КАТТАҚЎРҒОН АСАЛАРИЧИЛИГИ

Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг муҳим бир соҳаси ҳисобланиб асал, мум олиш баробаринда ҳашаротлар билан чангланадиган экинларни чанглатиш учун хонадонларда ва якка тартибда асалари боқилади. Асалари, болари асал ишлаб чиқиш билан бирга саноат учун мум тўплашдан ташқари экинларнинг яхши чангланишига ва натижада ҳосилдорлик ошишига олиб келади. Асаларичилик қадим замонларданоқ инсониятга  маълум бўлиб, асал ва асалари мумини дарахтларниннг ковакларидан топиб олинганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Асалариларни қутиларда боқиш усули ХIХ асрдан буён йўлга қўйилган. Асаларичилик муътадил ва субтропик иқлимларда жуда муътадил ривожланган.

Davomini o'qish...

МАҲАЛЛАЛАРДА МУЛОҚОТ

Суднинг тарбиявий ролини кучайтириш, унинг фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, суд ҳукмларини қабул қилишда жамоатчилик фикрини инобатга олишга жиддий эътибор қаратиш юзасидан навбатдаги сайёр суд мажлиси Каттақўрғон шаҳар “Сўфи Оллоёр” маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтди. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси О.Ф.Маннатов раислигида судланувчи Д.Ш.га нисбатан бўлиб ўтган ушбу суд мажлисида  “Сўфи Оллоёр” МФЙ раиси К.Низомов ва 31 нафар маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Davomini o'qish...

ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ

Шаҳардаги “Кўнжипай” МФЙ йиғинида хотин-қизлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, хотин-қизларимизнинг ўз ўрни, ҳамда мавқеини ошириш ҳақида давра суҳбати бўлиб ўтди. Каттақўрғон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси, шаҳар ҳокими муовини Феруза Рахимова, шаҳар ФХДЁ бўлими мудираси Ситора Рашидова қатнашиб, оила мустаҳкамлиги, аёл маънавияти, аёлларнинг жамиятда тутган ўрни ҳақида қизғин бахс мунозара бўлиб ўтди. Маҳаллада яшовчи Равшановлар хонадонида бўлган давра иштирокчилари ушбу ибратли хонадоннинг фарзандлари, неваралари ўрнак олса арзийдиган баркамол жамиятга фойдаси тегадиган инсонлар бўлиб етишишига гувоҳ бўлишди. Зеро, шу хонадонга тарбияланаётган жажжи Жасмина Асраева чиройли овози билан мақом йўналишида ашулалар…

Davomini o'qish...

ШЕЬР, ҚЎШИҚ ЯНГРАГАНДА

Яқинда Каттақўрғон ҳудудида жойлашган 523 СЧР батальонида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида “Янги адабиётлар тақдимоти” мавзуси бўйича давра суҳбатлари ўтказиб турамиз. 523 счр батальони кутубхонасида “Буюк аждодларимиз, мутафаккирларимиз ва саркардаларимиз” номли алоҳида рукн асосида электрон маълумотлар базасини яратганмиз. Яқинда таниқли ёзувчи Собир Ўнар билан ижодий учрашув ўтказдик, дейди батальон командири майор Элёр Абдуллаев.

Davomini o'qish...

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 22-июль санасида Каттақўрғон шаҳар 6-умумтаълим мактаби биносида шаҳар ҳокими М.Хашимов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда шаҳардаги “Меҳржон”,  “Зомин”, “Ҳайдарчаман”, “Ноқис”, “А.Навоий”, “О.Мирий” маҳаллаларида истиқомад қилувчи фуқароларнинг муаммолари тингланди. Шаҳар ҳокими томонидан ушбу муаммоларни хал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Ўз мухбиримиз.

Davomini o'qish...

