиёти, юрт фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилмоқдалар. Лекин яратилган имкониятларга қарамай орамизда фарзандларини, оиласини ҳаром луқма билан боқиш йўлини танлаган аёлларнинг борлиги ачинарли ҳол. Заргарлик буюмларини сотиш билан шуғулланадиган Салима Шукурова (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам ҳаётида тўғри йўлни танлаганида аёллик шаънига доғ туширмаган бўларди.

Davomini o'qish...

МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августда “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиз аҳолиси томонидан эътироф этилган муаммоли масалаларни ечиш бўйича  ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 1-секторга бириктирилган 10 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 5564 та хонадонларнинг 5507 тасига кирилиб, хонадон сохиблари билан суҳбатлар ўтказилди. Аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар натижасида 382 та турли соҳаларда муаммолар аниқланиб, мазкур муаммоларнинг 274 таси сектор раҳбари, сектор аъзолари ва бошқа мутасаддилар томонидан жойида бартараф этилишига эришилди.…

Davomini o'qish...

Каттақўрғон шаҳар фуқароларига МУРОЖААТНОМА

Қадрли ҳамшаҳарлар! Она диёримиз ўлкан бунёдкорлик, туб ислоҳотлар ва юксалиш сари олға қадам ташламоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг оқилона сиёсати боис, мамлакатимиз чирой очиб, жаҳондаги энг гўзал диёрлардан бирига айланиб бормоқда. Ҳар биримиз шу азиз Ватан қадрига етишимиз, унинг равнақига муносиб ҳисса қўшишимиз лозим. Муборак қадриятларимизни фарзандларимизга ўргатайлик, улар билан бой ҳаётий тажрибамизни баҳам кўрайлик, маслаҳатимиз ва ўгитларимизни аямайлик. Азиз ҳамшаҳарлар! Истиқлол ўзлигимизни англаш, миллий анъаналаримизни тиклаш имконини берган шундай қутлуғ кунларда ҳали ҳам учраб турадиган баъзи нуқсонларга барҳам бериш барчамизнинг бурчимиздир.

Davomini o'qish...

ПОРАХЎРЛИК ҚУВНОҚЛИКМИ?

Яқинда телеканалларнинг бирида “Қувноқлар ва Зукколар” танловини кўриб қолдим. Институтда ўқиган кезларимда ўзим ҳам ушбу конкурснинг фаол иштирокчиси эдим. Орадан вақт ўтиб қатнашчиларнинг ҳаракатлари анча дадиллик кўринибди. Истаган мавзусида гапириб, қўшиқ қиляпти. Биз бир нимани айтишдан олдин сўзни юз марта элакдан ўтказардик.. Томошабинларнинг қийқириғига қараганда, мусиқа оҳанглари, рақсга тушишлари уларга маъқул. Саҳна кўриниши шартига келганда, икки студент чиқиб “Зачет”га  неча пул, имтиҳонга неча пул домлага берамиз?” дея қўшиқ бошлаб қолди. “Агар пул бермасак, сессияни ёпа олмаймиз” деб зорланди иккинчи иштирокчи. Шу тариқа ўқув юртидаги порахўрлик тўғрисида яна бир нималар деб,…

Davomini o'qish...

ТАБИИЙ ЭНЕРГИЯГА ИННОВАЦИОН ҚАДАМ

ХХI аср илм – фан ва технологиялар асри. Бугунги кунда жаҳонда барча соҳалар шиддат билан ривожланиб бормоқда. Умуминсоний цивилизациянинг бугуни ва келажаги кўп жиҳатдан глобал экологик инқироз бартараф этилишига боғлиқ. Бу инқироз ХХ асрнинг иккинчи ярмида инсоннинг биосферага салбий таъсири кучайиши оқибатида юзага келди. Экологик инқирозга олиб келган асосий сабаб, экологик тизимда модда ва қувват алмашинишининг табиий мароми бузилганидир. Буни соддароқ қилиб, табиатдаги кетма-кетлик занжири инсон томонидан бузилиши, деб ифодалаш мумкин. Биз, атроф – муҳит ифлосланиши ва табиий мувозанат бузилишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида…

Davomini o'qish...

ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲАМКОРЛИГИ

Жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик,  диний  экстремизм – бу тушунчалар  мамлакат тараққиётига  ғов  бўлувчи,  инсонлар  ҳаёт тарзини   ҳар томонлама  таназзулга олиб келувчи иллатлардир.  Ушбу салбий ҳолатларни юзага келишига йўл қўймаслик, унга қарши курашиш бу биргина инсон ёки биргина ташкилотнинг иши эмас. Халқнинг  маънавий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий онгини заҳарловчи бу иллатнинг томир отиб кетишига йўл қўймаслик учун барча жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Яқинда шаҳримиздаги  драма театрда Ички Ишлар Вазирининг маслаҳатчиси З. Алматов иштирокида ўтказилган йиғилишда жиноятчиликни олдини олишда  Ички ишлар ходимлари  билан жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик қилишлари жуда муҳим эканлиги, биргаликда …

Davomini o'qish...

ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларни ҳал этиш масалалари долзарб вазифалардан саналади. Шу боисдан ҳам фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ўрганиш ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида давлат бошқарув органларининг раҳбарлари, сектор раҳбарлари иштирокида қабуллар ўтказилмоқда. Куни кеча шаҳримиздаги драма театрда ҳам ана шундай қабуллардан бири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев мурожаат билан келган фуқароларни қабул қилди. Каттақўрғон шаҳри, Нарпай, Каттақўрғон ҳамда Пахтачи туманларидан ташриф буюрган фуқаролар иштирокида ўтказилган оммавий қабулда уларни қийнаб келаётган электр энергияси ва газ таъминотидаги қарздорликлар, уй-жой масалалари…

Davomini o'qish...

ЗАБАРДАСТ ВА ҚАТЪИЯТЛИ ЖУРНАЛИСТ ЭДИ

Каттақўрғон шаҳар журналистикаси жонкуяр ва ишлаб толмас журналистлари ҳақида гап кетганда Латиф Эргашев номи илтифот ва эҳтиром-ла тилга олинади. Устоз Латиф Эргашев бундай иззат-ҳурмат ва эъзозга қалами ўткир, тўғри ва аниқ тиҳлилий далилларга таяниб равон, ўқимишли ёзишни жойига қўя оладиган жонкуяр ва қатъиятли қалам соҳиби сифатида нафақат Каттақўрғон шаҳри, балки қолаверса, Самарқанд вилояти, ҳатто Ўзбекистон Республикаси журналистикаси тараққиётига салмоқли ҳисса қўша олган ижодкор эди, ўз ўрнига эга дадил ва тўғри фикрловчи қалам соҳиби, кўплаб шогирдларига беминнат устоз Латиф Эргашев кўмаги билан меҳр кўрсатиб бу масъулиятли касбни эгаллашга жазм этган қаламкаш…

Davomini o'qish...

“ДАМАРИҚ” МФЙДА САЙЁР СУД МАЖЛИСИ

Дамариқ МФЙ биносида, Жиноий ишлари бўйича шаҳар суди раиси Маннатов О.Ф. раислигида сайёр суд ўтказилди. Судда МФЙ фуқароларидан – 29 киши, профилактика инспектори А.Бойназаров, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ўринбосари Т.Хамидов, адвокатлар хайъати адвокати К.Р.Эгамовлар иштирок этишди. Сайёр судда Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан коммунал тўловлар юзасидан текширув ўтказишда хонадонида қонунга хилоф равишда пахта чигити сақлаётгани аниқланган  Х.Ноғметовага нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.

Davomini o'qish...

ЭЪТИБОР ВА ИМКОНИЯТЛАР

Юртимизда ёшларга берилаётган имконият ва эътиборни ҳар соҳада кўришимиз мумкин. Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкилотини ташкил этилиши ёшларгаишонч ва эътибор намунасидир. Ташкилот навқирон авлод вакилларини муаммоларини ўрганиш, маънавий тарбиясига қаратилган амалий чораларни ҳаётга тадбиқ этиш, ёшлар атрофида ижобий муҳитни ҳосил қилиш йўлида ҳаракат олиб боради.

Davomini o'qish...