Каттақўрғон шаҳар сектор раҳбарларига мурожаат, таклиф ёки мулоҳазаларингиз борми? Унда қуйидаги телеграм мессенджерлари орқали билдиришингиз мумкин:

Шаҳар ҳокими (Хашимов Музаффар Казимович): (99) 595-20-29   Шаҳар прокурори (Джумаев Шермат Шодиқулович): (99) 595-20-31   Шаҳар ИИБ бошлиғи (Мухаммадиев Отабек Рустамович): (90) 329-09-09   Шаҳар ДСИ бошлиғи (Рустамов Собирджон Махмудович): (93) 352-29-93

Davomini o'qish...

БАҲОР, БИР ЗУМИНГНИ УМРИМГА АЛМАШ

Баҳор, бир зумингни умримга алмаш, Сен каби борлиқни қучиб эсай мен. Ўшанда дер эдим мана бу яшаш, Заминдан бир гиёҳ бўлиб ўсай мен.   Қувончим бўларди қирда қизғалдоқ, Бахтдан қалбим тарс-тарс ёрилган лаҳза. Ўкинчим бўларди кўксидаги доғ, Кин ва адоватлар солганда ларза.   Кўзимдан қуйилиб қониқиш ёши, Оламни сел бўлиб ювардим, тинмай. Майли, бир зум яшай сен каби тошиб, Сўнг кўзим юмардим ортга қарамай… Рухсора ОЛЛОЁРОВА   БАҲОР Баҳор бу бахт, баҳор бу севинч, Азиз баҳор кўз ёмғирим ич. Бўлсанг қайсар, обрўни асрар, Баҳор деган исмингдан сен кеч. Баҳор шодлик,…

Davomini o'qish...

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ – МУСТАҲКАМ СОҒЛИК ГАРОВИ

Тўғри ва соғлом овқатланиш – бу биринчи навбатда организмнинг тўғри ўсиш ва ривожланишини, мустаҳкам соғлиғини, узоқ умр кўриш ҳамда самарали меҳнат қилиш қобилиятини таъминловчи бош омил саналади. “Овқатланиш ҳаёт учун кураш шаклларидан бири сифатида жамики жонзотларнинг олдида турган асосий масала ҳисобланади” деб таъкидлайди Республикамизда соғлом турмуш тарзи тарғиботининг жонкуярлари. Ҳа, аслида ҳам шундай. Инсон ўзининг барча онгли ҳаётида ўқиб изланади, касб эгаллайди, меҳнат қилади, оиласи учун маблағ топади ва унинг асосий қисмини айнан оила аъзоларининг овқатланиши учун сарфлайди. Тўғри, аждодларимиз бугунгидек овқатлик маҳсулотларини захиралашни, сақлашни унча яхши билмаганлар. Фақат қорни…

Davomini o'qish...

РЕЖИССЁР БЎЛИШ… ОСОНМАС

таниқли саҳна муаллими, “Шуҳрат” медали соҳиби Равшан Ёриевни эслаб… Истеъдод ариқдан оқадиган сув ёки осмондан ёғаётган қор эмаски, уни асраб-авайлашмаса. Унинг қадри ҳам, қиммати ҳам инсоннинг ҳаёти билан тенг. Шунинг учун ҳам истеъдодли кишилар, энг аввало, ўзларини қадрлаши, авайлаши шарт. Аммо, куюнчак, талабчан режиссёр, театр санъати фидойиларидан бири Равшан Ёриев билан қарийб ўн беш йил Каттақўрғон театрида ҳамкорлик қилган бўлсамда, унинг турмушдан, соғлиғидан нолиганини эшитмаганман. У мудом саҳна, ижод дарди билан яшарди. Зеро, саҳнадаги ижод – ором бермайдиган сеҳрли дард. У актёрни ҳам, режиссёрни ҳам ҳар қандай кўйга солади. Гоҳида…

Davomini o'qish...

НУРОНИЙЛАР ТАШАККУРНОМАСИ

Ўзбекистон халқи яхшиларнинг саъй-ҳаракати билан катта тараққиёт йўлида дадил бормоқдалар. Элимизда мавжуд муаммолар адолат билан ҳал этилмоқда, кексаларга ҳурмат, ёшларга кенг имкон берилмоқда. Бугун жамиятимиз ривожи йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар замиридаги биз кексаларга кўрсатилаётган улкан ғамхўрлик ва эътибор бизни янада руҳлантириб оилаларимиз билан бахтли яшашга, ўз тажрибамиз ва маслаҳатларимиз билан ислоҳотларда фаол бўлишимизда куч-ғайрат бермоқда. Биз республикамизнинг турли ҳудудларидан Каттақўрғон шаҳридаги «Марварид» санаторийсига дам олиш ва даволаниш учун бепул йўлланма билан келган нуронийлар бу ердаги шарт-шароитлардан мамнун бўлиб, юртимиздаги тинчлик ва тотувликни янада бардавом бўлишини дуо қилиб турибмиз. Сиҳатгоҳда даволанаётган…

Davomini o'qish...

