Айни куз-қиш мавсумида аҳолининг электр энергияси ва иссиқлик таъминотига бўлган эҳтиёжи жуда юқори бўлади. Бу борада муаммоларнинг бўлмаслиги учун соҳа ходимлари олдидаги масъулият янада ошади. Электр таъминоти ҳамда иситиш тизимида узилишларнинг бўлмаслиги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишда, шунингдек, аҳоли ўртасида турли қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланиш оқибатида юз бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Куни кеча бўлиб ўтган Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги депутатлик эшитуви ана шу масалага бағишланди. Унда шаҳар электр энергия таъминоти корхонаси раҳбари Бекзод Умаровнинг куз-қиш мавсумида шаҳар аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини электр билан таъминлашдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
Эшитувда кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар томонидан саволлар ҳамда жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар берилди.
Йиғилишда O’zLiDeP шаҳар депутатлари ҳамда Кенгаш аъзолари иштирок этишди.
Ҳилола ЭРГАШЕВА

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan