КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни изчил амалга оширилишида, халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги ва тараққиёти йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг давомийлигини таъминлашда  оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти кундан кунга ортиб бормоқда. Буни биз айни вақтда мамлакатимизда фидокорона ижодий фаолият юритаётган газета, журнал, телевидение ва радио, ахборот агентликларининг фаолияти мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Бугун 27-июнь юртимиз бўйлаб Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ўзларининг касб байрамларини нишонлаётган соҳа вакилларини чин дилдан қутлаймиз. Уларнинг машаққатли, сермазмун, очиқлик ва холисликка йўғрилган фаолиятларида янада баркамоллик тилаймиз. Истаймизки барча Матбуот ва оммавий ахборот…

Davomini o'qish...

ЖАМИЯТ РАВНАҚИНИНГ ТАЯНЧИ

“Ўз-ўзидан равшанки, бугун биз яшаётган янги давр, янгича ижтимоий муносабатлар оммавий ахборот воситаларининг олдига тез суръатлар билан ўзгариб, ривожланиб бораётган жамиятимизнинг талабларига ҳар томонлама муносиб бўлиш, одамларни ўйлантираётган, безовта қилаётган муаммоларга жавоб излаш, уларни кун тартибига қўйиб, жамоатчилик фикрини шакллантириш бўйича ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда”. Ш.М.Мирзиёев. Ҳа, Президентимиз журналистларга қилаётган ҳар бир мурожаатида айни шу мураккаб ва қалтис замонда дунёда, ён-атрофимизда рўй бераётган воқеаҳодисаларни чуқур идрок этиш, уларнинг туб моҳиятига етиб бориш учун, аввало, одамларда мустақил фикрлаш ва яна бир бор мустақил фикрлашни шакллантириш талаб қилинишига алоҳида тўхталмоқдалар.

Davomini o'qish...

КАТТА БОЗОРНИНГ КАТТА МУАММОСИ КИМНИКИ?

Каттақўрғон “Деҳқон” бозори ўз хизмат кўламига унча-мунча бозор ета олмаса керак. Айниқса, якшанба кунлари бўладиган “катта бозор”  кунлари қўшни туман ва шаҳарлардан келадиган харидорлар оқими савдогарлардан ҳам кўп бўлса, ажаб эмас. Чўзиб нима қилдик, биз кўтармоқчи бўлган мавзу яна бозор. Кейинги пайтлар қайси нашрга қараманг бозор билан боғлик машмашалар тиқилиб ётибди. Айрим мухбирлар ҳақиқатдан ҳам бу қўҳна савдо марказлари фаолияти тўғрисида куйиниб ёнса, айрим виждонсизсизлари бозор мавзуини кўтариб бу билан эътибор қозонишга ҳаракат қилади. Нега деганда, бозор бор экан, бу ерда ҳамма вақт истаганча муааммо қалашиб ётибди. Бошқа соҳаларда ҳам…

Davomini o'qish...

ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ВА ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил ва одилона сиёсат бугун жамиятимизнинг  барча соҳаларида юксак ислоҳотларни амалга оширилишига туртки бўлмоқда. Олиб борилаётган ишлар, белгиланган вазифалардан кўзланган мақсад битта, у ҳам бўлса фуқаролар учун муносиб турмуш шароитини яратиш, халқимизнинг тинч ва осуда, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдан иборат. Албатта бугун ҳар бир раҳбар, ҳар бир ташкилот ва ҳар бир инсон мана шу эзгу ишларни амалга оширилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни олий бурчи деб билиши лозим.

Davomini o'qish...

ХОТИРА АЗИЗ

Бугун биз Каттақўрғон журналистикаси ривожига муносиб ҳисса қўшган инсонларни хотирлаб уларга ҳурмат бажо келтиришимиз, уларнинг эзгу ишларини доим ёдда сақлар эканмиз бу албатта  халқ фаровонлиги, Ватан равнақи йўлида қилинган хизматларни ҳеч қачон унутулмаслигининг ёрқин ифодасидир. Ушбу фидойи журналистларнинг бой адабий мероси – шеър, мақола, қисса ва романлари, нашр этилган китоблари ёшларимизни ҳаёт ҳақиқати ва гўзаллигини, Ватан деган муқаддас тушунчанинг мазмунини теран англашларида муҳим аҳамият касб этади.

