ОРЗУЛАР САРИ

Эрталаб уйқудан уйғонаману бошим узра нур сочаётган қуёшнинг илиқ тафтини туяман. Шу онда бу замин, бу қуёш, бу макон менга қанчалик қадрдон эканлигини ҳис қиламан. Бу бир лаҳзалик хаёл менинг севимли диёримни, азиз яқинларимни, мен учун қадрдон бўлган устозларимга ва мактабимга фахр туйғусини уйғотади. Бу лаҳзада ўз-ўзидан дилимда шукроналик туйғуси жўш уради. Давлатимизда ёшлар сиёсати изчиллик билан давом эттирилаётгани, ёшларимиз ўз истеъдодларини рўёбга чиқариши учун имконият майдони кенгайиб бораётганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. Буларнинг барчаси биз ёшларнинг муносиб таълим-тарбия олиб, билимли ва маҳоратимизни ошириш йўлида қилинаётган ишларнинг амалий натижасидир.…

Davomini o'qish...

КАМТАРИН ВА ФИДОЙИ ИНСОН ЭДИ

Бутун умрини халқ ишига бағишлаган камтарин ва фидойи инсонни каттақўрғонлик кекса авлодлар яхши билишади. Дамин ака Амиров Каттақўрғон шаҳрида барча тенгдошлари қатори янги ташкил этилган мактабда ўқиди. Сўнгра шаҳардаги педагогика билим юртининг тайёрлов бўлимида таълим олади. 1938 йилда ўқишни муваффақиятли тамомлади. Дамин ака Амиров шаҳардаги 1-май номли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаб юрган кезларида ҳарбий хизматга олинади. У киши Ленинград ҳарбий округига хизматни давом эттириш даврида бошланган урушда душманга қарши олиб борилган аёвсиз жангларда иштирок этиб, жасорат кўрсатганлиги учун жанговар медал билан тақдирланади. Сўнгра Ленинград шаҳрини немис фашистларидан озод…

Davomini o'qish...

НОННИ УВОЛ ҚИЛМАНГ

Хаттоки от ҳам туёғи билан тириклик неъмати нонни босмас экан. Яқинда меҳмон бохонасида туман марказидаги ошхонага тушлик қилиш учун кирдик. Тамаддихона гавжум. Ҳамма иштаҳа билан овқатланмоқда. Бизга ҳам буюртмамизга асосан егулик олиб келинди. Энди иштаҳа билан овқатга қўл узатганда, ёнимизда ўтирган уч-тўртта ўспириннинг ғайри одатий хурмача қилиғига кўзим тушди. Улар столда қолган нон бўлакларини бир-бирларига отиб ўйнашардилар, бошқаси эса лабидаги овқат ёғини нонга артиб уни полга улоқтирди. У ҳам нон бўлакларини отиб ўйнашга киришиб, сал олдин полга ташлаган нон бўлагини оёқ билан босиб бепарво ўйинини давом эттирарди. Қаҳрим келди. Ўзимни…

Davomini o'qish...

БИЛАСИЗМИ…

Кунига янги нарса ўрганиш мияни соғломлаштириб, ақллироқ қилади. Психолог Бенжамин Хардининг “Ирода иш бермаяпти” китобининг “Medium”даги устунчасида ўқиб ўрганиш мияга қай даражада ижобий таъсир кўрсатиши, хотирани яхшилаб, инсонни бахтлироқ қилиши ҳақида ёзилган. Кўк зоналар амалиётда: Қандай қилиб узоқ умр кўриш мумкин?” китобида ёзувчи Дэн Бюттнер узоқ ва бахтли умр кечириш тўғрисида фикр билдиради. Сирлардан бири – доим бирор янги нарса ўрганиш. Агар таълим олишни тўхтатсангиз, тезда қарийсиз. Таълим олишнинг турли усулларини қўлланг. Бир ғоя ёки предметни ўрганиш учун кўп вақт сарфлаш жуда муҳим. Бироқ ўрганишнинг турли усулларидан фойдаланишингиз зарур. Албатта,…

Davomini o'qish...

РАЪНО САЛОҲИДДИНОВА

Ажойиб инсон, меҳрибон она, моҳир шифокор Раъно Салаҳутдинова бугун орамизда йўқ. Раъно опа 86 ёшларида бу ёруғ оламни тарк этдилар. Раъно Салахутдинова 1932 йилда Каттақўрғон шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келган. 1949 йилда Каттақўрғон педагогика билим юртини тугатиб Самарқанд Тиббиёт олийгоҳига ўқишга киради. 1955 йилда олийгоҳни муваффақиятли тамомлаб шу йили олийгоҳга конкурс асосида аспирантурага қабул қилинади. 1959 йилда аспирантурани тугатиб дисертацияни муваффақиятли  ъҳимоя қилиб тиббиёт фанлари номзоди бўлди. Шундан сўнг Раъно Салахутдинова шу олийгоҳда 1956 йилдан 1967 йилгача одам анатомияси кафедрасида ассисент, 1967 йилдан 1996 йилгача кафедра доценти лавозимларида фаолият юритади. …

Davomini o'qish...

