МАЪСУЛИЯТ ҲИСИ

Инглизларнинг машҳур мақоли бор. “Болаларингизни тарбия қилманг. Улар барибир сизга ўхшашади, сиз ўзингизни тарбия қилинг”. Ҳақ гап. Гап тарбия ҳақида кетаркан, тарбияни аввало оиладан бошлаш керак. Онасини кўру қизини ол, ипини кўру бўзини ол деб бежизга айтишмаган доноларимиз, момоларимиз. Шундоқ экан оилада аввало ота-онанинг ўрни катта аҳамият касб этади. Оилада ота “қаттиқ қўл”, бўлса (“қаттиққўл” дегани бу қўлига калтак олиб, жазолаш деб тушунмаслик керак), яъни оиладаги тартиб интизомни назорат қилса, оилада тинчлик, хотиржамлик ҳукмрон бўлади. Фарзандлар бир-бири билан аҳил, иноқ бўлиб вояга етишади. Бу жараённи оила қурганда бошлаш керак аслида.…

Davomini o'qish...

ФРИБУС ВАЛЕНТИНА КАРЛОВНА

Ўз касбининг фидойиси, малакали шифокор Фрибус Валентина Карловнани 2020 йил 24 январь куни бешавқат ўлим орамиздан олиб кетди. Фрибус Валентина 1948 йил 4-апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида туғилган.1972 йилда Самарқанд давлат Тиббиёт олийгоҳини тугатган. Валентина Фрибус дастлабки иш фаолиятини 1974 йилдан Каттақўрғон шаҳар Болалар поликлиникасида врач педиатр лавозимида бошлаган. Кейинчалик, 1977 йил Каттақўрғон шаҳар Болалар поликлиникасида педиатрия бўлим мудири, 1985 йилда Даволаш ишлари бўйича бошлиқ муовини, 2011 йилдан ҳозирга қадар шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими педиатр врачи вазифасида фаолият юритган. Фрибус Валентина ўзининг самимийлиги, камтарлиги, хушмуомалалиги билан жамоада ўз ўрнига…

Davomini o'qish...

КЎРСАТГАНИНГИЗ ҲАМ, КЎРГАНИНГИЗ ҲАМ МЕҲР БЎЛСИН

Матонат кўчаларида эзгулик, ишқ-муҳаббат гул шодасини йиға олган, покиза туйғулар ичида қолиб кетмаган қаҳрамонлар унинг шеърларида ҳам гавдаланади. Сайёра Нуриддинова шеърларида ёруғлик, яхшилик истаган кўнгилдан эзгулик нурлари таралиши, айнан шу нур атрофни равшан этиб сени, дўстларни, атрофдагиларни бахтиёр қилишга ишонч уйғота олиши лирик қаҳрамонлар у ўй-хаёллари орқали гўзал ифода этилади. Унинг лирик ҳамда насрий асарлардаги қаҳрамонлари тақдир синовини ва сабоғини тўғри тушуна олган, ўзига ҳамда ўзлигига хиёнат қилишни билмаган, одамларга ёмонлик қила олмайдиган содда, инсофли, софдил кишилардир. – Илк мухлисим биринчи танқидчим ҳам онам бўлганлар, – дея эслайди Сайёра Нуриддинова.…

Davomini o'qish...

МЕН ВА МЕНИНГ ТАНАМ

Муассасамиздатарбияланувчилар билан ўтказилган очиқ машғулот ана шу мавзуда бўлиб ўтди. Бундан мақсад болаларга инсон саломатлиги муҳим эканлиги, тана аъзоларини эҳтиёт қилиш ва уларни тоза сақлаш, гигиена қоидаларини тушунтиришдан иборат. “Илк қадам” давлат дастури асосида ўтказилган очиқ машғулот давомида болалар тана аъзолари билан яқиндан танишдилар. “Тана аъзолари” асосида саҳналаштирилганэртак томошада болалар жуда фаол иштирок этдилар. Болалар нутқ ва тил марказида инсон танасининг фаолияти ҳақида,қуриш ясаш ва математика марказида одам танасини шакллари саноқ чўп ва қоғоз ёрдамида,санъат в табиат марказларида ҳам инсон танаси ҳақида амалий тушунчаларга эга бўлдилар. Очиқ машғулот сўнггида фаол…

Davomini o'qish...

