ЎРГАНГАН КЎНГИЛ…

Инсонлар борки бир хато қилганидан сўнг тегишли хулоса чиқаради. Тўғри ҳаёт кечиришга ҳаракат қилади. Лекин айримлар  бир неча бор қоқилсада, нотўғри йўлга қадам қўйганлигини билсада яна, яна хато қилаверади. Анвар Султонов (исми-шарифи ўзгартирилган) 43 ёшда. Бир нафар фарзанди бор. Одатда бу ёшда кўпчилик инсонлар ҳаётда ўз йўлини топишга улгурадилар. Лекин А.Султонов оиласи, фарзандлари билан тинчгина ҳаёт кечириш ўрнига  ноқонуний қилмишлари боис икки бора судланиб жазо олган бўлсада, бундан хулоса чиқармади. У яна бир бор қинғир  ишга қўл урди. А. Султонов ичкилик оқибатида тунда шаҳримиздаги О.Мирий маҳалласидаги хонадонлардан бирига ўғирликка киради.…

Davomini o'qish...

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТДА АСОСИЙ ҲАМКОР

Каттақўрғон электр тармоқлари корхонаси маъсул ходимлари томонидан «TO`RON QANDOLAT GOLD» маъсулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 25 октябр кунидаги электр энергияси учун ўтказиб берилган 1 350 000 сўм пул маблағларини жамият ҳисобига ўтказмасдан Самарқанд билан ишинг ҳал бўлади деб сарсон қилиб келаётганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Каттақўрғон шаҳридаги  Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат 3 ой давомида тадбиркорни сарсон қилиб ўз маблағига эгалик қила олмасдан келаётган эди. Қабулхонанинг ёрдами билан 1 350 000 сўмлик тадбиркорнинг маблағи ўз эгасининг ҳисобига тиклаб берилди. “ANVARJON BIZNES INVEST”…

Davomini o'qish...

БАҲОР НАФАСИ

Ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор нафаси уфурмоқда. Барча инсонларнинг қалбини хурсандчилик билан тўлдирмоқда. Баҳорнинг илк кунлари бошланиши биланоқ қушларнинг сайраши ҳамма жойни тутиб кетади. Бу билан бизга баҳор келганидан дарак беради. Баҳор фаслларнинг ичида янгиланиш, янги даврнинг бошланиши, табиатнинг яна бир янги сафиҳа очиши билан ажралиб туради. Оламга ўзининг сепини йойиб, келинчак каби она табиат бор меҳри билан теварак-атрофни гулларга буркайди. Ҳар қандай инсон қишнинг аёзли кунларидан эсон-омон чиқиб, баҳор чечакларини кўришга, наврўзи олам безакларини томоша қилишга, мусаффо ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олишга мушарраф бўлганидан ҳузур қилиб шукроналар айтади. Дилларга ажиб бир…

Davomini o'qish...

ЗУЛФИЯХОНИМГА…

Назокат, ибода барчага ўрнак, Садоқат тимсоли, ғурур тимсоли. Шеърият боғига адашиб кирсам, Изингиздан юрсам фарзанд мисоли. Баҳорни кутаман Сиздек орзиқиб, Қизларнинг қалбида орзулар тугик. Шеърият боғида адашиб қолсам, Қўлимдан тутади бир даста ўгит. Устоз, шеърларингиз қалбимда мангу, Бу шеърлар ичида ёлғиз қоламан. Шеърият боғида адашиб юрсам, Мен сизни бирибир топиб оламан. Афруза РУСТАМОВА, 3-умумий ўрта таълим мактаби       “Ёш қаламкашлар” тўгараги аъзоси

Davomini o'qish...

ШЕЪРЛАРИНИ ЎҚИНГ  ЗУЛФИЯХОНИМНИНГ

Россияда китоб дўконларини айланиб юрганимда, Бир рус аёли келиб, сотувчидан Зулфияхонимнинг китобини сўраб қолди. “50000 нусха келган эди, тугади”-деб жавоб берди сотувчи. Мен қизиқиб ҳалиги рус аёлдан ўзбек шоирасининг китоби нега кераклигини сўрадим. “Тақдирларингиз бир хил экан, Зулфияхонимнинг шеърларини ўқинг, таскин топасиз дейишди. Шунинг учун излаяпман”-деб жавоб берди. Қўлимда Зулфияхонимнинг 2 дона китоби бор эди, биттасини ўша аёлга совға қилдим. (Бир таниқли адиб билан бўлган суҳбатдан) Булутли осмондек кўнгил тун бўлса, Кундуз эмас, кўнгил тун бўлса. Ёниб турган умид шамлари сўнса, Шеърларини ўқинг Зулфияхонимнинг.   Фарёду нолишлари йўқолар. Кўзидаги ёшлари…

Davomini o'qish...

ОНА МЕҲРИ

Салом, қадрдоним, бу ҳикоямни ёзарканман, онам меҳри ҳамма нарсага қодирлигини, сенинг ҳаётингга сўнмас бир нур каби кириб келиб, ғам андухлардан, қайғулардан, йироқларга сени шодлик, қувонч ва эзгу ишлар томон етаклашга қодир илоҳий куч эканлигини билдим. Бу илоҳий куч меҳр деб аталмиш! Анвар ҳамон онасининг бағрида ётар, онасини бағрига кирганида гўё, дунё ташвишларини унутар, ўзини ёш боладек ҳис қилар, онасини унга алла айтишини истарди. Анварнинг бу хатти-ҳаракатларидан онаси “Нима бўлди, арслоним. Нега кўзларинг маъюс, қалбингга беришдими озор?” Онаси Анварнинг кўзларига қараб ўғли нима сабабдан ранжиганлигини юрагидан ҳис қиларди ваунга таскин бериш…

Davomini o'qish...

“ЮРАГИМГА ЯҚИН КИШИЛАР”

Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуди кунига бағишлаб Каттақўрғонда ўтказиладиган адабий – мусиқали театрлаштирилган тадбир дастур – сценарияси ана шундай номланган. Зеро, беназар шоирадан халқимизга, адабиётимизга мерос бўлиб қолган китоблар номига диққат қилайлик: «Юрагимга яқин кишилар», «Шалола», «Висол», «Қуёшли қалам»… Ҳар бир товуши, ҳар бир ҳарфида нур, ҳарорат, муҳаббат… Бу нур, ҳарорат аро Зулфияхоним сиймоси ҳам ёғдуланиб, меҳрга чулғаниб кўринади. Шоиранинг нафақат қиёфаси, балки, руҳиятида, шеъриятида ҳам халқимизга хос бўлган энг гўзал фазилатлар мужассам. Зулфияхоним шеърияти ҳам, шоиранинг қалби, кўнгли, сўзлари, ҳар бир қадами, ўзи туғилган, ўзи табаррук билган тупроқ шу…

Davomini o'qish...

СЎРАНГ  ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Ер солиғи бўйича  кимлар имтиёзга эга эканликлари ҳақида маълумот берсангиз. Д.Сувонова, Каттақўрғон шаҳри Ушбу саволга  шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Д.Ашуров жавоб беради. Ўзбекистон  Республикаси Солиқ кодексининг 436 моддасига кўра ер солиғи бўйича имтиёзлар белгиланган бўлиб, унга кўра қуйидаги жисмоний шахслар ер солиғидан озод қилинадилар: 1.«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, уччала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар; 2.Уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатларн билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар; I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-мехнат эксперт комиссиясининг…

Davomini o'qish...

   СУДЬЯЛАР  “МАНТИЯ” КИЙИШДИ

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини ишлаб чиқиш топширилганди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Конуннинг 84-моддасида судьялар суд мажлисини махсус кийимда олиб боришлари, судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 12 октябрдаги СҚ-519-III-сонли “Ўзбекистон Республикаси судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунасини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига…

Davomini o'qish...

