Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Мустақиллик куни фарзанд кўрган оналар ҳолидан хабар олди. Оналар билан суҳбатда шаҳар ҳокими дунёга келган чақалоқлар келгусида юртимиз, шаҳримиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган, илмли инсонлар бўлиб вояга етишларига тилак билдирди.

Мустақиллик куни туғилган 4 нафар қизалоқнинг оналари бу эътибордан мамнун бўлдилар. Шу куни шунингдек, шаҳар ҳокими туғруқ бўлимида оналар ва болалар саломатлигини асраш учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan