ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Жорий ўқув йилидан бошлаб республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун ягона мактаб формалари жорий этилди. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори қабул қилинди.  Қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари ҳамда давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низоми ҳам тасдиқланган. Унга кўра ўқувчилар учун тасдиқланган ягона мактаб формаси ёзги ва қишги мавсумга мўлжалланган бўлиб,  ота-оналар ва ўқувчилар учун қулайлик яратади.…

Davomini o'qish...

Каттақўрғон шаҳар   халқ таълими бўлими мудири М.Носированинг  2017-2018 ўқув йилини якунлаш ва анъанавий Август кенгаши учун ТАҲЛИЛИЙ  МАЪРУЗАСИ.

  Ҳадемай,  республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтади.           Янги ўқув йилининг илк соатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”  мавзусидаги “Мустақиллик дарслари” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган “Хотира дарслари” билан бошланади.        Бу йил ҳам Каттақўрғон шаҳрида ўқув йилига тайёргарлик кўриш, уни муносиб кутиб олиш ва янги ўқув мавсумида педагоглар, таълим муассасалари ходимлари олдида турган улкан  вазифалар хусусида ўзаро фикр алмашиш учун анъанавий Август…

Davomini o'qish...

“Техник Қўриқлаш Маркази” қулайликлари

Техник қўриқлаш маркази (ТҚМ) қўриқлашнинг бир тури бўлиб, техник қўриқлаш маркази ҳисобланади. Бунда барча турдаги халқ-хўжалик обьектлари, хусусан савдо дўконлари, ташкилотлар ёки уларни бир қисми, хизмат хоналари ҳамда фуқароларнинг хонадонлари замонавий қўриқлов (сигнализация) воситалари ёрдамида шаҳар телефон линиялари орқали шартнома асосида қўриққа олинади ва хавфсизлиги таъминланади. Сафарга бормоқчи бўлган фуқаролар ўзининг хонадонини ёки савдо дўконини иш вақти тугаганидан сўнг техник қўриқлаш марказига топшириб кетиши мумкин. Каттақўрғон шаҳар ИИБ Қўриқлаш бўлими ТҚМ (Техник Қўриқлаш Маркази) қулайлик ва афзалликларга эга бўлиб, хонадон қўриғи ишончли таъминланади.

Davomini o'qish...

«ОНА» СПЕКТАКЛИ НАМОЙИШИ

Саньатшунослар ҳаётни театр саҳнасига қиёслашади. Театр ҳаёт ҳақиқатларини ўзида  рўй-рост акс эттиради. У ердаги саҳна кўринишлари инсонлар учун ҳаёт сабоғи Кдек намунадир. Шунинг учун ҳам бобокалонимиз Беҳбудий: “Театр бу ибратхонадур”, “Театр ўз аксингизни кўрсатувчи ойнадур”, “Театр тарбия маскани, театр сеҳрли кошонадур, сеҳрли мўьжизалар маскани” – дея таъкидлаган. Дарҳақиқат, театр ҳақида шундай сўзлар айтилар экан, 98-мавсумини кутиб олаётган Каттақўрғон шаҳар драма театри галдаги мавсумни драматург Ш.Ризаевнинг “Она” спектакли билан бошлади.

Davomini o'qish...

ЭНГ ЯХШИ ИЖОДКОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Самарқандда «Энг улуғ, энг азиз» республика кўрик танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги, матбуот ва ахборот, маданият бошқармалари, Ўзбекистон Ёзувчилар, Журналистлар, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмалари вилоят бўлимлари ҳамда вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби Т.Тугалов тадбир қатнашчиларини табриклаб, Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган бу йилги танлов “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида ўтказилаётганини таъкидлади. Танловнинг вилоят босқичига самарқандлик ижодкорлар 250 дан ортиқ ижодий ишлари билан иштирок этди.

Davomini o'qish...

БАЙРАМИНГ МУБОРАК ЭЛИМ!

Мустақиллик .. Бу кун тарих солномасида янги даврни бошлаб берди. Юртимизга ҳурлик, элга бахт, нажот ато этди. Ватанимиз халқаро ҳамжамиятда ўз ўрнига, ўз сўзига эга бўлди. Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда. Юртимиз  ривожланиб, халқимиз турмуш даражаси  юксалиб бормоқда. Мустақиллик – энг улуғ, энг азиз байрамимиздир. Бу кун аждодларимизнинг асрий орзусини, халқимизнинг тенглар ичра тенг бўлиш ҳуқуқини юзага чиқаргани, миллий ўзлигимиз ва қадримизни тиклагани билан улуғ, мўътабар. Мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаётгани, фарзандларимиз келажагига мустаҳкам замин яратаётгани билан азиз ва мукаррамдир.     

Davomini o'qish...

ДИЛДА ВАТАН ТУЙҒУСИ

Бебаҳо, беназир юртим она Ўзбекистоним! Киндик қоним сенинг заминингда томганлиги, сенинг бағрингга ўнганлигим-ўсганлигим, шу диёр фарзанди эканлигимдан ғурурланаман. Оламжаҳон фахр-ифтиҳор билан кўкрак кераман… Вужудимда эса ажиб бир туйғу мавжланади. Бу-Ватан туйғуси… Ватан туйғуси! Биз инсонмиз. Ватан битта, Она каби ягона эканлигини жуда яхши англаймиз. Сиз тилсиз бир қушнинг ошиёнини бузиб кўринг. Унинг беором чирқиллашидан Ватанни қанчалар эъзозлашини билиб, қилган ишингиздан пушаймон бўласиз.

Davomini o'qish...

ТАСНИФЛАШДА ЯНГИЛИК

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимга ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш бўйича корхона, ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлар базасида юридик шахслар фаолият тури хос рақамига ўзгартирилди. Ушбу хос рақам Республика Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорларига биноан юридик шахснинг асосий фаолият тури ҳамда унда ишлаётган ходимларнинг ўртача йиллик сони, йиллик давлат ставкаси асосида ўзгариши белгиланган.

Davomini o'qish...

ҲАР БИР МУРОЖААТ – ДИҚҚАТ МАРКАЗИМИЗДА

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари олий қадрият ҳисобланади. Шу боисдан ҳам ҳар бир фуқаронинг мурожаатини ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш шу орқали аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Президентнинг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонасида жорий йилнинг июль ойи ҳолати бўйича жами 921 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 913 таси Президентнинг виртуал қабулхонасига киритилган ва 8 таси ҳудудий ташкилот мутасадди раҳбарлари томонидан ўрганиб чиқилган. Фуқаролардан келиб тушган 614 та ёзма, 307 та оғзаки мурожаатлардан аризалар 746 тани, шикоятлар 174 тани ва таклифлар 1 тани ташкил этади.…

Davomini o'qish...

Маҳалла билан ҳамнафас

O‘zLiDeP шаҳар Кенгаши депутатлари ва фаоллари  “Навбаҳор” ва “Дўстлик”МФЙ аҳолиси билан мулоқотда бўлди. Айтиш жоизки, мазкур маҳалла Президентимиз ташаббуси билан жойларда амалга оширилаётган “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, у ерда аҳоли хонадонларининг уйлари таъмирланмоқда, ободончилик ишлари қизғин. Партия фаоллари ҳар иккала маҳаллалардаги 83та хонадонларга бевосита кириб боришди. Учрашувлар жараёнида аҳолини тобора яқинлашиб келаётган “энг улуғ ва  энг азиз” байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги ва муборак Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этиляпди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб борилаётган амалий ишлар, “Yoshlar kelajagimiz” ҳамда…

Davomini o'qish...

КИТОБХОНЛАР НЕГА КАМ?

