КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА НЕГА АВТОБУС ЙЎҚ?

Ижтимоий тармоқларда ана шу сарлавҳа остида мақола тарқалиб, унда шаҳарда ички автобус тизими йўқлиги тилга олинган эди. Ушбу масала бўйича Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари Даврон Раҳмонов шундай жавоб берди: «Ҳақиқатдан ҳам шаҳримизда автобус қатнови йўлга қўйилмаган. Яқинда ушбу масалани ижобий ҳал этиш мақсадида масъул шахслар  иштирогида йиғилиш ўтказилди. Унга кўра шаҳарда 14 та бекат бўйлаб 4 йўналиш бўйича автобус қатнови йўлга қўйиладиган бўлди. Шу мақсадда 2518 автосаройи МЧЖ раҳбари Ф. Жўраев билан автобуслар сонини кўпайтириш, қўшимча транспорт воситалари сотиб олиш бўйича дастлабки шартномага келишилди.

Мазкур масалаларнинг молиявий ечимини топиш,  ташкилий жараёнлар, бекатлар қуриш билан боғлиқ ишларни эътиборга олиб автобуслар қатнови 2020 йилнинг 1 чорагида  йўлга қўйиладиган бўлди.  Айни дамда йўловчиларнинг иқтисодий-ижимоий аҳволидан келиб чиқиб, улар учун қулайлик яратиш мақсадида автобус йўл ҳақини 1000 сўм атрофида белгилашга келишиб олинди».

Бу масаланинг ижобий ҳал этилиши, яъни автобус қатновининг йўлга қўйилиши билан шаҳримиз аҳолиси, айниқса ўқуви-ёшлар учун ҳар томонлама қулайлик яратилишига ишонамиз.

Жамшид НОСИРОВ.

O'tgan postlar