Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг Қ А Р О Р И

  Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг   Қ А Р О Р И     140800, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри,, А.Темур кўчаси, 4–уй, Тел/факс: 8(366)456 10 01   2019 йил 6_  ноябр                                                                                 34-5-сон   Каттақўрғон шаҳри бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлиги, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти ҳамда Каттақўрғон шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи ягона участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тўғрисида   Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 23-моддасига асосан халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши; Қ А Р О Р   Қ…

Davomini o'qish...

ҚЎШНИЧИЛИК

’’Ховли олма қушни ол’’ , ’’Ён қушнинг-жон қушнинг’’ Қўшнинг тинч сен тинч деган пурмано нақллар бекорга айтилмаган халқимиз орасида. Бу доно сўзлар замирида  олам-олам маъно мужассам. “Ҳовли олма қўшни ол” дегани нимаси деб, савол туғилиши мумкин, зероки, қўшнинг  яхши бўлса, оқибатли диёнатли бўлса, ўша ҳовлида роҳат, фароғатда яшайсан. Уйқуларинг тинч, кунларинг хотиржам ўтади. Агар қўшнинг… худо кўрсатмасин ҳар кун бақириқ, чақириқ, уруш, жанжал, қулоқни қоматга келтирувчи ажнабий мусиқалар, хуллас, бир нима демоқчи бўлсангиз, бўғзингиздан олишлари умрингизнинг заволидир. Яхши қўшни узоқдаги қариндошдан ҳам аъло деган гапда ҳикмат бисёр.  Ҳаётда ҳар қандай…

Davomini o'qish...

НОҚОНУНИЙ ВАЛЮТА САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Каттақўрғон  шаҳар  бўлими томонидан мавжуд тезкор маълумотлар ва фуқаро Ш.Қодированинг аризасига асосан Пайариқ тумани Деҳқон бозорига яқин худудда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Суннатов фуқаро Ш.Қодировадан ҳар бир АҚШ долларини 8060 сўмдан сотиб олишга келишиб, жами 7400 АҚШ долларини 59.644.000 сўмга сотиб олган вақтида қўлга олинди. Т.Суннатовдан чет эл валюта қимматликлари ноқонуний савдоси билан боғлиқ 7400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилган. Т.Суннатовнинг ҳаракатларида “чет эл валюта қимматликларини ноқонуний равишда олиш”да ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли фуқаро Т.Суннатовга нисбатан…

Davomini o'qish...

БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ

29 октябрь куни шаҳримиздаги 17-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида  ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва китобхонликни ривожлнтириш мақсадида ўтказилган тадбир ана шундай номланди. Тадбирга  мактаб педагогик жаоаси, ўқувчи-ёшлар, ота-оналар ва шаҳримиздаги мактабларнинг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчилари қатнашдилар. Тадбирда фаол иштирок этган мактабнинг 5 -“А”, 8- “А” ва 11- “А” синф ўқувчилари томонидан Беҳбудийнинг “Падаркуш”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ” асаридан парчалар намойиш этилди. Ёш ижодкорларнинг ижод намуналари акс этган 5 та ташаббусни ўз ичига қамраб олган ушбу тадбир мазмун-моҳияти ва қизиқарли тарзда ўтгани билан кўпчиликда катта таассурот қолдиргани шубҳасиз. Ўз мухбиримиз

Davomini o'qish...

АХБОРОТ ВААКУМИГА ЙЎЛ ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИ

Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига биноан давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш каби мақсадларда жойларда ахборот хизматлари йўлга қўйилди. Мазкур тизим давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилаш учун  ташкил этилди. Айни пайтда шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти, фейсбук, телеграм, инстаграм каби ижтимоий…

Davomini o'qish...

МАРД ВА БИЛИМЛИ ЎҒЛОНЛАР КЕРАК ЮРТГА

Миллий гвардиямиз ташкил этилган кунлардан бошлаб, ўзининг сафларига маънан бой, қадриятларимизга, анъана ва урф-одатларимизга содиқ, жисмонан бақувват ва интеллектуал салоҳиятли бўлган ёшларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўтган қисқа вақт ичида жамият ва аҳоли хавфсизлигини ҳимоя қила оладиган узлуксиз кадрлар тайёрлаш тизимини ҳам йўлга қўйишга улгурди. Жумладан, бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир вилоятида 4 тадан умумий ўрта таълим мактабларида Миллий гвардия тизими учун кадрларни узлуксиз ва мақсадли тайёрлайдиган ҳарбий ватанпарварлик йўналишига иштисослаштирилган синфлар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу ихтисослаштирилган синфларга умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиладиган ўқув фанларидан…

Davomini o'qish...

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШДА ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Каттақўрғон шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 30884 та давлат хизматлари кўрсатилган. (Ўтган йилнинг шу даврида 12371 та давлат хизматлари кўрсатилган). Шундан, 740 нафар тадбиркорлик субъектлари давлат давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 177 нафарини юридик шахслар, шундан, 6 та қўшма корхона ҳамда 2 та хорижий корхона, 563 нафарини якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этади. Давлат хизматлари кўрсатилишида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари,…

Davomini o'qish...

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ УСУЛЛАРИ

Коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат ҳисобланиб, бу иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказмасдан қолмайди Ушбу зарарли иллатни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётган бўлсада, ҳанузгача у бартараф этилмаяпти. Шу ўринда коррупциянинг тарихий илдизларига бир назар ташасак. Коррупция (лот. бузмоқ) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади. Коррупциянинг асл тарихий ўзаклари жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада маълум мавқега эга…

Davomini o'qish...