ҲАЛОЛ РИЗҚ БАХТ КЕЛТИРАДИ

Шарқда ҳалоллик ва поклик улуғланади. Ҳалол меҳнат эвазига топилган кичкина нон бўлаги ҳам лаззатли ва тўйимли бўлади. Аммо шайтон измига бўйсуниш орқали қинғир йўллар билан топилган миллонлаб бойлик эса ҳеч қачон сизга насиб этмайди. Адолат қарор топгани каби, албатта бир кун келиб қинғир ишнинг миси чиқади. Чунки  жиноятга жазо муқаррарлиги бу ҳақиқат. Каттақўрғон шаҳар “Навбаҳор” МФЙга қарашли Б.Машраб кўчасида яшовчи Анвар Саолимов (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам ўз эҳтиёжларини қондиришнинг қинғир йўлини топган. Пулга муҳтожлигини рукач қилган нафақахўр фуқаро ўзининг яшаш хонадонида давлат рўйхатидан ўтмаган, ҳеч қандай хужжатларсиз истеъмол учун ёғ маҳсулотларини…

Davomini o'qish...

СТАТИСТИКА НИМА ДЕЙДИ?

Шаҳарда жорий 2018 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 685 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 667 тага етди. Янгидан ташкил этилган 118 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми, яъни 28 таси саноат соҳасига, 15 таси қурилиш соҳасига, 9 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 5 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 2 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 2 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда 9 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

Davomini o'qish...

ДАСТУР ИЖРОСИ АМАЛДА

Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш, жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мамлакатимиз учун доимо принципиал муҳим масала бўлиб келган. Айниқса, сўнги йилларда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар кишига ўзгача мамнуният бағишлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar-kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466 сон фармони имзонлангани эса, сўзсиз, бу йўлдаги навбатдаги дадил қадам бўлди. 4 июль санасида давлатимиз раҳбари айнан шу ҳужжат мазмун моҳияти юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказган эди. Янги тузилган “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси ҳамда бир қатор ташкилотлар олдида муҳим вазифалар қўйилди. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Каттақўрғон шаҳар Кенгаши…

Davomini o'qish...

КАШАНДАЛИК ОҚИБАТИ

Кашандалик ўта зарарли одат эканини, у турли касалликларга олиб келиши мумкинлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Биламизу, лекин чекаверамиз. Айримлар эса «ёмон одат- меники, бошқаларга нима таъсири бор», деб ўйлайдилар. Одатда, чекувчиларга «Нима учун чекасан», деб савол берадилар. Аслида бу саволни бериш кечдек туюлади. Саволни чекишни қандай қилиб ўргангансан, чека бошлашингга нима сабаб бўлган, деб берилса ҳар бир чекувчида мазкур жараённи алоҳида ўрганиб таҳлил қилинса, бу иллатнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқишимиз мумкин бўлар эди. Нега бугун ёшларимиз бу иллатни ўзлаштириб олишмоқда? Статистика маълумотларига кўра, 1 нафар гиёҳванд бир йилда ўртача 3 нафар…

Davomini o'qish...

СОЛИҚ ТИЗИМИДА ЎЗГАРИШЛАР

Солиқ тизмидаги янгиликлар, ўзгаришларни бугун халқимиз жуда катта қизиқиш билан кузатмоқда. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга ўзларининг муносабатларини билдиришмоқда. Негаки, солиқ тизимида ўзгаришларни амалга оширмай туриб эртанги кунимизни тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабабли ҳам юртимизда ўтган бир йил давомида солиқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор муҳим қонун ҳужжатлар қабул қилинди. Президентимиз томонидан 2018 йил 29 июнь куни «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 26 июнда «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари шулар жумласидандир. Айтиш керакки, қабул қилинган ушбу ҳужжатлар соҳадаги мавжуд…

Davomini o'qish...

