ҚАЙМОҚЧИ ҚИЗ БЕРГИН МЕНГА ҚАЙМОҒИНГДАН…

Ёзнинг жазирама кунларида иссиқлик тафтини ҳис этган жон борки, ундан азият чекади. Бу ҳавода айниқса озиқ-овқат маҳсулотларини қуёш нуридан асралмаса, истеъмол учун  яроқсиз ҳолатга келади. Каттақўрғоннинг озиқ-овқат дўконларини кезсангиз ун, ёғ, сут каби тез бузиладиган, шунингдек ҳар куни аҳоли эҳтиёжи учун ишлатадиган маҳсулотларнинг санитария гигиена қоидаларига мос келмайдиган равишда сақланаётганини кўриб ранжийсиз. Айниса, катта ҳарфлар билан “Қуёшнинг тик тушадиган нурларидан сақлансин” деб хошиясига ёзилган ичимликларни дўкон олдида териб қўйиш, маҳсулот муддати икки-уч кунлаб ўтиб кетган сут-қатиқлар билан савдо қилиш оддий ҳолга айланиб бормоқда. Бозор ва бозор олди ҳудудлари, катта дўконлар…

Davomini o'qish...

ТЎҒРИ ЙЎЛ ТУРГАНДА…

Инсон табиати қизиқ. Доим яшашнинг осон йўлини танлашга ҳаракат қилади. Тўғри йўл турганда  ўз манфаатини ўйлаб нотўғри йўлдан юрсада мақсадга эришмоқчи бўлади. Лекин ўйламайдики, ҳар бир қилинган ноқонуний иш, қўйилган нотўғри қадам учун албатта жавобгарлик борлигини. Акрам Самадов (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам қилаётган иши ноқонунийлигини билсада ўзини вақтида тўхтата олганда эди қонун олдида жавобгар, яқинлари олдида уялиб ўтирмасди. Каттақўрғон шаҳар мустақиллик кўчасида яшовчи А.Самадов уйида пиво алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда савдо-сотиқ қилаётганлиги  шаҳар ДСИ ва Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган. Тадбир давомида Акрам…

Davomini o'qish...

ЭЗГУ ОРЗУЛАРИНГ УШАЛСИН!

Ўтган хафта республикамиздаги барча олий ўқув юртларида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) ишлари якунланди. Республика бўйича жами 60 та ОТМи ва уларнинг 30 та филиалларига кириш учун 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтказилиб, ўтган йилга нисбатан (2018 йилда – 814 минг 952 нафар) 251 минг 973 та ёки 30,91 фоиз кўп ҳужжат топширилган. Танлов кўрсаткичи – ўртача бир ўринга 10,28 тани ташкил этди. (2018 йил 8,3та). Бу шундан дарак берадики, жорий йилда талабалик учун кураш осон кечмайди. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун энг кўп ҳужжатлар…

Davomini o'qish...

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кarraқўpғoн шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан 2019-йил 1-ярим йиллик якуни бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи таҳлил қилинди. Ҳисобот даврида Халқ қабулхонаси юритувидаги махсус www.cabinetpm.gov.uz  Дастурига жисмоний ва юридик шахсларнинг 572 та мурожаати киритилган бўлиб, шундан 254 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 127 таси юқори турувчи ташкилотга юборилган ва 191 таси Халқ қабулхонасининг ўзида кўриб чиқилган. Дастурга киритил- ган мурожаатлардан 205 таси қаноатлантирилиб, қаноатлантирилиш даражаси 36 % ни ташкил қилади. Қаноатлантирилган мурожаатлардан 34 таси ижобий ечимини топган ва 171 тасига ҳуқуқий маслаҳат  ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган. Халқ  қабулхонаси биносида…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОН ИСТЕЪДОДЛИ ИЖОДКОРЛАР ВАТАНИ

XVIII аср охиридан бошлаб Каттақўрғон мавзеида қатор истеъдодли шоирлардан иборат ўзига хос адабий анъаналар муҳити шаклланиб ривожланиб келган. Каттақўрғон шоирлари дейилганда Каттақўрғон ва унинг теварак-атрофидаги қишлоқларда истиқомат қилган бир-бирлари билан ижодий алоқада бўлган шоирлар кўзда тутилган. Ўз замонасининг анча етук ва забардаст шоирлари Муҳаммад Шариф Шавқий, Эшонхўжа Вола, Ҳакима, Муҳаммад Очилдимурод Неъматулла ўғли Мирий, Авазмуҳаммад Видоий, Абдулқодир Мухаммадшокир ўғли Ноқис, Аҳқар Аҳмад Абдулхаким ўғли, Нурмон шоир, Саоҳиддин Жалолиддин ўғли Салоҳий, Мутриба, Қори Муҳаммад Расул Зубайдулла хўжа ўғли Ножий, Абдулҳамид Мажидий, Тошпўлат Саъдий ва бошқалар шулар жумласидандир. Ўзбек адабиёти тарихида ўзига…

Davomini o'qish...

ҲЕЧ НАРСАНИ УДДАЛАЙ ОЛМАЙСАН ДЕЙИШДИМИ? ДЕМАК, БУ МАСЛАҲАТЛАР СИЗ УЧУН

Биламан, сизнинг кайфиятингиз билан ҳисоблашишмайди. Нималарга қодирлигингизни билмай туриб, иқтидорингиз бўлмаган ишларга йўлантиришади. Бажара олмаганингиздан кейин айбни ўзларидан эмас, яна сиздан қидириб, ҳеч нарсани уддалай олмайдиган одамга чиқаришади. Сизга ҳеч нарсани уддалай олмайсан дейишдими? Қуйидагиларни эсланг! – Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун газетадан ишдан ҳайдалган. – Машҳур бастакор Бетховеннинг бошланғич синф ўқитувчиси уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган. – Таниқли физик, чўғламали лампа ихтирочиси Томас Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди, деган экан. – Нисбийлик назарияси ихтирочиси, “Нобель”нинг энг машҳур соҳиби Альберт Эйнштейн 4 ёшгача…

Davomini o'qish...

ХИЁНАТ УЧУН ОИЛАМ БУЗИЛДИ

Ҳар гал маюс юрадиган бу аёлни кўрганимда кўзимга жуда иссиқ кўринарди, лекин кимлигини эслай олмасдим. Бир куни яқиндан кўриб  эсладим. 45-50 ёшлардаги бу аёл бир вақтлар жуда истарали эди. Кийган кийимлари ўзига ярашиб турадиган, кўзлари катта-катта, киприклари қайрилган, сочлари ўзун бу аёл Умида опа (исми-шарифи ўзгартирилган) эди. У киши турмушга чиқиб кетгандан сўнг  кўрмагандим. Умида опага яқин келиб ўзимни таништирдим. Сўрашиб бўлгач мени газетада ишлашимни эшитиб, “сизга бошимдан ўтганларини сўзлаб бераман, майли шу ҳақда ёзинг. Балки менинг кўрган-кечирганларим  кимларгадир дарс бўлар”, – деб  бошидан ўтказганларини сўзлаб бердилар. Турмуш ўртоғим олий…

Davomini o'qish...

ҒАРБДАН ЭСГАН ШАМОЛ

(Давоми, боши ўтган сонда) Фаҳш ўчоғи Пичоқ ёки шунга ўхшаш рўзғор учун керак бўладиган тиғли асбобларни ясаётган уста уни доимо яхши кунларга, тўйларга хизмат қилсин деган ният билан ясайди.  Бироқ баъзи вақтларда ўша тиғ кимнингдир хонадонидаги мусибатга сабабчи бўлиб қолганини эшитиб дили ранжиса, не ажаб. Ҳар қандай нарса уни қўлига олган кишининг кўнглига боғлиқ. Ахборот асрига келиб эзгу ишлар мақсадида яратилган ахборот алмашиш технологияларидан кимларнингдир ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланаётгани ҳам фикримизга бир далил. Юқорида келтириб ўтган мисолларимизнинг энг асосий илдизи айнан мана шу ҳолат билан боғлиқ. Негаки, биргина интернетнинг…

Davomini o'qish...

ОФТОБ УРИШИДАН САҚЛАНИНГ

Мутахассисларнинг кузатишидан шу нарса аниқландики, ёз фаслида ҳар бир киши ўрта ҳисобда тер билан 4-5 литр сув ва 20-30 грамм ош тузи йўқотар экан. Одам танасидан тер ажратилиши ва унинг буғланиши тананинг совишига сабаб бўлади. Иссиқ ҳаво ва қуёш нури таъсиридан тана қизиб кетиши натижасида қуйидаги ҳолларни кузатиш мумкин: гипертермия ёки тананинг қизиб кетиши, қуёш уриши, организмнинг турли ҳолатда сув йўқотиши. Бундай кўнгилсиз ҳолатлар вазиятга қараб алоҳида ёки биргаликда содир бўлиши хам мумкин. Гипертермиянинг енгил турида иштаҳа йўқолади, чанқайди, лохас бўлади ва уйқу босади. Организм ҳарорати кўтарилиб, қон томир уриши…

Davomini o'qish...

ҚУТУРИШ-ЮҚУМЛИ, ВИРУСЛИ КАСАЛЛИК

Қутуриш – ҳайвонлар ва одамда учрайдиган, асаб тизимининг оғир шикастланиши билан кечадиган ҳамда ўлим билан якун топадиган ўта хавфли юқумли вирусли касалликдир. Одамлар учун касаллик манбаи бўлиб: қутурган уй ҳайвонлари – ит, мушук, сигир, от, эшак, чўчқа, ёввойи ҳайвонлардан – чиябўри, тулки ва бўрилар ҳисобланади. Одамларга қутуриш касаллиги 90-95 % ҳолатларда итлардан юқади. Касаллик одамга қандай юқади? Одамга қутуриш касаллиги шу касалликка чалинган ҳайвонларнинг тишлаши, тирнаши, тишларининг қадалиши, шунингдек, жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватларига сўлаги тушиши пайтида юқади. Касаллик ўта оғир кечиб, доимо ўлим билан тугайди. Қутуриш касаллигига чалинган ҳайвонларда…

Davomini o'qish...

СЎРАНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

САВОЛ: Яқинда суғуртанинг 100 дан зиёд тури мавжудлиги, жумладан оилавий эҳтиёт шарт суғурта тури ҳам борлиги ҳақида эшитдим. Илтимос суғуртанинг оилавий эҳтиёт шарт суғурта қилиш қоидалари ҳақида маълумот берсангиз. Ш.Каримова, Каттақўрғон шаҳар. ЖАВОБ: Ҳақиқатдан ҳам кўпчилик фуқаролар суғуртанинг 2 ёки 3 та тури бор деб ўйлайди. Суғурта бозоридаги талабларни инобатга олиб бугунга келиб 150 дан ортиқ суғурта тури мавжуд. Бахтсиз ҳодисалардан оилавий эҳтиёт шарт суғурталаш суғурта қилинган шахсга суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул сўммаси ёки пул компенсацияси  тўланишини таъминловчи Умумий суғурта тармоғининг 1-классга оид суғурта тури ҳисобланади. Бунда оила эҳтиёт…

Davomini o'qish...

ТАКТИК МАШҒУЛОТЛАРДАН КЎЗЛАНГАН НАТИЖАГА ЭРИШИЛДИМИ?

Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари шаҳримиз ҳудуди бўйлаб шаҳар хавфсизлигини таъминлаш бўйича Самарқанд вилояти ИИБ томонидан махсус тактик машғулотлари ўтказилди. Машғулот давомида олиб қочилган транспорт воситасини қидириш, ўта хавфли, қуролланган жиноятчиларни қидириш, аниқлаш ва уларнинг жиноий ҳаракатларини тўсиш, ўта хавфли жиноятчиларни қуролсизлантириш ва ушлаш учун зарур шарт-шароит яратиш, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича амалий машқлар бажарилди. Машғулотга Самарқанд вилояти Ички ишлар идоралари, Миллий гвардия, Марказий ҳарбий округи бўлинмалари, Давлат хавфсизлик хизмати, Прокуратура, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги хизмати, Чегара қўшинлари, Божхона бошқармаси, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари ҳамда соғлиқни…

Davomini o'qish...

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАШРИФИДАН СЎНГ

Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган вилоят ҳокимининг сайёр қабулидан сўнг шаҳримиз фуқароларининг муаммолари атрофлича ўрганиб чиқилиб, зарур ҳолларда уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Шаҳар ҳокимининг куни кеча “Дамариқ”, “Чинобод” ва Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказган сайёр қабул натижасида шароити оғир бўлган, ногиронлиги бўлган бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари бўйича шаҳар ҳокимининг амалий ёрдами билан уларга уй-рўзғор буюмлари тақдим этилди. Жумладан, Амир Темур МФЙда ижарада яшовчи фуқарога холодильник, “Дамариқ” МФЙ даги 1нафар фуқарога  телевизор ҳамда “Чинобод” МФЙда яшовчи кам таъминланган фуқарога микротўлқинли печ совға қилинди. Шунингдек, уй-жойга эҳтиёжи бўлган  2 нафар кўп болали оилалардан…

Davomini o'qish...

ОЛАМНИ ЭШИТИШНИ ИСТАЁТГАН ҚИЗ

Каттақўрғон шаҳар Яккабоғ маҳалласида истиқомат қилаётган 6 ёшли Азизабону Каримова саховатпеша инсонларнинг кўмагига муҳтож. Унинг қулоғига “Кохлер” аппарати қўйилса, эшитиш имконига эга бўлади. Бунинг учун 135 млн. сўм маблағ талаб этилмоқда. Азизабонунинг оиласи моддий кўмакка муҳтож: онаси вақтинча ишсиз, отаси мавсумий ишчи. Боғланиш учун телефон: +99893-996-80-36 АГРОБАНК Click /PayMe: 8600 0423 1351 9562 МФО: 00314 ИНН: 200 722 797 Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 2000 0031 4001 Қадрли саховатпeша юртдошлар! Азизабонунинг бир олам орзулари бор. Уни имкониятимиз етганича қўллаб-қувватлайлик, ёрдамимизни аямайлик.

Davomini o'qish...

ВАТАННИ СЕВСАНГ, ВАТАНПАРВАРСАН!

Инсон шахсини шакллантириш, унинг камолотини таъминлащдек олижаноб вазифага бугун умрини бағишлаган кишилар ватанни севгувчи ватанпарварлардир. Инсон тарбияси, айниқса ёшлар тарбиясига эътибор маънавий камолоти билан шуғулланиш фвдойиликни ватанпарварликни ҳам ўз ичига олади. – Миллий табиянинг моҳияти, мақсадлари, усуллари заминида ҳам шундай вазифаларни кўриш мумкин дейди, Каттақўрғонлик кекса педагог, “Дўстлик” ордени сохиби Баҳодир ака Абдуллаев,- миллий тарбия инсон шахсини шакллантиришда, маданий мерос ва қадриятлардан фойдаланишда ҳар бир шахснинг маънавиятига ўзига хос йўналиш беришга ҳаракат қилишидир. Беруний, Фаробий, Ибн Сино, Маҳмуд Қошқарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Ҳазрати Навоий, Сўфи Оллоҳёр асарларида, Амир Темур тузукларида…

Davomini o'qish...