“КИТОБ УЛАШ” АКЦИЯСИ ИНГИЧКАДА

Жорий йилнинг 4 апрель куни «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси О.Темировнинг отаси, фахрий пенсионер Ш.Темиров Каттақўрғон шаҳри, Ингичка шаҳарчаси 15-умумтаълим мактабга бориб, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган акция доирасида 120 та китоб ва болалар адабиёти намуналарини топширди.

Учрашув адабий кечага уланиб кетди. Тадбирда иштирок этган “Каттақўрғон тонги” газетаси, “Ижтимоий ҳуқуқий хизмат маркази” вакиллари китобларни мактабнинг энг фаол, ўқувчиларига топширдилар. Мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилган бадиий дастур меҳмонларни болалик чоғларига етаклади.

15-умумтаълим мактаби директори С.Мусаев «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси О.Темиров номига мактаб кутубхонасига тақдим этилган китоблар учун ташаккурнома топширди.

Мактаб директори китобхонликка даъват қилувчи бу каби акциялар ўқувчиларнинг янада кўпроқ билим олишларига, тинимсиз изланишда бўлишларига кўмак беришини айтаркан, Давлат раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган мазкур акцияни қўллаб-қувватлаган барча юртдошларимизга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Маърифат ва зиё тарқатишда бу каби тадбирлар ибрат бўла олади.

Жамшид НОСИРОВ.

O'tgan postlar

Leave a Comment