ТАРБИЯ БИЗ УЧУН Ё ҲАЁТ- Ё МАМОТ, Ё…..

Ўқувчи – ёшларнинг ўсмирлик даври айнан инсон камолотида муҳим давр ҳисобланади. Бу ёшда ўқувчи қизлар ва йигитларнинг ҳам жисмонан ҳам маънан ривожланишида кескин ўзгаришлар вужудга келади. Агар мана шу ўсмирлик  даврида ўқувчи ёшлар билан ота-оналар, устозлар янада яқин муносабатда бўлиб, ўсмирлик даври ҳақида, ҳаёт ҳақида тушунчалар бериб борилса бу даврдан ўтиш осон кечади. Бу вақтдаги нотўғри қўйилган биргина қадам ёки айтилган сўз уларнинг ҳаётини издан чиқариб юбориши мумкин.

Кеча шаҳримиздаги 16-умумтаълим мактабида айнан мана шу мақсадда мактабдаги 10-11 синф ўқувчи йигитлари билан давра суҳбати ўтказилди.

“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида бўлиб ўтган давра суҳбатига шаҳар КТМП шифокори ўролог А. Жўраев, шаҳар бош имом хатиби Х. Дўстмуродов, “Гўзалкент” МФЙ раиси А. Бахриев, Вояга етмаганлар ишлари бўйича шаҳар идоралараро комиссияси масъул котиби Б. Қурбонов ва шаҳар ИИБ ХПБВЕ ва ЁНХПГЭГ катта инспектори Ф. Худойбердиевлар таклиф этилдилар.

Тадбир давомида соғлом турмуш тарзи шартлари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш, вояга етмаган ёшларда учрайдиган турли салбий иллатларнинг зарарли оқибатлари хусусида сўз юритилди.  Очиқ мулоқот сифатида бўлиб ўтган давра суҳбати давомида ўқувчи ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

O'tgan postlar