УВОЛ ВА САВОБ

Бу икки калиманинг моҳиятини англаб етганлар ва англаб етмаётган хусусида Тўйлар ҳақида жуда кўп ёзилган, ёзиляпти. Телевидения ва радио тўлқинларида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар олиб борилмоқда. Мен бу борада тўхтаб яна таъриф этмоқчи эмасман, чунки яқинда Олий Мажлис сенатида қонунчилик палатаси томонидан тўйларни ихчам ва камхарж қилиб ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. У янги йилдан кучга киради. Бугун мен ён-атроф, айнан Каттақўрғон шаҳри ва туманларида кун сайин авж олиб бораётган нохуш, кўнгилни хира қиладиган яқинда одат тусига кирган бир қатор ёшларнинг тўйларда қилаётган хурмача қилиқлари хусусида тўхталмоқчиман. Шубҳасиз, тўй ҳақида…

Davomini o'qish...

НИКОҲ МУҚАДДАС РИШТА

Оилалар никоҳ аталмиш муқаддас ришта орқали вужудга келади. Муқаддас нарсаларни авайлаш эса азалий қадриятларимиз ва анъаларимиздан ҳисобланади. Кексаларимиз яхши билишади, авваллари бир оилада нотинчлик бўлса ёки келин ота уйига қайтиб келса, уят ҳисобланган. Токи келин ўз уйига қайтиб кетгунича буни маҳалла-кўйдан, ҳаттоки яқинларидан ҳам яширишган. Ота учун, она учун қизининг уйига қайтиб келгани катта иснод ҳисобланган. Чунки улар оила, никоҳ ришталарини муқаддас билиб, уни ўз шаънлари билан боғлаганлар. Шаънига доғ тушишини ҳеч бир ота-она хоҳламаган. Афсуски, ҳозирда оиладаги низолар, келиннинг уйига кетиб қолиши, эркакнинг хотин устига хотин олиши оддий ҳол,…

Davomini o'qish...

МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ

Ўзбекистонимиз кейинги уч йилда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди, ҳаёт жараёнлари тезлашди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш соҳасида ҳам тамоман янги давр бошланди. Ўзбекистон-ёшлар мамлакати. Ҳодимларимизнинг катта фоизини ёшлар ташкил этади. Бу катта кўрсатгич. Ёшларимизнинг таьлим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши имунитети ҳам шунча кучли бўлади. Биз эртанги кунимизнинг таянчи ва суянчи бўлмиш ёш авлоднинг янгича, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаган,…

Davomini o'qish...

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИНИ ЎТКАЗИШ БИЗГА НИМА БЕРАДИ? 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига асосан Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш бизга нима беради? Маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллий таркиби (кенг қамровли), барча аҳоли пунктлари…

Davomini o'qish...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 64-Нарпай округ сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН КЕНГАШИ САЙЛОВИ БЎЙИЧА ЯГОНА САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА   Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10, 22-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 64-Нарпай округ сайлов комиссияси   ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 64-Нарпай сайлов округи ҳудуди бўйича сайлов участкаларининг жойлашуви юзасидан Нарпай тумани ҳокимининг тақдимномаси маьлумот учун қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 64-Нарпай сайлов округи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят,…

Davomini o'qish...

ТАРБИЯ БИЗ УЧУН Ё ҲАЁТ- Ё МАМОТ, Ё…..

Ўқувчи – ёшларнинг ўсмирлик даври айнан инсон камолотида муҳим давр ҳисобланади. Бу ёшда ўқувчи қизлар ва йигитларнинг ҳам жисмонан ҳам маънан ривожланишида кескин ўзгаришлар вужудга келади. Агар мана шу ўсмирлик  даврида ўқувчи ёшлар билан ота-оналар, устозлар янада яқин муносабатда бўлиб, ўсмирлик даври ҳақида, ҳаёт ҳақида тушунчалар бериб борилса бу даврдан ўтиш осон кечади. Бу вақтдаги нотўғри қўйилган биргина қадам ёки айтилган сўз уларнинг ҳаётини издан чиқариб юбориши мумкин. Кеча шаҳримиздаги 16-умумтаълим мактабида айнан мана шу мақсадда мактабдаги 10-11 синф ўқувчи йигитлари билан давра суҳбати ўтказилди. “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА НЕГА АВТОБУС ЙЎҚ?

Ижтимоий тармоқларда ана шу сарлавҳа остида мақола тарқалиб, унда шаҳарда ички автобус тизими йўқлиги тилга олинган эди. Ушбу масала бўйича Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари Даврон Раҳмонов шундай жавоб берди: «Ҳақиқатдан ҳам шаҳримизда автобус қатнови йўлга қўйилмаган. Яқинда ушбу масалани ижобий ҳал этиш мақсадида масъул шахслар  иштирогида йиғилиш ўтказилди. Унга кўра шаҳарда 14 та бекат бўйлаб 4 йўналиш бўйича автобус қатнови йўлга қўйиладиган бўлди. Шу мақсадда 2518 автосаройи МЧЖ раҳбари Ф. Жўраев билан автобуслар сонини кўпайтириш, қўшимча транспорт воситалари сотиб олиш бўйича дастлабки шартномага келишилди. Мазкур масалаларнинг молиявий ечимини топиш,  ташкилий…

Davomini o'qish...