РАҲБАР АЁЛЛАР ЙИҒИЛИШДИ

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлашда шаҳардаги етакчи аёлларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси қошида тўзилган “Раҳбар аёллар”клубининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Хотин-қизлар  қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган ушбу йиғилишга“Раҳбар аёллар”клуби раиси, вилоят кенгаши депутати З.Исанова, шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари Х.Шодиева, депутат аёллар вараҳбар аёллар иштирок этдилар. Бугунги кунда шаҳримизда 48 нафар раҳбар аёллар бўлиб, вилоят Кенгаши депутатлари 2 нафарни, шаҳар кенгаши депутатлари 11 нафарни ташкил этади. Давлатимиз раҳбарининг “раҳбар аёл бўлган жойда адолат бўлади, коррупция бўлмайди” деган фикрлари барча фаол аёлларимизни янада кўпроқ ишлашга, халқ…

Davomini o'qish...

БАРЧА ТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

 Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар ( кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлар томонидан “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот” 1-К шакли (ойлик) Давлат статистика ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-февраль санасидан кечиктирмасдан тақдим этишингизни сўраймиз. Мансабдор шахсларнинг Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузуши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб…

Davomini o'qish...

“ПАРВОНА” – ЗАМОНАВИЙ ТАЛҚИН

“Парвона” деб номланган спектаклни кўрмаган инсон бўлмаса керак. Бу спектаклдаги воқеилик гўёки ҳақиқий ҳаётга кўчгандек. Умиджон Расулов (исми, шарифи ўзгартирилган), муқаддам суднинг қора курсисига ўғирлик қилганлиги учун ўтиришга улгурган, давлатимизнинг инсонпарварлик тамойилларига асосланиб, унга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди. Бироқ, “Букрини Умиджон Каттақўрғон шаҳрида бозорда айланиб юрганида, нон сотаётган Осудага кўзи тушди. У ўзининг умидларини рўёбга чиқариш мақсадида кунора Осудага яқинроқ бўлишга ҳаракат қилар эди. Бир кун Умиджон Осудага унга ёқишини, оила қуриш ниятида эканлигини маълум қилди. Умиджоннинг аввалги ҳаётидан бехабар бўлган Осудаонаси билишини айтди.Бу жавобдан Умиджон ўзининг манфур…

Davomini o'qish...

САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ СИЗ УЧУН

Давлат хизматлари марказлари ташкил этилгач, фуқароларни ортиқча сарсон қилишга чек қўйилди. Эндиликда мамлакатимиз миқёсда ташкил этилган 201 та ана шундай марказларда “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида халқимизга 120 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Бу эса инсон ҳуқуқларининг мустаҳкамланиши, жамиятда шаффофлик муҳитининг қарор топаётганидан далолат беради. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида эса олис ҳудудларда сайёр давлат хизматлари ҳам ўтказиб келиняпти. Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси масъул ходимлари ҳамда Каттақўрғон шаҳар Давлат хизматлари маркази мутахасислари томонидан “Навбаҳор” маҳалласида навбатдаги сайёр давлат хизматлари ўтказилди. “Сайёр давлат хизматлари сиз учун” шиори…

Davomini o'qish...

КЎМАККА МУҲТОЖ СТАДИОН

Яқинда таҳририятга Ингичка шаҳарчасида яшовчи Парда Рустамов номидан “Стадион кўмакка муҳтож” сарлавҳали мақола келган эди. Мақолада келтирилган муаммоларни ўрганиш ва аниқлик киритиш мақсадида Ингичка шаҳарчасига йўл олдик. Каттақўрғон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг филиали сифатида фаолият юритаётган ушбу стадионда бизни мақола муаллифи ва стадион раҳбари Асад Рўзиев кутиб олди. Ҳаво совуқ бўлишига қарамай ташқарида ўқувчилар спорт турлари билан шуғулланишаётган эди. Кейинги йилларда шаҳарчамизда жуда кўп ишлар амалга оширилди. Уй-жойларда, мактабгача таълим ташкилоти, мактабларимизда катта миқдорда қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Замонавий, барча қулайликларга эга тиббиёт маскани фойдаланишга топширилди. Жумладан,…

Davomini o'qish...

ГИЁҲВАНДЛИК –ХАФЛИ ИЛЛАТ!

Мамлактимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ушбу хавфли иллатга қарши кураш чоралари кўрилиши бошланган. Бу борада тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси 1995 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961 йилдаги “Наркотик моддалар тўғрисидаги” Конвенциясига, 1971 йилдаги “Психотроп воситалар тўғрисидаги” ва 1988 йилдаги “Наркотик моддалар ва психотроп воситаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши кураш тўғрисидаги” Конвенцияларига аъзо бўлиб кирган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1987 йил 7 декабрдаги қарорига асосан БМТ бош Ассамбелияси томонидан ҳар йили “26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” деб эълон қилинган. Аввло ҳар бир инсон ушбу иллатнинг қанчалик хавфли эканлигини онгли…

Davomini o'qish...

