БИРИ БОҒДАН, БИРИ ТОҒДАН

Хотин: – Бунақа турмуш жонимга тегди. Бу кунимдан ўлганим яхши!? Эр: – Менинг ҳам. ўлганим яхши… Хотин: – Ундай бўлса. мен ўлмай қўяқоламан! *** Эр: – Бу уйда ким хўжайин? Менми. ёки сенми?! Хотин: – Мен! Мен! Хў…ш? Нима эди?! Эр: – Й…ўқ, шунчаки сўраган эдим-да. *** Айрим “асар”ларнинг ёзилишида бош эмас, қўл ишлатилади, холос. *** Ёзувчи: Хўш, янги романимни ўқиб чиқдингизми? Маъқул бўлгандир? Танқидчи: Ўқиб чиқдим. Хоҳлаганча қисқартирсангиз ҳам, мазмунига путур етказмайдиган “роман” экан. *** Ёшлигида боқишлари куйдирар эди. Турмушга чиқди-ю, бечора эрини ҳам “куйдирди”. Тўпловчи, Абдуазиз ҲОШИМОВ.

Davomini o'qish...

ИНСОН ТАНИДАГИ “ПИЧИР-ПИЧИРЛАР”

Кўз: – Мени “ўйиб бўпсан!” Оғиз: – Мени “ёполмайсан!” Чунки, 2-3 “штат”нинг вазифасини бажаряпман. Қулоқ: – “Оғирлашиб” қолибманми, дейман? Нималар деяпсизлар-а? Тил: – “Бесуякман”. Хоҳлаганимча бидирлайман! Бурун: – Вой “сассиқ”ларей, сизларга гердайишни ким қўйибди?! Бош: – Уф! Мени “хум”га айлантириб юбординглар-ку?! Мия: – Дод, дастларингдан! “Чайқалиб” кетаяпман! Қўл: – Кафтларим “қичишаяпти”, пора олсам кераг-ов? Қорин: – “Кажава” эмишман!? Жигар: – “Эзилиб” кетдим-ей! Ўпка: – Ўзимни “босолмаяпман”… Оёқ: – Ҳаммаларинг менга “юк” бўлаяпсизлар?! Буйрак: – Ичимда тошу қум бор чоғи? “Канализация”ларнинг тез-тез беркилиб қолаётганлигига сабаб ҳам-шуёв? Юрак: Ўйлову ҳасратлар мени ҳам…

Davomini o'qish...

НАВБАҲОРДА РАИС “САЙЛАНДИ”

Маълумки яқин кунларда  маҳалла фуқаролар йиғини  раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Ҳудудларда сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан ушбу жараёнга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шаҳримиздаги 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси томонидан Каттақўрғон шаҳар, Нарпай, Каттақўрғон, Нуробод ва Пахтачи туманлари кўмаклашувчи комиссиялари ва ишчи гуруҳлари учун ҳудудий семинар бўлиб ўтди. Сайловни ошкоралик, муқобиллик ва тенг ҳуқуқлилик асосида ўтишини таъминлаш ва фуқароларда сайловни ўтказилиши ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарда шаҳардаги “Навбаҳор” маҳалла…

Davomini o'qish...

БИР ИНСОН БЕВАҚТ КЎЗ ЮМДИ

Ҳаёт инсонга бир маротаба берилади. Албатта ҳар бир инсон ўз билганича ҳаёт кечиради. Ўзининг ва оила аъзоларининг қадрига етадиган, яшаётган кунига шукр қиладиган, бугун юртимизда фуқароларнинг фаровон яшашлари йўлида яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган инсонлар албатта муносиб турмуш кечирмоқдалар. Лекин ўзининг ва яқинларининг келажагига бефарқ қарайдиган, вақтида ўз йўлини топа олмаган инсонлар ҳар қадамда панд ейдилар. Каттақўрғон туманининг “Мундиён” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар 39 ёшли, уч нафар фарзанднинг отаси Шавкат Рахимов (исми-фамилияси ўзгартирилган) ҳамда 35 ёшли икки нафар фарзанднинг отаси Акрам Шариповлар (исми-фамилияси ўзгартирилган) ҳам оқибатини ўйламай қилган ишлари бир…

Davomini o'qish...

“… УЗИЛГАН БИР КИПРИК АБАД ЙЎҚОЛМАС…”

Бу кун хотиралар ёмғирдай ёғади. Майдонларда, қабристонларда… Сарғайган сувратлар қаршисида… Жаннатий устозимиз Ғафур Ғуломнинг: Узилган бир киприк абад йўқолмас, Тирикдир жасорат, Тирикдир мардлик, – сатрлари анжуманларда, хотирлаш оқшомларида жаранглайди. Бу файзли байрамда алоҳида ибрат бор. Эл учун, эл ободлик учун сарфланган умр тупроқ остида қолиб кетмайди. Ундан учган гард қорачиғларга қаттиқ ботмайди, балки сурмаи сулаймондай азиз бўлади. Бу-байрамнинг бир ҳикмати. Яшайсанми, яшнайсанми-умр ўтаверади, унинг ҳар дақиқасини олтинга тенг бил, қадрла. Фақат сонияларни эмас, тирикликдаги ҳар тирик жонни қадрла, сенинг қадринга у ўзини топсин! Бу-байрамнинг яна бир ҳикмати. Тинч хаёт, жушқин…

Davomini o'qish...

