ЯНА БИР ЙИЛИМИЗ ТАРИХГА АЙЛАНМОҚДА

Яна бир неча кунлардан сўнг бизни янги-янги марралар, улкан орзулар сари етакловчи янги 2019 йил ҳам кириб келади. Ўтган йилга назар соладиган бўлсак мамлакатимиз тарихида улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, бу жамиятимизнинг барча соҳаларини ўз ичига қамраб олди десак муболаға бўлмайди. Ўтган бир йил давомида таълим, фан ва маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларни тубдан такомиллаштириш борасида чиқарилган бир қатор қонун ҳужжатлари ва белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга оширилган саъй-ҳаракатларнинг натижасини биз бугун эришилган ютуқлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Таълим тизимини такомиллаштириш, сифатли таълим орқали ўқувчи-ёшларни баркамол қилиб вояга етказиш мақсадида педагог-ходимларнинг…

Davomini o'qish...

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚЎШМА СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг қўшма сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Хотамжон Кетмонов, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси бошқарма прокурори Исмоил Нуриддинов, шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, корхона ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этишди. Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан шаҳарда аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида ахборот берган Республика Бош Прокуратураси бошқарма прокурори И.Нуриддинов шаҳарда олиб…

Davomini o'qish...

НАВБАҲОРЛИКЛАР МАМНУН БЎЛИШДИ.

Бугун маҳаллаларимиз, шаҳару-қишлоқларимиз кундан-кунга чирой очиб бўй таратмоқда. “Обод маҳалла” дастурига кирган шаҳримиздаги “Навбаҳор” маҳалласида бугун кенг кўламдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, дастур доирасида маҳалладаги 15 та хонадонда олиб борилган таъмирлаш ишларига 118,0 млн сўм маблағ сарфланди. Кўп қаватли уйлар атрофига 1 та болалар ўйнгоҳи ўрнатилди. Электр энергеяси ва табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида маҳалла ҳудудидаги 1,2 км газ тармоғи таъмирланиб, 7,6 км янги электр тармоғи тортилди. 2 дона трансформатор таъмирланиб 1 та янги трансформатор ўрнатилди. 3,0 км. ички йўлларнинг таъмири якунига етказилди. Шунингдек, бозор инфратузилма объектлари қуриш (таъмирлаш)…

Davomini o'qish...

ҚЎНИ – ҚЎШНИГА МИННАТДОРЧИЛИК…

…Янги йил кутилаёттан кечада қўшниларимиздан бирининг оғилу- ошхонасига ўт кетди. Тинимсиз “пақилдоқ” отиб қулоқни қоматга келтираётган шўх болаларнинг “уй ёнаяпти” деган қичқириқлари атрофдаги барча – барчани оёққа турғазди. Кимдир ўт ўчириш қисмига сим қоқди: – Алло, бу “101” ми? – Ҳа, нима ишингиз бор эди? Янги йил кечаси тинч қўйинглар, ҳеч бўлмаса!? – Қўшнимизнинг ошхонаси, оғилига ўт тушди – Қайси қўшнингизникига? – Рўпарамиздаги… – Қўшнингиз ўйланганми? – Ўйланган, беш ойча бўлди-ёв? – Болалари ҳам борми? – Нима деяпсиз? Улар ёш келин-куёв… Беш ой ўтмай… қанақасига болалик бўлишсин? – Бўлиши мумкин.…

Davomini o'qish...

КИТОБ ЁЗСАНКИ, уни ўқиган китобхон ҳамма нарсани унутса, асар қаҳрамонлари ҳаёти билан яшаса

Китоблар ҳаётимизга нур олиб кирувчи, маънавиятимизни юксалтиришдаги муҳим омил ҳисобланади. Шундай асарлар борки улар йиллар, асрлар давомида китобхонларнинг ажралмас дўсти сифатида давр билан ҳамнафасликда яшаб келмоқда. Бугун ана шундай улмас ижод намуналаридан айримлари ҳақида фикр юритсак.. “Темур тузуклари” (“Тузуки Темурий”) “Малфузоти Темурий”, “Воқиоти Темурий” номлари билан ҳам атаб келинган. Ушбу асар француз, инглиз, урду, рус ва эски ўзбек тилларида чоп қилинган. “Темур тузуклари” подшоҳларнинг туриш-турмушлари ва одоб-аҳлоқ нормаларини белгилаб берувчи асар ҳисобланади. Асарда жаҳонгир Амир Темурнинг етти ёшидан то ҳаётининг сўнгигача кечган ижтимоий-сиёсий ҳаёти, ҳарбий юришлари, тахт ворисларига васият ва…

Davomini o'qish...