ҚАРИНДОШГА ҚУДА БЎЛМАНГ    

Фарзанднинг соғлом бўлиши хар бир ота-онага чексиз қувонч олиб келади.Акси бўлса-чи? Бола ногирон, наслий нуқсон билан туғилса, бу оила учун катта фожиадир. Агар барчамиз никоҳ масаласига масъулият билан кенроқ мушоҳада юритиб қарайдиган бўлсак, хеч қандай муаммога ўрин қолмас эди. Афсуски носоғлом авлодни дунёга келтиришдаги сабаблардан бири яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдир. Бу борада қанчадан-қанча тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилаётган бўлсада оила катталарининг бефарқлиги боис бундай никоҳларга йўл қўйилмоқда. Бу эса жамиятда носоғлом фарзандларни туғилишини кўпайишига олиб келмоқда. Аввало ҳар бир қурилаётган оила бахтли бўлиши, соғлом фарзанд туғилиши учунникоҳланувчилар соғлом бўлиши лозим.…

Davomini o'qish...

ТАРБИЯДАГИ ХАТОЛИК…

Инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, муносиб иш билан шуғулланиши кўп жиҳатдан унинг оилада олган тарбиясига боғлиқ. Ота-онасининг топган ҳалол ризқи, берган яхши тарбияси билан вояга етган бола албатта келажакда фақат тўғри йўлдан юришга ҳаракат қилади. Лекин ҳали вояга етмаган икки шоввоз Анвар Султонов(исми-шарифи ўзгартирилган) ва Шамшод Сафаров (исми шарифи ўзгартирилган)лар ҳам муносиб тарбия олганларида, ҳалол ва харомнинг фарқига борганда, бировнинг мол-мулкини ўғирлаш жиноят эканлигини вақтида тушунганларида бу ишга қўл урмаган бўлармиди. Афсуски бугун юртимизда ёшларимизнинг илмли, касб-ҳунарли бўлишлри учун барча имкониятлар яратилган бўлсада, 16 ёшли Анвар ва 17 ёшли Шамшод…

Davomini o'qish...

РАЗОЛАТГА БОТГАН ОПА-СИНГИЛЛАР

Фарзанд буюк неъмат. Наслимиз давомчиси. Ҳаётимизни бахт ва қувончга тўлдирувчи ўғил-қизларимизнинг борлигига шукрона келтирамиз. Лекин ҳаётимиз давомида кимларнингдир узоқ йиллардан буён биргина фарзанд кўрмай армон билан ўтганларни ҳам, ёки узоқ йиллар кутган фарзандларини дунёга келтиргач олам-олам қувончга тўлганларини ҳам гувоҳи бўлганмиз. Лекин ўз гуноҳини ювиш учун норасида гўдакни сотишгача борган опа-сингилларнинг қилмишини ҳар қандан инсонни қалбини ларзага солади. Нигора Салимова (исми-шарифи ўзгартирилган) асли бухоролик, 28 ёшга тўлган бўлсада Нигора турмуш қурмаган эди. У пул ишлаш мақсадида опаси Малоҳат Салимова (исми-шарифи ўзгартирилган) билан Россия давлатига кетади. Владивостокдаги ошхоналардан бирида фаррошликда ишлаши…

Davomini o'qish...

КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

“Нуробод” маҳалласи фуқаролар йиғинида “Тўй-маросимларни ўтказиш комиссияси”нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унга 50 дан ортиқ фуқаролар қатнашдилар. Маҳалла раиси С.Мирзаёров олиб борганйиғилишда 7 кишидан иборат “Тўй-маросимларни ўтказиш” комиссия таркиби сайланди комиссиянинг 1-чорак учун мўлжалланган иш режаси кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Шунингдек, кун тартибидаги асосий масала тўй-хашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидатушунчалар берилди. Қарорнинг мазмун-моҳияти юзасидан сўзга чиққанларушбу қарорнинг ниҳоятда муҳим ва долзарблиги ҳамда шуҳратпарастлик, дабдабабозлик каби иллатларнинг олдини олиш ва исрофгарчиликларга йўл қўймасликда муҳим аҳамиятга эга эканлиги хусусида сўз юритдилар. Йиғилиш сўнггида аҳоли ўртасида…

Davomini o'qish...

ЖАМИЯТ ИСЛОҲОТЛАР ТАШАББУСКОРИ

Халқимиз шуни яхши билиши керакки, олдимизда узоқ ва машаққат-                         ли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, иши-                         мизни мукаммал бажарсак, замонавий билимларниэгаллаб ўзимизни                         аямасдан олдинга интилсак албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради.                                                                                                                           Шавкат Мирзиёев 24 январь куни уч йилдан буён мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган муҳим ҳужжат, яъни юртбошимиз Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этди. Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган мазкур тадбирни Республикамизнинг барча вилоятлари, туман ва шаҳарларида ҳам давлат идоралари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик билан бирга…

Davomini o'qish...