“ДАФТАР ХОШИЯСИДАГИ БИТИКЛАР ”

«БИЛИМДОН» Ҳамма нарсани биламан, дейдиган одам ҳеч нимани билмайди! ЧЕГАРА Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку. Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб , нафсини қондиради-ку. Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг хамёнидаги тиллалар эмас-ку. Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи «ичидан тўқиб чиқаргани»ни билади-ку? Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб…

Davomini o'qish...

АЛИШЕР НАВОИЙ – САЙЙИД ҲАСАН АРДАШЕР БИОГРАФИ

Жаҳон адабиёти тарихида шундай улуғ сўз санъаткорлари борки, улардан ҳар бирининг ижодиёти умумбашарий маданият тараққиётида бутун бир даврни ташкил этади. Айни замонда устод сифатида улар ўзларидан кейинги авлодларга янги ғоявий-бадиий йўналиш берадилар. Мана шундай буюк мутафаккир санъаткорлар орасида Алишер Навоий энг фахрли ўринлардан бирини эгаллайди. Навоийнинг бадиий-илмий мероси унга қадар мавжуд бўлган ижодий мероснинг давомигина бўлиб қолмай, айни пайтда янги ғояларнинг, адабий анъаналарнинг бошланмаси ҳамдир. Навоийнинг эсдалик ҳасби ҳол хусусиятига эга бўлган асарлари ҳам мемуар адабиёт тарихида алоҳида ўрин тутади. Сабаби, адиб асосий диққат – эътиборни замондош ижодкорларга қаратади. Алишер…

Davomini o'qish...

ШАҲАР ДРАМА ТЕАТРИДА –ПРЕМЬЕРА

Шаҳар драма театрида Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи асосида Маъмур Умаров инсценировкаси билан “Зириллама томонларда” деб номланган спектакль премьераси бўлиб ўтди. Унга шаҳар ҳарбий горнизони офицер ва аскарлари ташриф буюрдилар. Спектаклни кўрган томошабинда Турсунбойга нисбатан нафрат, Икромжон ота ва Жаннат ҳолага нисбатан меҳр-муҳаббат ҳислари жўш урган бўлса ажабмас. Театрнинг актёр ва актрисалари Анвар Қаршибоев, Гулнора Ризаева, Азиза Маматмурадова, Жасур Ахматовлар ролларни моҳирона талқин қилдилар. Спектакль сўнгида инсценировка муаллифи фалсафа фанлари номзоди, профессор Маъмур Умаров, саҳналаштирувчи режиссёр Ферузбек Абдурайимовлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Премьера- томошабинларда катта таасурот қолдирди деб ўйлаймиз. Тохир…

Davomini o'qish...

ТАРБИЯ БЕРИШДА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Ўқитувчи шахси юртимизда тобора қадрланиб бормоқда. Педагогларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан биргаликда уларнинг мавқеини ошириш масаласида амалга оширилаётган ишларнинг чеки кўринмайди. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисига “Мурожаатномаси”да “Халқимизда “таълим ва тарбия бешикдан бошланади” деган ҳикматли бир сўз бор. Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди” деган фикрларни айтиб ўтдилар. Илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига асосланиши, яъни, таълим боғчадан бошланиши ва бутун умр давом этиши, инсон капиталига эътиборни кучайтириш, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этиш алоҳида таъкидланди. Узлуксиз таълим тизими,…

Davomini o'qish...

ЙИЛ САРҲИСОБИ

Ҳар бир фуқаронинг муайян касб ёки фаолият билан шуғулланиши унинг муносиб турмуш шароитига эга бўлиши ва оиласининг фаровонлигига имкон яратади. Марказимизнинг ҳам асосий мақсади шу яъни, ишсиз фуқароларни имкон даражасида иш билан таъминлаш ва шу орқали шаҳримиз аҳолисининг ижтимоий моддий аҳволини яхшилашга ҳисса қўшиш. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига 2018 йилнинг январь-декабрь ойи давомида 1735 нафар ишсиз фуқаро мурожаат қилган бўлиб, (уларнинг 994 нафарини хотин қизлар ташкил қилади) шундан 881 нафар фуқаро доимий иш ўринларига жойлаштирилди. Мурожаат қилганларнинг 821нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган бўлиб, шундан 467 нафари хотин-қизларни, 359…

Davomini o'qish...

