Қонун билан электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғирлик деб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, энди ушбу жиноятни содир этганлар 6 млн 600 минг сўмгача жаримага тортилиши ёки 5 йилга қамалиши мумкин.

Ўзбекистонда электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғирлик деб белгиланди.

Жорий йилнинг 13 март куни қабул қилинган (ЎРҚ-822-сон) қонун  билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 300.00 сўмдан 6 млн 600.000 сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш каби маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

Самарқанд вилоят судининг судьяси

Набиев Отабек

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон

шаҳар судининг раиси

Олтибоев Абдихаким

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan