ГАЗЕТА ТАРИХИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Замонавий техника-технологиялар ҳар қанча тараққий этмасин, ҳаётимизда ўз ўрнига эга бўлган газета-журналларга эҳтиёж пасайгани йўқ. Аксинча, инсоният қанчалик тараққиётга эришмасин, маърифатга бўлган эҳтиёж янада кучаймоқда. Шунинг учун ҳам, газетанинг ҳаётда ўз ўрни борлиги ва унинг жойини ахборот етказишнинг бошқа воситалари эгаллаб олиши ҳозирча ўз исботини тополгани йўқ. Ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган газета тарихи ҳақида сўз очадиган бўлсак, қуйидаги қизиқарли маълумотларни айтиб ўтишни жойиз деб топдим. Газета ёки рўзнома бир ном остида мунтазам чоп этилувчи вақтли нашрдир. Газета (италянча gazzette – “чақа пул”) – кундалик воқеалар тўғрисида материаллар эълон қилинадиган даврий…

Davomini o'qish...

ШЕРЛАРНИ ШЕР ТАРБИЯ ҚИЛАДИ

Эътибор берган бўлсангиз атрофимизда амалий иш қилгучидан маслаҳат бергучи кўпроқ. Аслида “бундай қилиш керак” деб бошланувчи суҳбатдан безорман. Аммо келтирмоқчи фикрларимни мулоҳаза қилиб таклиф сифатида қабул килиб кўринг: Айни дамдаги ислоҳотлар, саъй-ҳаракатлар асосан умидли ёшларнинг камолотига йўналтирилган. Чунки, бугунги барча эзгу орзу-умидларнинг эртага амалда аксини топишида масъулият ёшларнинг зиммасида. Савол туғилади, ёшлар асосий ишончимиз экан, хўш улар қандай таълим оляпти, тарбиясининг сифати қанақа ? Бу масалага даҳлдор оила, маҳалла ва жамиятни бироз чеккага суриб қўяйликда, ҳозирча,  бола асосий вақтини ўтказадиган муассаса- мактаб  ҳақида гаплашайлик.

Davomini o'qish...

ДУНЁ МЕҲР НУРИДАН ПАЙДО БЎЛГАН

Меҳр-мурувват нима? Бу қандай туйғу? Меҳр-мурувват деганда биз нимани тушунамиз? Табиат қўйнида сайр қилар эканман, тасодифан ёш қизалоққа кўзим тушди ва унга кутилмаган савол билан мурожаат қилдим. Сенинг фикрингча меҳр нима? Қизалоқ юзида табассум билан шундай деди: Меҳр оддий. Ҳар тунда ҳеч нима ёпинмасдан ухлайман, уйғонганимда эса ҳар доим устимга ёпинғич ташланган бўлади. Ана шу меҳр. Меҳр-мурувват ҳақида сўз борар экан, уни ҳар ким ўзича турли хил таърифлайди. Меҳр ҳақида ҳар бир кишининг ўз фикри, ўз тушунчаси бор. Инсоннинг бир-бирига камарбасталиги, бир-бирини асровчи ва улуғловчи фазилат бу меҳр-мурувватдир. Бу фазилат…

Davomini o'qish...

ҲАЛОЛ РИЗҚ ТОПИШ ЎРНИГА…

Бугун хотин-қизлар жамият ҳаётининг барча жабҳаларида жуда фаол қатнашиб юрт ривожи йўлида муносиб хизмат қилмоқдалар десак муболаға бўлмайди. Уларнинг жуда кўпчилиги оилада тарбиячи, меҳрибон она, вафодор рафиқа, иш жойида фаол ходим сифатида ҳаётда ўз ўрнини топиб улгурган. Лекин хотин-қизларнинг орасида муносиб турмуш кечириш, ҳалол ризқ топиб фарзандларини тарбиялаш ўрнига пул топишнинг қинғир йўлларидан бораётган аёлларнинг борлиги ачинарли ҳолдир. Ингичка шаҳарчасида истиқомат қилувчи Муътабар Каримова (исми-шарифи ўзгартирилган) ана шундай аёллар тоифасидан. Департаментнинг  Каттақўрғон шаҳар ва Каттақўрғон туман ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда уйида нотаниш бир аёлга 10 дона 100 купюралик жами…

Davomini o'qish...

ЎЙЛАМАЙ БОСДИМ ҚАДАМНИ….