МАҚСАД-АҲОЛИНИНГ ТИНЧЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Бугунги глобаллашув даврида янгидан-янги таҳдид ва хавф хатарлар пайдо бўлмоқда, жиноятларни содир этиш усул ва воситалари, хусусиятлари ўзгариб бормоқда. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизда кейинги икки йилда бу борада 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди. Хусусан, ички ишлар тузилмалари ислоҳ қилинди, “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз туризм”, “Хавфсиз хонадон” тизимлари жорий этилди ва туну кун патруль хизмати йўлга қўйилди. Буларнинг самарасида ўтган йили жиноятчилик 33 фоизга камайди. Кўрилаётган чоралар натижасида фуқароларимизда адолат ва қонун устуворлигига ишонч пайдо бўлмоқда. Шаҳар ИИБ қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан: шаҳар ҳудудида жойлашган савдо дўконлари ва хонадонларни…

Davomini o'qish...

ВАТАННИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ – ШАРАФ

Қуролли Кучларимиз тарихига назар ташласак, собиқ СССР иттифоқи даврида ўзбек йигитларини армияга ҳарбий хизматга юборилишида иккинчи даражали шахс сифатида қаралиб асосан қурилиш батальонларига юборилган, биргина 1989 йилнинг ўзида ҳарбий хизматга юборилган ўзбек йигитларининг 430 нафари ҳарбий хизматни ўташ давомида ҳалок бўлганлигини бунинг яққол мисолидир. Мустақилликка эришганимиздан кейин барча соҳаларда босқичма-босқич ўсишлар, ривожланишлар бўлди. Шу жумладан миллий армиямизда ҳам бир қатор янгиланишлар бўлди. 1991 йил мустақиллигимизнинг дастлабки кунларида 6-сентябрь куни мудофаа ишлари вазирлиги таъсис этилди. 1992 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳарбий кисм ва муасассалар Ўзбекистон Республикасининг тасарруфига ўтказиш…

Davomini o'qish...

ОТАМ КАСБИНИ ТАНЛАМОҚЧИМАН

Мен шаҳардаги 3-мактабнинг 7-синфида ўқийман. Мактабда ўқиш билан бирга тенгдошларим қатори турли танловларда, спорт мусобақаларида, маърифий тадбирларда иштирок этиб келаман. Ҳар бир тадбирнинг ўзига хослиги, мураккаблиги, ноанъанавийлиги эътиборимни тортади. Тинимсиз изланиб тенгқурларимдан қолишмасликка ҳаракат қиламан. Яқинда “Ватан-мукаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” мавзусида иншо ёзишга аҳд қилдим. “Ватан ҳимоячиси” ҳақида ўйлар эканман, тонг отмасдан кетиб, кун ботганида уйга кириб келадиган, ўқиётган бадиий китобларим ҳақида мен билан суҳбатлашадиган, менинг масъулиятли бўлишимни талаб қиладиган, кундалигимни текширганда олаётган баҳоларимдан кўра ўрганган билимим қизиқтирган отамнинг хушёр, жиддий нигоҳлари кўз олдимга келди. Ҳа, менинг отам…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДАГИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР РАҲБАР ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) томонидан “1-Mehnat shakli” (йиллик) давлат статистика ҳисоботини 2018 йил учун, 2019 йил 1 февралдан кечиктирмасдан Интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган eStat3.0 тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин. Давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган ҳисоботни тақдим этмаслик, ҳисобот тақдим этиш тартибини ёки ҳисобот…

Davomini o'qish...

МАТОНАТ МАКТАБИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 27 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилар куни”ни савияда ўтказиш, ўқувчиларда ватанпарварлик, бурчга садоқат, хушёрлик ва огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг мазмун-моҳияти янада чуқурроқ маълумот бериш мақсадида Каттақўрғон шаҳар 3-умумий ўрта таълим мактабида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида“Оммавий ватанпарварлик мудофаа ойлиги” ўтказилди. “Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги доирасида мактабда иккинчи жаҳон уруши ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида “Авлодлар учрашуви”, “Тинчлик учун курашмоқ керак” маънавий-маърифий тадбири ҳамда “Мардлик ва жасорат” дарслари ўтказилди. Шаҳар ҳокимлиги шаҳар мудофаа бўлими билан…

Davomini o'qish...

