ҲАЁТИМНИНГ МАЗМУНИГА АЙЛАНГАН

Ҳақиқатдан ҳам шарафли ва машаққатли ўқитувчилик фаолиятим ҳаётимнинг мазмунига айланган. Ҳали институтда ўқиб юрган кезларимданоқ мана шу шарафли касбда ишлашимни, ўқувчиларга устозлик қилиш ҳақида ўйлаганимда қалбимда беихтиёр қувонч ҳислари жўш урарди. Мен ўшандаёқ ҳаётимнинг мазмунини албатта устозлик машаққатлари, қувонч ва ташвишларида деб билганман. Педагоглик фаолиятимга ҳам 26 йил бўляпти. Шу йиллар орасида қанчадан-қанча болажонларга бошланғич таълимдан сабоқ бердим. Қийинчиликлар ҳам бўлди албатта, кўп ютуқларни ҳам қўлга киритдим. Меҳнатларим муносиб топилиб 2009 йилда “Халқ таълими алочиси” соҳибаси бўлганимда чексиз қувончларга тўлдим. Буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мен педагоглик фаолиятимдаги мувафақиятларимни устозларим…

Davomini o'qish...

ИСЛОҲОТЛАР ҚУВОНТИРАДИ

Мактабгача таълим соҳаси бутун таълим-тарбия тизимининг асосий бўғини бўлиб, баркамол авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Кейинги йилларда мактабгача таълим муассасаларининг фаолият самарадорлигини ошириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама, аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда зарур шарт-шароитлар яратиш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш ишлари асосий вазифа қилиб белгиланган. Шу мақсадда, Каттақўрғон педагогика коллежида иккинчи мутахассислик бўйича “Мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячиси” йўналиши бўйича…

Davomini o'qish...

АЖОЙИБ, ҒАРОЙИБ ТЎЙЛАР

1985 йилнинг 27 январида Антарктиданинг музли ғорида нишонланган тўй – энг совуқда (25даража) ўтган тўй ҳисобланади. Келин-касби бўйича актриса Хетер Мей эгнида қора, иссиқ пальто, юзига катта ҳарир тур тутиб олган эди. Тўй маросими қатнашчиларининг орасида оқ-қора пингвинлар ҳам бор экан. *** Бир вақтнинг ўзида энг кўп никоҳ маросимлари 1982 йилнинг октябрида Сеулда бўлган. Бунда жаҳоннинг 83 мамлакати вакилларидан ташкил топган 6 минг нафар келин-куёвлар никоҳдан ўтишган. *** Энг узоқ никоҳлаш 67 йил давом этган. Шунча йилдан кейингина келин ва куёв Андриана Мартинес ҳамда Актавио Гилен турмуш қуришга аҳдлашишган. Бу…

Davomini o'qish...

ЭЙ ДЎСТ

Эй, дўст, уйғон. Тонг отди, оппоқ тонг отди. Гул чечак тақди. Оппоқ-оппоқ ёғдуларга тўлди бу олам. Оқлик, поклик билан гўзал тонг отди. Ассалому алайкум деб, тонг билан саломлаш, қуёш билан саломлаш, эй дўст. Қара ложувард осмонни тўлдириб, борлиқ узра офтоб нур сочмоқда. Гўё артилган ойна каби осмон кўм-кўк, беғубор. Қалдирғочлар қанотларини кенг ёйиб парвоз қилишяпти. Оппоқ кабутарлар эса ким ўзарга ҳавода умбалоқ ошиб учишяпти. Қандай гўзал, қандай чиройли. Бир майин эпкинлар билан намозшомгул, атиргул, райҳонларнинг ажиб ифори юз-кўзларингни силаб ўтиб, димоғингга урилаётган ширингул ислари кўнглингни чоғ этмоқда. Бу нозик туйғуларни…

Davomini o'qish...

ТАДБИРДАН ЎЗИ МАҚСАД НИМА?

