ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚЎШМА СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг қўшма сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Хотамжон Кетмонов, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси бошқарма прокурори Исмоил Нуриддинов, шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, корхона ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этишди. Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан шаҳарда аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида ахборот берган Республика Бош Прокуратураси бошқарма прокурори И.Нуриддинов шаҳарда олиб борилаётган ишлар, аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари юзасидан ўзининг таклифларини йиғилиш иштирокчиларига билдириб ўтди. Шу билан бир қаторда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди. Сессия якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг қўшма қарорини билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган холда тасдиқланиши белгилаб олинди.

Хуршид САДУЛЛАЕВ.

O'tgan postlar

Leave a Comment