САЙЁР ҚАБУЛ

“Халқ қабулхонаси”да шаҳар ҳокими Музаффар Хашимовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда 40 га яқин фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Ўрганилган мурожаат- ларни мазмун жиҳатдан оладиган бўлсак, улар уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлаштириш, оилавий масалалар, уй-жойини таъмирлаш, коммунал тўловлар, кредит олиш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади. Қабул давомида мурожаатлар батафсил ўрганилди ва 20 га яқини  жойида ҳал этилди, қолганларини ҳам тегишли идора ва ташкилотлар вакилларига атрофлича ўрганиб ижобий ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди. Ўз мухбиримиз.

Davomini o'qish...

УЛАРДАН ИБРАТ ОЛСАК АРЗИЙДИ

Оиланинг мустаҳкамлиги, тинчлиги ва тотувлиги, фарзандлар тарбиясида аёлларимизнинг ўрнини алоҳида таъкидлаш ўринли. Улар оилапарварликлари, ширинсўзликлари,  фарзандларга бўлган меҳри муҳаббати, оиласига, турмуш ўртоғига чексиз садоқати билан оиласининг  бахту-иқболи йўлида ўзларини бахшида этадилар. Орамизда мана шундай аёллар талайгина. Шаҳримизда яшовчи Салима ая Абдураҳмоновани ана шундай аёллардан десак муболаға бўлмайди. Салима аянинг турмуш ўртоғи Низомиддин Зокиров билан 1950 йилда тўйлари бўлган. Улар жуда қисқа вақт яшасаларда бахтли ва тотув ҳаёт кечирганлар. Салима ая ишда ва уйда доим турмуш ўртоғларига тиргак бўлиб, ҳаёт ташвишларини биргаликда енгишга ҳаракат қилганлар. Салима ая турмуш ўртоғларидан жуда эрта…

Davomini o'qish...

БУГУНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Кейинги йилларда юртимизда келажагимиз бўлмиш ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилди десак муболаға бўлмайди. Шаҳримизда ҳам бу борада талай ишлар амалга оширилди. Бир қатор мактабгача таълим муассасалари тўлиқ таъмирланди, дастурга тушган МТМларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ана шундай масканлардан бири, шаҳримиздаги 6 мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган ишлар, болажонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида у ерга ташриф буюрдик. Муассаса шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган. Сектор аъзолари томонидан доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинади. Шаҳар ҳокимлиги ҳомийлиги остида таъмирлаш ишлари кетмоқда. Йўлаклар янгидан…

Davomini o'qish...

МУСТАҚИЛЛИК БУ-ЭРК, ОЗОДЛИК ВА ҲУРЛИКДИР

Бир неча кунлардан сўнг юртимиз бўйлаб ватанимиз ҳаётида муҳим ва ўчмас воқеалардан бири мустақилликка эришганимизга 28 йил бўлгани муносабати билан байрам тантаналари нишонланади. Ушбу қисқа вақт ичида мамлакатимизда жуда катта ўзгаришлар, кенг миқёсдаги ислоҳотлар амалга оширилди. Таълим, фан, қишлоқ хўжалиги, саноат, тиббиёт, спорт қайси соҳани олмайлик бугун шиддат билан ривожланмоқда. “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида шаҳару қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгарди. Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида олиб борилган ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори янада мустаҳкамланди, давлатимиз суверенитети,  жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устунлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари…

Davomini o'qish...

УСТОЗИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН

Олий маълумот олиб мактабда иш фаолиятимни бошлаган чоғларимда менга устозлик қилган, билим ва тажрибаларини баҳам кўрган  тил ва адабиёт ўқитувчилари Салима Абдураҳмонова, Эргаш Жўраева (худо раҳмат қилсин) ҳамда Хусния Розиқовалардан бир умр миннатдорман. Уларнинг панд-насиҳатлари, ўгитлари, меҳрибонликлари, суҳбатлари ҳамон ёдимда. Айниқса, Салима Абдураҳмонова билан мактабнинг бир корпусида дарс берганим боис, кўп мулоқотда бўлардик. Дарсдан бўш пайтимизда мен у кишидан ўз ҳаётларини гапириб беришни илтимос қилардим. Устоз йўқ демасдилар. Ўзларининг мазмунли, ибратли, баъзан шодлик, баъзан армон-аламларда ўтган ҳаёт йўлларини ҳикоя қилиб берардилар. Турмуш ўртоқлари Низомиддин Зокиров ҳақидаги ушбу ҳикояларини ҳеч қачон…

Davomini o'qish...

МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШДАН МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ

Ўзбекистонимиз кейинги уч йилда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди, ҳаёт жараёнлари тезлашди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси  Қўриқлаш сохасида ҳам тамоман янги давр бошланди. Президентимизнинг жорий йил 8-июлдаги “ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида мамлакатимиз “Миллий тикланишдан Миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда”, дея такидланган. Мамлакатимиз ҳаётида юз берган янги қадамлар ўртасида изчил мантиқий боғлиқлик бор. Улар замирида халқ ва давлат бирлиги кўзда тутилган. Ходимларимизнинг катта фоизини ёшлар ташкил этади. Бу катта кўрсатгич. Ёшларимизнинг таьлим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва…

Davomini o'qish...

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИСИЗ?

Куз-қиш мавсуми олдидан Каттақўрғон шаҳар ЁХБ ҳамда ФВБ ходимлари билан биргаликда шаҳримиздаги таьлим муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширилиб, янги ўқув йили олдидан таьлим муассасаларида амалга оширилаётган таьмирлаш ишлари жараёнида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавсизлигини таьминлаш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан  назорат олиб борилмоқда. Текширувлар даврида  ёнғин хавфсизлигини таьминламаган масъул раҳбар ва ходимларга тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилмоқда. Жумладан,  4, 5, 18, ва 15 сонли мактабгача таьлим муассасаси маьсул ходимларига маъмурий чоралар қўлланилди. Олиб борилаётган бу профилактик ишлар давлат таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш хамда…

Davomini o'qish...

“ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 июль кунги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги ПФ-4382 сонли  Қарори тасдиқланди Мазкур Қарор билан тасдиқланган Низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг)…

Davomini o'qish...

АТТАНГ! НУРИ ЁҚАДИ-Ю, ПУЛИ ЧАҚАДИМИ!

Шуни мамнуният билан айтиш керакки бугун қинғирлик, товламачилик  деган сўзлар истеъмолдан чиқиб бўлди чамаси. Энди бу гапларни гапиришга уяламиз. Боиси оилани обод, кўнгилни шод қилаётган Давлатнинг бебаҳо бойлиги табиий газ, электр энергияси, ичимлик сувидан халқимиз баҳраманд. Фақат тўловлар амалга оширилса бас. Кўнгил хотиржам. Муаммо йўқ. Илгаригидек узилишлар, бу борадаги найрангларга чек қўйилди. Бошқача айтганда коммунал соҳада қатъий тартиб-интизом ўрнатилди. Бироқ, шундай бўлсада бу осуда хаётни айрим кишилар қадрига етмай, давлатнинг мулкига кўз олайтириб, қинғир йўллар билан ғирромлик қилиб бу бебаҳо неъмат учун ҳақ тўлашга келганда кўзбўямачиликка йўл қўйиб қонунга ҳилоф…

Davomini o'qish...

ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ

Бир неча кундан сўнг юртимизда мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами кенг нишонланади. Байрам муносабати билан Ўзбекистон аҳолисининг бир неча кун дам олишлари кўзда тутилган. 2018 йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолаганди. Унга кўра, ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар 31 августдан 3 сентябргача (4 кун), 6 кун ишловчилар эса 1-3 сентябрь кунлари (3 кун) дам олишади. Дам олиш кунлари қуйидагича кўринишда бўлади: – 31 август (шанба) – календар бўйича дам олиш куни; –…

Davomini o'qish...

МУРОЖААТЛАРНИ ВАҚТИДА ҲАЛ ЭТИШ ЛОЗИМ

Бугун  2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори  Ш.Джумаев шаҳримиздаги  Алишер  Навоий МФЙ да аҳоли билан сайёр қабул ўтказди. Унда маҳалла фуқароларининг турли масалалар бўйича қилган мурожаатлари атрофлича ўрганилди. Жумладан, фуқароларнинг уй жойини таъмирлаш, “Ифтихор” ва “Сардор” кўчаларига тунги чироқлар ўрнатиш, канализация, тадбиркорликни бошлаш учун кредит олиш, ва бошқа муаммолар бўйича мурожаатлари ўрганилиб мутассадди идораларга ижобий ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди. Сайёр қабул давомида “Ифтихор” кўчасида жойлашган уйлар олдидаги ариқларнинг ёпиб ташлангани боис ёғингарчилик даврида кўча охиридаги кўпгина хонадонлар сув кириб кетиши оқибатида азият чекаётганликлари бўйича қилинган мурожаат жойига бориб ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам,…

Davomini o'qish...

