ХОТИРА АЗИЗ

Куни кеча «Версал» ресторанида таниқли режиссер, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Юлдошевнинг умр йўлдоши , театр ва кино актрисаси Гулбаҳор Юлдошеванинг хотиралаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда  шаҳар ҳокими М.Хашимов, маҳаллий ҳокимият вакиллари, маҳаллалар вакиллари, маданият ходимлари  иштирок этди. Хотира маросимини А.Хошимов олиб борди.У сўзида Г.Юлдошеванинг  баракали санъати ижоди ҳамда саҳнада яратган образлари ҳақида сўз юритди. Эл хизматидаги инсонлар хотираси қалбларда сақланади.

Davomini o'qish...

ТАНСИҚ

Шаҳримизга ҳали қирдан лола келмаган эди. Кексалар тўқсон чиқди-ю, оппон-соппон ҳали турибди. Битта қор ўтсин, ундан кейин ҳамал киради, дейишарди. Аммо, Чилонзор томонда турадиган бир темирйўлчи жувон очиқ машинада бир даста лола кўтариб ўтди. Ҳамманинг кўзи унинг қўлидаги лолада. Ўтган ҳам, кетган ҳам қарар эди. Машина тез юрганидан шамол лолани шундай ҳилпиратадики, офтобда у худди лов-лов ёнаётганга ўхшайди. Шу пайт шамол лоланинг биттасини юлқиб олди-да, кўча ўртасига улоқтирди. Машиналар катта тезлик билан бири кетидан бири учиб бормоқда. Ҳайдовчилар лолага етай деганда руль буриб, унинг ёнидан айланиб ўтиб кетишади. Мана шу…

Davomini o'qish...

ҚОНУНБУЗАРГА ТЕГИШЛИ ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

Тадбиркорлик фаолияти учун бугун юртимизда кенг шароитлар яратилиб, қонун асосида иш олиб бораётган тадбиркорлар ўзининг эҳтиёжларини қондириш билан бирга жамият иқтисодини яхшилаш, аҳолини сифатли озиқ-овқат, маиший техника, хўжалик моллари ва бошқа зарур эҳтиёж моллари билан таъминлашга ҳисса қўшиб келмоқдалар. Лекин шундай инсонлар борки улар қилаётган ишларимни ҳеч ким сезмайди, қонунни бузиб жазодан четда қоламан деган ўй билан, ўз манфаатлари йўлида турли ноқонуний  ишларни  қилишга уринадилар. Охир-оқибат қинғир ишлари очилиб қонун олдида жавоб берадилар. Каттақўрғон тумани “Шийпон” қишлоғида яшовчи Анвар Сафаров (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам хом хаёллар билан, мўмай даромад топиш мақсадида…

Davomini o'qish...

КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Бугун юртимизда ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.  Юртбошимиз томонидан ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш  бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг  тўртинчиси айнан ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилишга йўналтирилган. Шаҳримиз миқёсида ҳам бу хайрли ташаббусни амалга ошириш юзасидан кўплаб тадбирлар,  кечалар, китобхонлар билан учрашувлар ва танловлар  ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, бугун шаҳримиздаги драма театрда серқирра ижодкор Абдуазиз Ҳошимовнинг “Чорраҳадаги одамлар” номли  китобининг тақдимоти ушбу ташаббуснинг ижросига бағишланди. Унда шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари…

Davomini o'qish...

ТАБАССУМ ҚАНИ, ЖАНОБ БОШЛИҚ?

Омад ортидан ёки тақдир битиги туфайли кимнингдир гарданига жамоага бошчилик қилиш вазифаси тушади. Бошқа бир инсон эса бошлиқ аталмиш “хўжайин”нинг қўл остида ишлашга мажбур бўлади. Ҳозирча раҳбар бўлишликнинг аниқ формуласи йўқ. Кимдир бутун умр ўқиб изланиб ўзи истаган касбни тута олмаслиги мумкин. Кимдир эса мактабда  баъзур “уч”га ўқиб катта ишхонанинг катта бошлиғи бўлиши мумкин. Буни ҳаёт дейдилар. Хуллас, бир юмуш билан бир катта ишхонага бордим. Тонгдан боришимга қарамасдан ёпиқ эшик ортида бўлаётган мажлис устидан чиқдим. Бошлиқнинг ҳузурига кириш учун 3 соатча кутиб туришга тўғри келди. Катта эшик очилиб-ёпилар у ерга…

Davomini o'qish...

