ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШДА ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Каттақўрғон шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 30884 та давлат хизматлари кўрсатилган. (Ўтган йилнинг шу даврида 12371 та давлат хизматлари кўрсатилган). Шундан, 740 нафар тадбиркорлик субъектлари давлат давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 177 нафарини юридик шахслар, шундан, 6 та қўшма корхона ҳамда 2 та хорижий корхона, 563 нафарини якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этади.

Давлат хизматлари кўрсатилишида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини, шу жумладан аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар мурожаатлари ва муаммоларига беписанд муносабатда бўлиш ва бюрократик ҳолатларга йўл қўймасликни таъминлаш асосида ишлар ташкил қилинган.

Шунингдек, идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан видеокузатув, электрон ҳисобга олиш ва ўзаро ахборот алмашиш, идоралараро маълумотлар базалари тизимларини профилактик ишларга кенг жорий этиш мақсадида, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, коррупцияни олдини олиш, сансоларлик, порахўрлик каби иллатларни юзага келтирувчи ҳолатларга йўл қўймаслик, очиқлик шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган ғоя сўзсиз амалга ошириб келинмоқда.

Ғайрат САФОЕВ,

шаҳар давлат хизматлари маркази ходими.

O'tgan postlar