ҚАРЗ КЕЧИЛДИ, ФАОЛИЯТ ТИКЛАНДИ

Бугун бизнесни юритишга қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестициявий жозибадорликни юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айни жараёнда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин фаолият юритишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони азму шижоат билан юрт тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган тадбиркорларимиз фаолиятида янги саҳифа очди. Мазкур фармонга кўра, жорий йилнинг 1 апрелигача якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар ва 2018 йил 1апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган, фаолиятини вақтинча тўхтатган…

Davomini o'qish...

ТАЪТИЛ МАРОҚЛИ ЎТДИ

Ўқувчи ёшларнинг қишки таътил даврини мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида болалар мусиқа мактабида хореография йўналиши бўйича “Ўра, таътиллар” деб номланган кўрик-танлов ташкил этилди. Илк бор ўтказилган ушбу танловни вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова очиб берди. Қизғин ўтган танловда ҳайъат аъзолари жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширишди. Тадбир шаҳар ҳокимлиги ва жамоат ташкилотлари вакилларининг дил изҳорлари билан якунига етди. Д. НУРМУРОДОВ 2– cон БМСМ директори

Davomini o'qish...

“КАТТАҚЎРҒОН ТОНГИ”НИНГ ҚУЁШИ БОТАДИМИ?

Республикамиз бўйлаб матбуот нашрларининг обуна билан боғлиқ оғир ва аянчли аҳволи хусусида “бонг” урилмоқда. Дарҳақиқат, бир неча йиллардан бери етакчиликни қўлдан бермай келаётган “Ўзбекистон овози”, шунингдек “Адолат”, “Маърифат” газеталарининг тиражи кутилмаганда бир неча баробарига тушиб кетганлиги ачинарлидир. “Ўзбекистон матбуоти”, “Ҳуррият” нашрлари эса етарли даражада обунага эришмаганлиги боис фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўлдилар. Халқ депутатлари шаҳар кенгаши ва ҳокимликнинг нашри – “Каттақўрғон тонги”газетасини ҳам бу муаммолар четлаб ўтмаганлигини, унинг илк сони бор йўғи 1600 тиражда чоп этилганлиги мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 1994 йилдан чиқа бошлаган руҳи бўлак, сўзи ўзгача бўлмиш шаҳар газетаси…

Davomini o'qish...

ОИЛА МУҚАДДАС

Азиз юртдошим, Аллоҳи таоло ўзининг буюк қудрати билан муҳаббатдан инсон зотини яратган ва фаришталарига қараб, “Мен ўзимга сиздан ҳам яқин ва севимли дўст яратдим, унга сажда қилинглар”деди. Албатта Тангри таолони бир карима сўзида юз маъно бор. Дарҳақиқат, биз Аллоҳга фаришталардан ҳам яқин ва севимли эканмиз. Воажаб! Бу улуғ мақомга лойиқ бўлиш учун нима қилмоқ керак? Ҳар бир инсон Аллоҳ йўлида ўз жисмида Ватан яратди ва унинг номини қалб деб атади. Қанчалик яширишга ўринманг ул зот бизни асл ниятимизни доимо билиб туради. Инсон борки, бу дунёда яхшиликка, эзгуликка, бахтли бўлишга интилиб…

Davomini o'qish...

АСРИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ САРЧАШМАСИ

Катта сулоланинг кичик бўғини сифатида шаклланадиган янги оилани оёққа турғазишнинг ўзи бўлмайди. Шу маънода оила тутиш, уни бошқаришнинг ўзи бир илм. Бу илм биносига билган ҳам, билмаган ҳам бир бор бош суқиб кўради, албатта. Айни шу жараёнда оила илмини эгалланганлиги ёки аксига қараб ҳаётий қувончлар ва ташвишлар бошланади Жамиятдаги ҳар қандай қусур ва камчиликларнинг илдизини аксар ҳолларда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитдан излаш нечоғли ўзини оқлагани каби кучли, барқарор ҳамда фаровон давлат тизими негизини ҳам, аввало, мустаҳкам оилалар ташкил этишини бугун тобора чуқур англаб етмоқдамиз. Шу маънода, Президентимиз Шавкат Мирзиёев миллий ва…

Davomini o'qish...