ТЕМУРБЕК ВОРИСЛАРИГА ҲАРБИЙ КИЙИМ БЕРИЛДИ

Президентимиз  фармойишига кўра жорий йилнинг 15 декабридан  2020 йил 15 январга қадар бир ой “Ватанпарварлик ойлиги” этиб белгиланди. Шу муносабат билан жойларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни она заминга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилишга даъват этишга қаратилган тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ана шу тадбирлар доирасида шаҳримиздаги  11-ихтисослашган Давлат умумтаълим мактабида ҳам ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган «Темурбек ворислари» деб аталувчи 7-«А» ва 8-«А» синф ўқувчиларига  Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси белгиси остидаги махсус ҳарбий форма бериш тадбири бўлиб ўтди. Унда мактабнинг фахрий устозлари, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. Сўзга чиққан фахрийлар Темурбек…

Davomini o'qish...

ЯНГИ ЙИЛ ТАБАССУМИ

Театр режиссёри актёрга: – Козим ака, сизга ишониб… Қорбобо ролини топширгандик. Аммо, саҳнага “ичиб”, ғирт маст ҳолда чиқаяпсиз? Ахир сиз… Қорбобосиз! Қорбобо ҳам “ичадими”? – Хў..ш нима бўпти? Қорбобо ҳам одам! Одамлар сингари у ҳам… ичади-да?! *** Эллик йилдан буён “Қорқиз” бўлиб байрамларга “файз” киритаётган Сабоҳат аяга эсдалик совғаси топширилди. – “Қормомо” лик муборак, онахон. *** ЭЪЛОН Янги йил кечаси қайнонам юқолди. Қайнонам топилгудек бўлса, у кишига қайнотамни “совға” қиламан. *** Дадаси биласиз… 31-декабрда туғилганман. Агар “хўп” десангиз янги йилу туғилган кунимни “каттароқ” қилиб, ўн-ўн бешта дугонамни ҳам чақириб байрам…

Davomini o'qish...

2019 ЙИЛ УЛАР УЧУН ОМАДЛИ БЎЛДИ

ЗАРИНА НУРМУРОДОВА Зарина Нурмуродова шаҳримиздаги 14-умумий ўрта таълим мактабида ўқийди. Штаётган йил Зарина учун ҳақиқий омадли йил бўлди. У ўқиши билан спортда ҳам кўпгина ютуқларни қўлга киритди. Жумладан, 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказилган “Ояма киокушинкай-кан” каратэ- до спорт тури бўйича “Вилоят очиқ турнири”да фахрли 1-ўринни, апрель ойида ҳам ушбу клуб томонидан ўтказилган “Вилоят очиқ кубоги”да ҳам 1-ўринни қўлга киритди. -Мен учун энг ҳаяжонли, қувончли лаҳзаларни тақдим этган воқеа шу йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида “Ашихара каратэ” бўйича халқаро мусобақада қатнашганим бўлди дейди,-Зарина. Марказий Осиё давлатлари спортчилари иштирок этган мусобақада…

Davomini o'qish...

АРЧАНИ АЙЛАНИБ ЮГУРАР УМР…

Ўтган асрнинг 50 – йиллари. Мурғак бола эдик. Мактабимизда, баъзи йиллари дадамнинг ишхоналарида уюштириладиган “Арча байрам”ларини орзиқиб кутардик. Юзлари, бурунчалари қизарган, пояфзаллари ивиган болалар, ўзига сездирмай сумкачасига ташланган қордан «Алифбе»лари, «4 ва 5″лари хўл бўлганини уйга келгач кўриб, кўрсада ранжимаётган, сочпопукларигача совқотиб кетган митти қизалоқлар, ёлғондакам қуёнчаю бўривойлар, олтин шарлар, дунё болаларининг барчаси бараварига кўраётган кумушранг тушлар ва «баланд-баланд тоғлар, дарёю ўрмонлар ошиб» қопларига ҳаммага етадиган орзулар солинган сахий Қорбобо ва ҳаммамизнинг кўзлари катта болалигимиз. Қорбобо биз-болакайларни пастгина арча атрофида айлантирар, айтган шеър ёки ижромиздаги қўшиқ, рақс учун конфет, китобчалар…

Davomini o'qish...

