ХОТИРА УЛУҒ, ИНСОН ҚАДРИ МУҚАДДАС!

Хотира – ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр – инсонни улуғлайди, жамиятни безайди. Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай эзгу тамойиллар мужассам. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. Натижада катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан янада чуқур жой олди. Ўз навбатида аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, элу юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларимизни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди.

Davomini o'qish...

ЁДГОРЛИКЛАР ҚЎЙИЛДИ

Ватан тинчлиги ва озодлиги йўлида жонини фидо қилган юксак жасорат соҳиблари халқимиз қалбида абадий яшайди. Инсоният бошига даҳшатли кулфат солган Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган ватандошларимизнинг хотирасини эъзозлаш ва бугун орамизда яшаётган буюк қалб эгаларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш бизнинг олий даражадаги бурчимиздир. Шаҳримиз аҳли шу мақсадда эрта тонгдан 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ушбу жасорат ва матонат байрамини нишонлаш мақсадида Хотира майдонига ташриф буюришди. Тадбирга келган фронторти фахрийлари, ишлаб чиқариш фаоллари, шаҳар жамоатчилиги, корхона, ташкилот ва муассасалар, шаҳар ҳарбий гарнизони, ҳарбий қисм…

Davomini o'qish...

ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

Ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг юрт олдидаги бурчини ҳис этиш, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиб етишишларига кўмаклашиш ҳамда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” лойиҳаси доирасида Каттақўрғон транспорт коллежида уч авлод учрашуви ташкил этилди. Учрашувда “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими раис ўринбосари ИИБ фахрий Кенгаши раиси М.Жумаев, меҳнат фахрийси Б.Буриев, коллеж маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Абдихамидов, Ёшлар иттифоқи Транспорт коллежи бошланғич ташкилоти етакчиси Р.Хайруллаев, 300 нафар коллеж ўқувчи ёшлари иштирок этишди.

Davomini o'qish...

ФАХРИМИССИЗ

9-Май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ маъмурияти ва касаба уюшмаси томонидан ўтказилган тадбирга узоқ йиллар давомида жамиятда хизмат қилиб ҳозирги кунда нафақада бўлган 405 нафар меҳнат фахрийлари ҳамда жамиятда ишловчи 14 нафар байналминал жангчи ишчилар таклиф қилиниб, уларга байрам дастурхони ёзилди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари корхонада ишлаб фронтга кетган уруш қатнашчиларига бағишлаб ўрнатилган ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйиб уларнинг хотирасига ҳурмат кўрсатдилар. Тадбирга ташриф буюрган шаҳар ҳокими М.Хашимов, жамият бош директори У.Эсанов ҳамда жамиятнинг фаол фахрийлари А.Барнаев, С.Носирова ва бошқалар байрам билан табрикладилар.

Davomini o'qish...

ОНАНГ МАҲАЛЛА , ОТАНГ МАҲАЛЛА

Куни кеча Алишер Навоий номли маҳаллада “Жиноятчилик, ҳуқуқбузарликни олдини олиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Ички ишлар бўлими ва бошқа мутассади ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди. Йиғилишда сўзга чиққан маҳалла мутахассиси М.Тешаева, тиббиёт бирлашмаси ходими Л.Зокирова, ИИБ участка нозири Ш.Абдувалиевлар айни пайтда содир бўлаётган жиноятлар ва уларнинг содир бўлишига сабаб бўлаётган нохуш ҳолатлар хусусида фикр билдирдилар.

Davomini o'qish...

МАМНУНМИЗ, МАСЪУЛМИЗ

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори барча ижод аҳлини мамнун этди. Ўтган қисқа давр ичида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон” ижод уйи ва поликлиникаси тубдан реконструкция қилинди. Уюшма қошида “Ижод” жамоат фонди тузилди. Пойтахтимизда Адиблар хиёбони барпо этилиб, Ёзувчилар уюшмаси учун янги бино қурилди. Ёш шоир ва ёзувчиларнинг биринчи китоблари кўп минг нусхада нашр этилиб, таълим масканлари ва кутубхоналарга етказиб берилмоқда. Қарорда қайси ҳудудда яшаб ижод қилаётганидан қатъий назар, ҳар бир уюшма аъзоси давр билан ҳамнафас бўлиши, ҳаётимизда жамиятимизда рўй бераётган янгиликлар,…

Davomini o'qish...