ТАРҒИБОТ ГУРУҲИ МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб ҳарбий қисмда амалга оширилаётган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар доирасида капитан Р.Нуров бошчилигидаги тарғибот гуруҳи ва Самарқанд гарнизони ҳарбий оркестр шахсий таркиби билан биргаликда, 2019 йил 13 август санасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида Самарқанд шаҳридаги 10-сон мехрибонлик уйига ташриф буюрдилар. Муассасадаги тарбияланувчиларга яратилган шароитлар билан танишдилар ва уларга эсдалик совғалари топширдилар. Шунингдек, ҳарбий қисм катта лейтенант Х.Нурмаматов бошчилигидаги тарғибот гуруҳи Каттақўрғон шаҳридаги 16-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳам бўлдилар ва суҳбат ўтказдилар.   Дониёр ЖАМОЛОВ, ҳарбий қисм командир ўринбосари.

Davomini o'qish...

ЧАРМ ТЎПЧИЛАРИМИЗ ВИЛОЯТ ҒОЛИБИ БЎЛИШДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон (01-14/-1-771-сон, 24.07.2019й.)ли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 18 август куни 18-30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаларнинг вилоят финал босқичи  ўтказилди. Унда 4 та ҳудудий босқичида ғолиб бўлган жамоалар, Самарқанд шаҳар, Каттақўрғон шаҳар, Тойлоқ тумани ва Пайариқ туман спорт жамоалар ўзаро беллашдилар. Ярим финал ўйинларида Каттақўрғон шаҳар жамоаси Тойлоқ туман жамоаси билан ўйнаб ғолибликни қўлга киритдилар. Финал босқичида Каттақўрғон шаҳар “Ўрикзор” МФЙ спорт жамоаси …

Davomini o'qish...

БИР УМР

Театр майдонидаги саҳна баҳор кезлари жуда гавжум бўлади. Қари-қартанг, ёш-яланг ўриндиқларга ўтириб олиб ўзларини офтобда тоблашади. Кампирлар аравачаларда невараларини олиб келиб, ўзлари кўзойнак устидан газетани мароқ билан ўқишади. Мен ҳам бўш пайтларимда шу ерда ҳордиқ чиқаришни жуда яхши кўраман. Бир кун шаҳобчадан газета олиб ўқиб ўтирган эдим, ёнимда ҳассасини ўриндиққа тираб бир хотин ҳам ўтирарди. Унинг олдидаги ҳаворанг аравачада невараси ипи тугмасига боғлаб қўйилган қизил шарни ушлолмай қийқирарди. Кампир унга бепарво, ўтган-кетганларни томоша қиларди. – Неварами? – дедим. Кампир ўгирилиб қаради. – Йўқ, айланай, чевара. Чевара ширин бўларкан. Онаси ёш.…

Davomini o'qish...

ТРИХОФИТИЯ – ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИК

Бу касаллик дерматомикозлар ичида энг кўп тарқалгани бўлиб, болалар ва катталарда кўп учрайди. Трихофития асосан тери ва тери ортиқларини (тирноқ ва сочлар) зарарлайди. Маҳаллий тилда бу касаллик “темратки” ҳам дейилади. Барча замбуруғ касалликлари сингари бу касаллик ҳам мавсумийликка хос. Замбуруғларнинг нам, ёғингарчилик ойларда кўпайиши ва ўсиши учун  қулай шароит  бўлганлиги учун  йилнинг намгарчилик ойларида касалликнинг кўпайиши кузатилади. Касаллик манбаи бемор ёки касалланган уй ҳайвонлари (мол, қўй, ит, мушук ва бошқалар) ҳисобланади. Касалликнинг юза, сурункали ва йирингли – инфилтратив турлари мавжуд. Юза трихофития – аксарият ҳолларда 5-12 ёшли болаларда учрайди. У…

Davomini o'qish...