2020 йил мунажжимлар башорати

Қўй (21 март — 20 апрель) Кутилаётган йил қўй буржи вакиллари учун бетакрор имкониятлар йили бўлиши айтилмоқда. Астрологлар ушбу тоифа одамларига муҳаббат, бизнес ҳамда ижодкорлик борасида омад кулиб боқишини башорат қилмоқдалар. Ушбу имкониятлар натижаси ўлароқ Қўй буржи вакиллари ўзларига нисбатан каттароқ ишонч ва қатъийликка ҳам эга бўлишади. Бундан ташқари келгуси йил улар учун дўстлар ва ҳамкорлар даврасини кенгайтириш учун ҳам яхши имкон беради. Ўзига ҳос одоби сабаб Қўй буржи вакиллари аксарият ҳолатларда барчанинг диққат марказида бўлиб юрадилар. Мазкур йил давомида уларга барча жиҳатдан омад кулиши таҳмин қилинмоқда. Фақатгина иқтисодий масалалар…

Davomini o'qish...

ЎЗИНГ УЧУН БИР КУН ЯША

Кексалик эшик қоқиб сочларга оқ оралаганда фарзандлар ва набираларнинг ташвишлари толиқтирганди албатта шунда ҳеч бўлмаганда ҳар ой бир кун ўзинг учун яшаш мароқлидир. Шу мақсадда Ўзбекистон фахрийларларининг ижтимоий қўллаб қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Каттақўрғон шаҳар бўлими ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда шаҳримизда истиқомат қилувчи кекса фахрийлар ва нуроний отахон ва онахонларни ҳар ойда бир кун дам олдириш, кўнгилли саёҳат ва зиёратлар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлмоқда. Жорий йилнинг октябрь ойида Абдулҳамид Мажидий номли драма театрида юзга яқин фахрийларимиз таниқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг…

Davomini o'qish...

НОҚОНУНИЙ ВАЛЮТА САВДОСИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Каттақўрғон шаҳар бўлими ходимлари томонидан Каттақўрғон шаҳар “Самарқанд” кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.С. жиноий йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2017 йилдаги “Валюта сиёсатини лебераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5177-сонли Фармони талабларига зид равишда ўз уйида ноқонуний равишда валюта айирбошлаш учун шароит яратиб, тезкор тадбирга жалб қилинган фуқаро Ш.Р.га ҳар бир АҚШ долларини 8500 сўмдан ҳисоблаб, 3000 АҚШ долларини 25.500.000 сўмга сотган вақтида ушланиб,…

Davomini o'qish...

КОНСТИТУЦИЯ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ – ЭНГ ИШОНЧЛИ КАФОЛАТ

Ҳар қандай давлатда Конституция ва қонунларни устуворлиги унинг қай даражада демократик тамойилларга асосланганлигини белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ҳам ушбу масалани нақадар долзарблигини англатади. Қарор билан Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Конституция ва қонун устуворлигини, давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари қонунларга тўлиқ мувофиқ бўлишини таъминлаш, қонунлар ижросини самарали ташкил…

Davomini o'qish...

БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ

Ҳар бир инсон ҳаётда ўзи ишлаб топган ҳалол ризқ-рўзи билан оила боқиши, қолаверса бошқаларнинг ҳаққи бировга буюрмаслигини вақтида тушуниб етса муносиб турмуш кечириб, яқинлари, эл-юрт олдида юзини шувут бўлишига йўл  қўймасди. Аммо Нодир Сатторов 32 ёшга кириб бир неча бор судланишига қарамай қилмишларидан тўғри хулоса чиқармади. Ҳалол меҳнат қилиш ўрнига у текин мол-мулк орттириш, бошқаларнинг ҳисобидан пул топишни афзал кўрди. Шу мақсадда тунги 23. 30 лар атрофида Акбар Муратов (исми-шарифи ўзгартирилган) нинг яшаш уйига кириб  ҳар бирининг баҳоси 1.000.000 сўмдан, жами 4.000.000 сўмлик 4 бош қўйларини олиб чиқиб кетган. Лекин…

Davomini o'qish...

ИНСОНИЙЛИГИНИ ЙЎҚОТГАНЛАР

Атрофимиздаги инсонларни кузатарканмиз уларнинг баъзиларини дунёга инсон бўлиб келганларини унутиб қўйганлдарини гувоҳи бўламиз. Бундай инсонлар бошларига тушадиган турли ноҳуш ҳолатларнинг асл сабабчиси ўзлари эканлигини ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Акмал Суннатов (исми-шарифи ўзгартириган) ва Рустам Саматов (исми-шарифи ўзгартирилган) лар ҳам тўғри ҳаёт тарзини танлаб, инсонийлкдан узоқлашмаганларида суд қаршисида жабрланувчи ва судланувчи сифатида турмасмиди. Аввал ҳам ноқоннуий ҳаракатлари учун судланган ва бундан хулоса қилмаган Акмал ичкилик таъсирида кўчада маст ҳолда ётган  Рустам Саматовнинг бу ҳолидан фойдаланиб унинг ёнида турган велосипедини олиб кетади ва яширин равишда талон-тарож қилади. Албатта ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар.…

Davomini o'qish...