Инсон камолоти учун албатта, китобнинг ўрни беқиёс. Улар тараққий топибдики, ўз билимларини, тажрибаларини, ҳиссиётларини, бошдан кечирган воқеаларни тошларга, ёғоч-тахталарга ёзиб боришган. Кейинчалик китоблар яратилиб, қўлланма сифатида фойдаланиб келинган. Ҳозирги кунда юксак технология асри бўлганлиги сабабли китобларни ҳаттоки, электрон вариантларда топиш мумкин. Китоб, инсондаги руҳий кечинмаларни, илмий-техникавий билимларни, фантастик тасаввурларни ўзида акс эттиради. Китоб ўқиган кишининг дунёқараши кенгаяди. Ҳаётда бўладиган реал воқеаларга мустақил фикр билдира олади. Сўз луғати бойлиги, нутқий фаолияти ривожланади.   

Davomini o'qish...

ҚОНУНБУЗАРЛИККА ҲАҚҚИМИЗ ЙЎҚ

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунининг 8-моддасига “Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш” ҳақида, ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш принциплари ёритилган. Айнан, қийноққа солиш, зўравонлик қилиш, бошқа шавқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситадиган тарзда муомалада бўлиш Ички ишлар органи ходимига таъқиқланади”, деб кўрсатилган.

Davomini o'qish...

БИРОВНИНГ ҲАҚҚИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Аллоҳи Таоло инсонларни яратгач, уларга Ер юзида ризқнинг ҳалолидан талаб қилишга амр этди ҳамда ҳалол ва харомнинг фарқини кўрсатиб қўйди. Ҳалол ризқланиш эса ўзгаларнинг ҳаққидан ҳазар қилиш, бировнинг молини ноҳақ йўл билан олишдан эҳтиёт бўлишга ҳам боғлиқдир. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно” (Нисо сураси 29 ) Бировнинг ҳаққини ейиш икки хил йўл билан бўлади: Биринчиси – зулм орқали, бунга зўрлик билан тортиб олиш, хиёнат, ўғрилик, талончилик билан ейиш киради; иккинчиси – ҳазил-ўйин орқали,…

Davomini o'qish...

ИШНИ ҲАҚИҚИЙ МУТАХАССИСЛАРГА БЕРАЙЛИК

Халқимизда “Ёшликда олган билим тошга ўйилган нақш” деган ибора бежизга айтилмаган. Ҳар бир инсоннинг болалигида олган таълим-тарбияси унинг келгусида ўз йўлини топишида, муносиб касб танлашида муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам бугун мамлакатимизда ёш авлодимиз бошланғич, яъни мактабгача таълим-тарбия оладиган таълим муассасаларининг фаолиятига эътибор кучайган. Бу борада чиқарилган қонун ҳужжатларида ҳам мактабгача таълим муассасаларининг сифат-самарадорлигини ошириш, тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш, машғулотларни талаблар ва белгиланган дастурлар асосида ташкил этиш лозимлиги қайд этилган.

Davomini o'qish...

НАМУНАВИЙ ТЎЙ ЎТКАЗИЛДИ

 Шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси  билан “Наврўз” тўйлар масканида тўй тантаналари бўлиб ўтди. Сўфи Оллоҳёр номли маҳаллада истиқомат қилувчи Меҳринисо опа Расулова икки фарзандига келин туширди. Мазкур никоҳ тўйи “намунавий” замон талабига мос, ихчам ва чиройли тартибда 150 кишидан иборат меҳмонлар билан ўтказилди. Тўйда қатнашган Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова тўй соҳиблари ва келин-куёвларни шодиёна билан қутлаб, уларга самимий тилаклар изҳор этди. Тадбирга ҳомийлик қилган “Каттақўрғон ёғ-мой” акциядорлик жамиятига миннатдорчилик билдириб, бу каби хайрли ишларда катта ташаббуслар кутиб қоламиз.

Davomini o'qish...