ИҚТИДОРЛИ ИНСОН ИМТИЁЗГА ИНТИЛАДИМИ?

Амалдаги кучли ижтимоий сиёсат ортидан уй-жой, маиший техника, бизнес, ишлаб чиқариш ва кўпдан кўп соҳаларда эҳтиёжманд инсонларга имтиёз бериш тизими ишлаб турибди.Тадбиркорликни ривожлантирмоқчи бўлган ёки “оёққа тураман” деган киши борки, имтиёзли кредит олиш пайига тушиб қолган. Шу жиҳатдан қулоғимизга тез-тез “Имтиёз, имтиёз” деган сўзлар эшитилиб қолди. Айниқса, ёшларни олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиш бўйича имкон берувчи имтиёзлар катта жозибадорлик кашф қиляпти. Назаримда, Давлат ўта талантли ва қобилиятли инсонларни турли имтиёзлар воситасида қўллаб-қувватлаб, яқин келажакда улардан жамиятга катта фойда келиши умидида рағбатлантирмоқда. Ҳукуматимизнинг бу меҳрибончилигини – “Зулфия” “Ниҳол”, Сиз Қонунни…

Davomini o'qish...

ҲУНАРЛИ КИШИ ХОР БЎЛМАС

Халқимизда ҳунармандчилик қадимдан ривожланган бўлиб ҳозирга қадар авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Ҳар бир йигит-қиз бирон ҳунарни эгаллаши учун албатта  ҳунарли  инсонга шогирд тушади. Йигитлар дурадгорлик, наққошлик, ёғоч устаси, этикдўзлик, темирчилик каби, қизлар эса тикувчилик, паззандачилик, зардўзлик сирларини устозларидан қунт билан ўрганишган. Машаққат билан бўлсада  ҳунар сирларини ҳатто йиллаб ўрганишган ва шу орқали ўзларига келажак учун пойдевор яратишган. Ҳаётим давомида халқимиздаги “Ҳунаринг бўлса қўлингда, нон топилар йўлингда” мақолининг мазмун-моҳиятини энди тўлиқ англагандай бўляпман. Шундай вазиятлар бўларканки  инсон билими ва ҳунари орқали қийин вазиятлардан осонлик билан чиқиб кетиши мумкин экан.

Davomini o'qish...

ЧОЙ ВА ЧОЙХЎРЛИКНИНГ ҲАМ ТАРИХИ УЗУН…

Бундан 35 аср муқаддам ўтган Хитой хоқонининг канизакларидан бири кечирилмас гуноҳ қилиб қўяди. Аёлни ўлимга хукм қилиш бу давлат қонунида йўқ эди. Шунинг учун у аёлни бир неча кунлик озиқ-овқат билан таъминлаб, кимсасиз биёбонга хайдаб юборадилар. У бир тоғ ёнига келганда ейишга овқати, ичишга суви қолмаган эди. Яшашдан умидини узиб бир бута тагига келиб ётади. У мадорсиз қўлларини бутанинг яшил баргларига узатади- ҳеч бўлмаса ташналикни қондирар экан-ку, деган умидда уни чайнай бошлайди. Маълум фурсатдан сўнг аёл ўзини бардам ҳис қила бошлайди, тетиклашиб ўрнидан туради. Барглардан анчагина юлиб олиб келган йўлидан…

Davomini o'qish...

ХУСУСИЙ ТИББИЁТДАГИ ИМКОНИЯТЛАР

Мамлакатимизда кейинги бир йил ичида соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини янада ривожлантириш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотларининг фаолияти учун кулай шарт-шароитлар яратиш, улар фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизимини такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва турларини оширишни рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Буларнинг самарси ўлароқ соғликни сақлашнинг хусусий сектори томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар турлари 50 тадан 126 тага ортди. Лекин соҳадаги айрим муаммоларни, жумладан,  давлат тиббиёт муассасаларининг айрим функцияларини соғлиқни сақлашнинг хусусий секторига ўтказиш, ушбу соҳада давлат – хусусий шерикчилигини ривожлантириш, шунингдек республикада ва чет элда тиббий кадрларнинг малакасини ошириш, тиббиёт…

Davomini o'qish...