Ҳар бир инсон дунёга келар экан яхши ҳаёт кечиришга, муносиб оилада тарбия олишга, ҳаёт йўлини яхши инсонлар билан боғлашга ҳақлидир. Лекин айримлар ўз ҳатти-ҳаракатлари, номуносиб хулқ-атвори билан ўз ҳаётини, тақдирини тубдан ўзгартириб юборади. Қилаётган ишининг охири нималарга олиб келишини ўйламагани оқибатида бошига турли савдоларни солади. Агар улар ҳатти-ҳаракатлари нотўғрилигини англасалару, лекин вақтида ўзини тўхтата олишни билмасалар сўнгги пушаймонни ўзларига душман қиладилар. Ана шундай ўйламай босилган қадамининг охири нималарга олиб келганини кўриб пушаймонликда, панжара ортида ўтиришга мажбур бўлган Амин Сафаровнинг (исми шарифи ўзгартирилган) ҳам тақдири бошқача бўлиши мумкин эди.

Davomini o'qish...

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Маълумки, 2018 йилнинг 12 апрелида Ўзбекистон Республикаси “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Унга кўра, ҳар бир давлат хизматчиси ўз фаолияти доимий назорат остида эканини чуқур ҳис этиб бориши ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Айниқса бундай назоратни бевосита халқнинг, жамоатчиликнинг ўзи олиб бориши жуда ҳам муҳим саналади. Республикамизда, жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий механизмлари босқичма-босқич мустаҳкамлаб келинмоқда. Хусусан, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Конституциямизда давлатнинг жамият олдидаги масъуллиги мустаҳкамлаб қўйилди.

Davomini o'qish...

САЙЁР СУД

Суднинг тарбиявий ролини кучайтириш, унинг фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, суд ҳукмларини қабул қилишда жамоатчилик фикрини инобатга олишга жиддий эътибор қаратиш юзасидан навбатдаги сайёр суд мажлиси Каттақўрғон шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтди. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси О.Маннатов раислигида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида судланувчи М.Б бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш жиноятини содир этганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Davomini o'qish...

“БИЗ МУСИҚАНИ СЕВАМИЗ”.

Мусиқа ва рақс кўп асрлик синовлардан ўтган ва қалбимизга жо бўлган маънавий бойлигимиздир. Ўқувчи-ёшларни ғаройиб куй ва оҳанглар ёрдамида қалбини поклаш, уларнинг дидини чархлаш ва гўзалликни севишга ўргатиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Халқ таълим бўлимига қарашли 9-умумтаълим мактабида мусиқа фани ўқитувчиси Мадина Бобоева раҳбарлигида 1-7-синфлар ўртасида бўлиб ўтган танлов ана шундай номланди.

Davomini o'qish...

ЖУРНАЛИСТ МАСЪУЛИЯТИ

Айни пайтда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида оламшумул ўзгаришлар рўй бермоқда. Мамлакатимиз президенти ўзининг ғайрат-шижоати, ақлу заковати билан нафақат халқимизни, балки бошқа давлат фуқароларининг ҳам диққат марказидан ўрин олмоқда. Ш.Мирзиеёвнинг аввало қўшни давлатлар, куни кеча Америкада бўлган сафари катта умидлар бағишлайди. Марказий осиёнинг юрагида жойлашган Ўзбекистоннинг сиёсий фаоллигига ғарб давлатлари сиёсатчилари “мудраган шер уйғонмоқда” дея баҳо беришмоқда. Жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кўлами кенг ва унда ҳар биримиз иштирок этмоғимиз зарур.

Davomini o'qish...

ЁШ СИЁСАТЧИЛАР БЕЛЛАШДИЛАР

Ўзбекистон Халқ демократик партияси шаҳар бўлимининг “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови ўтказилди. Истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларнинг инновацион ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишида кўмаклашиш каби мақсадларда ташкил этилган танловда коллеж ёшлари иштирок этди. Кўрик-танлов “Ижтимоий лойиҳанинг иновацион тақдимоти”, “китобхонлик бўйича саволлар”, “Президент маърузаларига шарх” каби уч шартда бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир шарт бўйича энг юқори натижаларга эришган иштирокчини ғолиб деб топди. Унга кўра транспорт коллежи ўқитувчиси Равшан Хайруллаев танлов ғолиблигини қўлга киритди. Кўрик-танлов иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Жаъфар НУР.  

Davomini o'qish...

Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентабрдаги “Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3300-сонли қарори аҳоли билан пулли ҳисоб-китоб ишларини амалга оширишда кенг имкониятлар яратади. Мазкур қарорга мувофиқ, товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоб қилишни тезкор ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини кенгайтириш мақсадида “онлайн” режимда фаолият юритувчи назорат-касса машиналарини амалиётга жорий қилиниши белгиланган. Фискал хотирали онлайн назорат-касса машиналарини амалиётга жорий қилиниши савдо қоидаларига риоя этилишини тартибга солиш билан бир қаторда, солиқ назорати жараёнини автоматлаштириш имконини беради.

Davomini o'qish...

“ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК”ДАН ЗАМОНАВИЙ ВА ҚУЛАЙ ХИЗМАТЛАР!

Акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан  аҳолига ва ўз мижозларига янада қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган “QQB-mobile” мобил иловаси тобора оммалашиб бормоқда. Шу кунгача мазкур иловадан Android платформаси асосида ишлайдиган уяли телефонларга эга мижозларгина фойдаланаётган эдилар. Эндиликда “QQB-mobile” мобил иловасининг iPhone қурилмалари  учун  мўлжалланган дастури ҳам ишга туширилди.  

Davomini o'qish...

ДОИМ ЭЪТИБОРДА

Эртамизнинг бугунги, келажагимизнинг ёрқин юлдузлари бўлмиш ёшларни ҳар томонлама етук, маънан баркамол, теран зеҳнли, ўткир қобилият эгаси сифатида тарбиялаш мақсадида Республика ёшлар маркази, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси қошида “Ёш математиклар”, “Компютер саводхонлиги”, “Тикувчилик ва дизайнер”, “Хорижий тиллар”, “Ёш биологлар”, “Театр ва санъат” тўгараклари ташкил этилган. Бундай фан тўгаракларини ташкил этишдан асосий мақсад, ўсиб келаётган ёш ниҳолларни бўш вақтини унумли ўтказиш, билим олишга жалб этиш, қолаверса уларга касб-ҳунар ўргатишдан иборат. Тўгараклар билим ва бой тажрибага эга бўлган малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилмоқда. Ўқитувчилар дарсларни ўқувчиларнинг қизиқишларини янада ошириш мақсадида турли…

Davomini o'qish...

“МУЛЛАПА”НИНГ ЁРҚИН ИЗЛАРИ

Эътибор беринг-а, республикамизнинг барча шаҳару туманларидан фарқли ўлароқ, бизнинг Каттақўрғонда хотин-қиз мураббия-педагогларга ҳурмат, эҳтиром ўзгача. Биз уларни эъзозлаб, “муллапа” дея қадрлаймиз. “Муллапа” яъни, муаллимадек фахрли, шарафли касбни ўзининг фидойилиги, жонбозлиги билан улуғлаган ўқитувчилардан бири, раҳматлик Раъно опа Меликова эди. …Ҳар бир инсон мактаб остонасига илк қадам қўйган пайтларини, биринчи ўқитувчисининг илк бор қўлидан тутиб ёзишни ўргатганлари-ю, бирор бир ҳарф ёки шаклни ўхшата олмаса, муаллиманинг такрор-такрор ўргатишларини ҳаёт китобининг хотиралар саҳифасига битиб қўяди. Раъно – “муллапа” ҳам машаққатли йўллар орқали бўлсада, болажон ўқувчилари қалбига саводу-билимнинг илк “сир” ларини сингдиришдан чарчамасди.

Davomini o'qish...

ИНГИЧКАДАГИ ТАДБИР

Буюк ғалабанинг 73 йиллиги ва 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ингичка қўрғончасининг “Жозиба” тўйлар масканида катта тадбир ўтказилди. Тадбирда фронт ортида хизмат қилганлар (уруш қатнашчиларидан ҳеч ким қолмаган), Афғон урушида қатнашганлар, Чернобиль – авариясида қатнашганлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла оқсоқоллари ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Тадбирнинг бошида урушда ҳалок бўлганлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди. Шундан сўнг сўзга чиққан шаҳар ҳокими М.К.Хашимов, Ингичка қўрғони “Нуроний”лар жамоаси раиси М.Норбобоев тадбир қатнашчиларини 9-май Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаб, соғлиқ тинчлик ва хотиржамлик тилади ва  “тинчлик” деб аталмиш буюк неъматни асраб авайлашни, фарзандларимизнинг…

Davomini o'qish...