11111

2019 y.г. “    “                          №________              Kattaqo`rg`on sh. – г. Каттакурган     Шаҳар худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник  кўрикдан ўтказиш тўғрисида               Ўзбекистон Республикасининг “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,15-сон 197- модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31  январдаги 54- сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш  ҳақида” ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003., 1-2 сон, 17- модда), 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар…

Davomini o'qish...

“ЗАМОНАВИЙ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК”

Бугун шаҳримиздаги 4-мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган ўқув семинари ана шу мавзуга бағишланди. Тадбир иштирокчилари муассасада ташкил этилган Кузатув кенгаши, кичик кутубхона фаолияти ҳамда болаларни соғлом овқатлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Семинарга ташриф буюрган Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси методисти Зарина Абдуллаева, шаҳар мактабгача таълим бўлими  мудири Ўткир Негматов, бўлим АКТ масъул ходими Хуршид Дониевлар бугунги кунда ёш авлодга муносиб тарбия берувчи мактабгача таълим муассасаларининг иш фаолияти қандай талаблар асосида ташкил этилиши ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир давомида болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари барчага  манзур бўлди. Ситора МЎМИНОВА.

Davomini o'qish...

ОНА – МЕҲРИБОН, ОНА ҒАНИМАТ

Оналарнинг қадрига етиш, уларга садоқат билан хизмат қилиш, кипригига гард ҳам юқтирмаслик фарзандлик бурчимиздир. Гоҳо буни унутиб қўямиз. Вақтнинг ғаниматлигини ҳам жуда яхши биламиз-у, биз учун азиз бўлган инсон – она ғаниматлигини баъзан эсдан чиқарамиз. Унинг қадрини кейинроқ биламиз, аммо унда кеч бўлади. …Онам, Онагинам! Кечагидек эсимда… Умримнинг олмишинчи баҳорини камтарин, яъни оила даврасида, нишонловдик. Давра тўрида, дастурхон тўрида эдингиз, ўша куни ҳам. Дўппи совға қилдингиз, менга. “Дўппи – бошнинг давлати, бошинг тошдан бўлсин болажоним!” дедингиз. Она – ҳар доим биз учун энг яқин, энг меҳрибон ва ҳамдард инсон. Оналаримиз…

Davomini o'qish...

АЖРИМЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МУҲИМ

Оила муқаддас даргоҳ. Унда фарзандлар туғилиб вояга етади. Ота-она, қариндош-уруғчилик, насл шаклланади. Жамиятнинг асосини ҳам оилалар ташкил этади. Оилаларнинг тўла-тўкис бўлиши, оила аъзоларининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришлари, умуман фаровон ва бахтиёр оилалар албатта жамиятнинг ҳар томонлама ривожланишининг гаровидир. Лекин, кейинги вақтларда оилаларда арзимаган сабаблар туфайли ажримларнинг келиб чиқаётгани ачинарли ҳол. Агар ажралиш учун ариза берган томонлар билан яқинроқ суҳбатлашсангиз уларнинг муносабатлари бузилишга ҳеч бир жиддий сабабни кўрмайсиз. Ҳар доимгидек қайнона билан келишмовчилик, она уйига боришга ҳадеб рухсат берилмаслик, эри билан тил топиша олмаганлиги, йигитлар эса келиннинг рўзғор ишларини эплай…

Davomini o'qish...

ГИЁҲВАНДЛИК БАЛОСИ-АСР ВАБОСИ!

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Мобил гуруҳлар ташкил қилиш йўли билан Ўзбекистонда афғон гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш” бўйича Самарқанд минтақасида ташкил этилган “Идоралараро мобил гуруҳи” томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ҳудудий вакили Ашита Миттал, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Олим Нарзуллаев, Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Эркин Салихов ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда Самарқанд минтақаси 2018…

Davomini o'qish...

ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ ОТА-ОНАЛАРНИ ЙИҒДИ

Президентимиз Олий Мажлисга мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ишларини янги босқичга кўтаришга эътибор қаратди. Ҳақиқатдан ҳам Ички ишлар идоралари ходимлари учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитлари яратилди. Вазифасини сидқидилдан бажарган ходимларга устамалар тўланиши ва уларнинг меҳнатлари қўшимча рағбатлантирилиши белгилаб қўйилди. Мазкур ислоҳотлар ва янгиликлар ортидан шаҳар ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Бахром Икромов ташаббус билан чиқиб Ички ишлар бўлими ходимлари ота-оналарининг йиғилишини ўтказилди. Йиғилишда вилоят ИИБ ходими, майор Жамшид Қобулов қатнашиб, идора ходимларининг маънавий-аҳлоқий фазилатлари ҳақида тўхталди: – Ички ишлар идоралари ходимлари, – деди,…

Davomini o'qish...

