Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИГА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВИДА ҚАТНАШИШИГА ИЖОЗАТ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

 

Каттақўрғон шаҳар сайлов комиссияси халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутатлари сайловида қатнашиш учун Каттақўрғон шаҳар партия ташкилотлари томонидан тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20-, 89-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи Каттақўрғон шаҳар сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Қуйидаги Каттақўрғон шаҳар партия ташкилотларига халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутатлари сайловида қатнашишига ижозат берилсин.

 

т/р Партия номи Ҳужжат қабул қилинган сана Рухсат этилган қарор рақами ва санаси
1 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал демократик  партиясининг Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти 11.10.2019 11/1 15.10.2019
2 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти 12.10.2019 11/2 15.10.2019
3 Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясининг Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти 14.10.2019 11/3 15.10.2019
4 Ўзбекистон Экологик партиясининг Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти 14.10.2019 11/4 15.10.2019
5 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти 14.10.2019 11/5 15.10.2019

 

  1. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.

 

Комиссия раиси                                         Ш.Тагаев

 

Каттақўрғон шаҳри, 2019 йил 15 октябрь

№11

O'tgan postlar