НУРОНИЙЛАР ТАШАККУРНОМАСИ

Ўзбекистон халқи яхшиларнинг саъй-ҳаракати билан катта тараққиёт йўлида дадил бормоқдалар. Элимизда мавжуд муаммолар адолат билан ҳал этилмоқда, кексаларга ҳурмат, ёшларга кенг имкон берилмоқда. Бугун жамиятимиз ривожи йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар замиридаги биз кексаларга кўрсатилаётган улкан ғамхўрлик ва эътибор бизни янада руҳлантириб оилаларимиз билан бахтли яшашга, ўз тажрибамиз ва маслаҳатларимиз билан ислоҳотларда фаол бўлишимизда куч-ғайрат бермоқда.

Биз республикамизнинг турли ҳудудларидан Каттақўрғон шаҳридаги «Марварид» санаторийсига дам олиш ва даволаниш учун бепул йўлланма билан келган нуронийлар бу ердаги шарт-шароитлардан мамнун бўлиб, юртимиздаги тинчлик ва тотувликни янада бардавом бўлишини дуо қилиб турибмиз.

Сиҳатгоҳда даволанаётган кексалар: булунғурлик Р.Холмирзаев, М.Ботиров, Челакдан Т.Низомов, Р.Низомов, сурхондарёлик Қ.Боборажабов, ургутлик Х.Норов ва бухоролик М.Усмоновлар номидан «Марварид» даволаниш масканидаги барча ходимларни Наврўз байрами билан табриклаймиз. Соғлиқ, тинчлик, тотувлик ва меҳр-оқибат тилаймиз.

Рўзибой ХОЛМИРЗАЕВ.

O'tgan postlar

Leave a Comment