“Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” билан байрам табриги.

ДУНЁ ИМОРАТЛАРИ ИЧИДА ЭНГ УЛУҒИ МАКТАБДИР Ҳурматли устозлар! Сиз азизларни 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан самимий муборакбод этаман. Ушбу қутлуғ айёмда сизларнинг шаънингизга энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биз ўзимиздаги жамики яхши фазилатлар, ҳаётда эришаётган барча ютуқларимиз учун сиздан бир умр қарздор деб ҳисоблаймиз. Ҳақиқатдан ҳам биз учун энг улуғ, муқаддас маскан бу мактабдир. Шу боис ҳар қандай инсон ўзи таълим-тарбия олган ушбу қутлуғ масканга умрининг охирига қадар ҳурмат ва соғиниш ҳисси билан қарайди. Билим берган устозларини юксак ҳурмат билан тилга олади. Албатта ҳар…

Davomini o'qish...

БИЛА ТУРИБ ҲАЁТИНГИЗНИ ЗАҲАРЛАМАНГ

Инсон табиати қизиқ, у билиб туриб ўз соғлигига хавф солувчи ҳатти-ҳаракатларни амалга оширади. Ҳар куни телевидение, радио, матбуотда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, гиёҳвандликни олдини олиш борасида кўплаб чиқишлар қилиниши, жойларда бу борада давра суҳбатлари ўтказилишига қарамай айрим шахслар тегишли қонун нормаларини бузган ҳолда ҳатто уйларига соғлиқ учун зарарли бўлган гёҳванд моддаларни экиб ўстиришга ва шу орқали даромад олишга ҳаракат қиладилар. Анвар Шариповни (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам ана шундай инсонлардан бири, десак тўғри бўлади.  “Қорадори-2019” тадбири давомида унинг шаҳримиздаги “Яккабоғ” МФЙ да жойлашган ўзи яшаб турган хонадонида каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб…

Davomini o'qish...

ХАЛҚ МУЛКИГА КЎЗ ОЛАЙТИРМАНГ

Ҳар бир инсонга бу дунёга фақат ўзигагина берилган  ризқ-рўз бўлади. Ундан ортиғи ҳалол бўлмайди. Албатта бировнинг ҳаққига хиёнат қилиш, ўзганинг мулкига кўз олайтириш  ноқонуний ҳаракат ҳисобланади ва бунга албатта тегишли жазо муқаррар. Аслиддин Сафаров (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам фаолияти давомида кўплаб инсонларнинг ўзларига билдирмай улардан фойдаланиб моддий бойлик орттириб келган. Яъни у АТ “Халқ банки”нинг Каттақўрғон филиалида ишлаши даврида  компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб, ўзига ишониб топширилган ўзганинг мол-мулкини растрата қилиш йўли билан бойлик орттириш мақсадида мижозларнинг аризалари асосида  “SMS” хабарнома ва “Interaktiv”  хизматларга уланиш хизматидан қасддан фойдаланиб, ўзига бириктирилган логин ва…

Davomini o'qish...

ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ОБЪЕКТЛАР УЧУН ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ

Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш жамият иқтисодиёти ривожланишига хисса қўшадиган муҳим омил!   Хаммамизга   маълумки  бугунги  кунда бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланиш соҳасида қўшимча шарт-шароитлар яратилаётгани натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Бироқ, бугунги кунда ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, шунингдек, фойдаланилмаётган объектларни бошқа мулкдорлар номига расмийлаштириш орқали таъсирчан солиқ механизмидан қочиш ҳолатлари учрамоқда. Бу эса, ўз навбатида, фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш жараёнини мураккаблаштирмоқда. Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига тезкор жалб…

Davomini o'qish...

БУРЧГА САДОҚАТ

Бугун Қуролли Кучларимиз сафидаги ҳар бир ўзбек ўғлони мана шу туйғуни дилдан ҳис қилган ҳолда ватан тинчлиги, эл-юрт хавфсизлиги йўлида бор салоҳиятини ишга солиб муносиб хизмат қилмоқда. Бугун юртбошимиз ҳам уларнинг ватан олдидаги муносиб хизматлар ва бурчларини эътироф этган ҳолда шундай дейдилар, “Ҳар қандай таҳдид ва хатарларга муносиб зарба беришга тайёр миллий армиямиз– халқимиз, мамлакатимизнинг ишончли ва мустаҳкам қалқонидир. Шунинг учун биз ҳозирги кунда ҳарбий кадрларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги билан бирга ватанпарварлик тарбиясига жиддий аҳамият қаратяпмиз. Яъни, ҳар бир аскар ва сержантда, офицер ва генералда, бутун шахсий таркибда миллий…

Davomini o'qish...

