КОТЛЯР АЛЕКСЕЙ КУЗМИЧ

Жорий йилнинг 20-май куни II-жаҳон уруши қатнашчиси, Котляр Алексей Кузмич 93 ёшида вафот этди. А.К.Котляр 1926 йилда Россия Федерациясининг Олтой ўлкасида туғилган. 1943 йил ноябрь ойида армияга чақирилиб шу ердан фронтга жўнаган А.Котляр 1944 йилгача 3-Белоруссия фронтининг 31-ўқчи дивизияси таркибидаги 99-гвардиячи ўқчи полкида оддий разведкачи бўлиб хизмат қилади. 1944 йил 23-мартда Кенигсберг яқинидаги жангда оёғидан яраланади ва 1945 йилнинг июнига қадар Каунос шаҳрида ҳарбий госпиталда даволанади. 1945-1946-йил орасида Қозондаги танкчилар билим юртида таҳсил олади. 1946-йилдан 1950-йилгача Руминия давлатидаги Совет армияси, Шимолий Кавказ ҳарбий округларидаги ўзи юрар батальонларида танк ҳайдовчи, 1950-1951…

Davomini o'qish...

ФОЙДАСИ КЎПМИ ЁКИ ЗАРАРИ?

XXI аср инсониятга кенг имкониятлар эшигини очди. Ҳар соҳада турли ихтиро-ю кашфиётлар қилинмоқда. Лекин янгиликларнинг фойдаси билан бирга, зарарли томонлари ҳам йўқ эмас. Озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш соҳасидаги изланишлар самараси бўлган, кишига энергетик қувват берувчи ичимликлар мисолида буни кўриш мумкин. Бугун ёшларнинг аксарияти энергетик ичимликлар ҳақида яхши билади. Бошқа мамлакатлар сингари юртимизда ҳам энергетик ичимликларни ичиш одат тусига кирди. Тетиклантирувчи бундай ичимликлар авваллари ёшлар орасида урф бўлган бўлса, ҳозир қарийб барча одамларнинг қўлида уларни учратиш мумкин. Ҳатто бунга муккасидан кетган, кунига бир неча банка ичадиган одамлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Шу…

Davomini o'qish...

“ОЙ ТЎЛГАН КЕЧА”АҚШда

 Каттақўрғон шаҳар драма театри биносида Адабиёт ва санъат ҳафталиги доирасида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Эркатош Шукурованинг инглиз тилида АҚШда чоп этилган A Full Moon Night “Ой тўлган кеча” китоби ҳамда Ҳиндистонда инглиз ва ҳинд тилида нашр этилган “Олтин кўприк” антологиясининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Тошпўлат Тугалов, бош мутахассиси Зуҳра Эшонқулова, “Ижод” фонди вилоят бўлими раҳбари Ф.Аҳмедов, уюшма аъзоси, шоира Жумагул Сувонова, шаҳар жамоатчилиги, ўқувчи ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Тақдимот кечасини Журналистлар уюшмаси аъзоси, ижодкор Абдуазиз Хошимов бошқариб борди. – Салоҳиятли…

Davomini o'qish...

САБР

Инсоннинг ҳаётдаги ташвишлари, ишлари, юмушлари сўнгги нафасдагина тугайди, ҳаракатлар битади. Ҳаммаси тугагунга қадар енгилиш керак эмас. Инсон жонзотлар ичида энг чидамлиси. Чунки унинг юракда яшаш иштиёқи мавжуд. Орзу қилдингми, унга интил, қадам ташлашдан чўчима. Шахсий фикрингни айтишдан қўрқма, сен кучли бўл, синовларни сабр билан, ақл билан енгиб ўт. Ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтама, ҳаракатдан тўхтаган кунинг йўқсан. Ҳеч кимга керакмас инсон бўлиб қоласан. Доимо кечиримли бўл. Акс ҳолда жонинг шунчалар оғрийдики, ўзингни қўярга жой тополмайсан Инсон ҳаётида сабр жудаям муҳим ўрин тутади. Унутманг, яхшилар, бир мақолда айтилганидек, сабр қилиб муродга етамиз.…

Davomini o'qish...

РАМАЗОН – ОЙЛАР СУЛТОНИ

(Давоми, боши ўтган сонда) Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришга буюрган. Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар ва сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар. Ҳар кунлик фидянинг миқдори ярим соъ буғдой (тақрибан 2 кг.) ёки бир соъ (тақрибан 4 кг.) хурмо ёҳуд бир соъ арпадир. Буларнинг қийматини бериш билан ҳам фидя адо бўлади. Фидяни Рамазон ойи киришидан олдин берилмайди. Ой кириши…

Davomini o'qish...

ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун уларни фарзандликка олишга йўл қўйилади. Фарзандликка олиш – бу ўзганинг фарзандини ўз фарзандига тенглаштириб олишдир. Фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида туққан ота-она билан болалар ўртасидаги каби ҳуқуқий муносабатлар вужудга келади. Эътироф этиш ўринлики, фарзандликка олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида белгилаб қўйилган. Унга кўра, фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик, ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши…

Davomini o'qish...

МАЛАКАЛИ ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТ ДАВР ТАЛАБИ

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятида, ахолига хукукий хизмат кўрсатиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ишлашнинг инновацион услубларини жорий этиш ва ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи давлат идораларининг самарали фаолият юритишини таъминлаш юзасидан бир қанча қарорлар, фармонлар қабул қилинмокда. Аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифатини яхшилаш мақсадида, «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимни янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 25 майдаги ПК-3741-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, шунингдек Адлия вазирининг 2019 йил 04 январдаги 3113-сонли “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномаси шулар жумласидан. Юкоридаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан нотариал…

Davomini o'qish...

ЯНГИ ҲАЁТ САРИ БИР ҚАДАМ

Инсон ҳаётининг унутилмас ва ширин дамларидан бири болалик бўлса яна бири завқ-шавқ билан, синфдошлар билан боғлиқ ширин хотиралар ила ўтадиган мактаб чоғларидир. Албатта, мактабнинг қайноқ қучоғида ўйинқароқликлар ва дарслар билан бўлиб, устозларнинг “эртага мактабни тугатсанг қанийди яна бир бор шу партада синфдошларим билан ўтирсам, бирга дарс ўтсам, ўқитувчиларимнинг ширингина танбеҳларини яна бир бор эшитсам дейсан”,-дея айтган гапларига унчалик эътибор бермаймиз. Лекин ҳақиқатдан ҳам мактабни тугатиш арафасида, сўнги қўнғироқ чалинаётган вақтда энди бу маскан билан бир умрга хайрлашаётганимизни, бу ерга фақат устозларни кўриш, мактаб билан боғлиқ хотираларни эслаш учунгина  кела олишимиз…

Davomini o'qish...

ОҚИБАТШУНОС ҚАЛАМКАШНИНГ “ЧОРРАҲАДАГИ ОДАМЛАР”И

“Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади”. Шавкат Мирзиёев Каттақўрғон қанчадан-қанча бадиий ижод соҳибларини тарбиялаб вояга етказган юрт. Бу ерда яшаб, ижод қилган, қилаётган журналист, шоир ва ўқувчилар ўзбек адабиётига муносиб ҳисса қўшган ва қўшиб келмоқдалар. Ана шундай серқирра ижодкорлардан бири, журналистика соҳасида ўз ўрнига эга, бадиий ижодга ҳам ўз мухлисларининг эътиборини қозонган Абдуазиз Ҳошимовдир. Абдуазиз Ҳошимов асли Самарқанд фарзанди. У…

Davomini o'qish...

ЧЕКИШ-ИЛЛАТ!

Соғлиққа салбий таъсир этувчи зарарли одатлардан бири бу кашандалик, яъни сигарета чекиш ҳисобланади. Чекувчилар нафақат ўз соғликларига, балки атрофдагилар соғлигига, яъни фарзандларининг, турмуш ўртоғининг ва бошқа оила аъзоларининг, қолаверса атрофдаги бошқа кишиларнинг соғлигига ва кайфиятига ҳам ёмон таъсир кўрсатади. Қолаверса чекиш оила даромадига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Масалан оилада битта чекувчи бир кунда бир қутидан сигарета чекса бир йилда ўртача 730-750 минг сўмлик сигарета чекар экан. Бунинг ўрнига у оиласига гўшт, ун ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлар, кийим-кечаклар харид қилиш мумкин. Айниқса, бу иллатга ёшлар, аёлларнинг ҳам ружу қўйиши жамият учун…

Davomini o'qish...