БУЮК СОҲИБҚИРОНГА ТАЪЗИМ

Азал-азалдан эл-юрт фаровонлиги йўлида ҳалол, пок ва самарали иш кўрсатган аждодларимизнинг хайрли ишлари, кўрсатган жасоратлари юксак баҳоланган. Бугунги кунда ҳам буюк даҳоларимизнинг таваллуд айёмлари кенг миқёсда нишонланиб, қилган эзгу ишларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром бажо келтирилмоқда. Яқинда шаҳримиздаги “Болалар ва ўсмирлар спорт мажмуаси”да буюк саркарда, маънавият ва маърифат элчиси, соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг таваллуд айёмини 683 йиллигига бағишланган спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокимлиги ҳомийлиги остида ўтказилган Республика очиқ чемпионатининг “Ояма Киокушинкай-кан карате до” клуби аъзоларининг ушбу мусобақасига вилоятимиз туманларидан, Самарқанд, Ангрен шаҳарлари, Хоразм, Навоий, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидан жами 150 нафар…

Davomini o'qish...

ҚЎЗИҚОРИНДАН ҲАМ ЗАҲАРЛАНИШ МУМКИН

Баҳор келиб ёмғирли кунлар бошланиши билан вилоятимиз тоғ-ён бағирларида, қир-адирларда, истироҳат боғларида, магистрал йўллар ёқаларида қўзиқоринлар кўплаб ўсиб чиқа бошлайди. Қўзиқоринлар асосан икки турга, яъни истеъмол қилишга яроқли ва истеъмолга яроқсиз турларга бўлинади. Истеъмол қилинадиган қўзиқоринлар дашт оқ қўзиқорини ва дала шампинъони киради. Улар мазалилиги, хуштаъмлиги билан ажралиб туради. Уларнинг пишиқ ок танаси ва сал дўмпайиб турган қалпоқчаси бўлади, шу сабабли улар қалпоқчали қўзиқоринлар дейилади. Дала оқ қўзиқоринига ўхшаш қалпоқчали қўзиқоринлардан шампиньон ҳам учрайди. Шампиньон дарё қирғоқларидаги ўтлоқ ва бутазорларда ўсади. Истеъмолга яроқсиз, яъни еб бўлмайдиган заҳарли қўзиқоринлар турига рангпар…

Davomini o'qish...

ЗАМОНАВИЙ ЖУРНАЛИСТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

2019 йил 15-19 апрель кунлари Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Давлат дастурларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналистлар ҳамда давлат ҳокимияти органларининг манфаатли ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида республика анжумани ташкил қилинди. Тадбирда вилоят ҳокимияти ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидан босма ва онлайн нашрларининг бош муҳаррирлари, блогерлар ҳамда марказий таҳририятларда фаолият олиб бораётган фаол журналистлар жами 100 нафар ОАВ вакиллари иштирок этди. Вилоят ахборот хизматлари ҳамда ҳудудий нашрларда фаолият олиб бораётган журналистлар учун ўтказилган ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, Давлат…

Davomini o'qish...

МАСЖИД ЁНИДАГИ ЎҒИРЛИК

Муқаддам бир неча маротаба ўғирлик жинояти содир этиб судланган А.О ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Каттақўрғон шаҳар “Қориравот” жомеъ масжидига намоз ўқиш мақсадида келган фуқаро А.Қнинг “Аист” русумли велосипедини талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинган. Жиноятлар содир этилишига кўп ҳолларда фуқароларнинг мулкларини қаровсиз ҳолда ташлаб қўйишлари сабаб бўлади. Жабрланувчиси А.Қ ҳам ўзига тегишли велосипедни назоратсиз қолдириб, ўғирлик содир бўлишига йўл қўйган. А.О ушланиб, унга тегишли жазо қўлланилди. Жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги бўлсагина ижобий натижага эришиш мумкин. Жалолиддин…

Davomini o'qish...

ПРОФИЛАКТИКА ЁНҒИНЛАРНИ КАМАЙТИРАДИ

Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ўтказилаётган “Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбири давомида шаҳардаги давлат ва жамоат ташкилотларида содир бўлаётган ёнғинлар, уларнинг оқибатлари, ёнғинларда инсонларнинг куйиш тан жароҳати олиши, ҳалок бўлиши ҳолатлари, ис газидан заҳарланишдан кўплаб инсонлар азият чекишаётганликлари юзасидан мисоллар келтирилиб, ёнғинларни олдини олиш бўйича кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, тадбир давомида шаҳар ЁХБ инспекторлари томонидан корхона ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширилиб, аниқланган камчиликлар жойида муҳокама этилиб, бартараф этилишига эришилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги қоида бузилишига йўл қўйган ёки ёнғин хавфсизлиги талабларини бажармаётган бир қатор жавобгар шахсларга тегишли тартибда жарималар қўлланилмоқда. Шуни…

Davomini o'qish...

САЛОМАТЛИГИНГИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!

Барчамизга маълумки, 7-апрель “Бутунжаҳон саломатлик куни” сифатида кенг нишонланиб келинади. Шу муносабат билан шаҳримизда апрель ойи саломатлик ойи сифатида белгиланиб, “Соғлом ҳаётга қадам ташла” шиори остида тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирлар доирасида шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг малакали ходимлари томонидан шаҳримиз аҳолиси ўртасида ноинфекцион касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаолликни ошириш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Тиббиёт бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган режа-жадвал асосида шаҳримиздаги истироҳат боғи, катта супермаркетлар, деҳқон бозорларида “Саломатлик майдончалари” ташкил этилиб, аҳоли ўртасида антропометрик ўлчовлар, саволнома ва махсус текширувлар асосида ноинфекцион касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини аниқлаш…

Davomini o'qish...

КИТОБ ХАЗИНАЛАР КАЛИТИ

Китобнинг пайдо бўлиш тарихи ёзувнинг яратилиши ва шаклланиши жараёни билан узвий боғлиқ. Қадимги Миср, Рим, Юнонистон ва Ўрта Осиёда одамлар тош, палма дарахтлари ва баргларига, сопол ва бошқа материалларга фикр-зикр этганлар. Милоддан аввал 4-3 минг йилларда ўрама китоблар пайдо бўлган. Бундай китобларнинг узунлиги 10м атрофида бўлиб, ингичка юмалоқ таёқларга ўралган. Милоддан аввалги 2 асрга келиб китоб материал сифатида теридан фойдаланишган. Айрим маълумотларга қараганда, Ўрта Осиёда хусусан, Хоразмда миллодан аввалги 1 минг йилликнинг 1-ярмида вужудга келган Зардўштийлик динининг муқаддас китоблари Авестонинг қадимги нусҳаси ҳам 12 минг қорамол терисига ёзилган. Айрим маълумотларга…

Davomini o'qish...

КИМЛИГИМНИ СЎЗ АЙТАР

Юртимизда ижод аҳли учун яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имкониятлар албатта уларни янада завқ-шавқ, илҳом билан ижод қилишга ундаса ажабмас. Бу борада каттақўрғонлик ижодкорлар ҳам самарали фаолият олиб бормоқдалар, десак ўринли бўлади. Яқинда биз шаҳримиздаги ижодкорлардан бири, ажойиб инсон Рухсора Оллоёрова билан қизғин суҳбатлашдик. Мана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз. Мухбир: Айтингчи, Рухсора опа ижод сиз учун нима? Р.Оллоёрова: Биласизми, мен ижодсиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман. У мен учун яшаш манбаи, тириклик, мақсад, худди ҳаводек зарур. Мухбир: Ҳаётда нимани кечира олмайсиз? Р.Оллоёрова: Ҳаёт инсон учун бир марта бериладиган улкан имконият. Шу ҳаётда кечириб…

Davomini o'qish...

МУВАФФАҚИЯТГА МАЪНАВИЯТСИЗ ЭРИШИБ БЎЛМАЙДИ

Мамлакатимизда ёшларни маънавий етук, жисмоний соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича “Нуроний” жамғармаси Каттақўрғон шаҳар бўлимининг “Ёшлар билан ишлаш гуруҳи” асосий эътиборини ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга, уларни Ватан олдидаги бурчларини ҳис этишга, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиб етишишга, иродали, фидойи, ватанпарвар этиб тарбиялашга қаратмоқда. Шу мақсадда 2019 йил 1-чорак давомида шаҳардаги барча умумтаълим мактаблари, коллеж, академик лицей ўқувчилари, ҳарбий…

Davomini o'qish...

СОҲИБҚИРОН БОБОМИЗНИ ЁД ЭТИБ

Республикамизнинг барча ўқув юртларида ва ҳарбий қисмларида Соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан хотира кечалари ва давра суҳбатлари ўтказилди. Шундай давра суҳбатларидан бири Каттақўрғон ҳарбий гарнизонига қарашли 527-Счр батальони аскарлари ўртасида ҳам бўлиб ўтди. “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлимининг “Ёшлар билан ишлаш гуруҳи” томонидан “Амир Темур – буюк саркарда ва давлат арбоби” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида аскарларга Соҳибқирон бобомизнинг фаолияти ҳақида кенг тушунча берилди. Жумладан, буюк Темурнинг йирик давлат арбоби, енгилмас саркарда, ўрта асрда энг катта давлатлардан бирининг бунёдкори эканлиги, буюк давлат барпо этиш йўлидаги “уч йиллик”,…

Davomini o'qish...