“ФИДОЙИ ЁШЛАР ОТРЯДИ” ҲАРАКАТДА

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Фидойи ёшлар отрядлари” айни дамларда пахта йиғим-теримида фаол иштирок этишмоқда. Иттифоқнинг шаҳар бўлими фаоллари корхона ва  ташкилот аъзолари, ёшлардан иборат гуруҳ таркибида Каттақўрғон туманидаги катта ҳашарда иштирок этишмоқда.

– Октябрь ойида 700 нафардан ортиқ йигит ва қизларни ўз атрофида бирлаштирган “Фидойи ёшлар отрядлари” томонидан 230 тоннадан ортиқ пахта терилиб хирмонга топширилди, – дейди Ёшлар Иттифоқи шаҳар кенгаши раиси Ж.Абдуллаев.

Мазкур ҳашар ёшларнинг мавсумий иш билан таъминланишида, асосийси, меҳнатига яраша даромадга эришишида муҳим аҳамият касб этяпти. Терим мавсумида ёшларнинг бўш вақтларида маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ҳам  замин яратилган. Турли тадбирлар доирасида фаол ҳашарчиларга Ёшлар Иттифоқи ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилмоқда.\

Зеро, Мамлакатимиз миқёсидаги умуммиллий ҳашарда фаол иштирок этиш ўз Ватанини севган, юрти равнақи ва келажаги йўлида фидойилик билан хизмат қиладиган ёшлар учун шарафдир.

ўз мухбиримиз

O'tgan postlar

Leave a Comment