КЎНГИЛСИЗ ГАПНИНГ КЕЧИККАНИ ЯХШИДУР…

Бир илмли киши ҳикоя қилиб берган эди: Маҳаллада тадбиркорлик билан шуғулланувчи, ёлғиз аммо шохона ҳаёт кечирувчи бир киши яшар экан. Унинг бойлиги кўплигини, ҳашаматли  ховлиси-ю, машиналарининг дабдабасидан ҳам билса бўларди. Унинг турмуш тарзи бошқаларга жуда сирли кўринарди. У киши ишга кетиши ва келишида салом-аликни жойига қўйсада, аммо биров билан дилдан суҳбатлашмас экан. Бошқалар сингари на чойхона, на тўйхонага борарди. Ҳеч кимга зарари етмасада, қўшнилар унинг юриш- туриши билан қизиқа бошлади. Миш-миш кучайди. “Шундай бой бўлсада ҳеч кимга ёрдам бермайди, шунча пулни нима қилади? Хуллас, халқ уни бахил, зиқна инсонга чиқариб…

Davomini o'qish...

СУВ – БЕБАҲО BA ИЛОҲИЙ НЕЪМАТ

Тоза ичимлик сувини эҳтиёждан ташқари ишлатиш ва худа-беҳудага оқизиб қўйиш каби ҳолатларнинг учраётгани ўта ачинарли ҳолдир. Айрим давлатларда тоза ичимлик суви олтинга тенг бўлиб турган, минглаб кишилар, ёш гўдаклар ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган бир шароитда, сизу биз Аллоҳ ато этган шундай буюк неъматнинг қадрига етмаслигимиз ношукрликдан бўлак нарса эмас. Ҳозирги пайтда жами 470 миллион киши сув тақчиллиги кескинлашган минтақаларда, 2,4 миллиард киши эса сув тозалаш қурилмалари ва дренаж тизими орзулигича қолаётган ўлкаларда яшайди. Сифатли ичимлик суви етишмаслигидан жаҳонда йилига ўн миллион киши касалланиб, нобуд бўлмоқда. Аллоҳ Таоло ерни яшашга…

Davomini o'qish...

ФЕСТИВАЛГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

Шу кунларда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий тараққиёти йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар шубҳасиз ижод аҳлини янада самарали меҳнат қилишга ундамоқда. Каттақўрғон шаҳар драма театри директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Д.Қодиров билан суҳбатимиз шулар хусусида бўлди. – Каттақўрғон шаҳар драма театрининг бугунги ижодий ишлари, келгусида театр жамоаси томонидан қандай режалар амалга ошириш кўзда тутилмоқда? – Санъатшунослар ҳаётни театр саҳнасига қиёслашади. Театр ҳаёт ҳақиқатларини рўй рост акс эттиргани учун ҳам бобокалонимиз М.Беҳбудий “Театр бу ибодатхонадур”, “Театр тарбия маскани” деб бежиз таърифламаган. Шу асосда театримизда ижодий ишлар қизғин. Яқиндагина отахон театримизнинг 98-мавсумини Ш.Ризаевни…

Davomini o'qish...

ХУШЁР БЎЛГАН МАЪҚУЛ!

Жорий йилнинг 9 ой мобайнида шаҳримизда содир бўлган ёнғинлар сони 36 тага етди. Ёнғинларнинг келиб чиқиш сабабига кўра асосий қисми электр сим ва кабеллари ҳамда электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузилиши оқибатида содир бўлмоқда. Кенг қамровли профилактик тадбирлар самараси ўлароқ ёнғинлар камайишига эришилди. Лекин олдимизда қиш фасли, бу фаслда ҳаво ҳароратининг совиб кетиши натижасида шаҳримиз аҳолисининг яшаш уйини иситиш мақсадида газ ва электр ускуналаридан фойдаланишга бўлган эҳтиёжи ортади. Бундай пайтда фуқароларимиз хушёрликни ошириб, фойдаланаётган газ ва электр иситиш ускуналари қўлбола усулда ясалмаганлиги ҳамда тўғри ўрнатилганлигига эьтибор қаратиш лозим бўлади. Албатта, ҳеч…

Davomini o'qish...

ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР-КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Кейинги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Соҳанинг самарадорлигини ошириш, таълим тизимни тубдан такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатларнинг замирида албатта ёш авлоднинг муносиб таълим-тарбия олиб, юрт фаровонлиги ва жамият равнақига муносиб ҳисса қўша оладиган, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари акс этади албатта Ўқувчи ёшларга муносиб таълим-тарбия беришда фидокорона меҳнат қилаётган фидойи устоз ва педагогларнинг бу борада амалга ошираётган шарафли ишлари таҳсинга лойиқ. Ўтган йилларда соҳа вакилларининг иш шароитларини яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган қулайликлар, берилаётган имкониятлар биз педагоглардан янада куч-ғайрат билан меҳнат қилишга, бор-кучимизни…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОННИНГ ТАНИҚЛИ ПОЛВОНИ

Халқаро спорт устаси, машҳур оғир атлетикачи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, каттақўрғонлик Эркин Каримов ўтган асрнинг 60-70 йилларида штанга кўтариш бўйича ўрнатган «рекорд»лари билан ўзининг ўнлаб рақибларини «синдирган». Ҳа, бундан етмиш беш йил олдин Каттақўрғоннинг Мавриқўрғон гузарида дунёга келган Эркин ака оғир атлетика билан болалигиданоқ шуғуллана бошлаган эди. У ўз вазни бўйича шаҳар ва вилоят чемпионлигини она шаҳридаги 2-ўрта мактабда ўқиб юрган кезлари қўлга киритган. Устозлари Даврон Ғайбуллаев, Николай Штейнберглардан штанга кўтаришнинг сирларини қунт билан ўрганган Эркинжон ўн саккиз ёшида (даст кўтаришда 120,5 кг, куч билан кўтаришда 87 кг, силтаб кўтаришда…

Davomini o'qish...

ОТА-ОНАМИЗ БИЗНИНГ БАХТИМИЗ

Оила муқаддас даргоҳ, жамиятнинг бир бўлагидир. Икки ёш турмуш қуриб, оила негизини ташкил этади. Оилада ота-онанинг ўрни беқиёс, улар дунёдаги энг мўътабар ва азиз инсонлардир. Бундай инсонлар фарзанди дунёга келмасданоқ меҳр беради, туғилишини орзиқиб кутади. Орзулари ушалиб фарзанди дунё юзини кўргач, бахтдан шодликларга ғарқ бўлади. Ота-она борки, олам мунаввар, фарзанд мужассам, дунё меҳрга тўла. Хаттоки, гўдаклигимизданоқ онажонимиз меҳрини қўшиб оқ сут беради, ниятлари жам бўлган аллалари қулоғимиз остида жаранглайди, бетоб бўлганимизда эса куйиб-ёниб парвона бўлади. Отажонимиз оиламиз устуни, суянган тоғимиз келажагимиз учун туну кун ишлаб, ҳориб келганида биргина оила меҳридан…

Davomini o'qish...

ТИЛ МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Тилда миллат руҳи яшайди, миллат ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар тилда худди кўзгудек акс этиб туради. Улуғ бобокалонимиз Абдулла Авлоний айтганларидек: “Миллий тилни йўқотмак, миллатнинг руҳини йўқотмакдир”. Якинда мухбиримиз Ситора Мўминова шаҳримиздаги 11 мактабда бўлиб, мактаб раҳбари Озода Салимова билан шу ҳақда суҳбатлашди. – Озода опа, айтингчи, давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши тилимиз ривожига қандай таъсир қилди? – Тил миллатнинг кўзгуси ҳисобланади. Биз қанчалик хулқимизни чиройли ҳар бир сўз, ҳар бир иборани ўз ўрнида ишлатсак бу бизнинг инсонийлигимизни, урф-одатимизни, тилимизни бойлиги ва софлигини кўрсатади. Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши…

Davomini o'qish...