БУ ФАКТ

Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди: – саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 118.8 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109.8 фоизни ташкил этди. Шундан ҳудудий саноат чиқариш ҳажми 53.4 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113.3 фоизни ташкил этди. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 24.5 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98.3 фоизни ташкил этди; – қурилиш монтаж ишлари 48.4 млрд. сўмлик бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган…

Davomini o'qish...

АҲОЛИГА СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЙЎЛИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Каттақўрғон шаҳридаги мавжуд барча кўп қаватли уй-жойларни мукаммал таъмирлаш мақсадида аҳолига кўпгина қулайликлар яратилди. Кўп қаватли уйнинг том қисми мукаммал таъмирланиб фасад, кириш йўлакларини таъмирлаш, уйнинг олд қисми, ташқи ёритиш чироқларини ўрнатиш, ертўла ва канализация қувурлари таъмирлаш ишлари бажарилди. Коммунал хизматлар фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳузурида “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” УК ўз фаолиятини бошлади ва аҳолига кечаю-кундуз диспечерлик хизмати йўлга қўйиш бўйича…

Davomini o'qish...

ДРОН ЎЙИНЧОҚМИ?

Кейинги пайтда ҳаво ҳудудида учувчисиз бошқариладиган қурилмалардан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари дунё миқёсида кўпаймоқда. Шунинг учун ҳам кўплаб давлатлар бундай воситалардан фойдаланишни тартибга солишга жиддий киришди. Сабаби оддий – фуқаролар мазкур қурилмадан нима мақсадда фойдаланаётганини билиш қийин кечаяпти. Бундан нотўғри фойдаланиш инсонлар ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдириши мумкинлиги тўғрисида кўпинча эътиборга олинмаяпти. Ўзбекистон учувчисиз учиш воситаларидан фойдаланишни тартибга солган давлатлар сирасига киради. Амалдаги тартибга кўра, мамлакатимизга учувчисиз учиш аппаратлари – дронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади. Фақатгина 8 давлат органига ўз вазифаларини бажаришлари учун дронлардан фойдаланишга рухсат берилган. Парвозлар…

Davomini o'qish...

ТАДБИРКОРЛАРГА ТАЯНЧ БЎЛАЙЛИК

Бирор бир ишни бошлашда зарур маслаҳат, ёрдам доимо муҳим ўрин тутади. Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган юртдошларимизга ҳам мутасадди соҳа ходимларининг тўғри йўл кўрсатиши, уларни белгиланган тартиб-қоидалардан хабардор этиши устувор вазифага айланган. Бугун тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган, бу билан ўз оиласи ва иқтисодиётимизга наф келтиришни дилига туккан инсонларга керакли йўл-йўриқлар, тавсиялар берилмоқда. Шу ўринда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан бозорлар, савдо комплексларида кенг жамоатчилик иштирокида олиб борилаётган профилактик суҳбатлар ўз натижасини бераётганини таъкидлаш жоиз. Ушбу тадбирларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг қонуний асослари, белгиланган тартиб-таомиллар, тадбиркорлик субъектларига яратилаётган шароитлар хусусида…

Davomini o'qish...

ГРИППДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Грипп-филтрловчи вируслар чақирадиган, ҳаво томчи йўли билан юқадиган, ўткир бошланиб тана ҳароратини кўтарилиши, бош оғриғи, йўтал, кўздан ёш оқиши,бурундан суюқлик келиши, мушакларда оғриқ ва ҳолсизлик билан кечадиган касалликдир. Шу давргача гриппнинг 3 та пандемияси қайд этилган бўлиб бу пандемия даврида ер юзининг 50-70% аҳолиси касалланган. Биргина 1918-1920 йиллардаги пандемия 20 миллион одамни ўлимига сабаб бўлган. Грипп вируслари ташқи муҳитда қуритилганда ва қуёш нурлари таъсирида тез ҳалок бўлади. Зарарсизлантирувси моддаларга чидамсиз. Юқиш манбаи грипп билан оғриган одам ёки белгисиз шакли билан оғриган бемор ёки грипп вирусни ташиб юрувчи бўлиши мумкин. Грипп…

Davomini o'qish...