Davomini o'qish...

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ

Мен II гуруҳ ногирониман. Келгусида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллансам I ва II гуруҳ ногиронлари учун имтиёзлар ҳақида тушунтириш беришингизни сўрайман. Зайниддинов Достон, Каттақўрғон шаҳри. Аввало шуни айтиб ўтамизки, республикамизда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун солиқ қонунчилигида қуйидаги имтиёзлар берилган: Қатъий белгиланган солиқ бўйича: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сонли Фармонининг 7-бандига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи…

Davomini o'qish...

УСТОЗ ГАЗЕТА

“Каттақўрғон тонги” газетаси аввал “Зарафшон” номи билан чоп этиларди. Мени адабиётга тетапоя қадамлар билан кириб келишим, ана шу газета даргоҳидан бошланган. Биринчи ижодим “Каттақўрғон гўзал диёрим” номли илк шеърим ҳам шу газетада босилиб чиққан. Кичик-кичик лавҳа, очерк, шеърлар ёза бошлаганимда мактабда ўқирдим. Газета таҳририяти мен учун улкан даргоҳ ҳисобланарди. Таҳририят ходимларига тортинибгина ёзганларимни қолдирардим. Улар газета саҳифаларида босилиб чиққан куни мен учун байрам бўлиб кетарди. Шунинг учун ҳам “Каттақўрғон тонги” газетаси мен учун “Устоз” газета. “Устоз” деб атаганим “Каттақўрғон тонги” (Зарафшон) газетасида қаламим анча-мунча чархланиб қолгани боис Республикамизнинг отахон газетаси…

Davomini o'qish...

ХОЛИСЛИК ВА ҲАҚҚОНИЙЛИК АСОСИЙ МЕЗОН

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни том маънода фақат журналистларнинг касб байрами эмас. Бу кунни шарафли ва машаққатли касб эгалари -журналистлар билан бирга  ўзини ватанпарвар ҳисоблаган  барча юртдошларимиз ҳам кенг нишонлайдилар. Бугун бирор соҳани ОАВ фаолиятисиз тасаввур этиш қийин. Юртимиз тараққиёти йўлидаги барча  хайрли ишларда журналистларнинг ҳам муносиб хизмати бор. Юртимизда оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Агар холислик ва ҳаққонийлик, халқ  манфаатларини ўз фаолияти мезони деб билса, бу журналист  ҳар бир инсон қалбига йўл топа билади. Зеро, демократик жамият барпо  этишнинг  шарти шу.  Ўз навбатида эркин оммавий ахборот воситаси…

Davomini o'qish...

ТАРҒИБОТ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Каттақўрғон шаҳарида 2018 йил 5 ой якуни бўйича содир бўлган ёнғинлар ўтган йилга нисбатан 2 тага камайишига эришилди. Ёнғинларни 19 таси аҳоли яшаш уйларига, 1 таси автомобилларда содир бўлган. Сабаблари эса 4 таси Электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш натижасида, 13 таси Газ печ ва газ ускуналаридан нотўғри фойдаланишлари оқибатида, 3 таси эса Очиқ оловдан эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган.

Davomini o'qish...

ДИНИМИЗ ФИДОЙИЛАРИ

Амирсаидхон Усмонхўжаевнинг ушбу асари менда катта таассурот қолдирди. Бобохоновлар уч муфтийлар Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раислари – Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, унинг ўғли Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, набираси доктор Шамсиддинхон Бобохоновлар 1943-1989 йилларда фаолият кўрсатадилар. Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон шўролар даврида қаттиқ тақиб остига олинган. Халқаро ҳамжамият томонидан Ўрта Осиёда Мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари чекланганлиги танқид қилингандан сўнг, Собиқ Иттифоқ раҳбари Сталин 1943 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси тузишга рухсат беради. Унинг биринчи раиси этиб Шайх Эшон Бобохон сайланади. Бу олийжаноб инсон динимиз ривожига…

Davomini o'qish...

