Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 18-ноябрдаги “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” ги   726-сон  қарорида:

Шартномани тарафлар ўртасида имзоланишида биринчи навбатда шартнома лойиҳаси тўлиқ тайёр бўлгандан сўнг ҳамда тўловлар амалга оширилгач тарафлар шартномани имзолаш учун нотариус ҳузурига бир вақтда таклиф этилади.

Шартнома лойиҳаси тарафларга ўқиб танишиб чиқиш учун тақдим этилади.

Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўраолмаса, шунингдек, касаллиги туфайли шартномани ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.

Шартноманинг барча нусхаларини тарафлар (уларнинг қонуний вакили, васий ёки ҳомийси) фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиб нотариус иштирокида шахсан имзолайдилар.

Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра шартномани ўз қўли билан имзолай олмаса, шартномани унинг топшириғига кўра унингўзи ва  нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида аудио ва видео ёзув воситаларидан фойдаланилади.

Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра шартномани ўз қўли билан имзолай олмаганида, шартномани унинг топшириғига кўра имзолаган фуқаро, ҳужжатни таржима қилиб берган таржимон (сурдо ёки тифло таржимон) ва бошқалар ҳам ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.

Тарафларнинг  камида иккита бармоқлари излари махсус мосламаларда сканер қилинади.

Агар мурожаат этувчининг жисмоний нуқсони (бармоқларнинг йўқлиги, бармоқ излари йўқолганлиги ва бошқа) сабабли махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш имконияти мавжуд бўлмаса нотариал ҳаракатларни имзолаш жараёни мажбурий  аудио ва видео ёзув воситаларида қайд этилади ҳамда бу ҳақида шартноманинг тасдиқловчи ёзувида қайд этилади.

Шартноманинг барча нусхаларига нотариус тегишли тасдиқловчи ёзувни ёзиб, тизимда қайд қилинган тартиб рақамини, ундирилган тўловлар (давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдагиқўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ) миқдорини кўрсатиб имзолайди ва муҳрини қўяди.

             Шартнома бир неча алоҳида варақларда баён этилган тақдирда, улар махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, варақлари эса рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, нотариал идоранинг муҳри босилади ва шартнома имзоланган ҳисобланади.

Айюб  ҚУРБАНОВ,
Каттақўрғон шаҳрида хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan