ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ИШТИРОКЧИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш бўйича Каттақўрғон шаҳар комиссиясининг йиғилиш қарори билан танловнинг шаҳар босқичида иштирок этган 57 нафар ўқувчи қизлар орасидан юксак иқтидори ва истеъдоди билан ғолиб чиққан ва муносиб деб топилган 6 нафар номзодни вилоят босқичида қатнашиш учун тавсия этилиши белгиланди. Жумладан, қарорга кўра “Адабиёт” йўналиши бўйича Маржона Меҳриддинова, “Маданият” йўналиши бўйича Ширин Ишбекова,  “Таълим” йўналиши бўйича Шаҳризода Ҳакимова, “Фан” йўналиши бўйича Ирода Жонтемирова, “Спорт” йўналиши бўйича Наргиза Азимова ҳамда “Жамоатчилик” йўналиши бўйича Лазиза Умаровалар танловнинг вилоят босқичида иштирок этадилар. Малика ЮСУПОВА

Davomini o'qish...

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ

Вилоят сайлов комиссиясининг 2019 йил 7 октябрдаги қарорига илова ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ   Каттақўрғон шаҳри   32-Сўфи Оллоёр сайлов округи Маркази – Каттақўрғон шаҳар драма театри биноси Манзили – Алишер Навоий кўчаси, 106-уй Алишер Навоий, Меҳржон, Баландчордара, Дўстлик, Баҳористон, Қориравот, Кунжипай, Зомин, Зарафшон, Дамариқ, Ноқис, Оқ олтин, Гўзалкент, Нурафшон, Сўфи Оллоёр, Миёнқол, Ҳайдарчаман, Зиёлилар, Чордара маҳаллалари, Амир Темур маҳалласининг бир қисми, Янги марказ ҳудудидаги 4-, 5-, 6-, 8-, 9-, 15-, 16-, 17-, 18-, 19-, 23-, 25-, 27-сонли кўпқаватли уйлар), Очилди Мирий маҳалласи бир қисми, Шароф…

Davomini o'qish...

Вилоят сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА   Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9-, 20-моддаларига асосан вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ: Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш учун олтмишта сайлов округи тузилсин. Сайлов округларининг тартиб рақами, номи, жойлашиш манзили, ҳудудий чегаралари ва сайловчилар сони иловага мувофиқ тасдиқлансин. Мазкур қарор вилоят, туман (шаҳар) газеталарида ва веб-сайтларида эълон қилинсин.   Вилоят сайлов комиссияси раиси                                                                       С.НУРИЕВ               Самарқанд шаҳри, 2019 йил 7 октябрь.

Davomini o'qish...

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИГА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВИДА ҚАТНАШИШИГА ИЖОЗАТ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА   Каттақўрғон шаҳар сайлов комиссияси халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутатлари сайловида қатнашиш учун Каттақўрғон шаҳар партия ташкилотлари томонидан тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20-, 89-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи Каттақўрғон шаҳар сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ: Қуйидаги Каттақўрғон шаҳар партия ташкилотларига халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутатлари сайловида қатнашишига ижозат берилсин.   т/р Партия номи Ҳужжат қабул қилинган сана Рухсат этилган қарор рақами ва санаси 1 Тадбиркорлар…

Davomini o'qish...

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ ВА УЛАРНИНГ ШАХСИЙ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА   Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 21-, 25-моддаларига, шунингдек, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг тавсиясига мувофиқ, халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи Каттақўрғон шаҳар сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ: Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 30 та округ сайлов комиссиялари тузилсин ва уларнинг шахсий таркиби қуйидаги тартибда тасдиқлансин:   1-САНОАТ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ (Маркази: “Каттақўрғон ёғ-мой” акциядорлик жамияти маъмурий биноси) Манзили: Каттақўрғон шаҳар, Давлатобод кўчаси, 121-уй Раиси: Тагаев Эркин Иззатуллаевич – “Каттақўрғон ёғ-мой” акциядорлик…

Davomini o'qish...

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКДА ЎЗГАРИШЛАР

Барчамизга маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланди. Бу билан амалдаги айрим қонун, қонун ости ҳужжатларига қатор ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди. Булар қаторида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳам қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Давлат меҳнат инспекцияси мансабдор шахслари томонидан, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қонунийлиги ва аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик…

Davomini o'qish...

СЕНДА НИМА ИШИМ БОР

Сенда нима ишим бор, Бормисан ё йўқмисан. Менга қадалган кўзинг Назарми ё ўқмисан.   Сени ғийбат қилмоққа, Фурсатим йўқ, оним йўқ. Аллоҳимга минг шукр, “Ҳайт”дан келган шоним йўқ.   Бошлиғим йўқ яласам, Кир, ифлос товонини. Аждодларим шавкатли, Сақлайман пок номини.   Доно бўлиб тинглайман, Сўйлаганда нодони. “Тили қисиқ” жойим йўқ Ҳалолдир ошу ноним.   Бу дунёда борлигинг Ҳаттоки билинмайди. Кулиш у ёқда турсин Сени кўргим келмайди.   Мени қоралаб ёзган, Қўлинг олгим келмайди. Сендан фисқ, фасод анқир Яқин боргим келмайди.   Биламан мен бор жойда Ўз ўрнинг тополмайсан. Юзу кўзингдан…

Davomini o'qish...

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИЗМИ?

Шахар худудида жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 30 та турли жабҳаларда ёнғинлар содир бўлиб, бунинг оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган ва бир нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олган. Бу кўрсатгичларни ўтган йилнинг 9 ойига қиёсласак, ёнғинлар сони 6 тага камайган бўлсада ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши ҳолатлари 0-1 тага  кўпайган. Куйиш тан жароҳати олиш холатлари хам шундай кўрсатгични ташкил этади. Шунинг боис шахримиздаги таьлим муассаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан бир катор текшириш ва урганишлар утказиб келинмокда. Ўрганишлар давомида бир катор таьлим муассаларида куз-киш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари орқага…

Davomini o'qish...

МУРОЖААТЛАР МУЛОҚОТЛАР ОРҚАЛИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Бугун фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш уйма-уй юриш ва хонадон эгалари билан яқиндан мулоқот қилиш орқали ўрганилиб, мурожаатлар изчиллик билан ҳал этиб борилмоқда. Жумладан, 2019 йил 1 февраль кунидан 1 июль кунига қадар секторлар кесимида бу борада амалга оширилган ишлар умумлаштирилиб таҳлил қилинганда Каттақўрғон шаҳрида мавжуд 17296 та хонадонлардан жаъми 15487 таси сектор ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилиб, 1365 та муаммолар мавжудлиги аниқланган ва уларнинг 1328 таси  ҳал этилган. Мурожаатларнинг 388 таси бандлик бўйича, 219 таси  уй-жойга муҳтожлар, 143 таси соғлиқни сақлаш,  138 таси кадастр хужжатлари расмийлаштириш, 102 таси  моддий ёрдам олиш,…

Davomini o'qish...

ОИЛАДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ ВА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Бугун мамлакатимизда юз бераётган   ўзгаришлар натижасида ҳаётимиз, дунёқарашимиз  ўзгармоқда. Зеро, ҳар жабҳада миллий юксалиш ҳаракатлари кетаётган бир даврда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги жуда муҳим аҳамият касб этади. Афсуски, хозирги кунда ватанимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли, айниқса ёшлар орасида носоғлом ақидани сингдириш ҳолатлари кузатилмоқда. Тарихга назар соладиган бўлсак, улуғ аждодларимиз инсоннинг бутун саодати учун икки нарса   шарт: биринчиси – илм, иккинчиси – амал деб ўқтиришган. Мутафаккирлар   инсоннинг бахтли бўлиши учун илмнинг ўзигина етмайди, балки киши  илми ёрдамида тана ва…

Davomini o'qish...

ОНА ТИЛИМИЗ – ЎЗЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ

Ўзбек тили. Ўзбеклар тили. Нақадар гўзал, нақадар равон. Айтишларича, ўзбек тили дунёдаги қирқта энг оммавий, гўзал тиллардан бири экан. Ўзбек давлатчилиги тарихига мустақиллик учун кураш даври сифатида муҳрланган ўтган асрнинг саксонинчи йиллари охири ва тўқсонинчи йиллари боши халқимиз қаддини тиклаш ва миллий тилимиз нуфузини ошириш борасида қўйилган қутлуғ қадамлар билан унутилмасдир. Хусусан, ана шу миллий курашнинг илк самараси сифатида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани чинакам тарихий воқеа бўлган эди. Бунга қадар эса, сўз бойлиги ва бошқа беқиёс имкониятлари билан жаҳоннинг энг гўзал тилларидан ҳисобланган она тилимизнинг қўлланиш доираси собиқ…

Davomini o'qish...

Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ҚАРОРИ

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ, ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ВА МЕҲНАТ БОЗОРИДА ТЕНГ ШАРТЛАРДА РАҚОБАТЛАША ОЛМАЙДИГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ СОНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА   Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда;) “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНИ

Бугун юртимизда спортни ривожлантириш, ёш авлодни жисмонан бақувват бўлиб вояга етиши учун барча имкониятлар яратилган десак тўғри бўлади. Албатта ёшларимиз ҳам бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда кўпгина ютуқларни қўлга киритиб келмоқдалар. Мақоламиз қаҳрамони шаҳримиздаги 2-умумтаълим мактаби 9 ”А”- синф ўқувчиси Муҳаммадбобур Неъматуллаевни ҳам ана шундай ёшлардан десак тўғри бўлади. Яқинда у Армрестлинг бўйича 14-15 ёшлар ўртасида 50-80 кг вазн бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё кубогида қатнашиб фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Муҳаммадбобур 12 ёшидан бошлаб спортнинг Армрестлинг тури билан шуғулланиб келади. –Мени бу спорт турига кириб келишимга амаким Султонбек Неъматуллаевнинг ҳиссалари катта.…

Davomini o'qish...

АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида фуқароларни моддий ва маънавий томондан қўллаб қувватлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш муҳим ўрин тутади. Куни кеча бу борада яна бир ҳужжат тасдиқланди яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясининг манзиллигини таъминлаш мақсадида ушбу қарорнинг 5-бандида Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун тўланаётган пул компенсацияси миқдорини…

Davomini o'qish...

МИЛЛИЙ ТИЛ – МИЛЛАТ ИФТИХОРИ

Жорий йил 21- октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил бўлади. Ана шу сана муносабати билан куни кеча Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партияси шаҳар Кенгаши томонидан шаҳримиздаги 17-ихтисослашган умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир шундай номланди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партияси вилоят ва шаҳар Кенгаши, шаҳар Халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқари органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирга партиянинг фаол аъзолари, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар халқнинг ўзлигини, узоқ йиллик урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган тилимизнинг миллат руҳи ва миллийлигимизни ифода этувчи…

Davomini o'qish...