ИНТЕРНЕТ – ИЛЛАТМИ ЁКИ ҲИКМАТ?

Бугунги кунда интернетсиз ҳаётни тасаввур этиб бўлмайди. Ҳар куни дунёда содир бўлаётган турли хабарларни бизга беминнат етказиб турган ва бунинг учун биздан фақатгина эътибор талаб қилаётган интернет Ўзбекистонга кириб келганига 18 йилдан ошди. Интернет – ХХI аср технологияси. Танганинг икки томони бўлгани каби интернетнинг ҳам ижобий ва салбий томонлари бор. Аммо шуни унутмаслигимиз лозимки, танганинг у ёки бу томонини очиш инсонларнинг, яъни бизнинг қўлимизда. Шундай экан, нима учун энди биз интернетни салбий дея баҳолашимиз керак? Ахир инсон қай мақсадда ундан фойдаланса, шунга яраша жавоб олади-да. Тўғри фойдаланилса интернет ёшлар онгини…

Davomini o'qish...

ТУШ

Латофат хола қўлидаги косов билан тандирнинг чўғини ўртага тўплади-да, шоша-пиша чап қўлидаги капгир билан қозонда доғланаётган ёғни бир-икки айлантирган бўлиб, ўчоқ ёнида турган чинни ликопчага капгирни ташлаб, тандир томон шошилди. Яхшиямки, капгир пастга тушди, агар қозоннинг ичига тушса борми, қайноқ ёғ қўл, бетига сачраб, куйдириши мумкинлигини билиб, юраги увишиб кетди. У ичига “туф-туф”лаб, фанер тахтадаги ясалган нонлар устидаги дастурхонни очиб, аввал тобига келиб оқарган тандирга темир товоқдан сув олиб сепиб чиқди-да, қўлидаги енгичани тўғрилаб, рапидани кийиб, ясалган нонларни тандир ичига киргудек бўлиб, чиройли қилиб, бирма-бир ёпиб чиқди. Бир пас тандир…

Davomini o'qish...

ФИРИБГАРНИ ҚАНДАЙ ТАНИЙМИЗ?

Жойларда ўтказилаётган учрашувларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда қонунбузарликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётган бўлса-да, фуқароларни алдаб фирибгарлик қилаётган шахслар ҳамон орамизда учрамоқда. Судланувчи (исм-фамилиялар ўзгартирилган) З.К. 2017 йил декабрь ойида Самарқанд туманида яшовчи О.Б.га тумандаги “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 16 сотих ер майдонларини кўрсатиб, ушбу ер майдонлари ўзига тегишли эканлигини ва 50 млн. сўм эвазига сотмоқчи эканлигини айтиб, унинг ишончига кириб, О.Б.дан унинг уйида 25 млн. сўм нақд пулларни ва автомашинасини 25 млн. сўмга ҳисоблаб олиб, мазкур 16 сотих ер майдонларини О.Б.га ўлчаб бериб, ўзганинг…

Davomini o'qish...

МАҲАЛЛАДА ТИКУВ ЦЕХИ ИШ БОШЛАДИ

“Обод маҳалла”дастури асосида “Ғарб мачит”маҳалласида ёш тадбиркор Фарангиз Файзуллаева томонидан янги ташкил этилган тикув цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури асосида ажратилган 150,0 сўм кредит асосида яратилган 8та янги иш ўрнига ишга қабул қилинган хотин-қизларга тантанали равишда шу ерда меҳнат дафтарчалари топширилди. Тадбирда шаҳар ҳокими М.Хашимов, “Халқ қабулхонаси”, “Маҳалла”жамоат фонди, “Ёшлар иттифоқи”, “Тадбиркор аёл” “Ҳунармандлар” уюшмалари ва кенг жамоатчилик иштирок этдилар.                                                                                                                                Ўз мухбиримиз

Davomini o'qish...

ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТЛАР – МУҲИМ

Куни кеча хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида “Ҳуқуқий маслаҳатлар” лойиҳаси асосида тадбир ўтказилди. Тажриба тариқасида ўтказилган йиғинда муаммоли вазиятга тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг вазиятларига ҳуқуқий ечим таклиф этиш учун суд-ҳуқуқ органи вакиллари таклиф этилди. Вилоят фуқаролик суди раиси М.Тожибоев, Халқ қабулхонаси мудири Х.Шодиева, шаҳар прокуратураси, жиноят ишлари бўйича суди, ички ишлар бўлими, мажбурий ижро бюроси, Адлия бўлими, Васийлик кенгаши вакиллари хотин-қизларни қийнаб келаётган ҳолатлар бўйича саволларга атрофлича жавоб беришди. Хотин-қизларнинг конституциявий ҳуқуқлар ва бурчларини англашлари ҳаётий муаммоларни ечишда қўл келиши, шунингдек келажак авлодлар…

Davomini o'qish...