ЎЗИМ ҚИЗИҚҚАН СОҲАДА ИШЛАШНИ ХОҲЛАЙМАН

Инсонлар яратилиши жиҳатдан ҳам ўзига хос ҳислатлар билан бир-биридан фарқ қилади. Ҳар бир шахснинг келажакда ким бўлиши, қайси соҳа мутахассиси бўлиб етишишини унинг ёшликдаги ҳоҳиш истаклари, қизиқишари орқали ҳам билиш мумкин. Агар инсонлардаги ана шу ҳислатлар ўз вақтида, масалан болаларни боғча, мактаб  ёшидан аниқланса, унинг қобилиятини атрофидаги яқин инсонлари ўқитувчиси, ота-онаси тўғри йўналтира олсалар келажакда улар ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиши мумкин. Мактаб битирувчиларининг бу борадаги истакларини билиш мақсадида битирувчи ўғил-қизларнинг фикрлари билан қизиқдим. Афсуски, айрим ёшларнинг гапини эшитиб тўғриси ҳайрон қолдим. Бир йигитнинг менга берган қуйидаги, яъни “сиз нимани…

Davomini o'qish...

ЭРТА ҚУРИЛГАН НИКОҲНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Оила жамиятнинг асосий бўғини, у никоҳ ва қон-қариндошликка асосланиши ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга, шунингдек, жамият ва давлат оилани, оталик, оналик ва болаликни ҳимоя қилади ва оилавий муносабатларга умуминсоний ва миллий қадриятлар жорий этилишини таъминлайди Оила никоҳдан бошланади. Никоҳ расмий, қонунлар асосида ўтказилгандагина ҳақиқий ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг биринчи моддасида, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш (ФХДЁ) органларида тузилиши лозимлиги кўрсатилган бўлиб, никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун эса 17 ёш деб белгиланган. Аммо бу ёшларда турмушга чиқиш хавфли ҳисобланади. Қиз болаларнинг бу ёшда…

Davomini o'qish...

ФАОЛ ҚАТНАШМОҚДАЛАР.

Маълумки, мамлакатимизда кейинги йилларда таълим тизимини янада такомиллаштириш, ўқувчи ёшларнинг билим савиясини кўтариш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.  Жумладан, умумтаълим  мактабларида 11 йиллик таълим тизимининиг йўлга қўйилиши таълим сифат ва самарадорлигини янада ошишига катта имкон яратди. Ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга жалб этиш ва ўқув ишлаб чиқариш амалиётларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24-октябрдаги 868-сонли Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида мактабда жорий йилда  62 нафар ўқувчи 10 синфга ўқишга қабул қилинди.

Davomini o'qish...

ФАРЗАНДИМ СОҒЛОМ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ!

Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш соғлом бола туғилиши жисмоний соғлом, маънавий баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президентимизнинг қатор Фармон ва Қарорлари ҳам фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, соғлом ва баркамол бўлишлари- ни тақозо этади. Ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом муҳитни барқарорлаш, тириш, «Саломатлик» тушунчасига кенгроқ эга бўлиш мустаҳкам оиланинг асоси ҳисобланади. Ота-она учун фарзанд ҳаёт мазмуни, қувончи ва бахтидир. Туғилажак фарзандлар ақлан  теран, маънавий етук, жисмонан соғлом бўлишлари учун авваламбор оналар соғлом бўлишлари лозим. Шу боис оилада фарзандли бўлишдан…

Davomini o'qish...

“ЗАҲРИ ҚОТИЛ” КЕЛТИРГАН ОФАТ

Гиёҳвандлик инсоният учун энг хавфли ва оғир оқибатларга олиб келадиган офат бўлиб, инсон ҳаётини издан чиқарувчи, уни ҳазон қилувчи “Заҳри қотил”дир. Бугунги кунда глобал муаммога айланган ушбу иллат одамларнинг соғлигига путур етказибгина қолмай, бутун жамият, келажак учун хавфли оқибатларни келтириб чиқармоқда. Шу боис, бу иллатга қарши курашиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсон этиб вояга етказиш, хавфли иллатлардан огоҳ этиш, жумладан, гиёҳвандликдан асраш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборидадир.

Davomini o'qish...