ЛЎЛИЛАР ДИЁНАТЛИ ХАЛҚ, ЛЕКИН…

Бироқ уларнинг айримлари ўз хатти-ҳаракати билан маданий ҳаётимизга доғ туширишаяптилар?! Лўлилар ва уларнинг ҳаёти, меҳнати, шароити ҳақида ёзишга қалам чоғлади-му мавзуни бир оз қалтислиги хаёлимдан ўтди. Шундай бўлсада улар ҳақида ёзишга жазм қилдим. Чунки эсимда қишлоғимизда яшаган Чори лўли кўз ўнгимда гавдаланди. У киши обрў эътиборли, кайвони, баъмани хушсуръат одам эди. Дурадгор уста, икки нафар ўғли ҳам ўзи билан ишлаб атрофда яшайдиганларнинг иморатини қурардилар. Иморатнинг ёғоч ишдан тортиб токи сувоғигача шу оилани қўлидан чиқарди. Чори бобони ҳеч ким лўли деб камситмасди, қайтанга айрим кишилардан кўра эл-улус уларни оиласини ҳурмат қиларди.…

Davomini o'qish...

ҚОРБОБО “БОР” БОБОМИ?

Дунёдаги ҳар бир халқнинг ўз анъаналари, урф-одатларидан келиб чиқадиган байрамлари кўп. Лекин бир байрам борки, уни ҳамма халқлар ва элатлар бирдек севиб, айни бир кунда нишонлайдилар. Гарчи Янги йилнинг бошланиши турли мамлакатларда турли вақтларга тўғри келсада, барибир 31 декабрь куни бутун ер юзида Янги йил байрами нишонланади. Йил ҳисоби ҳам айнан 1 январдан бошланади. Янги йил байрами ёшу қарига бирдек шодлик, кўтаринки кайфият улашади, турли-туман ўйинчоқлару чироқчалар билан безатилган арчалар кўзни қувнатади. Қизиқ, нима учун арчани байрам рамзи сифатида қабул қилишган экан? Қадимги славян халқлари қишин-ёзин баргини тўкмай яшнаб тургани…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДАГИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР РАҲБАР ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) томонидан “1-Mehnat shakli” (чораклик) давлат статистика ҳисоботини жорий йилнинг 4-чорак якунлари бўйича, 2019 йил 1 январдан кечиктирмасдан Интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган eStat 3.0 тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлар сўралади. Бу хақда Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтида батафсил маълумот берилган. Давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган ҳисоботни тақдим этмаслик, ҳисобот тақдим этиш тартибини ёки…

Davomini o'qish...

РАҚАМЛАР ШАРҲИ

Чакана савдо айланмаси ўтган 2017 йилнинг январь-ноябрь ойларида 423,1 млрд. сўмни, товарлар ва хизматлар экспорти 3,7 млн. АҚШ долларини, импорт ҳажми эса 6 млн. АҚШ долларини ташкил этган эди. Жорий, 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида эса чакана савдо айланмаси 533,4 млрд. cўмни ташкил қилиб, 106,5% га ўсди, товарлар ва хизматлар экспорти 4,8 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, 127 % га ўсди, импорт ҳажми эса 8,6 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, 143,4% га кўпайди. 2018 йилнинг 1 декабрь ҳолатига шаҳарда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони 9 та бўлиб, шундан хорижий сармоя иштирокидаги…

Davomini o'qish...

ХАЛҚ МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА

Аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, шу билан бир қаторда қўриқланаётган объектларнинг ишончли қўриқланишини таъминлаш, юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг муҳим ва устувор йўналиши ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мамлакатимиз Ички ишлар органлари тизимида ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, 2018 йил 12-декабрда “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самародорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори асосида “Хавфсиз хонадон” концепцияси маъқулланди. Бундан ташқари ушбу қарорда янги турар жойлар қурилишида ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда уларни мажбурий тарзда қўриқлаш ёнғин –…

Davomini o'qish...

СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июнда «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ-5468-сонли фармони қабул қилинди. Ушбу фармонга асосан: 2019 йил 1 январдан бошлаб: меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки қуйидагилар орқали камайтирилади: барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш, шундан 0.1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига йўналтириш. Бунда, айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади; фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия…

Davomini o'qish...

МАҚСАДГА АЙЛАНГАН ОРЗУ

Киши улғаяр экан унда ҳар бир кунга шукроналик, ишонч туйғулари жўш уради. Янги-янги мақсадлар сари эртанги кунга интилади. Мен ҳам давлатимиз биз ёшларга ишонч билдираётган бир вақтда янгидан-янги марраларни забт этишга интилмоқдаман. Зулфия номидаги давлат мукофоти бу, аввало, ҳар жабҳада ўзини кўрсатаётган қизларимизга бериладиган катта мукофотдир. Ўзбек оиласида қиз улғаяр экан, Зулфияхонимдек чин ўзбек аёли, маънан етук, одобли, халқ учун жонини фидо қиладиган қиз бўлишини тилаб кексалар дуога қўл очади. Зулфия номидаги давлат мукофоти айнан маънан етук, билимли, зукко қизларни қўллаб қувватлаш ва уларнинг спорт, таълим, фан, маъданият, адабиёт, санъат…

Davomini o'qish...

ҲАЁТ – ҚУВОНЧИМИЗ, БАХТИМИЗ, УМИДЛАРИМИЗ…

Инсон учун энг қадрли нарса нима? Ҳаёт. Чунки бизнинг барча қувончларимиз, бизнинг бутун бахтимиз, жамики умидларимиз фақат ҳаёт билан боғлиқдир. Инсон ҳаётга келар экан, унда қандай яшашни ёлғиз ўзи танлайди. Ҳар бир инсон бу ҳаётда ўз хоҳишича яшайди. Кимдир ҳаётдан қувониб, бахтдан энтикиб яшаса, яна кимлардир ҳамиша ҳаётдан нолиб, беш кунлик умрини бахтсиз яшаб, мақсадсиз ўтказади. Баъзан ҳаётда шундай инсонлар бўладики, бахтли яшашни чин дилдан хоҳлашади, лекин бошқалар бунга имкон бермайди. Баъзида инсонни бахтли яшашига атрофдагилар ҳам таъсир ўтказар эканда! Афсуски, бугунги кунда орамизда ўзгаларнинг ширин турмушини, бахтли ҳаётини бузишни…

Davomini o'qish...

УЙҒОНИШ ВАҚТИ КЕЛДИ…

Мамлакатимиздаги ислоҳотлар жаддалик билан амалга оширилаётган бир вақтда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий жабҳалардаги янгиликлар халқимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириб, ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтирмоқда. Бу борада, албатта депутатларнинг ҳам ўрни тобора ортиб бораяпти. Қабул қилинаётган қонунларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига бевосита таъсири янада кучайишига эришилмоқда. Жамоатчилик билан тўғридан-тўғри мулоқот ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг энг самарали усули ҳисобланади. Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутатлари жорий йилда ҳам халқ билан бевосита мулоқотни изчил давом эттирди. Сайловчилар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари билан қизиқдилар. Фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ўрганган ҳолда, доимий комиссиялар, сессияларда муаммолар юзасидан…

Davomini o'qish...

“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” ЯРМАРКАСИ КАТТАҚЎРҒОН ГАРНИЗОНИДА

Яқинда Каттақўрғон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишлари ҳамда кредитлар олиш тартиби бўйича тушунтириш берилди. Меҳнат ярмаркаси давомида сўзга чиққанлар бугун юртимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар хусусида сўз юритдилар. Тадбирда вилоят ҳарбий прокуратураси, мудофаа ишлар бошқармаси ва бошқа масъул ташкилот раҳбарлари, тижорат банклар вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этдилар. А.УСАРОВ, Самарқанд ҳарбий прокурори, адлия полковники.

Davomini o'qish...