ИШОНЧ МАСЬУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаги 27 июль санасида ўтказилган жиноятчиликни олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида “Қўриқлаш хизмати” олдига қўйилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, вилоятнинг 4 та сектор раҳбари “2018-2019” йиллар давомида амалга оширилиши лозим бўлган комплекс чора-тадбирларга асосан, Каттақўрғон шаҳар Қўриқлаш бўлими томонидан ҳам кўпгина ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳозирги кунга қадар, Каттақўрғон шаҳар ҳудудида жойлашган бозорлар, савдо дўконлар, кўп қаватли уйлар, аҳоли гавжум жойлар, автошохбекатларни қўриқлаш хизматига қўриққа топшириш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди ва қўриқлаш хизматининг афзалликлари тўғрисида…

Davomini o'qish...

ВАТАН СЕВГИСИ – ИЙМОН БЕЛГИСИ

Она Ватан! Нима учун Ватанни она сўзи билан ёнма-ён ишлатамиз? Чунки, Ватан ҳам онамиз сингари азиз, меҳрибон ва қадрлидир. Инсон дунёга келишида онанинг вужудида улғайса, дунёга келганидан кейин Она Ватанда униб ўсади. Шунинг учун ҳам кишининг туғилганда киндик қони тўкилган ер унинг Ватани ҳисобланади. Ватан. Ватан туйғуси. Ватан муҳаббати. Булар қандай сеҳрли кучки, ҳали вояга етмаган, дунё кўрмаган, турмушнинг паст-баландларидан бехабар, ўйин-у шўхликлардан ўзга дарди йўқ бир ўсмирнинг юрагига бир умрга жо бўлади. Ватан дегани ўзи нима? Туғилиб ўсган уйингми? Бешикда қулоғинга кирган мунгли ва айни чоғда нурли аллами ёки…

Davomini o'qish...

БАРАКАЛИ ИЖОД САМАРАСИ

Моҳир рассом, саҳнанинг нозик дидли мусаввири Ноила Қораева қарийб қирқ йил Каттақўрғон театрида баракали ижод қилди. У мазкур санъат даргоҳида саҳналаштирил- ган 80 га яқин спектаклларнинг саҳна қурилмалари учун лойиҳа чизмалар яратган. Ноиланинг ижод намуналари Тошкент, Санкт-Петербург шаҳарларидаги “Театр мусаввирлари” кўргазмаларида махсус дипломларга сазовор бўлган. Унинг ижод йўли ҳақида “Арт – Москва” нашриётида алоҳида альбом-тўплам чоп этган. 2005 йилнинг ёзида эса у “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси йўлланмаси билан Москвада ўтказилган “А.П.Чехов асарлари асосидаги спектакллар “Халқаро фестивалида қатнашди. Республика бадиий академияси аъзоси Н.Қораева 2006-2017 йилларда Франция, Швецария, Болгария давлатларида ўтказилган…

Davomini o'qish...

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонасига 2018 йил 15 ноябрь ҳолати бўйича жами 1177 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 1169 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига киритилган бўлиб, 8 таси ҳудудий ташкилот мутасадди раҳбарлари томонидан ўрганиб чиқилган. Улардан 745 таси ёзма, 432 таси оғзаки мурожаатлардир. Улардан аризалар – 995 тани, шикоятлар – 179 тани, таклифлар – 3 тани ташкил этмоқда. Халқ қабулхонасида кўриб чиқилган аризалар 432 тани ташкил этади. Келиб тушган мурожаатларнинг 144 таси уй-жой ва ер билан таъминлаш, 148 таси коммунал тўловларнинг нотўғри ҳисобланиши, 51 таси газ, электр…

Davomini o'qish...

АЛКОГОЛ ТАЪСИРИДА ТРАНСПОРТ БОШҚАРГАН ҲАЙДОВЧИЛАР СУДЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 377-сонли қарорига асосан Каттақўрғон шаҳар ўқув спорт техника клуби биносида сайёр суд бўлиб ўтди. Шаҳар маъмурий ишлар бўйича суд раиси Б.Абдурасулов, шаҳар ИИБ ЙХХБ маъмурий амалиёт нозири сержант И.Каримов ҳамда клуб раҳбари К.Қучқоровлар иштирокидаги ушбу сайёр судда ЎзР.МЖТ Кодексининг 131-моддасини бузган, яъни алкогол ичимликларини истеъмол қилиб транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчиларнинг иши кўрилди. Шунингдек, шу куни клуб ўқувчилари, уста-ўргатувчилар ва ишчи ходимлари 2018 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги № ЎРҚ 503-сонли…

Davomini o'qish...