МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ

Ўзбекистонимиз кейинги уч йилда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди, ҳаёт жараёнлари тезлашди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш соҳасида ҳам тамоман янги давр бошланди.

Ўзбекистон-ёшлар мамлакати. Ҳодимларимизнинг катта фоизини ёшлар ташкил этади. Бу катта кўрсатгич. Ёшларимизнинг таьлим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши имунитети ҳам шунча кучли бўлади.

Биз эртанги кунимизнинг таянчи ва суянчи бўлмиш ёш авлоднинг янгича, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаган, шу юртнинг ҳақиқий эгаси, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир инсонлар қилиб вояга етказишни энг муҳум ишларимиздан, деб биламиз. Айни шундай ёшларни, айтиш мумкинки, ҳал қилувчи куч сифатида тайёрлашни ўзимизнинг устувор вазифамиз сифатида кун тартибига қўйганимиз вақт ўтиши билан тирихий қадам бўлгани тобора аёнлашмоқда.

Хулоса шуки, инсон мақсадсиз яшай олмайди. Бунинг учун, аввало, мақсадларни аниқ белгилаб олиш кейин эса уларга эришиш йўлида тинимсиз интилиш лозим.

 

А.МЕЛИКОВ,

Самарқанд вилояти Қўриқлаш

бошқармаси 4-алоҳида отряди

ТҚП бошлиғи.

O'tgan postlar