МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ

Ўзбекистонимиз кейинги уч йилда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди, ҳаёт жараёнлари тезлашди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш соҳасида ҳам тамоман янги давр бошланди. Ўзбекистон-ёшлар мамлакати. Ҳодимларимизнинг катта фоизини ёшлар ташкил этади. Бу катта кўрсатгич. Ёшларимизнинг таьлим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши имунитети ҳам шунча кучли бўлади. Биз эртанги кунимизнинг таянчи ва суянчи бўлмиш ёш авлоднинг янгича, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаган,…

Davomini o'qish...

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИНИ ЎТКАЗИШ БИЗГА НИМА БЕРАДИ? 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига асосан Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш бизга нима беради? Маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллий таркиби (кенг қамровли), барча аҳоли пунктлари…

Davomini o'qish...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 64-Нарпай округ сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН КЕНГАШИ САЙЛОВИ БЎЙИЧА ЯГОНА САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА   Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10, 22-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 64-Нарпай округ сайлов комиссияси   ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 64-Нарпай сайлов округи ҳудуди бўйича сайлов участкаларининг жойлашуви юзасидан Нарпай тумани ҳокимининг тақдимномаси маьлумот учун қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 64-Нарпай сайлов округи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят,…

Davomini o'qish...

ТАРБИЯ БИЗ УЧУН Ё ҲАЁТ- Ё МАМОТ, Ё…..

Ўқувчи – ёшларнинг ўсмирлик даври айнан инсон камолотида муҳим давр ҳисобланади. Бу ёшда ўқувчи қизлар ва йигитларнинг ҳам жисмонан ҳам маънан ривожланишида кескин ўзгаришлар вужудга келади. Агар мана шу ўсмирлик  даврида ўқувчи ёшлар билан ота-оналар, устозлар янада яқин муносабатда бўлиб, ўсмирлик даври ҳақида, ҳаёт ҳақида тушунчалар бериб борилса бу даврдан ўтиш осон кечади. Бу вақтдаги нотўғри қўйилган биргина қадам ёки айтилган сўз уларнинг ҳаётини издан чиқариб юбориши мумкин. Кеча шаҳримиздаги 16-умумтаълим мактабида айнан мана шу мақсадда мактабдаги 10-11 синф ўқувчи йигитлари билан давра суҳбати ўтказилди. “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА НЕГА АВТОБУС ЙЎҚ?

Ижтимоий тармоқларда ана шу сарлавҳа остида мақола тарқалиб, унда шаҳарда ички автобус тизими йўқлиги тилга олинган эди. Ушбу масала бўйича Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари Даврон Раҳмонов шундай жавоб берди: «Ҳақиқатдан ҳам шаҳримизда автобус қатнови йўлга қўйилмаган. Яқинда ушбу масалани ижобий ҳал этиш мақсадида масъул шахслар  иштирогида йиғилиш ўтказилди. Унга кўра шаҳарда 14 та бекат бўйлаб 4 йўналиш бўйича автобус қатнови йўлга қўйиладиган бўлди. Шу мақсадда 2518 автосаройи МЧЖ раҳбари Ф. Жўраев билан автобуслар сонини кўпайтириш, қўшимча транспорт воситалари сотиб олиш бўйича дастлабки шартномага келишилди. Мазкур масалаларнинг молиявий ечимини топиш,  ташкилий…

Davomini o'qish...

Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ҚАРОРИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ 2019 ЙИЛ 8 АВГУСТДАГИ 210-Қ-СОНЛИ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ 30 ИЮЛДАГИ ПҚ-4407-СОНЛИ “РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ 2019-2020 ЙИЛЛАР КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА БАРҚАРОР ИШЛАШГА КОМПЛЕКС ТАЙЁРЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАҚИДА”ГИ ҚАРОРИ ТЎҒРИСИДА   Вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шаҳарда иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида…

Davomini o'qish...

ИНГИЧКАЛИКЛАР ИСЛОҲОТЛАРДАН МАМНУН БЎЛИШМОҚДА

Ўтган йиллар ичида юртимизда барча соҳаларда кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Булардан кўзланган асосий мақсад албатта фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг фаровон ва бахтиёрликда ҳаёт кечиришлари учун қулай шарт-шароитларни яратишдан иборатдир. Юртбошимиз айтганларидек, амалга оширилаётган барча саъй -ҳаракатлардан халқ рози бўлиши керак. Ингичкаликлар ҳам айни кунларда шаҳарчада олиб борилаётган жадал ислоҳотлардан мамнун бўлишмоқда. Зеро, бу ерга ташриф буюрган ҳар бир инсон аҳоли ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги йўлида қилинаётган улкан бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўлиши шубҳасиз. Ўтказилаётган сайёр қабулларга келиб тушган, хонадонма-хонадон юриб ўрганилган мурожаатларнинг аксариятини уй-жой муаммоси ташкил қиларди. Уй-жой масаласида мурожаат қилган ингичкаликларнинг…

Davomini o'qish...

ОРЗЎЛАРИМИЗ ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНДИ

Инсон қаерда бўлмасин бир ошиён томон ошиқади, яъни туғилиб ўсган уйи, оиласи бағрига. Ҳақиқатдан ҳам қаерда бўлмайлик киндик қонимиз тўкилган муқаддас масканда бизни кутиб турадиган оиламизнинг борлиги кўнглимизни хотиржам қилади. Лекин агар инсонни иссиқ гўшаси, шу уй-жойи бўлмасачи? Ана шу муаммо билан яшаётган бир қанча ҳамшаҳарларимизнинг орзуси ушалди. Улар юртимизда олиб борилаётган одилона сиёсатнинг натижаси ўлароқ ўз уй-жойларига эга бўлдилар. Бугун шаҳримизнинг Ноқис ва “Гўзалкент” маҳаллаларида қад ростлаган 3 та кўп квартирали уй-жойларнинг очилиш  тадбири бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбирда сўзга…

Davomini o'qish...