ЖУРНАЛИСТ ДЕМОКРАТ БЎЛМОҒИ ШАРТ

Ҳар сафар журналистларнинг касб байрами арафасида оммавий  ахборот воситалари номи тилга олиниб, “Тўртинчи ҳокимият”нинг амалдаги фаолияти ва унга жамиятнинг муносабати ҳақида гапирилади. Ўтган давр ОАВлари ва жамият ҳаётида катта воқеаларга бой бўлди. Айниқса, интернет журналистикаси, Блогерлар фаолияти ижтимоий тармоқлар платформасида ўзининг ўткир чиқишлари билан ажралиб чиқди. Айрим босма нашрлар “ухлаб” мамлакатда рўй бераётган жараёнларда ўз фикрини билдиргунга қадар  ижтимоий тармоқларнинг фаол блогерлари аллақачон ўз фикрларини оммага етказиб қўя қолишди. Бу эса турли даражадаги расмий ҳужжатларнинг халққа тадбиқ этишда унинг мусбат ва манфий томонларини кўра била олмаган хужжат лойиҳалари муаллифларининг шошма-шошарлигини…

Davomini o'qish...

ҒОЛИБ СПОРТЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Яқинда Самарканд вилояти Ўзбекистон Республикаси “Ашихара карате” федерациясининг ушбу спорт тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги ушбу спорт  билан шуғулланадиган федерациянинг фаол аъзолари Темур Латипов, Диёра Ибадуллаева, Зарина Нормуродова, Диёра Ҳамдамова, Махмуд Зиётов, Ортиқ Латипов, Валижон Эргашов, Фарзона Ражабова, Махмуджон Собиржонов ҳамда Махмудбек Муродевлар ҳам муваффақиятли иштирок этдилар ва муносиб ўринларни қўлга киритдилар. Жумладан, В.Эргашев, О.Латипов, М.Муродов, Ф.Ражабовалар ўз вазнлари бўйича фахрли 1-ўринни, М.Нуриддинов, М.Собиржонов, Ш.Рўзиев 2-ўринни ҳамда Д.Ҳамдамова, Ш.Эргашов ва А.Файзирахмоновлар ҳам ўз вазн тоифалари бўйича 3-ўринга лойиқ топилдилар. Биз ёш спортчиларимизни ғолиблик билан қутлаб, келгусида жаҳон…

Davomini o'qish...

“ЎЗАГРОСУҒУРТА”- ОСОЙИШТА ҲАЁТ ГАРОВИДИР

Суғурта -маблағ эмас, суғурта- хотиржамлик гарови. Оксана Чусовитина Бугунги кунда суғурта масаласи инсоният ҳаётининг барча жабҳасига чуқур кириб бормоқда. Бу суғурта ташкилотларининг мавқейи ва вазифасини янада мукаммаллашиши ва суғурта хизматидан фойдаланувчилар сонини ошишига имкон беради. Шу ўринда “Ўзагросуғурта” Акциядорлик Жамияти ҳам бугунги миллий суғурта бозорида юридик ва жисмоний шахсларга бирдек кенг қамровли суғурта хизматларини таклиф қилиб келаётган пешқадам суғурта компанияларидан бири ҳисобланади. Жамият Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2015 йил 3 июлдаги СФ 00202-сонли Лицензияси асосида универсал суғуртачи сифатида  суғуртанинг 17 та класси бўйича фаолият олиб боради. Ўтган йиллар давомида  Жамият…

Davomini o'qish...

ҲИНДИСТОН ТААССУРОТЛАРИ

Дунёда орзу истаксиз инсонинг ўзи бўлмаса керак. Афсонавий Ҳиндистонга боришни мен ҳам узоқ йиллар мақсад қилиб юрган эдим. Дунёдаги етти мўъжизанинг бир “Тож-маҳал”ни кўриш истагининг амалга ошишига энг муҳим сабаб,  Ҳиндистонда чоп этилган “Олтин кўприк” номли шеърлар тўпламимизнинг тақдимотига таклиф этилганимиздир. Ҳиндистоннинг “Чандигар шаҳрида жойлашган Кафла “Қитъалараро халқаро ижодкорлар ассосацияси” ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан чоп этилган ушбу баёзда менинг ҳам ҳинд ва инглиз тилларига таржима қилинган шеърларим бор. Дунёдаги энг катта ҳисобланган Индра  Ганди аэропортида Ўзбекистонлик бир гуруҳ  ижодкорларни Ҳиндистоннинг севимли шоираси, ассосация раиси Манжид Индра бошлиқ бир…

Davomini o'qish...