ФИРИБГАР АЁЛ

Фарзанд тарбияси, оила юмушлари билан машғул бўлиш ўрнига айрим хотин-қизларимизнинг жиноятга қўл ураётганлари жуда ачинарли ҳол. Шаҳримизда яшовчи Меҳри Каримова (исми шарифи ўзгартирилган) ҳам ҳалол ризқ топиш ўрнига ўзгалар мулкини алдов йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олган. М.Каримованинг ўлжаси асосан ёш қизалоқлар бўлди. Меҳри Каримова ўзининг жирканч ниятини амалга ошириш мақсадида шаҳримиздаги Бобур кўчасида яшовчи вояга етмаган Лола Саитовани (исми шарифи ўзгартирилган) уйи олдида ёлғиз турганидан фойдаланиб, унинг олдига бориб, тилла сирғасини бериб туришини, эвазига унга қўл телефони ва ўйинчоқлар беришини айтади. Албатта болалар ишонувчан бўлади. У алдовига…

Davomini o'qish...

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

2018 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон Республикасида инсон ҳаёт ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар амалга оширилишига қаратилган. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига қуйидагилар белгилаб берилди: – фуқароларни жумладан, таълим соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларини мажбурий…

Davomini o'qish...

КЎЧА ИФЛОС!? КИМ САБАБЧИ?

Очиғи, шу пайтгача бу саволга жавобни йўлсозлардан, шаҳар ободонлаштириш бўлими ходимларидан излардим. Қарангки, улар кўчаларни тозаламайди, супурмайди, йиғилиб қолган маиший чиқиндиларни вақтида олиб чиқмайди, деб юрарканман. Менимча, кўпчилик ҳам шу фикрда бўлган. Аммо яқинда бу саволга жавобни бошқа жойдан топдим… Шаҳримизнинг марказий кўчаларидан биридаги такси тўхтайдиган бекатда уч-тўрт кишининг ҳаракати эътиборимни тортди. Ҳангома асносида улардан бири кафтига нос солиб, тили тагига ташлади ва бироз ўтиб, ўйламай-нетмай, кўча ўртасига туфлади. Бу манзарадан кўнглим хижил бўлиб турган пайтда рўпарамдан келаётган йигит-қизларнинг қилган “иш”ларидан янада ранжидим. Сулувгина қиз сақич чайнаб, лунжида пайдо бўлган…

Davomini o'qish...

КОРРУПЦИЯ-ХАВФЛИ ИЛЛАТ

Коррупция мамлакат  тараққиёти ва жамият ривожига тўсиқ бўлувчи хавфли иллатлардан бири ҳисобланади. Бугун мана шу иллатга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳримиздаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тадбир Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятига бағишланди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Улуғбек Камолов ва бошқарманинг Кадрлар ва махсус ишлар бўлими бошлиғи Муҳиддин Исмоиловлар, коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида гапирар эканлар ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш,…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Шаҳарда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўшиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида   Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда…

Davomini o'qish...

ТИЛ МИЛЛАТНИНГ ЮЗИ

Бу йил ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 29 йил тўлиши муносабати билан барча масканларда бўлгани каби таълим муассасамизда ўтказилган байрам тадбири ана шундай номланди. Унда ўқувчилар ва Ёшлар иттифоқининг мактаб ва синф сардорлари томонидан ижро этилган ватанни мадҳ этувчи ва ўзбек тилига бағишланган гўзал шеър ва қўшиклар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. Озод ва обод юртга байрамлар ва яхши кунлар ярашади. Биздан талаб этиладигани эса шу муқаддас юртга муносиб, ватанни севадиган инсонларни камол топтириш, шунингдек, она тилимиз гўзаллигини, софлигини аслича келгуси авлодларга етказишдан иборатдир. Зеро, тил кўнгил хазинасининг қулфи,…

Davomini o'qish...

ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНЛАРИ АМАЛДА!

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги №ПФ-4782 – сонли “Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларига асосан мамлакатимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига давлатимиз томонидан тиббий ва моддий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда. Яқинда шаҳримизда яшовчи ана шундай инсонлар ҳам ушбу ғамхўрликдан баҳраманд бўлишди. Жумладан, шаҳар ҳокимлигида ўтказилган тадбирда шаҳримиздаги вояга етмаган имконияти чекланган болаларнинг 3 нафари ва тиббиёт бирлашмасида ҳисобда турувчи 10 нафар пенсионер ва имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари берилди.…

Davomini o'qish...