ЗАМОНДОШЛАРИМИЗДАН БИРИ

Каттақўрғон аёлларининг таърифу тавсифи беқиёс. Тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан ёзишга арзирли ҳалол меҳнати билан ном қозонган, Мутриба, Ҳакима каби шоиралар, Хамро Момо, Рахима Исломова, Мая (Раҳимовна) Каримова, Тўхтахон Юсупова, Рисолат Лутфуллаева, Зайтуна Расулова, Муаззам Ҳалимова, Сорахон Мелиева, Хамрохон Омонова, Ширинхон Мусаева каби элга эъзоз топган муҳтарама аёлларни халқ асло унутмайди. Эл-юрт эътирофига сазовор бўлган устозлар Клара (Ойдинисо) Ҳакимова, Ҳанифа Шукуровалар доимо ҳурматда, иззатда. Шаҳримиз фахри, ғурури мисолида эътироф этиладиган аёлларимиз, хотин-қизларимиз ҳар бир соҳада талайгина. Ана шундай замондош аёлларимиздан бири, ибратли оила бекаси, бахтиёр хонадон соҳибаси Файзинисо Шукурова у…

Davomini o'qish...

ТАБИАТ ИНСОНДАН НАЖОТ КУТЯПТИ

Инсон билан табиат ўртасидаги муносабатлар муаммоси бугунги кунга келиб кескинлашди. Унинг маълум қонуниятларга бўйсунган муносабати бузилиши экологик ҳалокатга етакламоқда. Ҳаётнинг барча томонларига эхтироссиз муносабат бир томонлама тараққиёт ва бошқа томондан таназзулга сабаб бўлади. Инсон аста секинлик билан нафақат ўзи яшаётган ернинг ривожига, балки бутун Коинот миқёсидаги ҳаётга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Бугунги кунда катта қувват манбаи мавжуд. Техника ривожи, фан тараққиёти узлуксиз равишда инсониятга хизмат қилмоқда. Аммо, ҳар қандай техника, ҳар қайси фан табиатнинг ўз-ўзини тиклаш қуввати ва имкониятини унинг ўзичалик амалга оширишга имконият беролмайди. Инсон ақли эришган муваффақиятларидан оқилона…

Davomini o'qish...

САЛОҲИЯТЛИ, ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР- ЮРТ ТАЯНЧИ

Яқинда шаҳар драма театрида муддатли ҳарбий хизматга саралаб олинган чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга Каттақўрғон шаҳар ва туман ички ишлар бўлими ходимлари ва профилактика инспекторлари, мудофаа ишлари бўлими шахсий таркиби, “Маҳалла” жамғармаси ва МФЙ раислари, Ёшлар Иттифоқи шаҳар кенгаши вакиллари таклиф этилдилар. Йиғилишда, Қуролли Кучлар сафига ватанпарвар, фидойи ва садоқатли ёшларни танлаб олиш ва улар онгига буюк аждодларимиз ҳақидаги билимларни сингдиришга доир белгиланган вазифалардан келиб чиқиб “Фидокор Ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари тўғрисидаги низом талаблари ва Президентимизнинг 2002 йил 12-декабрдаги “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги…

Davomini o'qish...

САЙЁР ҚАБУЛДАН ФУҚАРОЛАР МАМНУН

Вилоят прокурорининг навбатдаги сайёр қабули Каттақўрғон шаҳар драма театрида бўлиб ўтди. Унда шаҳримиз фуқаролари ва улардан тушган мурожаатларни жойида ўрганиш ва ҳал этилишини таъминлаш мақсадида тегишли корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари иштирок этдилар. Қабулда мурожаатчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир фуқаро билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб уларнинг мурожаатлари ўрганилди. Фуқаролардан асосан, уй-жой билан таъминлаш, ишсизлик, уй-жойга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, алимент, электр энергияси ва газ таъминотидаги қарздорликни бартараф этиш ва кредит олиш масалалари борасидаги муаммолар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. “-Мен бугунги қабулга онам Худойбердиева Гулзоданинг соғлиғи ёмонлиги ва даволанишга имкони…

Davomini o'qish...