Ҳар куни истаган оммавий ахборот воситасига қарасангиз “тадбир ўтказилди, семинар бўлиб ўтди, йиғилиш ташкиллаштирилди” каби мавзулардаги ахборотларга кўзингиз тушади. Ушбу маълумотлар билан танишсангиз аксариятининг маъносига кўра бир жойда 30-40 киши тўпланиб аниқ бир мавзуда гаплашилганлиги маълум бўлади. Давлатимиз раҳбарининг эътирозига кўра биз айнан ишлайдиган, меҳнат қиладиган вақтимизни турли мажлисларда ўтказар эканмиз. Мактаб давридаёқ йиғилишларда қатнашишга одатланиб катта бўламиз. Кейин институтда, жамоада ҳамма масалани мажлисга кўтариб чиқишга ўрганамиз. Натижада кўп гапирилиб, муҳокама этилган масала ўз ечимини кутиб навбатдаги йиғилишга ўтаверади. Ривожланган давлатлар ҳаёт тарзига қарасак, у ерда назариядан кўра кўпроқ амалиёт…

Davomini o'qish...

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида «Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбур»лиги белгилаб қўйилган. Мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, юртдошларимизнинг фаровон турмушини таъминлаш кўп жиҳатдан солиқларнинг ўз вақтида тўланиши, тўлов интизомига қатъий риоя этилиши билан чамбарчас боғлиқ. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ўз вақтида ва белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан тўланган солиқ республикамиз бюджетига қўшилаётган салмоқли ҳиссадир. Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиқларининг 2018 йилги ставкаларида ўзгаришлар кузатилди. Чунончи, 2017 йилда солиқ ставкаси инвентаризация қийматига нисбатан белгиланган бўлса, 2018 йилда эса кадастр қийматига нисбатан белгиланди. Шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратиш…

Davomini o'qish...

СИҲАТ ТИЛАСАНГ…

Овқатланишни тўғри ташкиллаштирилиши, яъни овқатни тўйимлилиги билан бирга асосий озиқавий моддаларга эга бўлиши инсон организмини нормал ҳаёт кечириши учун жуда муҳимдир. Болаларда организмни нормал ўсиши ва ривожланиши, барча ёшдагилар учун организмни касалликларга қаршилигини ошириши, юқумли касалликларга қарши иммунитетни ҳосил бўлиши, иш қобилиятини сақлаб туриши учун ҳам тўғри ва соғлом овқатланишнинг аҳамияти жуда каттадир. Организм ҳаёти давомида ўсиши, нормал ҳаёт юритиши учун энергия зарур бўлади. Бу энергияни эса истеъмол қилинадиган озиқ-овқатлардан олади. Инсондан энергия сарфи, яъни энергия эҳтиёжи унинг ёши, ҳаётий шароити, шуғулланадиган иши, касбикори турига қараб белгиланади. Масалан, оғир қўл…

Davomini o'qish...

ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ

Аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг муҳим йўналишидан биридир. Тинчликни сақлаш борасида мамлакатимиз ички ишлар идораларида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Уй-жой, хонадонларни қўриқлаш, ёнғинга қарши сигнализация, видеокузатув воситалари билан жиҳозлаш ишларини аҳолимиз мамнунлик билан қабул қилишаётир. Негаки, бу нафақат бир оиланинг балки маҳалла, жамиятнинг тинчлиги ва хавфсизлиги кафолати бўлиб хизмат қиляпти. Ҳудуднинг қўриқланиши жиноятларнинг олдини олиш, осойишталикни таъминлашда ғоятда аҳамиятлидир. Бугунги кунда шаҳримиздаги кўп қаватли бинолар, корхона ва ташкилотлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари ИИБ туманлараро қўриқлаш бўлимининг техник қўриқлаш пунктига…

Davomini o'qish...

ПРОФИЛАКТИКА ДАВОМ ЭТАДИ

Маълумки, ҳар чоршанба куни шаҳар ЁХБ ходимлари корхона ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактик тадбирларни ўтказади. Бунинг самараси ўлароқ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жорий йилда шаҳримизда содир бўлган ёнғинлар сони 40 тадан 32 тага камайишига эришилди. Ёнғинларда инсонларнинг куйиш, тан жароҳати олиши ва ўлим ҳолатлари қайд этилмади. Таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилиши юзасидан текширувларда камчилик аниқланса бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилишларига йўл қўйган 53 нафар мансабдор ва жавобгар шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу профилактик ишлар фуқароларимизнинг яшаш хонадонлари, мол мулкини ва муҳими…

Davomini o'qish...

ҲУРМАТЛИ УСТОЗЛАР!

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар кенгаши 1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан ҳаётини ёш авлодни маънан етук, жисмонан бақувват ва она Ватанимизга чексиз муҳаббат руҳида тарбиялашдек эзгу ишга бағишлаган, юраги илму-фан, яхшилигу саховатга тўла Сиз азиз ўқитувчи ва мураббийларимизга Ватанимиз равнақи, юртимиз осойишталиги, турмушимиз фаровонлиги йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар, мустаҳкам саломатлик тилаймиз. Умид ҚИЛИЧОВ, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раиси

Davomini o'qish...

УЧИТЕЛЬ, НАСТАВНИК, ПЕДАГОГ.

Эти слова мне знакомы с детства так, как я выросла в семье педагогов.               Школа № 6  где учились мои родители,  я сама и мои дети  для меня стал моим вторым домом.                   Каждый педагог который вкладывает  душу, любовь и талант в своего ученика  в будущем может воспитать духовно богатую и гармоничную личность.    Скромными, справедливыми  и трудолюбивыми педагогами и были наши учителя. Моя первая учительница Елена Ивановна Чурносова была очень строгой и  требовательной  учительницей. Не только ученики но и родители выполняли каждое ёе требование  беспрекословно.   Все летние каникулы…

Davomini o'qish...

УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ

Истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ таълим тизимини замонавий мезонлар асосида такомиллаштиришга эътибор қаратилди. Ёшлар истеъдодини эътироф этиш, юзага чиқариш ва рағбатлантиришнинг ўзига хос миллий тизими шакллантирилди. Айни пайтда соҳадаги ислоҳотлар таълим сифати ва самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ҳолда олиб борилмоқда. Таълим ва ёшларимиз тарбиясига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик бугунги кунда самарасини бераётганлиги қувонарлидир. Ўқувчилар томонидан давлат таълим стандартида белгиланган билим ва кўникмаларни ўзлаштиришнинг умумий самарадорлиги муттасил ортиб бораётгани, ёшлар таълимнинг кейинги босқичлари билан изчил қамраб олинаётгани, ўқувчиларимизнинг халқаро спорт мусобақалари, фан олимпиадалари, интеллектуал беллашувлар, кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этаётганида ҳам акс этяпти. Бунда…

Davomini o'qish...

“НАВБАҲОР” КЎРК ОЧАЁТИР

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йилнинг июнь ойидаги фармонига биноан “Обод маҳалла” дастури қабул қилинган эди. Шаҳарларда замонавий инфратузилмани шакллантириш мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, шунингдек, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш аҳоли турмуш сифатини яхшилашда катта аҳамиятга эга. Мазкур дастур ана шу муҳим омилларни ўз ичига олганлиги билан ҳам ғоятда аҳамиятлидир. Каттақўрғондаги “Навбаҳор” маҳалласи аҳли қишда лой, ёзда чанг кўчалари, дренаж-ирригация тизимининг эскирганлиги ҳамда яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги туфайли кўп азият чекар эди. Яқинда бошланган катта қурилиш таъмирлаш ишлари туфайли бу муаммолар барҳам топадиган бўлди. – Маҳалламиздаги бу…

Davomini o'qish...

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Кейинги вақтларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизими бўйича туб ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса маъмурий, иқтисодий, хўжалик судларнинг фаолиятига оид ўзгаришлар бу борада ечимини топишни кутаётган кўпгина муаммоларни ҳал этилишга имкон яратди. Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ тизимига оид мурожаатларини жойига бориб ҳал этилиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилиши юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият эканлигини яна бир бор исботлади. Яқинда мана шундай сайёр қабул Каттақўрғон шаҳрида ташкил этилди. 2018 йилнинг 18 сентябрь куни шаҳримиздаги драма театри биносида бўлиб ўтган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ёдгоров…

Davomini o'qish...

УНУТИЛМАС ВОҚЕА

Шаҳримизда Президентимиз Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 2 нафар шахсга фуқаролик паспортлари топширилди. “Фуқаролик паспортимни қўлга олган куним мен учун ҳаётимдаги унутилмас кун бўлиб қолади. Энди мен шу мамлакатнинг ҳақиқий фуқароси сифатида бахтиёр яшайман. Кўнглимдаги кемтик тўлди. Бунинг учун Президентимиздан беҳад миннатдорман”, -дейди Каттақўрғон шаҳар Самарқанд кўчасида яшовчи Азиза Даминова. Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Юртимизда истиқомат қилиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги…

Davomini o'qish...