ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ИШТИРОКЧИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш бўйича Каттақўрғон шаҳар комиссиясининг йиғилиш қарори билан танловнинг шаҳар босқичида иштирок этган 57 нафар ўқувчи қизлар орасидан юксак иқтидори ва истеъдоди билан ғолиб чиққан ва муносиб деб топилган 6 нафар номзодни вилоят босқичида қатнашиш учун тавсия этилиши белгиланди.

Жумладан, қарорга кўра “Адабиёт” йўналиши бўйича Маржона Меҳриддинова, “Маданият” йўналиши бўйича Ширин Ишбекова,  “Таълим” йўналиши бўйича Шаҳризода Ҳакимова, “Фан” йўналиши бўйича Ирода Жонтемирова, “Спорт” йўналиши бўйича Наргиза Азимова ҳамда “Жамоатчилик” йўналиши бўйича Лазиза Умаровалар танловнинг вилоят босқичида иштирок этадилар.

Малика ЮСУПОВА

O'tgan postlar