ҲАММА ВАҚТ ҲАМ МАКТАБЛАР БЎЛГАНМИ?

Ҳозирги давр боласи ҳаётининг катта қисмини мактабда ўтказади. Бола мактабда нима иш қилади? Саводхонликка кўникма ва малака қисқаси ўзининг тафаккурини ва жисмини мукаммаллаштиради, тарбиядан фарқли ҳолда ўзининг шахсини ва табиатини шакиллантиради. Албатта мактаб шунингдек боланинг тарбияси билан ҳам шуғулланади. Лекин мактабнинг асосий вазифаси ўқитиш, болани мустақил фикирлашга ўргатишдан иборат. Буни таълим ва тарбия жараёни деб атаймиз. Ҳозирги замон мактаби-узоқ тарихий даврларнинг маҳсули ҳисобланади, ҳаттоки ибтидоий жамоа даврларида ҳам ўқиш, ўқитиш деган тушунчалар бўлмаган, болалар катталарнинг қилаётган ишларини бевосита кузатиш билан ота- онадан ўғил-қизга ва ундан кейинги авлодларга  касб-ҳунар мерос бўлиб…

Davomini o'qish...

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига биноан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, ушбу тадбирлар доирасида шаҳар тиббиёт бирлашмасида ҳафтанинг ҳар шанба куни “Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси” шиори остида спорт-соғломлаштириш  машғулотлари ташкил этилган. Жорий йилнинг 14 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги спорт мушғулотларда ҳам тиббиёт бирлашмасининг умумий амалиёт шифокорлари, патронаж ҳамширалар, соҳа мутахассислари, бўлим мудирлари фаол иштирок этдилар. Эрта тонгда…

Davomini o'qish...

ОИЛА МУҚАДДАС МАСКАН

Жорий йилнинг 12 сентбрь санасида  Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари билан, Ҳуқуқбузарлик ва профилактика куни доирасида ўтказилган давра суҳбати ана шундай номланди. Давра суҳбати давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига оиланинг муқаддас маскан эканлиги, унга хиёнат қилиш гуноҳ эканлиги, ҳар бир инсон оиласини муқаддас билиб унинг шаъни, оилавий мусносабатлар мустаҳкамлигини таъминлаш учун ҳаракат қилиши, оиланинг нотинчлиги нафақат оила катталари, балки фарзандлар тақдирига ҳам салбий таъсир кўрсатиши ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси аҳлоқий рухий таъминот бошқармаси…

Davomini o'qish...

“ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТДА САЙЛОВЛАР”

Демократиянинг асосий тамойили сайлов! Сайлов ҳуқуқи фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлаш учун зарур қонунчилик ва ҳуқуқий майдон реал имкониятларни яратади. Сайлов эркинлиги янада таъминланиши ва сайлов қонунчилиги ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун тасдиқланиши бунинг ёрқин тасдиғидир. Ушбу ўзгаришлар сайлов эркинлигини янада кенг таъминлаш ҳамда сайлов қонунчилигини ривожлантиришга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Демократик сайловларни инсон ҳуқуқлари, сўз ва ахборот эркинлиги, уюшиш ҳуқуқи кафолатларисиз тасаввур қилиш мушкул. Ушбу ҳуқуқларнинг таъминланиши сайлов кампанияси самарадорлиги ҳамда сайловчининг…

Davomini o'qish...

ЎҚИТУВЧИ-МАНАВИЯТ КЎЗГУСИ

Ўтган асрнинг 50-йиллари…. Бошланғич синфда дарс утадиган уқитувчимиз, рахматлик Ахмад ака Хужаев қомусий билимга эга муаллим эдилар. У киши ҳар бир ўқитувчига “сиз” лаб момила қилар, барчамизни нуқул “аъло”га ўқишга, “кўп нарсани билишга” даъват этарди. Аҳрор ака ҳар биримизни қобилият ва қизиқишларимизга алоҳида эътибор қаратар, “Катта бўлсанггиз ким бўлмоқчисиз” мавзусида қўшимча дарслар ўтарди. Бизнинг тасаввуримизда ўқитувчимиз энг доно, ҳамма нарсани биладиган, ғоят билимдон киши эди бу оламда. Ҳа, муаллимлик қадим замонлардан буён эъзозланиб келинаётган касб. Чунки у кечани ёки бугунни эмас, эртани ўйлаб меҳнат қилади. Жамиятнинг қандай ривожланиши, эртага кишилар…

Davomini o'qish...