БЕБАҲО МЕРОС ЯНАДА САЙҚАЛЛАШАДИ

Узоқ йиллик  миллий ва диний қадриятларимизни асраш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, ёшларни комил инсон қилиб вояга етказишда ва  жамиятимиздаги  ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашда улардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади Халқимизга хос бўлган бағрикенглик, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг миқёсда тарғиб қилиш, шунингдек, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни ва иштирокини ошириш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари…

Davomini o'qish...

БОЛАЛАР КЎЧАДА…

Уларнинг уйдан безишларига нима сабаб? Бугуннинг аксарият боласи “тарбия”ни кўпроқ кўчадан олаётгани бор гaп. Эътироз билдиришга шошилманг. Кун бўйи иш-юмушлардан ортмайсиз, кеч кирганда уйингизга хориб-чарчаб қайтиб келасиз. Сиздан икки оғиз илиқ гап эшитишга илҳақ фарзандингизга                                                                            баъзида эътибор берасиз, баъзида эса йўқ. Табиийки, бундай шароитда тарбияланаётган бола кўчага интилади. Нега? Чунки у, биринчидан, ота-онасининг ўзига бефарқ муносабатда эканлигидан безиб қолган ва ўзини керак эмасдек ҳис қила бошлайди. Бола балоғат ёшига етганда ҳам шу ҳол давом этаверса, у ҳаловат истаб кўчага интилади. Чунки фарзанд биладики, уйда ота-онаси билан истаган ёки ўзини ўйлантираётган…

Davomini o'qish...

ЧАҚМОҚ УМРИ

Каттақўрғон адабий муҳитининг йирик вакилларидан бири – Абдулҳамид Мажидий 1902 йилда шаҳарнинг Сўфигузар маҳалласида туғилиб, аввал маҳалла масжидидаги бошланғич мактабда, кейинчалик эса рус-тузем мактабида савод чиқарди. Ўша йиллари Каттақўрғон шаҳрида Алишер Навоий номли мактаб маориф-маданият соҳаси марказига айланган эди. Бу жараёнда ёш Абдулҳамид шу ерда ўқиш ўқитиш ишларини зўр иштиёқ билан олиб борди. Бевосита Абдулҳамид Мажидийнинг ташаббуси билан шаҳарда “Инқилоб овози” номли қўлёзма газета чиқарилиб, маҳалла куй, бозорларда аҳолига ўқиб эшиттириларди. Бу ўз навбатида ёш Абдулҳамиднинг ижодкор сифатида вояга етишида муҳим роль ўйнаганди.

Davomini o'qish...

ЯНА БИР БОР ТАМАКИНИНГ ЗАРАРИ ҲАҚИДА…

Сигарет ҳақида роман ёзса бўлади. Чекувчиларга қарши олиб борилаётган кураш ҳақида ҳикоя қилиш учун эса, рости, роман ҳам камлик қилса керак ҳозир. Мана кашанда ҳар доимгидай қўлига сигаретини олди, зажигалка “шилқ” этди ва уни тутатди. Чекувчи кашанда эса, мароқ билан гўёки ажойиб таъмни хис қилгандек тутунни тортди ва хона ичига қараб думалоқ фигурали тутунини чиқара бошлади. Лекин шу пайтда у чекаётган сигаретаси туфайли организмида қандай жараёнлар кечайтгани ва соғлиғи учун қандай зарар етказаётгани ҳақида бир сония ўйламадимикин? Албатта йўқ! Лекин ўйласа ҳалақит қилиб бермас эди.

Davomini o'qish...

ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ

Бугунги кунда ёшларимизни жисмонан соғлом, маънан етук инсон бўлиб ўсишлари, уларнинг билим олишлари учун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Президентимиз томонидан ўсмир ёшдаги йигит-қизларимизни тўғри тарбиялаш, уларнинг оиладаги, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга жиддий эътибор берилмоқда. Оқил ва одобли фарзанд ота-онанинг фахри, жамиятнинг фаровонлигидир. Шу боис мамлакатимизда навқирон авлод тарбияси устивор аҳамиятга эга.

Davomini o'qish...