ЭЗГУЛИККА ИНТИЛГАН БОЛАЛАР

Мен ва Сарвар амакиваччалармиз. “Ширинсуханлик” ҳақида иккимиз баҳслашиб, бу фазилат ҳақида бувимдан сўрадик. Барча зарур ишларини йиғиштириб биз билан суҳбатлашишни хуш кўрадиган бувижоним дарҳол бизга бу фазилат ҳақида гапириб, қизиқарли ривоятни сўзлаб бердилар. Ширинсуханлик энг гўзал фазилат. Нега десангиз, кишининг сўзлари ўзи каби чиройли бўлиши керак. Ахир чиройли, пурмаъно, ёқимли сўзлаган кишининг ёнидан ҳеч кимнинг кетгиси келмайди. Бемаъно, қўпол гапирадиганлардан барча ўзини олиб қочади. Улар билан ҳеч кимнинг суҳбатлашгиси, дўстлашгиси келмайди. “Жаҳлдор кишидан ҳатто ит ҳам қочади” деган нақл бор. Бу бежиз айтилмаган бўлса керак. Бундай кишилар суҳбатдошининг кўнглини ранжитиб…

Davomini o'qish...

СЎРАНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Таҳририятимизга тадбиркор Ў.Маматов солиқ тизимига оид бир неча саволлар билан мурожаат қилган. Ушбу саволларга Каттақўрғон шаҳар ДСИ бўлим бошлиғи Д.Иззатуллаев жавоб беради. Савол: ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган ва стандарт тартибининг фарқи нимада? Жавоб: – Биринчидан, принципиал фарқи шундаки, соддалаштирилган тартибдаги КҚС тўловчилар харид қилинган товар (иш, хизмат)лар бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Иккинчидан, соддалаштирилган тартибдаги ҚҚC реализация қилинаётган товар (иш, хизмат)лар қийматидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоблаб чиқарилади. Учинчидан, соддалаштирилган тартибдаги ҚҚС умумбелгиланган тартибдаги ҚҚСнинг амалдаги ставкасидан паст бўлган дифференциаллашган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Савол: Умумбелгиланган…

Davomini o'qish...

ХУШЁР БЎЛГАН ЯХШИ

Бугун юртимизнинг барча шаҳару қишлоқларида кириб келган баҳор фаслининг таъсири натижасида юқори кайфиятда байрам тадбирлари кўнгилочар миллий ўйинлар ташкил этилиб, баҳор таомлари тайёрланмоқда. Булардан сумалак таоми биринчилар қаторидадир. Сумалак таёрлашда ёшу қарилар бирдек фаол иштирок этишади. Лекин мактаб ёшидаги ўқувчиларимиз бебошлик қилиб, сумалак таёрлаш жараёнларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликлари натижасида куйиш тан жароҳати олган ва хаттоки, ҳалок бўлган ҳолатлар ҳам афсуски содир бўлган. Бундай ҳолатларни олдини олишда биз катталар, ота-оналар, мактабдаги маъсул раҳбар ва ўқитувчилар қаттиққўллик билан юртимизнинг келажаги бўлган фарзандларимизни назорат қилиб боришимиз талаб этилади. Назоратсизлик ва лоқайдлик жуда…

Davomini o'qish...

СЕН БАҲОРНИ СОҒИНМАДИНГМИ?

Ўлкамизга баҳор кириб келди. Қалбларимизга илиқлик олиб кирувчи, меҳр ва муҳаббатга лиммо-лим ушбу фаслни ҳар бир инсон интиқиб кутади. Баҳорнинг келганини биринчи бўлиб далалардаги қийғос очилган лолалар, бойчечаклар, кўзни қувнатгудек оппоқ бўлиб гуллаган бодом гуллари-ю, тонгларимизни ёқимли ифор ила отишидан ҳам биламиз. Баҳорнинг илк ойида, яъни 21 мартда юртимиз бўйлаб яшариш, янгиланиш байрами  “Наврўз” кенг нишонланади. Ушбу байрам бизнинг миллий қадриятлармиз, урф-одатларимизни ўзида акс эттирувчи, ўлкамизга янги кун, янги йилнинг кириб келишини билдирувчи муборак кундир. Наврўз байрамининг ўзига хос хусусиятлари бор. Байрам арафасида барча инсонлар бир-бирларидан ҳол-аҳвол сўрайдилар, аразлашганлар ярашадилар,…

Davomini o'qish...

ОСОЙИШТАЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ

Миллий гвардия таркибидаги Қўриқлаш хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, мулкка бўлган тажовузни профилактика қилиш ва олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни жорий этиш мақсадида, Президентимиз томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларни мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори қабул қилинганди. Унга кўра 2022 йил 31 декабрга қадар Республиканинг барча ҳудудларида техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига хабарни узатиш ҳамда марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бунда, биринчи навбатда, объектлар ва фуқаролар хонадонларининг қўриқловини таъминлашдаги техник воситалар тўлиқ замонавийларга алмаштирилади. Ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича шаҳар туманлараро қўриқлаш бўлими томонидан…

Davomini o'qish...

ОДАМ САВДОСИ – МИЛЛАТ ЗАВОЛИ

Бугун юртимизда фуқароларимизнинг эркин ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун барча имкониятлар яратилган. Албатта ҳаётини ҳалол ризқ-рўз билан ўтказишни истаган, ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билган, муайян касб-корга эга бўлган инсонлар бу имкониятлардан унумли фойдаланиб муносиб ҳаёт кечирмоқдалар. Лекин енгил ва ҳаром йўл билан пул топишни ўзига эп биладиган баъзи бир инсонлар ўзгаларнинг соддаликларидан фойдаланиб уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиб, ўз мақсадлари йўлида инсонларни сотишдек қабих ишларни қилишгача бориб етмоқдалар. Одам савдоси деб аталувчи бу иллат бугун халқаро миқёсдаги муаммолардан бири саналиб уни олдини олиш инсоният олдидаги энг долзарб масала ҳисобланади. Энг ёмони бу…

Davomini o'qish...

“ОИВ” инфекциясидан огоҳ бўлинг

ОИВ инфекцияси бутун дунё мамлакатлари аҳолисига тарқалиб, пандемия тусини олди ва давлатлар иқтисодий ривожланишига ҳамда аҳоли саломатлигига зиён келтирмоқда. ОИВ инфекциясини ретровируслар оиласига кирувчи лентавируслар чақиради. Ушбу вирус организмнинг иммун тизимидаги лейкоцитларни, яъни оқ қон таначаларининг СД-4 рецепторларини сақловчи Т-лимфоцитларнинг ҳалокатига олиб келади, иммун тизимини шикастлайди, натижада организм турли юқумли касалликлар ва ўсмаларга берилувчан бўлиб қолади. Эпидемиянинг ривожланишига бетартиб, пала-партиш жинсий алоқа қилувчилар сабаб бўлади, чунки жинсий аъзолар суюқликларида ОИВ вируси яхши ривожланади ва кўпаяди. Шунинг учун оилага садоқат муҳим аҳамиятга эгадир. Иккинчи юқиш йўли парентрал (тана бутунлиги бузилиши билан…

Davomini o'qish...

НАВРЎЗ НАШИДАСИ

Қишнинг изғиринли кунлари аста-аста чекингандай бўлиб, ўрнини бутун мавжудот, бутун одамизот интиқиб кутган янгиланиш, яшилланиш, яшариш фасли бўлмиш баҳорга бераркан, кўкламнинг дилларга ором берувчи соҳир эпкинлари қалбларимизга ажиб бир илиқлик, ажиб бир баҳорий кайфият бағишлаётгандай, аллақачон гуллаб улгурган бодом дарахти-ю, зардоли дарахтларининг гулларида учиб-қўниб гужғон ўйнаётган асалариларнинг, осмонларни тўлдириб қайтаётган турналарнинг қалдирғочларнинг чуғур-чуғурида тирикликнинг баётини кўрамиз. Яқинларимизнинг, дўст қадрдон, таниш-билиш, юртдошларимизнинг гулгин чеҳраларида кўклам қуёшининг тафтини тинчлик, ҳотиржамликнинг шукронасини илғор олиш қийин эмас. Кўкда увада кўрпаларини ҳорғин-ҳорғин елкалаб кетаётган булутлар ортидан тип-тиниқ, ложивард осмон каби қалблар, юраклар, кўнгиллар ороланиб руҳиятингизга…

Davomini o'qish...

САЙЛОВЛАР ЯНГИ САЙЛОВ КОДЕКСИ АСОСИДА ЎТКАЗИЛАДИ

2019 йилги парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар янги Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Сайлов кодекси лойиҳасининг қизғин муҳокамаси бўлиб ўтди. Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган кодекс лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида тайёрланди. Бугун мазкур лойиҳа Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди. Мазкур кодекс 5 та қонун ҳужжатлари (“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар…

Davomini o'qish...

ВАСИЯТ БЎЙИЧА ВОРИСЛИК ТУШУНЧАСИ

Ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади. Васиятнома шахсан тузилиши лозим. Васиятноманинг вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди. Фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин. Васият қилувчи қонун бўйича меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Қонун бўйича меросхўрни меросдан маҳрум этиш, агар васиятномадан бошқа…

Davomini o'qish...