“САЙЛОВЛАР: «ҒАЛАБА СТРАТЕГИЯСИ ВА ТАКТИКАСИ»

Яқинда шаҳар Транспорт коллежи биносида O’zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Нуробод, Иштихон, Қўшработ туман Кенгашлари фаоллари учун ташкил қилинган  ўқув  семинари ана шундай номланди. Семинар давомида вилоят ва туман шаҳар  кенгашлари  аппарат ходимлари ва партия  фаолларининг сайловларга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш борасида амалий машғулотлар ташкил этилди. Ўқув машғулотларида мамлакатимизда сайлов қонунчилигидаги ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси  Сайлов  кодекси  ва Сайлов кампаниясининг стратегиясини ишлаб чиқишда жаҳон тажрибалари  мавзуларида  марузалари тингланди. Сайлов жараёнида фаол бўлиш учун энг  аввало, етарли  сиёсий  билимга эга бўлишимиз лозим –…

Davomini o'qish...

ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР ЖИСМОНИЙ ВА КАСБИЙ ИМТИҲОН ТОПШИРДИЛАР

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра  уларни танлаб олиш тадбирлари 8 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда чақирилувчиларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, кечинги босқичда танлов тадбирларини ўтказиш бўйича шаҳар ҳокимлигининг қарори чиқарилади.  Учинчи босқичда ҳарбий хизматга яроқли бўлган чақирилувчилар рўйхатини тузилади. Куни кеча ушбу босқичлардан ўтган чақирилувчилар 4- ва 5-босқичлар, яъни уларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини ва касбий малакасини аниқлаш бўйича танлов бўлиб ўтди. Шаҳримиздаги 1-умумтаълим мактабида Чақирилувчиларнинг касбий танловладан ўтказўш учун барча шароитлар яратилди. Компьютер хонасидаги ўринлар сони 25 нафар чақирилувчига мўлжалланган бўлиб, чақирилувчилар ва танлов кенгаши аъзолари учун етарли…

Davomini o'qish...

МЕНИНГ БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИМ

Мана шу сўзлар ҳар бир  инсон учун  қадрли бўлиб, унинг болалик даврларини эсга солса ажабмас.  Биринчи ўқитувчим деганимизда албатта,  ҳар биримизнинг  бошланғич синфда, ҳали бирор  нарсани тўғри тушуниб уни англаёлмайдиган вақтимизда  қўлимиздан тутиб  бизга ёзишни, ўқишни ўргатган меҳридарё устозлар кўз олдимизга келади. Болалик дамларимизда тушган суръатларимиз ичида биринчи ўқитувчимиз билан тушган суръат  жуда қадрлидир. Зеро, шу суръатга боққан ҳар бир инсон ишонаманки, ўша беғубор ёшлиги, синфдошлари билан қилган ўйинқароқликлари,  синфдош қизларнинг сочларидан тортиб шўхликлар қилганлари,  дарсдан  қочишлар бир зумга бўлсада ҳаёлини банд этади. Мен ҳам биринчи ўқитувчимни ўзгача меҳр билан…

Davomini o'qish...

ҚАЛБИМГА БИР УМРГА МУҲРЛАНГАН ЛАҲЗАЛАР

Мактаб  ҳовлисида тизилиб турган ўқувчиларнинг ҳурмат, эҳтиром ва қувонч  билан устозларини кутиб олиши ҳар қандай ўқитувчи мураббийга ўзгача шукуҳ бағишлайди. Бугунги тантана, юксак ҳурмат акс этган лаҳзалар ҳам устоз Маҳлиё Джакбарованинг  қалбида бир умрга муҳрланди десак муболаға бўлмайди. Устознинг қўлга киритган ютуқлари ўқитувчи мураббийларнинг касб байрамлари арафасида Каттақўрғон  шаҳар аҳлига, Халқ таълими соҳаси вакилларига муносиб туҳфа бўлди. “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танловининг Республика босқичида иштирок этиш ва ғолибликни қўлга киритиш албатта, устознинг самарали меҳнатлари натижасидир. Ана шу муносабат билан устоз фаолият кўрсатаётган шаҳримиздаги 17-ихтисослашган мактабда тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда…

Davomini o'qish...

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Микрофирма ва кичик корхоналар (Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) – ўз жойидаги шаҳар статистика бўлимига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги 20-сон қарори, 21-сон иловасига асосан: 1-КВ kuzatuv, 2-КВ kuzatuv, 3-КВ kuzatuv “Микрофирма ва кичик корхонанинг фаолиятини кузатиш сўровномаси”  анкеталарини 2019 йил 3-чорак учун, жорий йилнинг 2-октябрдан кечиктирмасдан Интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботла- рини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган  тизими   eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари сўралади. Ҳурматли тадбиркор! Мазкур анкетадан кичик тадбиркорлик ҳолатини ва ривожланиш истиқболларини баҳолаш учун фойдаланилади. Шунингдек,…

Davomini o'qish...