МАҲАЛЛА  ЖОНКУЯРЛАРИ

Халқимизда саховатпешалик, меҳр-оқибатлилик, ўзаро ёрдам бериш, маҳалладаги ишларга ёрдам қўлини чўзиш, хайрия каби қадриятларимиз улуғ саналади. Бу қон-қонимизга сингиб кетган.  Маҳалламизда бу каби олийжнаоб фазилатларга бой бўлган инсонлар кўшп. Ана шундай инсонларнинг саъй-ҳаркатлари билан маҳалламиздаги “Қориравот” масжидида  таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Натижада бугун у ўзгача қиёфа кашф этмоқда. Албатта маҳалламиздаги биз каби нуронийлар бундай ўзгаришлардан жудаям хурсандмиз. Ҳавонинг иссиқ-совуғига қарамай меҳнат қилаётган Азимжон Зияев, Зафар Рузиев, Жамолиддин  Ахмедов, Усмонжон Мирзаев каби усталарнинг фидойиликлари билан айни пайтда масжидни қурилиш-таъмирлаш ишлари тезликда амалга оширилмоқда. Яна шуни айтиш ўринлики, озхрги йилларда маҳалламизда жуда…

Davomini o'qish...

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда” дея таъкидлаб ўтгандилар. Ҳақиқатдан ҳам, коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказиб, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, жамият ва давлат ривожланиши учун ўта хавфли ҳисобланади. Божхона органларида ушбу иллатга қарши курашиш борасида “Коррупцияга қарши маърифат” шиори остида ҳар бир ходимда билим, “иммунитет”, шунингдек, иймон-эътиқод, ҳалоллик каби сифат ва ҳиссиётларни шакллантиришга қаратилган мақсадли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Яқинда божхона ходимлари ва уларнинг яқинлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам ушбу масалага эътибор қаратилган ҳолда, 2019 йил давомида бошқарма томонидан…

Davomini o'qish...

МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ

Ўзбекистонимиз кейинги уч йилда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди, ҳаёт жараёнлари тезлашди. Президентимиз таъкидлаганларидек, мамлакатимиз миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш соҳасида ҳам тамоман янги давр бошланди Ўзбекистон – ёшлар мамлакати. Ходимларимизнинг ҳам катта қисмини ёшлар ташкил этади. Ёшларимизнинг таьлим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маьнавий баркамол бўлса, турли ёд иллатларга қарши имунитети ҳам шунча кучли бўлади. Биз эртанги кунимизнинг таянчи ва суянчи бўлмиш…

Davomini o'qish...

ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИ ФАОЛИЯТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сонли қарорига асосан, 2019 йилнинг 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси негизида Пробация хизмати ташкил этилди. Мазкур хизмат, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда судлар томонидан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга тайинланган назорат остидаги шахслар билан бир қатор профилактик ишларни амалга ошириб келмоқда. Бунинг натижасида назорат остидаги шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олди самарали олинмоқда. Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар органлари Пробация гуруҳида хам судлар томонидан озодликдан маҳрум этиш…

Davomini o'qish...

“ҲАР БИР ОИЛА-ТАДБИРКОР”

Шаҳримизда  тадбикорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар сони ортиб бораётганлигини ҳамда бу борада тушаётган мурожаатларни инобатга  олган ҳолда  тадбиркорлик фаолиятига оид тартиб-қоидалар билан таништириб ўтамиз. Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан устувор равишда АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ орқали амалга оширилади. Жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар энг кам иш хақининг 150 бараваригача (ҳозирда 33 млн. 450 минг сўмгача) миқдорда, фуқаро паспорти, тегишли сектор раҳбари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан бериладиган тавсиянома асосида (таъминотсиз)…

Davomini o'qish...

ФАН  ОЙЛИГИ

Февраль ойи «Математика ва информатика» фанлари ойлиги деб эълон килингани эди. Шу муносабат билан муассасамизда ойлик давомида режа асосида тадбирлар ташкил қилинди. Жумладан, мактабнинг информатика ва математика фани ўқитувчилари С.Рустамов, У.Шукуров, У.Одиловалар томонидан 6-синф ўқувчилари ўртасида «Ал-Хоразмий ворислари» номли интеллектуал математик кўрик танлов ўтказилди. Ўқувчи-ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу танловда 5 та шарт бўйича беллашган жамоалар орасида 6- «Б» синф  «Энг интеллектуал жамоа»,  6 -«В» синф «Энг билимдон жамоа», 6-«А» синф «Энг зукко жамоа» ҳамда 6-«Г» синф ўқувчилари  «Энг фаол жамоа» номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритдилар. Танлов…

Davomini o'qish...