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ ЎРНИ ҚАНДАЙ?

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя килинишини таьминлаш шунингдек, аҳоли ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасаларига муҳим аҳамият берилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида соҳага оид қонунларни қабул килиниши жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш демократик ҳуқуқий…

Davomini o'qish...

ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР

Бугун мамлакатимизда фуқароларнинг тадбикорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилиб, имтиёзли кредитлар  ажратилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарори  аҳолининг даромадини ошириш, доимий меҳнат фаолияти билан шуғулланиши ва иш ўринлари яратилишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиши шубҳасиз. Бу борада шаҳримиз миқёсида ҳам  тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ушбу йўналишдаги ишларни ташкил этиш мақсадида, молия бўлими ходимлари томонидан шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюрилиб имтиёзли кредитнинг афзалликлари ва бу имтиёздан самарали фойдаланиш…

Davomini o'qish...

СОҒЛОМ ОИЛА – СОҒЛОМ ЖАМИЯТ

Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда жамиятнинг энг муҳим буғини бўлган оилага алоҳида эътибор бериш ва уни асраб-авайлаш зарур. Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда асосий эътиборни қуйидагиларга қаратмок керак: Зарарли одатларнинг бўлмаслиги, борларини ҳам оила муҳитидан чиқариб ташлаш чораларини кўриши. Агар янги ташкил бўлган оиланинг дастлабки 10-15 йиллик ҳаёти фарзанд кўриш мавсуми эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу даврда зарарли одатлар нафақат эр-хотиннинг, балки фарзандларнинг ҳам саломатликлари ва ҳаётлари учун  хавфлидир. Овқатланишни онгли ва оқилона ташкил этиш. Бу йўлдаги талаблар кундалик овқатда сабзавот ва кўкатларни ўринли қўллаш, овқат тайёрлашда маҳсулотлар таркиби сақланишига…

Davomini o'qish...

ОРЗУ – ҲАВАС БИЛАН ЯШАШ – БАХТ

Нафақат каттақўрғонликлар, балки вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам Маслаҳиддин Салоҳуддинов номини яхши билишади ва катта ҳурмат билан хотирлашади. Айниқса ижод аҳли, халқ таълими соҳасида меҳнат қилган нуронийлар домлани меҳрибон ва фидойи устоз деб билишади. Таваллудига 105, вафотига 50 йил тўлган бу камтарин инсон умрини асосан қадрдон шаҳри Каттақўрғонда ўтказди. Шу масканда бахтини топди, обру-эътибор қозонди. Ота-онасидан болалигида етим қолиб, тоғаси Сағдулло аканинг уйида вояга етган Маслаҳиддин илм-фанга, бадиий ижодга ёшлигидан ихлос қўйди. Турмуш машаққатларига қарамасдан билим олиш, маънавий камолотга эришиш учун тинимсиз ҳаракат қилди. Тошкент шаҳридаги икки йиллик ишчилар…

Davomini o'qish...

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Оила – жамиятнинг кичик бўғини. Оиладаги тинч-тотув ва аҳилликда ҳаёт кечириш юрт фаровонлигининг ҳам ифодасидир. Мустақил оилавий ҳаётга энди қадам қўйган ёшлар катталарнинг йўл-йўриғи, ёрдамига таянадилар. Амалдаги бир қатор қонун ва меъёрий ҳужжатлар комил инсонни тарбиялаш ва вояга етказиш каби эзгу мақсадларга йўналтирилган. Ўтган йил Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилди. Мазкур қонун билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 1882-модда билан тўлдирилиб, унга кўра, ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгилочар (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа…

Davomini o'qish...

ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ

Ҳар йили умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида уларнинг билим ва маҳоратларини аниқлаш мақсадида анъанавий тарзда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танлови ўтказиб келинади. Албатта, ушбу танловда боланинг тафаккури ва ақли шаклланиб келаётган бошланғич синф даврида бошланғич синф ўқитувчисининг маҳорати унинг илғор ва ахборот технологияларини таълим жараёнида қанчалик усталик билан тадбиқ этиши, маҳорати намоён бўлади. Бу йилги “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” кўрик танловининг шаҳар босқичида қатнашган мактабимизнинг бошланғич синф ўқитувчиси Шахноза Назарова 3 тур натижаларига кўра 1-ўринни эгаллаб вилоят босқичида қатнашиш шарафига муяссар бўлган эди. Яқинда Шаҳноза вилоят…

Davomini o'qish...