ДАНИЯГА САЁХАТ

Туризмга қизиқаман. Европа қитъасини томоша қилиш илинжида Финляндиянинг Санкт Петербургдаги консуллигига суҳбатга бордим. Консул дипломатларга хос  синчковлик билан кўзларимга боқар экан, саёҳ сифатида унинг Ватанига тегиши мумкин фойдам имкониятларини чамалади. Бу борада сафаримни ташкил этаётган туристик фирма раҳбарининг аввалдан берган “ўгитлари” асқотди. Консул жанобларида нафақат “хамёни қаппайган, балки, пулини асори-атиқа, саёҳату-дунё кезишга совурмоқчи ўзбек” сифатида таасурот қолдириш муҳим эди. Мен бунинг уддасидан чиқдим. Туркия ва Хитойдаги кўрганларим, муҳими молиявий манбаларим юзасидан бир қанча саволларга “рисоладагидек” жавобим ортидан “яхши турист”лигимга ишонч хосил қилди чоғи, Консул бўлажак саёҳатимга омад тилади. Паспортимга “Шенгень”…

Davomini o'qish...

ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР

Ҳеч бир жиноят, қонунбузарлик жазосиз қолмайди. Зеро жиноят қонунчилигининг принципларидан бири ҳам шундай. Афсуски айрим фуқаролар қонунни била туриб бузадилар ва жазодан қутулиб қоламан, ёки қилган ишимни ҳеч ким билмайди деб хом-хаёл қилади. 3 нафар фарзанднинг отаси, 41 ёшли Акмал Сафаров (исми-шарифи ўзгартирилган) иш фаолиятини қонун доирасида олиб борганда, ноқонуний бойлик орттиришни ният қилмаганда бугун қонун олдида ҳам оиласи олдида ҳам юзи ёруғ бўларди. А.Сафаров ўз манфаатини ўйлаб, тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариб, сотиш орқали мўмай даромад…

Davomini o'qish...

БОЛАЛАР – БАХТИМИЗ, КЕЛАЖАГИМИЗ

Шу туфайли ҳам бугун уларнинг  камоли ҳақида ўйлашимиз керак! Мамалакатимиз раҳбари Давлатнинг келажаги, истиқболини ўйлаб фарзандларимизга ёшлигиданоқ тўғри тарбия беришга катта эътибор бериб, мактабгача таълим тизимини давлат даражасига кўтарди. Ҳақиқатдан ҳам инсон камоли, унинг нурли келажаги учун тарбиянинг ўрни беқиёс. Бунда ота-онадан кейин мактабгача таълим муассасаларининг роли катта. Шу туфайли ҳам Президентимиз 2016 йил 29 декабрда “2017-2018 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия дастурлари ва технологияларни тадбиқ этиш, болаларни…

Davomini o'qish...

СЕНГА ТАЪЗИМ, ҲУНАРМАНДИМ!

Юртимизнинг қайси бурчагига борманг ўзига хос, ўзига мос, ҳайратомуз мўжизаларга дуч келасиз. Аслида бу мўжиза эрта тонгдан то кечгача ҳамроҳ бўлади. Бу мўжиза қўли гул усталаримиз, ҳунарманду-касаначиларнинг ўлмас ижодларидир. Кўз олдингизга келтиринг: эрта тонгдан дастурхон атрофида жам бўлдингиз. Гуллар ва қуроқ билан тикилган дастурхон мўжиза намунаси эмасми? Товланиб турган пахта гули чойнакдан тушган кўк чойни баробарида зарҳал нақшлари ёнадиган пиёла чин санъат намунаси эмасми? Беихтиёр унга лаб босиб, шоир айтганидек “пешонасидан” ўпиб қўямиз. Бу аслида уни яратган чиннисозларга бўлган иззатимиз белгиси.

Davomini o'qish...

БАҒРИ КЕНГ ЎЗБЕКИСТОН

Ватанимиз – Ўзбекистон тинч ва фаровон диёр. Мамлакатимизда кўплаб миллат ва элатлар кўп йиллардан бери аҳил ва иноқликда яшаб келадилар. Республикамиздаги шаҳар ва қишлоқлар тимсолида биз Ватанимизнинг буюк тарихи, бебаҳо моддий ва маънавий мероси, бугунги тараққиёти, маданият даражаси, халқимизнинг бунёдкорлигини кўрамиз. Содда ва беғубор, меҳнаткаш инсонлар ва улар асрлар давомида асраб келаётган миллий урф-одатлар юртимизга алоҳида файзу тароват бағишлайди.

Davomini o'qish...