МУЗЕЙДА БИР КУН

Юртбошимиз томонидан ёшларни  маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни оммалаштириш, санъат ва маданият масканларига жалб қилган ҳолда ёшлар қалбида  санъатга муҳаббат туйғусини уйғотиш борасидаги борасидаги вазифалар белгиланган 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди. Биринчи муҳим ташаббус, яъни ёшларни маданият ва санъат масканларига жалб этиш мақсадида тасдиқланган Йўл харитаси  ҳамда “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари музейда” лойиҳаси асосида шаҳар тарих музейига шаҳримиздаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ташрифи ташкиллаштирилди. Ташриф давомида ўқувчилар музейдаги табиат, археология, миллий ҳунармандчилик, мустақиллик, “Самарқанд кеча ва бугун”, миллий либослар ва тасвирий санъат бўлимларидаги  экспонатларнинг тарихи билан яқиндан…

Davomini o'qish...

ШОДЛИК ВА БАХТ КУЙЧИСИ

Шодлик ва бахт куйчиси, истеъдодли шоир, драматург, олим, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон 1909 йил 12 декабрда Жиззах шаҳрида туғилган. Унда шеър ёзишга бўлган иштиёқ талабалик даврларидан бошланган. Шоирнинг “Кўклам” номли илк шеърий тўплами 1929 йилда босилиб чиқди. Шундан сўнг “Олов сочлар” (1931), “Ўлим ёвга” (1932), “Пойга” (1932) каби шеърий тўпламлари нашр этилди. Яқинда мактабимизда иқтидорли адиб, жамоат арбоби Ҳамид Олимжонинг 110 йиллиги муносабати билан 6-8-“А” синф ўқувчилари иштирокида тадбир ўтказилди. Ундан кўзланган мақсад шоир адабий меросини кенг тарғиб қилиш, шеърларига жо бўлган эзгу тушунчалар моҳиятини ёш авлодга етказишдан…

Davomini o'qish...

ЯНГИ ЙИЛ ОМАД ВА БАХТ, ФАЙЗУ-БАРОКАТ ОЛИБ КЕЛСИН

Қадрли ҳамшаҳарлар! Бир неча кунлардан сўнг Янги 2020 йилни кутиб оламиз. Сиз азиз каттақўрғонликларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму-шижоатли ёшларимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту-саодат ва фаровонлик тилайман. Минг шукрки, турли муаммо ва қийинчиликларга қарамасдан, ўтган йилда шаҳримизда аҳолимизнинг интилиш-изланишлари ва фидокорона меҳнатлари эвазига бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. 2019 йил -“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да тадбиркорлик ва ишбилармонликка кенг йўл очиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилаш, оилавий тадбиркорликни қщллаб-қувватлаш ва бунинг учун мавжуд резервларни сафарбар қилишга алоҳида эътибор…

Davomini o'qish...

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОР

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР КЕНГАШИГА ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИ БЎЙИЧА АЙРИМ САЙЛОВОКРУГЛАРИДА ТАКРОРИЙ ОВОЗ БЕРИШНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига депутатлар сайлови 2019 йил 22 декабрида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига тўла мувофиқ равишда очиқ ва ошкоралик шароитида ўтган сайловда 44900 нафар ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 74,6 фоизи қатнашди. Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш ҳақидаги баённомаларини кўриб чиқиб, 1 та “17-Қўриқчи” сайлов округи бўйича депутатликка номзодлардан биронтаси ҳам сайланиш учун зарур бўлган овозларни тўплай олмаганлигини аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов…

Davomini o'qish...

ФАРЗАНДИМ ЖИГАРБАНДИМ

Фарзандлар оилани бирлаштирувчи муқаддас ришта, қолаверса улар ҳаётимизга мазмун бахш этиб, нурга тўлдиради. Ҳаётда фарзанд тирноғига зорлар қанча. Узоқ йиллар фарзанд кутиб фарзанд кўрган инсонларнинг  қувончини қўяверинг. Лекин орамизда ота бўлиб оталик ҳиссини туймаган, унинг мажбуриятини ҳис қилмаган инсонларнинг ҳам борлиги ачинарли. Бир оиланинг пароканда бўлиши 2 нафар гулдек фарзанднинг ҳам моддий ҳам маънавий  томондан таъминлаш ҳуқуқидан маҳрум этди. Насиба Сафарова (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳамда Ботир Сафаров (исми-шарифи ўзгартирилган) лар аввалига бинойидек яшаб келаётган эдилар. Афсуски улар ўртасидаги  арзимаган жанжал оиланиниг бузилишга сабаб бўлди ва улар алоҳида яшай бошладилар. Насибанинг мурожаатига…

Davomini o'qish...