МЕРОС ТАЛАШГАНДАН КЎРА…

Отанинг ҳаёт шами сўниб борарди. – Узр, Қодир ака, биз отамизнинг умри узоқ бўлишини тилаймиз. Лекин ўлим ҳақ. Нотариусга айтиб қўйган эдик, – катта ўғил гапини тугатмасдан қўшни мўйсафид қўлини пахса қилиб бақира кетди: – Бу нима деган гап, ҳали отангни жони узилмай туриб мол-дунё ҳақида ўйлаяпсизларми? Туппу-тузук йигитлар десам, тоза бўлганларингча бўлган экансизлар-ку!.. Ўғиллар бир-бирларига қарашди-ю, индашмади. Шу-шу…ота дунёдан ўтди. Мол-мулк ҳақида бир парча қоғоз ёзилмади, муҳр босилмади. Йигитлар билишар эди, бу уй дадаларининг эмас, амакиларининг номида эди. Қачонлардир ака-укалар катта хонадонда яшашган. Аста-секин шаҳарнинг турли тарафларига тарқалишган. Уй…

Davomini o'qish...

ИЮН ОЙИДАГИ ЭНГ МУҲИМ САНАЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

1 июнь – Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни. 2 июнь – Мелиораторлар куни. (Ҳар йили июн ойининг биринчи якшанбасида нишонланади). 5 июнь – Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни (1972 йил). 9 июнь – Енгил саноат ходилари куни. (Ҳар йили июн ойининг иккинчи якшанбасида нишонланади). 10 июнь – “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган кун (1999 йил). 14 июнь – Бутунжаҳон Донорлар куни. 16 июнь – Олимпияда югуриш куни. (Июн ойининг 3-чи якшанбасида нишонланади). 17 июнь – Саҳроланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни. 19 июнь – Бутунжаҳон болалар футболи куни. 20…

Davomini o'qish...

ШАҲАР ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА МУРОЖААТ!

Шаҳримиздан чет давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган хотин-қизларимизнинг фарзандлари кексайиб қолган бувижонлари ёки қўни-қўшнилар қарамоғида қолган. Ота-онаси телефон орқали уларнинг ҳолидан хабар олади, моддий тарафдан таъминлайди. Аммо бу фарзанд учун етарли эмас. Ота-онасиз улғайган фарзанд керакли меҳр ва эътибордан четда қолиб, ҳаётда мустақил бўлишга ўрганиб қолаяпти. Таҳлиллардан маълумки, мана шундай болаларнинг руҳиятида ўзгаришлар кузатилади. Айниқса ажрашган оилаларда тарбияланаётган болалар онаси ҳам ташлаб кетганидан кейин ўзини мутлоқ ёлғиз сезади, бу эса уни эртанги кунга ишончини йўқотишига ёки аксинча мустақил бўлиб ҳеч кимга ишонмаслик даражасига олиб келади. Ёш оилалар барбод бўлиш ҳолатлари…

Davomini o'qish...

СПОРТ БОЛАЛАР НИГОҲИДА

Яқинда шаҳардаги 18-умумтаълим мактабида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари, вояга етмаган ўқувчи ёшларни тўгаракларга қамраб олиш мақсадида “Спорт болалар нигоҳида” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Ибрагимов, шаҳар халқ таълими бўлими услубчиси З.Зарипова, “Ермачит” МФЙ масъул ходимлари ҳамда ота-оналар ташриф буюришди. Тадбирда сўзга чиққанлар ота-оналар томонидан болаларининг бўш вақтини самарали ташкил этмаслиги, уларнинг тарбияси учун етарлича вақт ажрата олмасликлари фарзандни ўз хоҳиши билан ҳаракатланишига сабаб бўлаиши ва турли ҳуқуқбузарликлар, ҳатто жиноятларга қўл уришигача олиб келиши мумкинлиги, шу боисдан ҳар бир ота-она…

Davomini o'qish...

МЕҲР-МУРУВВАТ ВА ЭЪТИБОР ХАЛҚИМИЗГА ХОС

Халқимиз меҳр-оқибатли, мурувватли халқ. Шу боисдан азалдан ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, кексаларга юксак ҳурмат ва эътибор кўрсатиб келинган. Бугунги кунда юртбошимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат асосида ҳам аҳолининг кам таъминланган, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз яшаётган кексалар, боқувчисини йўқотган, ҳар томонлама ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган қатламини қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш тамойиллари муҳим ўрин тутади. Шаҳримизда ҳам бу хайрли анъанага амал қилиниб доимий равишда байрамлар, турли тадбирларда ана шундай инсонлар ҳолидан хабар олиниб ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Куни кеча шаҳримиздаги драма театрда шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида…

Davomini o'qish...